28.11.2022 йилдаги ПФ-257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.11.2022 йилдаги ПФ-257-сон
Date of entry into force
29.11.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда тергов фаолиятида «Инсон қадри учун» деган эзгу ғояни тўлиқ рўёбга чиқариш, жиноятларни ўз вақтида фош этишни ташкил этиш тергов органларининг фаолиятини қонун устуворлигини ва қилмиш учун жазо муқаррарлигини таъминлаш тамойили асосида такомиллаштиришнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва замон талабларига жавоб берадиган тергов соҳасидаги юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг самарадорлигини тубдан ошириш талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Ўзбекистон шароитида жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш амалиётини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ушбу йўналишга илғор халқаро стандартлар ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси ва Адлия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини (кейинги ўринларда — Академия) ташкил этиш ҳамда унда жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини (кейинги ўринларда — Ихтисослаштирилган филиал) тугатиш ҳамда унинг штат бирликлари, ўқув ва моддий-техника базасини Академияга ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим олувчиларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя қилиш маданияти билан уйғунлашган юксак маънавий, психологик, таҳлилий ва касбий сифатларни ривожлантиришнинг самарали тизимини жорий этган ҳолда жиноятларни тергов қилиш соҳасида мутахассисларни чуқурлаштирилган мақсадли базавий тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус касбий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган дастурлар асосида тергов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупцияга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳаларида махсус ўқув дастурлари асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноятларни тергов қилиш методикаси ва тактикасини самарали белгилаш асосида жиноят ишлари бўйича мустақил иш юритиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол ўқитиш методларини таълим жараёнига татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитишнинг замонавий шакллари, педагогик ва ахборот технологиялари асосида назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, шу жумладан, масофавий таълим шаклида таъминлашга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокуратура органлари ходимларида билим ва кўникмаларни, шу жумладан, тизимли таҳлил ва танқидий фикрлашни, қонунийликни таъминлаш юзасидан адолат ва масъулият каби юксак туйғуларни шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг яхлит тизимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг энг долзарб масалалари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни тизимли асосда, шу жумладан, миллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят ишларини ўрганиш асосида жиноятларни унинг турлари кесимида таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини услубий ва консультатив таъминлаш;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-ҳуқуқ соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, илғор педагогик тажриба алмашиш борасида узлуксиз халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, ўқув жараёнига хорижий мамлакатлар етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг малакали мутахассисларини жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Академиянинг Мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Васийлик кенгаши Академия фаолиятига қуйидаги устувор масалаларда кўмаклашади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитишга бўлган эҳтиёжга мувофиқ, Академияда таълим йўналишлари ва мутахассисликларини тасдиқлаш, ўқув жараёнини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича истиқболли ташаббусларни мақсадли белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаба ва тингловчилар стажировкаси ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштириш масалаларида суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятини амалга оширишга ваколатли давлат органлари ҳамда судлар билан самарали ҳамкорликни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хорижий ҳамкорлар билан таълим ва илм-фан соҳаларида мақсадли ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг ривожланишини таъминлаш учун молиявий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш, бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш, миллий ва халқаро грантларни жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгашининг ҳар бир аъзоси зиммасига Академиянинг самарали фаолият кўрсатиши ва ривожланишига кўмаклашиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ўз ваколати доирасида ҳар томонлама амалга оширилиши бўйича шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади, унинг мақоми, транспорт ҳамда тиббий таъминоти шартлари олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбарлари билан тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия Бош прокуратура Академиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг тергов соҳасига ихтисослаштирилган кафедралари таркибининг 30 фоиздан кам бўлмаган қисми — ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг суриштирув ҳамда тергов тузилмаларида кўп йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар ҳисобидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчиларига Бош прокуратура ходимлари учун, бошқа ходимларга олий таълим муассасаларининг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шартлари ва бошқа имтиёзлар татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартибни назарда тутган ҳолда тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида олий таълимнинг икки босқичли тизими — бакалавриат ва магистратура бўйича тўлақонли ўқув жараёни ташкил этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бакалавриат бўйича ўқитиш кундузги таълим шаклида амалга оширилади ҳамда ихтисослик ва юридик фанларни ўқитиш, шунингдек, чуқурлаштирилган стажировкани ташкил