29.11.2024 йилдаги ПҚ-408-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.11.2024 йилдаги ПҚ-408-сон
Date of entry into force
05.12.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва жиҳозлар билан таъминланганлик даражасини ошириш, уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, харид қилиш, етказиб бериш ва беморларни улар билан барқарор таъминлашнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёж:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги тиббиёт муассасалари, республика даражасидаги тиббиёт муассасалари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий фаолият юритувчи ҳайъатлари томонидан шакллантирилади. Бунда эҳтиёжни ҳисоблаш ҳудуддаги касалланиш кўрсаткичлари бўйича беморлар сони, бир беморга талаб этиладиган кунлик миқдор, даволаш курсининг давомийлиги, мавжуд захира ҳамда демографик ҳолатни инобатга олган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар асосида келгуси йил учун Давлат бюджети параметрлари билан бир вақтда шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари ва тиббий буюмларга ўн беш ойлик эҳтиёж асосида шакллантирилиб, ундан омборхонадаги қолдиқ миқдорларни чегириш орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оригинал дори воситалари ҳамда ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва мунтазам янгилаб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур миқдорда ва ҳажмда харид қилиниши бўйича масъулият ва шахсий жавобгарлик тиббиёт муассасаси раҳбари зиммасига юклатилади;
(2-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармонига асосан бешинчи — еттинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда тасдиқланган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган дори воситалари ва тиббиётда қўлланадиган буюмларнинг амалдаги рўйхатлари бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) дори воситалари, тиббий ускуналар ва буюмларнинг марказлашган тартибда амалга ошириладиган харидида уларнинг бошланғич нархини аниқлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қуйидаги дори воситаларини марказлашган тартибда харид қилиш тақиқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий яроқлилик муддати уч йилгача бўлганда — етказиб бериладиган вақтда 40 фоиздан ортиқ муддати ўтган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий яроқлилик муддати уч йилдан ортиқ бўлганда — етказиб бериладиган вақтда 50 фоиздан ортиқ муддати ўтган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда назарда тутилган талаблар давлат захирасидан чиқарилган, танқислик рўйхатига киритилган ҳамда соғлиқни сақлаш вазирининг алоҳида кўрсатмасидаги дори воситаларини харид қилиш учун татбиқ этилмайди.
(2-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тиббиёт муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Oʻzmedimpeks» ва «Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази» давлат муассасалари негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харидлар марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ҳамда Марказнинг 13 та ҳудудий филиалини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Марказ «Oʻzmedimpeks» ва «Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази» давлат муассасаларининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва жиҳозлар учун марказлашган тартибда амалга ошириладиган харидларни Марказ ҳамда ишлаб чиқарувчи (расмий етказиб берувчи) ўртасида тузиладиган узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ муддатга) шартнома асосида амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) БМТнинг тараққиёт дастури билан ҳамкорликда дори воситалари ва тиббий ускуналарни харид қилиш, сақлаш, етказиб бериш ва беморлар таъминоти тизимини ташкил этиш ҳамда ушбу жараёнларни рақамлаштириш бўйича лойиҳани (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Лойиҳа доирасида ҳудудларда дори воситалари ва тиббий ускуналарни сақлаш учун зарур талаблар асосида жиҳозланган омборлар ташкил этилади ҳамда уларни тиббиёт муассасасигача етказиб бериш учун ҳароратни назорат қилиш мосламалари билан жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига кўра тиббиёт муассасаларини дори ва сарфлов воситалари, тиббий буюмлар, тиббий ускуналар, реагентлар, реактивлар, бутловчи қисмлар ва бошқа асосий воситалар (кейинги ўринларда — тиббий товарлар) билан таъминлаш учун давлат харидларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинган тиббий товарларни зарур талаблар асосида сақлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона электрон тизим орқали тиббий жиҳозлар ҳисобини юритиш, ҳар бир тиббиёт муассасаси кесимида тиббий жиҳозларнинг самарали ишлатилиши бўйича мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт муассасаларига тиббий ускуна харид қилиш учун техник топшириқларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларини тиббий ускуналар билан таъминлаш бўйича ягона сиёсат юритиш, тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш бўйича минимал талабларни ишлаб чиқиш, марказлашган тартибда харид қилинган тиббий жиҳозларнинг тиббиёт муассасаларида ўрнатилишини, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт муассасалари учун харид қилинган тиббий техникаларнинг кафолат даврида етказиб берувчи томонидан ўз мажбуриятларининг шартнома шартларига мувофиқ тўлиқ бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида тиббиёт муассасаларига улардаги тиббий ускуналарни таъмирлаш ёки белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш бўйича эксперт хулосасини бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки ой муддатда Лойиҳа амалиётга тўлиқ жорий этилгунгача марказлашган тартибда харид қилинадиган тиббий товарларни сақлаш ва тиббиёт муассасаларига етказиб беришни аутсорсинг асосида ташкил этиш бўйича тендер (танлов) савдоларини эълон қилсин. Бунда давлат хариди ғолиби билан шартнома имзолаш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш Марказ томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳар йили 15 январга қадар Марказ билан тиббий товарларни марказлашган тартибда харид қилиш бўйича шартномалар имзоланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) икки ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини тиббиёт муассасаларининг бўш турган биноларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) дори воситаларининг бевосита ишлаб чиқарувчиларидан (расмий етказиб берувчиларидан) узоқ муддатли харидини амалга ошириш учун Марказ фаолиятини замонавий бошқарув усуллари асосида ташкил этиш ҳамда унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига кўра марказлашган харидларни амалга оширишда Марказ фаолиятини молиялаштириш, харид қилинган тиббий товарларни сақлаш ҳамда жойларга етказиш тизимини аутсорсинг асосида ташкил этиш, тиббий ускуналарга хизмат кўрсатиш (бутловчи қисмлар ва сарфлов материаллари бундан мустасно) харажатлари учун харид суммасидан 8 фоизгача миқдорда хизмат ҳақи белгиланади ҳамда кўрсатиладиган хизматлар учун кўзда тутилган маблағларнинг камида 50 фоизи Марказга олдиндан ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Марказ хизматларига тўловлар учун зарур маблағлар ҳар йилги ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда тиббий ускуналарни харид қилишда тиббиёт муассасасининг хусусиятидан келиб чиқиб, техник топшириқларни ишлаб чиқиш ҳамда уларга даврий хизмат кўрсатишни амалга оширувчи тиббий муҳандислар гуруҳи ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тиббий товарларнинг марказлашган тартибдаги хариди бўйича шартнома тузилиб, аванс тўловлари амалга оширилган ҳамда ушбу шартнома асосида келгуси молия йилида етказиб бериладиган товарлар учун юридик мажбурият билан банд қилинган маблағлар қолдиғининг молия йили якунида Марказнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориладиган тиббиёт муассасаларини тиббий техника ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш меъёрлари асосида уларни жиҳозлаш учун зарур маблағлар кўзда тутилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий товарларнинг марказлашган хариди учун ишлаб чиқарувчи (расмий етказиб берувчи) билан тузиладиган узоқ муддатли шартномаларнинг ғазначилик хизмати органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда марказлашган тартибда харид қилинадиган ва амбулатор шароитда бериладиган дори воситаларини реимбурсация дастури асосида дорихоналар орқали тақдим этиш бўйича таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига киритилган ва амбулатор шароитда бериладиган дори воситалари учун ажратиладиган маблағлар ҳар йили консолидациялашган тартибда Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига режалаштирилиши кўзда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) соғлиқни сақлаш тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар харидининг қонунийлиги ва мақсадлилигини таъминлаш, уларнинг манзилли етказилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бўйича республика ва ҳудудий ҳайъатлар таркибига бир нафардан Департамент ходимлари киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йил якунида амалга оширилган харидларнинг қонунийлиги ва мақсадлилиги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан ўрганилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 29 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-408-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Тиббиёт муассасаларида дори воситалари, тиббий буюмлар ва сарфлов воситаларига бўлган эҳтиёжни шакллантиришни тартибга солиш.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва сарфлов воситаларига бўлган эҳтиёжни шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2025 йил январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

