08.05.2018 йилдаги ПФ-5438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 08.05.2018 йилдаги ПФ-5438-сон
Date of entry into force
10.05.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги устувор йўналишлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш вазифалари прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш заруриятини тақозо этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган давр мобайнида ҳуқуқни қўллаш ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, қонунбузилишлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан прокуратура органлари ходимларини зарур билим ва кўникмаларга ўргатиш борасида муайян таълим ва илмий салоҳият шакллантирилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, 2007 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи Олий ўқув курслари фаолият юритмоқда. Олий ўқув курсларида 2007 — 2017 йиллар давомида 4 318 нафар ходимнинг малакасини ошириш ва 186 нафар раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш таъминланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, прокуратура органлари фаолиятининг мутлақо янги йўналишлари белгиланганлиги, уларнинг амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлардаги ўрни кучайтирилганлиги юклатилган вазифаларни самарали бажара оладиган муносиб кадрлар таркибини шакллантиришни талаб этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг (кейинги ўринларда — Академия) прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокуратура органлари ходимларида билим ва кўникмаларни, шу жумладан, тизимли таҳлил ва танқидий фикрлашни, шахсий ва ишчанлик сифатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришни, қонунларга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан адолат ва масъулият каби юксак туйғуларини шакллантириш ва мустаҳкамлашни таъминловчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, масофавий таълимни, ўқитиш ва тренингларни интерфаол ҳамда муаммоли-вазиятли услубларини кенг жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокуратура органлари фаолиятини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини қўриқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликни такомиллаштириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитишнинг амалий хусусиятига ва прокуратура органларининг касбий фаолияти билан узвий боғлиқликка таянган ҳолда магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокуратура органлари фаолияти йўналишлари бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокуратура органлари фаолиятини психологик жиҳатдан таъминлаш, номзодларни хизматга қабул қилишда касбий-психологик танлов ўтказиш, прокуратура органларидаги маънавий-психологик муҳитни ўрганиш ва уни яхшилаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, норматив-ҳуқуқий, методик ва таҳлилий хусусиятга эга бўлган маълумотларни алмашиш, ўқув жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш, педагог, илмий ходимлар ва тингловчиларнинг стажировкаларини тизимли равишда ташкил этиш соҳаларида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнининг сифатини ошириш бўйича тажриба алмашиш, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида юридик кадрларни тайёрловчи, қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи таълим ва илмий-тадқиқот, шу жумладан хорижий давлатлар муассасалари билан самарали идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноятларнинг содир этилиши сабаб ва шароитларини ўрганиш ва диагностика қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолатини таҳлил қилиш, шу жумладан алоҳида турдаги жиноятларнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноятчилик ҳолати ўзгаришини криминологик прогноз қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини методологик ва консультатив таъминлаш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 06/18/5566/2153-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Академияда касбий қайта тайёрлаш ва малака ошириш қуйидаги дастурлар бўйича амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокурор-тергов иши ва прокуратура органларида иш юритишни ташкил қилиш асосларини ўқитишга йўналтирилган, давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларига биринчи маротаба хизматга қабул қилинган ходимларни бирламчи ихтисослашув шаклида касбий қайта тайёрлаш;
(3-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокурор-тергов ва таҳлилий ишларни юритиш, норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш юзасидан касбий билим ҳамда кўникмаларни чуқурлаштиришга, шунингдек, ишни ташкил этишнинг инновацион шакллари ва методларини ҳамда бошқарув асосларини ўзлаштиришга йўналтирилган, давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турган кадрларни касбий қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, касбий кўникма ва малакаларни такомиллаштириш, прокурор-тергов ишининг илғор ютуқларини ўргатиш, шунингдек, прокуратура органлари ходимлари фаолиятидаги тизимли камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган, давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг даврийлиги ҳар уч йилда камида бир мартани ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) прокуратура органларига биринчи маротаба хизматга қабул қилинган ходимлар прокуратура иш ўрганувчилари лавозимига тайинланиши биланоқ мазкур Фармон 3-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган касбий қайта тайёрлашдан ўтадилар.
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Академияда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистрларни, шу жумладан, бошқа мутахассислик йўналишлари бўйича олий маълумотга ва прокуратура органларида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимлари ҳисобидан тайёрлаш ҳақидаги таклифи билан келишилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида ўқув жараёнини таълимнинг кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий шакллари асосида ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масъул таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси бўлиб ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокуратура органлари ходимлари келгусида прокуратура органларининг ўзлари эгаллаб турган лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимларида хизматни давом эттиришини таъминлаган ҳолда Академияда хизмат ўташ учун ротация тартибида жалб этилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия ходимларига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даражали унвонга эга бўлган Академия ходимлари прокуратура органлари тармоқларида стажировка ўташ даврида прокуратура органлари ходимларининг тегишли ваколатларидан фойдаланадилар ва мақом бўйича Академия тегишли тармоқлари (бўлимлари)нинг прокурорлари бўлиб ҳисобланадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия ходимларига Давлат бюджети ҳисобидан прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамалар тўланади;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълим дастурлари бўйича ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш талаблари Академияга нисбатан татбиқ этилмайди. Академияга ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш талаблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Академияга етакчи ўқув муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг юқори малакали мутахассис ва экспертларини шартнома асосида ўқув жараёнига жалб қилишга рухсат берилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олий суд, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар Академияга ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, шу жумладан, тажрибали мутахассисларни жалб этиш ҳамда илмий-амалий стажировкаларни ташкил этиш борасида ҳар томонлама кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Академия:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирлик ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия ахборот-ресурс марказини мустаҳкамлаш учун босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг бепул назорат нусхалари (бир нусхада);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахборотлари мажбурий юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия Уставини, прокуратура органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низомни, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув режалари ва дастурларини, Академия магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Фармон талабларига мувофиқ Академия штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияни ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини қўллаш кўникмаларига ҳамда амалий иш тажрибасига эга, шунингдек, хорижий тилларни эгаллаган малакали кадрлар билан тўлдирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш учун ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, видеоконференцалоқа ва масофавий таълим усулларидан фойдаланган ҳолда «Электрон таълим» миллий тармоғига уланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий ва узлуксиз равишда киришини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармон талабларига мувофиқ Академияга зарур маблағларни 2018 йил учун ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Академияни жойлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биноларининг ягона мажмуини қуриш доирасида Академия қурилишини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-727-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 8 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5438-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси (кейинги ўринларда — Академия) фаолиятини самарали ташкил этиш