этиш орқали кадрларни мақсадли тайёрлашга йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича магистратурасига қабул суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органларининг мазкур вазифаларни амалга оширувчи тузилмаларининг ҳамда прокуратура органларининг (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органлари) амалдаги ходимлари (ҳарбий хизматчилари) орасидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича бакалавриат ҳамда магистратурасига ўқишга қабул қилиш Васийлик кенгашининг ваколатли аъзоси раислик қиладиган идоралараро қабул комиссияси томонидан ташкил этиладиган махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон ва тест синовлари орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияда таълим олиш муддати бакалавриат дастури бўйича — уч йилни, тергов фаолияти йўналишидаги магистратура дастури бўйича — бир йилни ташкил этиб, битирувчиларга олий юридик таълимнинг тегишли босқичини якунлаганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги дипломлар берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг тергов фаолияти йўналишидаги ҳар йилги қабул квоталари бакалавриат дастури бўйича — 250 нафаргача талаба, магистратура дастури бўйича — 50 нафаргача олий юридик маълумотли ваколатли давлат органлари ходимларини ташкил этиб, Васийлик кенгаши томонидан ваколатли давлат органларининг ҳудудлар кесимидаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар ишлаб чиқилади ҳамда магистратуранинг бошқа мутахассисликлари бўйича қабул квоталари Бош прокуратура томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияда ўқитиш давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, бакалавриат ва тергов фаолияти бўйича магистратурага қабул параметрлари Васийлик кенгашининг таклифини инобатга олган ҳолда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияга қабул қилишда абитуриентларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича битирувчилари ваколатли давлат органларига хизматга (ҳарбий хизматга) қабул қилинганда фақат офицерлар таркибига кирувчи ёки даражали унвон берилиши кўзда тутилган лавозимларга тайинланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат грантлари асосида ўқишни тамомлаган Академия бакалавриатининг битирувчиларига ваколатли давлат органларида камида уч йил ишлаб бериш (хизматни ўташ) мажбурияти юкланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича магистратурасига кундузги шаклда ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассисликлар бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимларини ўқитиш бепул асосда амалга оширилади ҳамда уларнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқиш якунлари бўйича юқори натижаларга эришган ваколатли давлат органлари ходимлари Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича магистратурасини тугатиши билан, қоида тариқасида, илгари эгаллаб турган лавозимига нисбатан юқори лавозимга тайинланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияда ўқиш даври ваколатли давлат органлари ходимлари учун пенсияга чиқиш, унвон (даража) олиш ва кўп йиллик хизматини ҳисоблаш ҳуқуқини берувчи умумий хизмат (ҳарбий хизмат) стажига ўқишнинг бир йили хизмат (ҳарбий хизмат)нинг бир йилига тенглаштирилган ҳолда киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ваколатли давлат органлари ходимлари учун Академияда қуйидаги ўқув дастурлари бўйича касбий қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мажбурий тартиби жорий қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи маротаба ваколатли давлат органларига хизматга қабул қилиниб, суриштирувчи ёки терговчи лавозимларига тайинланган ҳамда прокуратура органларига илк бор хизматга қабул қилинган ходимлар учун — давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган мажбурий бирламчи ихтисослашув шаклида касбий қайта тайёрлаш курслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокуратура органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш мақсадида захирада турган кадрлар учун — давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган раҳбар кадрларни касбий қайта тайёрлаш курслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суриштирувчи ёки терговчи лавозимларига тайинлаш мақсадида ваколатли давлат органлари ходимлари учун — давомийлиги 288 соатдан кам бўлмаган касбий қайта тайёрлаш курслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органларининг суриштирув ва тергов тузилмалари ходимлари, шунингдек, прокуратура органлари барча бўғинлари ходимлари учун (ҳар уч йилда камида бир маротаба) — давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган малака ошириш курслари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш ваколатли давлат органлари раҳбарлари тавсиясига кўра амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларида белгиланган курсларни терговчи (суриштирувчи) лавозимларига тайинланган ҳамда илк бор прокуратура органларига хизматга қабул қилинган ходимлар улар лавозимга тайинланган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмасдан ўтайди. Ушбу курсларни ўташ бўйича талаб бакалавриатни Академияда битирганларга ёки Ички ишлар вазирлиги Академиясининг «Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича битирувчиларига нисбатан татбиқ этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимига кирувчи курсларда ўқиётган ваколатли давлат органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозимлари бўйича белгиланган тартиб ва миқдорда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўловлари (пул таъминоти) сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни узлуксиз ўқитиш ягона тизимининг тузилмавий-мантиқий схемаси 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Васийлик кенгашига — ваколатли давлат органларининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича бакалавриати ва магистратурасига қабул параметрларини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Бош прокурорга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тергов фаолияти йўналишидан ташқари мутахассисликлар бўйича