Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва «яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда ҳамда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратишни тақозо этмоқда. Ушбу ишларга фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат секторнинг бошқа вакилларини ҳам кенг жалб этиш зарурати туғилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурини изчил рўёбга чиқариш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини қонунийлик, холислик, ҳисобдорлик, очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида бошқа давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдида ҳисобдордир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланадиган директор томонидан бошқарилади.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлаш, шунингдек, коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотларни тарқатиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг ушбу масалалар бўйича биргаликдаги самарали фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар, шу жумладан банкларда коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат») ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг бошқа халқаро воситаларини жорий этиш ва самарали фаолият кўрсатишини ташкиллаштириш, замонавий усуллар ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида коррупцияга қарши мониторинг олиб бориш, шунингдек, уларнинг мазкур соҳадаги фаолияти бўйича рейтингини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро стандартларни ва илғор хорижий амалиётни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишини ҳамда декларацияларнинг ҳаққонийлиги текширилишини ташкил этиш, шунингдек, ушбу жараёнда аниқланган коррупция ҳолатларига ўз вақтида таъсир чоралари кўрилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматига ҳалоллик стандарти («ҳалоллик вакцинаси») ва манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш, шунингдек, уларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг қарзларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш ва давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши назорат тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг имиджини мустаҳкамлаш ва унинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупциянинг ҳолати, тенденциялари ва сабаблари ҳамда коррупцияга қарши чоралар кўришнинг самарадорлиги юзасидан социологик, илмий ва бошқа тадқиқотларни ташкил этиш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг таъсирчанлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шу мақсадда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат секторнинг бошқа вакиллари билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган маълумотларни Интернет тармоғига жойлаштириш (эълон қилиш) бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан оммавий ахборот воситалари орқали самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича чораларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларидан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни «Mening fikrim» веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини узлуксиз тўлдириш, такомиллаштириб бориш ва янгилаб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари орқали давлат органлари ва ташкилотлари хизматчиларига «давлат органлари фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлиги» маданиятини сингдириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар халқ олдида ҳисобдорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги ПФ-154-сонли Фармонига асосан ўн тўртинчи — ўн саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2022 й., 06/22/154/0524-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматчилари ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилишининг олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сонли Фармонига асосан ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани тайёрлайди ҳамда уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмитаси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларининг коррупцияга қарши курашиш комиссиялари билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади ҳамда натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупцияга оид жиноятлар оқибатида жамият ва давлат манфаатларига етказилган зарар тўлиқ қопланилишига эришиш устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тизими самарадорлигини таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимида коррупциянинг даражасини баҳоловчи Коррупцияни қабул қилиш миллий индексини тузишни ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида давлат буюртмачиси ISO 37001 коррупцияга қарши стандартини қўллашни кўзда тутувчи талабни ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупция ҳолатларига доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига тақдим этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддаси.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентликка қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, давлат харидлари, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва давлат дастурлари бажарилиши билан боғлиқ материалларни талаб қилиш, олиш ва ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан ўрнатилган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида коррупция ҳолатини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупцияга оид жиноятлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, тизимли коррупциянинг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш мақсадида қонунчилик, шу жумладан жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ жиноят ишлари материалларини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрганиш ва бошқа тадбирлар натижалари бўйича тўпланган материалларни фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлган шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ чоралар кўриш, жумладан жиноят ишларини қўзғатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий суриштирувлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахсларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантиришлар ҳамда коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг огоҳлантириш, тақдимнома ва мурожаатлари ўн кун ичида кўриб чиқилиши ва натижалари юзасидан ёзма ахборот берилиши шарт.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларининг таркиби юриспруденция, иқтисодиёт, молия, солиқ, аудит, ахборот-коммуникация технологиялари ва Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа соҳалар бўйича юқори малакали мутахассислар орасидан тўлдирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, тафтиш ва текширишлар ўтказиш, мутахассислар ажратиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги талабларини бажариш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва фуқаролар учун мажбурийдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимлари ўз ваколатлари доирасида коррупциянинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ушлаб турилганларни ва қамоққа олинганларни сақлаш жойлари, жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга ва ҳужжатлар билан танишишга ҳақли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий равишда Агентлик билан келишилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий идоралараро комиссиялари Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши (кейинги ўринларда — Миллий кенгаш) ва унинг ҳудудий кенгашлари этиб қайта ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Миллий кенгашнинг ишчи органи этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Миллий кенгаш фаолиятини самарали ташкилий-услубий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан иш режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда Миллий кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини ташкил этишни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликни юқори малакали кадрлар билан, биринчи навбатда, коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалий иш тажрибасига эга ва Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир шахслар орасидан тўлдирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолияти ташкил этилишини тартибга солувчи ҳужжатлар пакети, шу жумладан Агентлик тузилмалари тўғрисида низомлар ва ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликни ходимлар билан тўлдириш конкурс асосида халқаро стандартларга мувофиқ Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка биринчи марта ишга қабул қилинадиган ходимлар ишдан ажратилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг назарий ва амалий масалалари, хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ўрганишни қамраб олувчи махсус ўқув дастурлари бўйича таълим олади.