1.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Устав лойиҳаси

2018 йил 1 августга қадар

-

Бош прокуратура

2.

Академияни малакали кадрлар, шу жумладан ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш мақсадида бошқа таълим, тадқиқот муассасаларининг мутахассислари билан тўлдириш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

-

Бош прокуратура

3.

Академия фаолиятига қуйидагиларни назарда тутувчи замонавий инновацион таълим тизимларини жорий этиш:
видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали прокуратура органлари ходимларини масофавий (электрон) ўқитиш;
таълим жараёнида имитацион моделлаштиришдан фойдаланиш (криминалистик полигонлар, тирлар, суд мажлислари заллари).

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

-

Бош прокуратура,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4.

Қуйидагиларни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш:
Академиянинг тегишли таълим дастурларини якунлаган шахсларга қўйиладиган малака талаблари;
Академиянинг янгиланган, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган, шунингдек, таълим жараёнини прокуратура органлари фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари билан боғлиқлигини таъминлайдиган ўқув режалари ва дастурлари.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

-

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги

5.

Қуйидагиларни:
раҳбарлик лавозимларни эгаллаш учун захирада турган прокуратура органлари ходимларини касбий қайта тайёрлаш;
прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни касбий қайта тайёрлаш;
прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш;
прокуратура органлари ходимларини масофадан ўқитиш;
Академия ходимларининг прокуратура органларида стажировка ўташи;
магистратурага қабул қилиш ва ўқишни ташкил этиш;
прокуратура органлари фаолияти йўналишлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
прокуратура органлари ходимларининг бутун меҳнат фаолияти давомида касбий ривожланиши мониторинги;
прокуратура органлари ходимлари ҳисобидан Академия лавозимларини ички идоравий ротация асосида эгаллаш тартибини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

-

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

6.

Бош прокуратура раҳбарлари, шу жумладан, Департамент ва Бюро, шунингдек, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда Академиянинг Васийлик кенгашини ташкил этиш.
Академия Васийлик кенгаши тўғрисидаги Низомни ва Васийлик кенгашининг Иш режасини тасдиқлаш.

Бош прокурор буйруқлари лойиҳалари

2018 йил 1 августга қадар


2018 йил 1 сентябрга қадар

-

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Академиянинг Ахборот-ресурс маркази фондини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан янгилаш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ҳамда ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обунасини таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 сентябрга қадар

Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ўзбекистон матбуот
ва ахборот агентлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Молия вазирлиги

8.

Академияни «Электрон таълим» миллий тармоғига, А.Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг электрон ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 июлга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

9.