Академияда ўқув жараёнини таълимнинг кечки, сиртқи ва масофавий шакллари асосида ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитиш ва пуллик хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан қўшимча штатлар жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия учун белгиланган қабул параметрларидан ташқари табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қўшимча қабул квоталарини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Академияга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органларининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, бакалавриат ва магистратурада ўқиш мутахассисликлари ва йўналишлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий, таълим, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия фаолиятига мутахассисларни (консультант, маърузачи, ўқитувчи ва бошқалар) соатбай ва узоқ муддатли ишлаш шартларида жалб этиш ҳамда уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда тўлов-контракт асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тегишли тўловларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Академия бошлиғига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия Кенгаши тавсиясига кўра бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бакалавриатнинг иқтидорли талабаларига қўшимча индивидуал стипендиялар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва битимлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳамкорлик ва икки томонлама шартномалар доирасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияда тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек, вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш орқали даромад олишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгаши таркибига кирувчи давлат органлари томонидан ажратиладиган бюджетдан ташқари маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва халқаро грантлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияга олти дона хизмат енгил автотранспорт воситаси (шу жумладан 5 та шахсий бириктирилган) ҳамда иккита автобусни сақлаш учун лимит белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган филиалнинг амалдаги ўқув дастурлари бўйича ўқитиш улар якунлангунига қадар илгари белгиланган тартибда Академияда давом эттирилади, тингловчиларга нисбатан илгари ўрнатилган имтиёз ва мажбуриятлар сақлаб қолинади ҳамда битирувчиларга тегишли мутахассислик бўйича диплом берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг қўшма таълим дастурларини ҳамда қўшма факультетларини тугатгандан сўнг ўқишни давом эттирган шахсларга берилган хорижий таълим ташкилотларининг белгиланган шаклдаги дипломлари (бакалавриат, магистратура) қўшимча маъмурий тартиб-таомилларсиз олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ҳарбий хизмат (хизмат)ни ўташда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг икки йиллик магистратура дастурини, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг иккинчи даражадаги магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга тенглаштирилади;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 февралдаги ПФ-20-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматлари ҳар йили Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган Ихтисослаштирилган филиал ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган муддатли меҳнат шартномасига асосан Академиядаги мавжуд штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари доирасида ишга қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Бош прокуратура ва Адлия вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Ортиқхўжаев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура билан биргаликда 2023/2024 ўқув йили якунига қадар Академиянинг ўқув-маъмурий корпусини тўлақонли ташкил этиш ва фойдаланишга топшириш бўйича барча зарур чораларни кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Академия кампусини бунёд этиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар тугатилаётган Ихтисослаштирилган филиал талабаларининг Академияда ўқув жараёнини ташкил этиш мақсадида бошқа таълим муассасаларидан бепул асосда бино, ётоқхона ва аудитория хоналари вақтинча ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги Академиясида «Тергов фаолияти» йўналиши бўйича бакалавриатга қабулни тўхтатиб, ушбу соҳадаги ўқув-услубий ва ахборот-ресурс базаларини босқичма-босқич Академияга ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти» йўналиши бўйича бакалавриат ўқув дастурига йиллик қабул квотани кўпайтириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Спичрайтери Х.М. Султанов Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.М. Ходжиматов) билан биргаликда икки ой муддатда прокуратура органлари ходимларининг умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш чораларини назарда тутувчи маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясини тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган филиални тугатишга масъул бўлган Адлия вазирлиги билан биргаликда тегишли бино-иншоотлар, штат бирликлари, ўқув-услубий ва ахборот-ресурс база, моддий-техника ва бошқа мол-мулкларини мазкур Фармонга мувофиқ топшириш-қабул қилиш бўйича ташкилий чораларни кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда очиқ, ҳар томонлама ва холис танлов мезон ва механизмларини қамраб олган Академияда олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда Академиянинг замонавий кампусига зарур бўлган бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари учун тегишли маблағлар ажратиш бўйича таклифларни 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4166-сон қарори 5-бандининг биринчи — бешинчи, еттинчи — саккизинчи хатбошилари, 6-бандининг биринчи — бешинчи хатбошилари ҳамда 9-бандининг биринчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи хатбошиларидан ташқари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 28 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-257-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг Мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Н.Т. Йўлдошев