2.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Харидлар маркази» давлат муассасаси ҳамда унинг 13 та ҳудудий филиали фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Харидлар маркази» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини тартибга солувчи низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2025 йил январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

2. Харидлар марказининг 13 та ҳудудий филиали фаолиятини йўлга қўйиш, уларни бино, омборхона, автотранспорт воситалари, зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

3.

Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг харидини тартибга солиш.

2. Дори воситалари ва тиббий буюмлар харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда оригинал дори воситалари ҳамда ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ва расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади.

Идоравий ҳужжат

2025 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

3. Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг дастлабки харид суммасини белгилаш учун қуйидагиларни назарда тутувчи маркетинг тадқиқотларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш:

харид нархини сунъий ошишининг олдини олишга, географик жиҳатдан яқин давлатлардаги ўртача нархларни ҳамда сўнгги уч йилдаги нархларнинг ўзгариш динамикасини таҳлил қилишга қаратилган чораларни белгилаш;

дори воситалари ва тиббий буюмлар харидини маркетинг тадқиқотлари асосида лотларга бўлган ҳолда амалга ошириш.

2025 йил июль

4.

Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг референт нархларини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш.

Халқаро ташкилот ва экспертларнинг тавсиялари асосида референт нархни шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартибини қайта ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2025 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(Х. Турахужаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов)

5.

Тиббиёт муассасалари томонидан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилинишини такомиллаштириш.

Тиббиёт муассасалари томонидан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмларни камида бир чорак учун талаб этиладиган ҳажмда харид қилиш учун зарур маблағларнинг тиббиёт муассасаларига ажратилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов)

6.

Ягона электрон тизим орқали тиббий жиҳозлар ҳисобини юритиш ва улардан самарали фойдаланиш механизмларини жорий этиш.

1. Давлат тиббиёт муассасаларидаги тиббий жиҳозлар ва бошқа асосий воситалар ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш бўйича электрон тизим яратиш.

