07.11.2018 йилдаги ПҚ-4007-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.11.2018 йилдаги ПҚ-4007-сон
Date of entry into force
08.11.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини тубдан оширишга, соғлиқни сақлаш давлат тизимининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳиятини яхшилашга қаратилган соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлашнинг миллий тизимини жадал ривожлантириш ишларини тизимли ва сифатли ташкил этиш учун умумий амалиёт врачларининг, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг, қишлоқ врачлик пунктлари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг лавозим маошлари оширилди, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида меҳнатни рағбатлантиришнинг бозор усуллари белгиланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт ходимлари меҳнатини баҳолашнинг ҳамда улар оладиган иш ҳақи ва мукофотнинг бажариладиган ишнинг мураккаблиги ва кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатига аниқ ва бевосита боғлиқлигини таъминлашнинг илғор механизмлари жорий этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарур бўлган шароитда тиббиёт соҳасини бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришни давом эттириш, уларнинг касбий даражасини ошириш учун муносиб шарт-шароитлар ва рағбатлантирувчи омиллар яратиш масалалари давлатнинг диққат марказида турибди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, юксак профессионал кадрлар салоҳиятини шакллантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар босқичма-босқич оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда халқаро тажрибани ўрганиш асосида 2019 йил 1 июлгача бўлган муддатда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича қуйидагиларга йўналтирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг лавозимига ва малакасига, кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг мураккаблиги ва жавобгарлигига, шунингдек, даволаш-профилактика муассасалари ихтисослигига қараб базавий лавозим маошларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ходимлари фаолиятини ва меҳнати унумдорлигини баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш, шу жумладан, даволанган касаллар электрон статистикасини босқичма-босқич татбиқ этиш ва беморлар ўртасида онлайн сўровлар ўтказиш орқали жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ва фармацевтика ходимларини моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш, улар бажарадиган ишлар сифати, эришиладиган натижалар ва кўрсатилган тиббий хизматларга жамоатчилик томонидан берилган баҳоларга қараб уларга ҳақ тўланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт муассасалари раҳбарларига алоҳида ўрнак кўрсатган врачларга Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқини бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдори оширилиши муносабати билан давлат тиббиёт муассасаларининг қўшимча харажатлари молиялаштирилишини, 2019 йилда ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда бюджетдан ажратиладиган зарур маблағлар назарда тутилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилдан бошлаб Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари босқичма-босқич оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги миқдорларда ажратиладиган ажратмалар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тиббиёт муассасалари томонидан пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлар, шу жумладан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари хизматлари учун тушумлар миқдорининг 2 фоизи соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий қилинган ҳудудларда ташкил этилган туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари тасарруфидаги тиббиёт муассасалари бундан мустасно;
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари, Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг клиник ординатура, малака ошириш, мавзули ўқиш, қайта тайёрлаш ва баҳолаш бўйича пулли тушумлари миқдорининг 5 фоизи;
(5-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика ва тиббиёт фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини чакана реализация қилиш ҳуқуқига лицензиялар олиш учун талабгорлар томонидан тўланадиган давлат божлари тизимидаги тушумлар миқдорининг 20 фоизи шунингдек, тиббий фаолиятни лицензиялаш учун ундириладиган йиғимлар;
(5-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг барча турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва сертификатлаштириш билан боғлиқ кўрсатиладиган хизматлар тушумлари миқдорининг 10 фоизи.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги барча бюджетдан ташқари жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Жамғарманинг маблағларидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини мукофотлар, моддий ёрдам, қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловларнинг бошқа турлари тарзида моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларни молиялаштириш, шунингдек, уларга санаторий-курорт, тиббий хизмат кўрсатилиши ва даволаниш харажатларига ҳақ тўлаш;
(6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой билан таъминлашни яхшилашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимлари ва ташкилотлари тиббиёт ходимлари учун уй-жойлар қуришни ташкил этиш орқали молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўтказишини ташкил этиш, шу жумладан хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар харид қилиш ва ахборот-коммуникация тармоқларини сақлаб туриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда консалтинг ташкилотларини жалб қилиш;
(6-банднинг «а» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;
(6-банднинг «а» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли давлат тиббиёт муассасалари томонидан пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлари учун тушумлар миқдоридан Жамғармага ажратиладиган маблағларнинг 70 фоизи тегишлиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига йўналтирилади ҳамда ушбу маблағлардан мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган тадбирлар учун фойдаланилади.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан, вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларига жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинган даромадлар солиқларнинг барча турларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўловлардан 2021 йил 1 ноябргача озод қилинсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагиларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимовнинг — тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиши бўйича таклифларни тайёрлашда масъул вазирликлар ва идоралар иши амалда мувофиқлаштирилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадмановнинг — Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини такомиллаштириш учун шахсан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин, шу жумладан, Жамғарма маблағларини сарфлашнинг аниқ ва шаффоф тартибини, унинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисобот бериш масалаларини назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан тиббиёт муассасаларида врачликдан бошқа фаолиятни бажарувчи олий маълумотли мутахассислар лавозимлари номенклатурасини қайта кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Абдухакимов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 7 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4007-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2018 й., 07/18/4007/2167-сон; 03.10.2020 й., 07/20/4847/1347-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон; 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон; 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон; 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)