Бош прокурор, Мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши раиси

С.Н. Гордеев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, Мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши раиси ўринбосари

А.А. Азизов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

А.Ю. Мавлонов

Давлат божхона қўмитаси раиси

А.Х. Тошкулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

И.Ю. Абдурахмонов

инновацион ривожланиш вазири

А.Э. Бурханов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

Д.Ф. Рахимов

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

Х.М. Кабирджанов

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори

Лавозими бўйича

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи, Мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Изоҳ: Мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сон Фармонига

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни узлуксиз ўқитиш ягона тизимининг тузилмавий-мантиқий схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Академия Кенгаши

Бошлиқ

Ёрдамчи

1

Академия бошлиғининг биринчи ўринбосари

Академия бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

Академия бошлиғининг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари

Академия бошлиғининг халқаро ҳамкорлик ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Ўқув-услубий бошқарма

6

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш маркази

5

Бухгалтерия ва режа-молия бўлими

4

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

1

Электрон таълим бўлими

4

Илмий-инновацион тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва илмий ходимларни тайёрлаш маркази

4

Ишлар бошқаруви бўлими

3

Халқаро ҳамкорлик бўлими

2

Медиастудия

Спорт-соғломлаштириш мажмуаси*

Лойиҳа бошқаруви бўлими

1

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик муаммоларини ўрганиш лабораторияси

Офис-регистратор маркази

2

Ётоқхона*

Юридик клиника

Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази

5

Бакалавриат факультети

3

Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими*

Кадрлар бўлими

2

бакалавриат талабалари

Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази

4

Таҳририй-нашриёт бўлими*

1

Ташкилий-назорат ва фаолият самарадорлигини баҳолаш бўлими

2

Магистратура факультети

2

Академия нашрлари

Киберлаборатория

Шахсий хавфсизлик бўлими

1

магистратура тингловчилари

Типография

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

1

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

2

Ахборот-ресурс маркази*

Юридик бўлим

1

Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

4

Биринчи ва иккинчи бўлим

1

Жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси

5

Судларда прокурор ваколатини таъминлаш ҳамда ижро иши юритуви кафедраси

9

Тил ўргатиш кафедраси

4

Девонхона ва архив*

Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси

4

Дастлабки тергов ва суриштирув кафедраси **

10

Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси

10

Иқтисодий жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш кафедраси

6

Криминалистика ва суд экспертизалари кафедраси **

9

Касбий психология ва бошқарув фаолияти кафедраси

5

Прокурорлик фаолияти ва прокурор назорати кафедраси

9

Жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши кураш ўқув-услубий маркази

Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафедраси

5

Тезкор-қидирув фаолияти ва киберҳуқуқ кафедраси

4

Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

9

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ходимларнинг чекланган сони (мутахассис, техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ва бошқа ходимлар таркибидан ташқари) — 156 нафар, шу жумладан профессор-ўқитувчилар 89 нафар, бошқарув ходимлари 67 нафар. Академиядаги техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари (шу жумладан, олий таълим муассасаларининг ўхшаш тузилмалари) учун ўрнатилган нормативлар асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Мазкур таркибий тузилмаларда олий таълим муассасаларининг ўхшаш тузилмалари учун ўрнатилган нормативлар асосида қўшимча мутахассис штат бирликлари жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Тергов фаолиятига ихтисослаштирилган кафедралар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сон Фармонига

4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўқишга қабул қилиш тизимини ташкил этиш ва таълим сифатини ошириш

1.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида (кейинги ўринларда — Академия) тўлақонли таълим жараёнини амалга ошириш юзасидан қўшма ташкилий-амалий ва молиявий-техник чораларни белгилаш бўйича Васийлик кенгаши мажлисини ўтказиш ҳамда унинг низомини тасдиқлаш.

Васийлик кенгаши мажлисининг баённомаси

2023 йил январь

-

Васийлик кенгаши

2.

Академиянинг устави, штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил январь

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

3.

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тугатиш чораларини кўриш:

тегишли ўқув семестрини якунлаш;

белгиланган тартибда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш;

қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш, бино-иншоотлар, штат бирликлар, ўқув-услубий ва ахборот-ресурс база, моддий-техника ва бошқа мол-мулкларни топшириш бўйича ташкилий чораларни кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил январь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

4.

Очиқ ва холис танлов мезон ва механизмларини қамраб олган Академияда олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишнинг алоҳида тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2023 йил февраль

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ИИВ

(П. Бобожонов),

ДХХ

(А. Азизов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

ДБҚ

(А. Мавлонов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

5.