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб қилган ҳолда, 2020-2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат»)ни босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат харидлари соҳасида масъулиятни ошириш ва коррупцияни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талабларини, шу жумладан харид қилиш тартиб-таомиллари турларини белгилаш ва ижрочини танлаш шартларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари доирасида тузилган шартномаларни мажбурий равишда эълон қилиш, шунингдек, давлат харидларини танлов ва тендер савдолари орқали замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат электрон шаклда амалга ошириш тартибини жорий этиш бўйича таклифларни киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банки ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда уч ой муддатда, шу жумладан уй-жой коммунал хўжалиги, сув хўжалиги, қурилиш ва энергетика соҳаларида давлат харидлари, давлат мулкини бошқариш ва ундан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати бўйича ўрганиш ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда доимий асосда давлат харидларида аффилланганлик, шу жумладан харидлар иштирокчиларининг охирги бенефициар эгаларига тааллуқли манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш мақсадида масофавий мониторинг ўтказсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агентлик зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича тармоғининг Истанбул ҳаракатлар дастури доирасидаги ишлар ҳамда ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги бошқа халқаро шартномалари қоидаларининг бажарилиши билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий координатори вазифа ва ваколатлари юклатилсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бош прокуратураси билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат ва бошқа дастурлар самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш имконини берувчи «E-Anticor.uz» электрон платформаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупция ҳолатлари ҳақида Агентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда — Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилишини ҳамда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда — «Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги, «Давлат хизматчиларининг даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш тўғрисида»ги, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда — Коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилишни давом эттириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилишини ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Миллий кенгашга киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан биноларни таъмирлаш, мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозлаш учун ўрнатилган тартибда маблағлар ажратиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида алоҳида модда билан Агентлик фаолиятини ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чораларини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Агентликни жойлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда унга ҳар томонлама кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини ёритиш бўйича мақолалар чоп этилишини ва тематик телекўрсатувлар бериб борилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 29 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6013-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармонига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Миллий кенгаш раиси
2.
А.Х. Саидов
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Миллий кенгаш раисининг ўринбосари
3.
лавозим бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
4.
У.К. Мингбоев
—
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси
5.
К.Ф. Камилов
—
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
6.
Н.Т. Йўлдошев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
7.
Б.А. Рашидов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари
8.
Ж.Ж. Ширинов
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси
9.
Б.Д. Матмуратов
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси
10.
Д.М. Саиджонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
11.
Б.Т. Турабов
—
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари
12.
Ж.А. Қўчқоров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири
13.
А.Х. Камилов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири
14.
Р.К. Давлетов
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири
15.
П.Р. Бобожонов
—
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири
16.
Т.А. Ишметов
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазири
17.
Н.Б. Хусанов
—
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
18.
Ш.Х. Шерматов
—
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири
19.
И.У. Мажидов
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
20.
А.В. Шин
—
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири
21.
А.К. Шадманов
—
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири
22.
Ш.М. Садиков
—
Ўзбекистон РеспубликасиАхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
23.
Р.Т. Маматов
—
Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири
24.
М.Б. Азимов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси
25.
Ш.Д. Кудбиев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси
26.
Б.А. Бегалов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси
27.
Ш.Ш. Шарахметов
—
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси
28.
Д.Ф. Рахимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи
29.
Б.С. Юлдашев
—
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти
30.
Х.Т. Азизов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори
31.
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи
32.
Р.Р. Хакимов
—
Тошкент давлат юридик университети ректори
33.
А.Д. Хаджаев
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси
34.
А.К. Кўчимов
—
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
35.
Р.Т. Камилов
—
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази директори
36.
А.Э. Бурханов
—
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси
37.
Э.С. Туляков
—
«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори
38.
К.М. Рафиков
—
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
39.
А.З. Саъдуллаев
—
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси
40.
Н.Ҳ. Алимов
—
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси раиси
41.
Ф.Ф. Абдухаликов
—
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси
42.
А.И. Икрамов
—
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси
43.
С. Хакимов
—
Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси
44.
Н.Х. Рахимова
—
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Миллий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 06/20/6013/1002-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2022 й., 06/22/154/0524-сон; 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон; 30.12.2025 й., 06/25/270/1252-сон)