2. Тиббий ускуналар муҳандисларини жалб қилган ҳолда тиббиёт муассасаларида фойдаланиладиган асосий турдаги тиббий жиҳозларни белгилаш ҳамда тиббий жиҳозларнинг миллий таснифини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

7.

Тиббий жиҳозларни таъмирловчи ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тиббиёт муҳандисларини тайёрлашни тизимли равишда йўлга қўйиш.

Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тиббий жиҳозларни таъмирловчи ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тиббиёт муҳандисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: «Йўл харитасида» белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжат шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда кўзда тутилган ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ ҳужжатлар бирлаштиришда тегишли бандлар бажарилиши учун белгиланган энг охирги муддат ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3137-сон қарорининг 1-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иккинчи хатбошидаги «Oʻzmedimpeks» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда «Oʻzmedimpeks» МЧЖ деб юритилади)» сўзлари «Харидлар маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бешинчи — еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган қарорлари билан тасдиқланган Давлат дастурларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш ҳамда шу мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан ўз вақтида, мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар, реагентлар, реактивлар, бутловчи қисмлар, дори воситалари ва сарфлаш материаллари, тиббий буюмлар ва бошқа асосий воситалар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида давлат харидлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмаси асосида «Харидлар маркази» давлат муассасаси томонидан амалга оширилади. Бунда «Харидлар маркази» давлат муассасаси учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади ҳамда бюджет маблағлари олувчиси сифатида харажатлар сметаси ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Харидлар маркази» давлат муассасаси томонидан кўрсатиладиган хизмат учун тўлов миқдори харид суммасининг 8 фоизигача миқдорда белгиланади ва ушбу тўловлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тузиладиган шартнома асосида вазирлик томонидан тўлаб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан «Харидлар маркази» давлат муассасаси томонидан импорт шартномалари асосида тиббий ускуналар, реагентлар, реактивлар, бутловчи қисмлар, дори воситалари ва сарфлаш материаллари, тиббий буюмлар ва бошқа асосий воситаларнинг хариди «Харидлар маркази» давлат муассасасига хизмат кўрсатувчи тижорат банки орқали аккредитив тўлов асосида амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Харидлар маркази» давлат муассасасига харид қилинган маҳсулотларни сақлаш, уларни жойларга етказиб бериш ҳамда тиббий ускуналарга хизмат кўрсатиш хизматини аутсорсинг асосида ташкил этиш ҳуқуқи берилсин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4007-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 5-банднинг «а» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари, Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг клиник ординатура, малака ошириш, мавзули ўқиш, қайта тайёрлаш ва баҳолаш бўйича пулли тушумлари миқдорининг 5 фоизи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг барча турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва сертификатлаштириш билан боғлиқ кўрсатиладиган хизматлар тушумлари миқдорининг 10 фоизи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги барча бюджетдан ташқари жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 6-банднинг «б» кичик бандидаги «37,5» рақами «70» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги «Маҳаллий ишлаб-чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4812-сон қарори 2-банди «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси «давлат сирлари» сўзларидан кейин «ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмасига асосан аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, импорт шартномалари асосида олиб келинадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий ускуналар» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарорига 2-илованинг II бўлими номланишидаги «2025 йил 1 январдан» сўзлари «2025 йил 1 апрелдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-411-сон қарори 3-бандининг «а» кичик бандидаги «2025» рақами «2028» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-102-сон қарорига 1-илованинг 449, 454, 457, 458, 459, 462, 463, 464, 465, 467, 468 ва 469-позициялари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-197-сон қарорига 2-илованинг 5-позициясидаги «Oʻzmedimpeks» давлат муассасаси» сўзлари «Харидлар маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-14-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2025 йил 1 апрелдан дори воситалари ва тиббий буюмлар харидлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ лотларга бўлган ҳолда амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарори билан тасдиқланган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 6-бандда «ижро этувчи аппаратини» сўзлари «ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 23-банднинг ўн биринчи хатбошисида «ижро этувчи аппарати» сўзлари «ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошида «таркибий бўлинмалари» сўзлари «таркибий ва ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан, «ижро этувчи аппаратининг тузилмасига» сўзлари «ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошида «ижро этувчи аппарати» сўзлари «ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 28 ва 29-бандларда «ижро этувчи аппарати» сўзлари «ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 31-бандда «ходимларга» сўзи «Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги «Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 741-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 41-сон қарорига 2-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Товарнинг тўлиқ номланиши Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 733-сон қарорига мувофиқ тавсифланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур рўйхат ҳаво кемалари ва авиадвигателларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қўлланадиган ҳамда олиб кириладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, деталлар ва сарфланадиган материалларга (тўқимачилик маҳсулотлари бундан мустасно), шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига кўра марказлашган тартибда харид қилинадиган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур рўйхатда кўрсатилган электротехника ва унинг қисмларини импорт қилиш бўйича назарда тутилган чекловлар давлат буюртмачилари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда жалб қилинган пудрат ташкилотларига нисбатан ҳам татбиқ этилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: 9-банд 2025 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон; 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон; 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)