Илғор хорижий тажриба асосида Академияда ўқитишнинг таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, малака талаблари, ўқув режалари, дастурлари, йўналишлари (мутахассисликлар), кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш тартибини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

прокуратура, тергов ва суриштирув органларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, соҳа мутахассисларини юксак ахлоқий, психологик ва касбий фазилатларни ривожлантиришнинг самарали тизими ёрдамида мақсадли тайёрлаш;

суд-ҳуқуқ соҳаси қонунчилигидаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, касбий билим ва кўникмаларни такомиллаштиришга қаратилган кадрларнинг малакасини ошириш курсларини тизимли асосда ташкил қилиш;

мавжуд ҳолатларни холисона ва малакали таҳлил қилиш, мустақил иш юритиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол ўқитиш методларини ўқув жараёнида қўллаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил январь

-

Васийлик кенгаши,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

6.

Қуйидагиларни:

таълимнинг дастлабки тергов ва суриштирувни амалга оширишга ваколатли давлат органлари ҳамда судларда ўталадиган амалиёт билан узвий боғлиқлигини;

таълим олувчиларнинг қизиқиши, интилиши ва қобилиятлари инобатга олинган ҳолда уларни касбга йўналтириш ва келгусида прокуратура органларига ҳамда суриштирувчи ва терговчи лавозимларига ишга жойлашишини таъминлашга қаратилган малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартибини белгилаш.

Қўшма чора-тадбирлар

2023 йил апрель

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ИИВ

(П. Бобожонов),

ДХХ

(А. Азизов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

ДБҚ

(А. Мавлонов),

Олий суд

(Б. Исламов)

7.

Академияда инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиётини жиноятларни тергов қилиш фаолиятини амалга ошириш нуқтаи назаридан ўқитишнинг самарали тизимини шакллантириш бўйича чораларни кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(А. Саидов)

8.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Академия ахборот-таълим порталини такомиллаштириш бўйича техник топшириқ ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш:

ўқув жараёнини рақамлаштириш, шу жумладан машғулотлар жадвалини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш, таълим олувчиларни баҳолаш ва рейтингини шакллантириш;

магистратура ва бакалавриат йўналишлари бўйича дастурий мажмуаларни жорий этиш;

портални ваколатли давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органлари ходимларининг узлуксиз касбий ривожланишини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Алоҳида график асосида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

ДХХ

(А. Азизов),

ИИВ

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

ДБҚ

(А. Мавлонов)

9.

Академияда масофавий таълимни ташкил қилиш ва видеоконференциялар ўтказиш, шунингдек, интерфаол электрон курсларни ишлаб чиқиш, онлайн баҳолаш ва сўровномалар ўтказиш учун тегишли ускуналар, қурилмалар ва дастурий маҳсулотларни харид қилиш ва ўрнатиш, жумладан:

ваколатли органлар ўртасида, шу жумладан вилоят, туман ва шаҳар бўлинмалари даражасида маълумот алмашиш мақсадида ягона корпоратив тармоқни ташкил қилиш учун оптик толали алоқа тармоқларини қуриш;

тармоқ ва сервер қурилмалари, зарурий қисмлар, Академия ходимлари ва ўқув аудиторияларини замонавий компьютер, дастурий таъминотлар, офис техникалари билан таъминлаш;

аудиторияларни интерфаол панеллар, видео-конференцалоқа жиҳозлари, тингловчилар орасида сўров ўтказиш воситалари билан жиҳозлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

10.

Академиянинг ўқув аудиториялари, ахборот-ресурс марказлари ва бошқа ўқув-ёрдамчи объектларида замонавий ахборот таълим муҳитини ва симсиз алоқа тармоғи хавфсизлигини таъминлашни назарда тутувчи тартибни тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

11.

Рақамли терговни ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш марказини (Киберлаборатория) ташкил этиш, уни рақамли далилларни, шу жумладан «Darknet» тармоғида мустаҳкамлаш ва тадқиқ этиш функцияларини назарда тутувчи зарур замонавий компьютер, сервер ускуналари ва дастурий таъминот (электрон рақамли изларни топиш ва мустаҳкамлашнинг криминалистик-техник воситалари, мобил криминалистик мажмуалар ва ҳ.к.) билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ДХХ

(А. Азизов),

ИИВ

(П. Бобожонов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

12.

Академия имижини шакллантириш бўйича қуйидаги ташкилий чораларни кўриш:

Академия рамзларини тасдиқлаш ва брендбукини яратиш;

Академиянинг расмий веб-сайтини халқаро стандартлар асосида ишга тушириш;

жамоатчилик билан алоқаларни жадаллаштириш ва Академия ҳақидаги холис маълумотларни етказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

13.

Академиянинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатини «Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига киритиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

II. Ўқув жараёнини ривожлантириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш

14.

Академиянинг ўқув ва илмий тармоқларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида катта амалий тажрибага эга малакали мутахассислар, шунингдек, ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларини қўллай оладиган илмий-педагог кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил июль, доимий равишда

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ИИВ

(П. Бобожонов),

ДХХ

(А. Азизов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

ДБҚ

(А. Мавлонов)

15.

Академиянинг замонавий кампусини ва ихтисослаштирилган ўқув-услубий базасини барпо этиш ва унинг инфратузилмасида қуйидагиларни яратиш:

назорат қилиш ва бошқариш тизими билан жиҳозланган ўқув-маъмурий корпус бинолари, халқаро ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун конференция заллари;

жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятининг хусусиятларидан, шунингдек, учрайдиган ҳодиса жойлари турларидан келиб чиққан ҳолда мақсадли вазиятли-имитацион ва виртуал полигон ҳамда марказлар, техник-криминалистик база;

амалиётга йўналтирилган ва мунозарали машғулотлар ўтказишни кучайтириш, танқидий фикрлаш ва шахслар тоифалари бўйича сўроқни амалга ошириш санъатини ривожлантиришни таъминловчи хоналар;

ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш учун жиҳозланган компьютер хоналари;

электрон ўқ отиш тири, сафланиш майдони ва Электрон таълим мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш техник студияси;

ўқув аудитория хоналари, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, меҳмонхона-ётоқхона ва бошқа объектлар.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 — 2025 йиллар давомида

Давлат бюджети маблағлари, Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Ортиқхўжаев),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норкулов),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Зокиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

16.

Статистик, «электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ягона ахборот тизими, архив ва бошқа маълумотлардан (қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотлар бундан мустасно) фойдаланиш ҳуқуқини бериш орқали Академия илмий ва ўқув жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан (чекланган режимда) узвий боғланишини таъминлаш.

Қўшма чора-тадбирлар

2023 йил май

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ИИВ

(П. Бобожонов),

ДХХ

(А. Азизов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

ДБҚ

(А. Мавлонов)

17.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда янги метод ва тактикалар асосида янги авлод дарсликлари, ўқув ва ўқув-амалий қўлланмаларни тайёрлаш, Академиянинг ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам равишда янгилаб бориш, бунда:

ўқув, илмий ва методик адабиётлар муаллифларини муносиб равишда моддий рағбатлантириш ва уларга тегишли шарт-шароитлар яратишни;

дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий ва методик адабиётларни тайёрлаш, таржима қилиш ва чоп этиш, шунингдек, муаллифларнинг меҳнатини рағбатлантириш учун Академиянинг даромадлар ва харажатлар сметасида мунтазам равишда маблағлар ажратиб боришни назарда тутиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил май, доимий равишда

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Васийлик кенгаши

18.

Хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур халқаро кутубхона фондлари (маълумотлар базалари), дастурий маҳсулотлар ва ҳуқуқий-ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳуқуқини харид қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил май

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

(У. Тешабаева)

19.

Академияни «Электрон таълим» миллий тармоғига, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ахборот-кутубхона фондига бепул асосда улаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил январь, доимий равишда

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

(У. Тешабаева)

20.

Академия ўқув жараёнига таълим олувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тайёргарлигини жорий этиш, шу жумладан, ҳарбий-дала шароитларида ўқув йиғинларини ташкил этиш ва ҳарбий гувоҳнома бериш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил август

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ИИВ

(П. Бобожонов),

Мудофаа вазирлиги

(Б. Қурбонов)

21.

Ўзига юклатилган вазифаларни виждонан ва самарали бажараётган Академиянинг бошқарув, илмий ва профессор-ўқитувчилар таркиби, шунингдек, ўқув-ёрдамчи ходимларининг иш натижаларига мувофиқ, ҳар ойлик шахсий устамаларни ўрнатишнинг тартиби ва мезонларини белгилаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил февраль

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

22.

Академиянинг юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Академия талабига кўра

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

23.

Масофавий ва мустақил таълим олиш учун электрон ўқув материалларини ишлаб чиқиш мақсадида Академиянинг Электрон таълим мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш техник студиясини зарур замонавий ускуналар ва дастурий маҳсулотлар билан жиҳозлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

24.

Пуллик тайёрлов ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш орқали Академияга қўшимча молиявий маблағларни жалб қилиш чораларини кўриш, шунингдек, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

25.

Академия типографиясини илмий-тадқиқот ишлари натижалари, брошюралар, дарсликлар, буклетлар ва бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш учун зарур бўлган замонавий нашриёт ускуналари билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Алоҳида график асосида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

III. Сифатли илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият учун шарт-шароитларни яратиш

26.

Талабалар, мустақил изланувчилар ва амалиёт ходимлари учун қуйидагиларни назарда тутган ҳолда «Ўзбекистон терговчиси» илмий-амалий юридик журналини таъсис этиш:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган рўйхатга киритиш орқали журнални мунтазам равишда босма ва электрон шаклларда нашр этишни ташкиллаштириш;

журналда жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш соҳасида илмий мақолаларни, шунингдек, амалий хусусиятга эга, муайян тоифадаги жиноят ишлари бўйича терговчилар томонидан криминалистик методика ва тактикаларни қўллашнинг илғор тажрибаларини акс эттирган мақолаларни чоп этиш;

журналнинг халқаро миқёсдаги мавқеини кўтариш мақсадида уни етакчи илмий базалар (РИНЦ, DOI, Scopus)га босқичма-босқич киритиш, шунингдек, журналнинг алоҳида сонларини хорижий давлатларнинг нуфузли юридик журналлари билан ҳамкорликда нашр этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил июль

Васийлик кенгаши органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Васийлик кенгаши,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

(А. Юсупов)

27.

«Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг фахрий доктори» даражаси ва «Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг фахрий профессори» унвони билан тақдирлаш тартибини белгилаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

28.

Бакалавриат талабаларини жиноятларни тергов қилиш фаолиятида илмий-таҳлилий ёндашувга фаол жалб қилиш ва улар орасидан энг иқтидорлиларини келгусида хорижий давлатларга қисқа муддатли ўқишга юбориш мақсадида Академиянинг кафедралари ихтисослашувидан келиб чиқиб, илмий мактаб ва тўгаракларни, шунингдек, «Ёш терговчилар клуби»ни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил январь, доимий равишда

Васийлик кенгаши органларининг бюджетдан ташқари маблағлари Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Васийлик кенгаши

29.

Академиянинг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш маркази фаолиятини қуйидаги механизмларни назарда тутган ҳолда самарали ташкил этиш:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти муаммолари, биринчи навбатда жиноятларни тергов қилиш соҳасида амалий тадқиқотлар олиб бориш, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

жиноятларни тергов қилишнинг самарадорлигини ошириш бўйича тизимли равишда услубий ва амалий қўлланмалар, тавсиялар тайёрлаш, уларнинг ваколатли давлат органлари томонидан амалда қўлланилишини ташкиллаштириш;

жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳ ва уюшмалар томонидан содир этилган алоҳида мураккаб жиноятларни тергов қилишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

30.

Академия ҳузурида қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жиноятларни тергов қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш билан боғлиқ юридик фанлар ихтисосликлари юзасидан Илмий даражалар бериш бўйича илмий кенгашни ташкил этиш:

Академия бошлиғига илмий кенгаш таркибига жалб этилган малакали мутахассисларни моддий рағбатлантиришни амалга ошириш ҳуқуқини бериш;

суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш ҳамда жиноятларни тергов қилиш соҳаларида амалий муаммоларни илмий тадқиқ этишнинг самарали тизимини шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил февраль

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

(А. Юсупов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

31.

Академияда қуйидагиларни назарда тутувчи халқаро ҳамкорликнинг самарали тизимини яратиш:

илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг етакчи хорижий олий таълим муассасаларида малака оширишини мунтазам ташкил этиш;

ўқув жараёнига юқори малакали хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш;

етакчи хорижий олий таълим, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар ва келишувларни тайёрлаш ва имзолаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

доимий равишда

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов)

IV. Таълим олувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтириш

32.

Академия ахборот-ресурс маркази фаолиятида фойдаланувчиларга комплекс, шу жумладан радиочастоталар орқали идентификация қилиш (RFID) технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон хизматлар кўрсатишни таъминлайдиган замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Алоҳида график асосида

Прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, Васийлик кенгаши органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: «Йўл харитаси»да кўзда тутилган тадбирлар тегишли чора-тадбирнинг соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши, шунингдек, бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Бунда, икки ёки ундан ортиқ чора-тадбирлар бирлаштирилган ҳолларда, ушбу масалаларнинг охирги бажариш муддати қўшма чора-тадбирларнинг бажарилиши учун белгиланган охирги муддат ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида «Йўл харитаси»да кўрсатилган тадбирлар мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сон Фармонига

5-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5438-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1 ва 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг (кейинги ўринларда — Академия) прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни» сўзлари «органларига биринчи маротаба хизматга қабул қилинган ходимларни» сўзларига алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«прокуратура органларига биринчи маротаба хизматга қабул қилинган ходимлар прокуратура иш ўрганувчилари лавозимига тайинланиши биланоқ мазкур Фармон 3-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган касбий қайта тайёрлашдан ўтадилар.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида ўқув жараёнини таълимнинг кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий шакллари асосида ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Академияга етакчи ўқув муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг юқори малакали мутахассис ва экспертларини шартнома асосида ўқув жараёнига жалб қилишга рухсат берилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5929-сон Фармони 1-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг

ТАРКИБИ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович

Бош прокурор, ҳайъат раиси

2.

Валиев Бахриддин Бахадирович

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари

3.

Юлдашев Эркин Туракулович

Бош прокурорнинг ўринбосари

4.

Лавозимига кўра

Бош прокурорнинг ўринбосари

5.

Артикова Светлана Баймирзаевна

Бош прокурорнинг ўринбосари

6.

Аминов Шохрух Азаматович

Бош прокурорнинг ўринбосари

7.

Кудратходжаев Ботир Бахромович

Бош прокурорнинг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори

8.

Рахимов Дилшод Фахриевич

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

9.

Кабирджанов Хасан Муротович

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори

10.

Таджиев Эркабай Аминович

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори

11.

Болтаев Ҳалим Хусанбоевич

Бош прокуратуранинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи, ҳайъат котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 7-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Бош прокуратураси Академиясида» сўзлари «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) илованинг 31-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомининг рус тилидаги матнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 18 ва 62-бандларда «Академии Генеральной прокуратуры» сўзлари «Правоохранительной академии» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 27-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши «заместители руководителей» сўзларидан кейин «профессора и начальники структурных подразделений» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбошидаги «заведующие кафедр, начальники отделов и руководители секторов» сўзлари «помощник начальника, доценты, старшие преподаватели и старшие прокуроры структурных подразделений» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбошидаги «научные сотрудники и преподаватели» сўзлари «преподаватели и прокуроры структурных подразделений» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 35-бандда биринчи хатбошидаги «Академию Генеральной прокуратуры» сўзлари «Правоохранительную академию» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 812-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Применение в отношении работников, указанных в пункте 811 настоящего Положения, льгот, мер материальной и социальной защиты, иных материальных преимуществ, а также выплата надбавок к должностному окладу и повышенного тарифного коэффициента, установленных для работников органов прокуратуры, осуществляется за счет средств республиканского или местного бюджетов».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2065-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Разряды по оплате труда по Единой тарифной сетке работников Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Наименование должности

Разряд

Размер тарифного коэффициента

Генеральный прокурор

21

6,887

Первый заместитель Генерального прокурора

20

6,583

заместитель Генерального прокурора, начальник Правоохранительной академии

19

6,282

начальник управления, заместитель начальника Правоохранительной академии

18

5,987

начальник самостоятельного отдела, отдела в составе управления, начальник кафедры (управления, факультета, отдела, центра), профессор кафедры Правоохранительной академии

17

5,694

старший следователь по особо важным делам, помощник Генерального прокурора, старший программист, доцент кафедры, помощник начальника Правоохранительной академии

16

5,407

следователь по особо важным делам, старший прокурор управления, самостоятельного отдела и отдела, входящего в состав управления, программист, старший специалист по информационной безопасности, старший преподаватель, старший прокурор отдела (управления, факультета, центра) Правоохранительной академии

15

5,123

старший следователь, прокурор управления, самостоятельного отдела и отдела, входящего в состав управления, администратор сети, администратор базы данных, программист веб-дизайнер, преподаватель, прокурор отдела (управления, факультета, центра) Правоохранительной академии

14

4,842

главный специалист

12

4,296

ведущий специалист

11

4,027

специалисты:

I категории

10

3,767

II категории

9

3,510

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Примечание: дополнительные средства, необходимые для сверхустановленного размера тарифного коэффициента, с 1 января 2020 года покрываются за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан. При этом разрешается, в порядке исключения, независимо от установленного законодательством запрета, выплата дополнительного материального стимулирования должностным лицам, указанным в настоящем приложении, за счет внебюджетных средств органов прокуратуры с применением установленных размеров тарифного коэффициента».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхатининг «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари» бўлимининг 3-бандидаги «Бош прокуратурасининг Академияси» сўзлари «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон; 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)