Академияда илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш ва олий ўқув юртидан кейинги таълим институтини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Бош прокуратура

10.

Академиянинг ўқув дастурларига (режаларига) киритилган интизом бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш дастурини тасдиқлаш.

Дастур лойиҳаси

2018 йил 1 июлга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

11.

Қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ва давлатнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини қўриқлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилишнинг долзарб муаммолари бўйича, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар, дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастур лойиҳаси

2018 йил 1 октябрга қадар

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бош прокуратура, Фанлар Академияси

12.

«Бош прокуратура Олий ўқув курслари Ахборотномаси» илмий-амалий ҳуқуқий нашрини «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Ахборотномаси» илмий-амалий ҳуқуқий журнали сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан юриспруденция соҳасида асосий илмий-амалий натижаларни нашр қилиш учун тавсия қилинадиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 июлга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Ўзбекистон матбуот
ва ахборот агентлиги,
Бош прокуратура,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

13.

Академиянинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:
етакчи илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар билан меморандумлар, ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, қўшма дастурларни амалга ошириш;
Академия профессор-ўқитувчиларнинг таркибини малакасини ошириш ва тингловчиларни ўқитиш жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш амалиётини жорий этиш;
Академиянинг ўқитувчилари, тингловчилари
ва прокуратура органлари ходимларини хорижий мамлакатлар таълим муассасаларида стажировка ўташи, шунингдек, доимий равишда юриспруденциянинг долзарб масалалари бўйича халқаро илмий-амалий форумларда иштирок этишини ташкил этиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

Мунтазам

Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

14.

Ижтимоий тармоқларда Академиянинг расмий интернет веб-сайти ва саҳифасини яратиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. Академиянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

15.

Белгиланган тартибда бино ва иншоотлар мажмуасини қуриш учун, шу жумладан, қуйидагиларни ўз ичига қамраб олган техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
Бош прокуратура марказий аппарати маъмурий биноларининг мажмуаси (шу жумладан Департамент, Бюро, Академиянинг ўқув корпуси ва маъмурий биноси);
меҳмонхона ва ётоқхона;
спорт мажмуаси (ёпиқ ва очиқ майдончалар);
криминалистик полигон, ўқ отиш тири;
Бош прокуратуранинг хизмат уйи ва болалар боғчаси;
ошхона ва бошқа объектлар.

Техник топшириқ лойиҳаси

Алоҳида графикка мувофиқ

-

Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари

16.

Белгиланган тартибда бино ва иншоотлар мажмуасини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари

Алоҳида графикка мувофиқ

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент вилояти
ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари

17.

Техник топшириқлар ва Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бино ва иншоотлар мажмуаси қурилишини тўлиқ якунлаш, шу жумладан:
бино ва иншоотлар мажмуасининг электр таъминоти, газ таъминоти, алоқа ва бошқа инфраструктуралари ташқи тизимларининг қурилишини (эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан);
белгиланган нархлар бўйича бош пудратчи ташкилотга цемент ва металл прокат ажратилишини;
туташ ҳудудларни ободонлаштирилишини (маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан) таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

Алоҳида графикка мувофиқ

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилотлар маблағлари

Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимиятлари, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ

18.

Академиянинг имитацион суд мажлисларини ўтказиш зали, тир, криминалистик полигон, моделлаштириш ва симуляция марказини ситуацион ва симуляциявий машғулотлар ўтказиш учун зарур бўлган ўқитишнинг замонавий инновацион воситалари билан жиҳозлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

Алоҳида графикка мувофиқ

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

19.

Масофавий (электрон) таълимни ташкил этиш ва видеоконференцияларни ўтказиш учун ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, масофавий таълим тизимини видеоконференцалоқа, онлайн тестлар ва сўровларни ўтказиш, тегишли дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг методик ва техник параметрларини.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 декабрга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий суд

20.

Академия буюртмасига биноан Академиянинг Ахборот-ресурс марказини замонавий техника, зарур жиҳозлар ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 сентябрга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

21.

Академиянинг мини-типографиясини ташкил этиш ва уни илмий-тадқиқот натижалари, брошюралар, дарсликлар, буклетлар ва бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш учун зарур бўлган замонавий нашриёт ускуналари билан жиҳозлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 сентябрга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ўзбекистон матбуот
ва ахборот агентлиги

22.

Прокуратура органлари ходимларининг масофавий ва мустақил таълим олишлари учун электрон ўқув материалларини ишлаб чиқиш мақсадида мультимедиа студиясини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

Алоҳида графикка мувофиқ

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, МТРК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

23.

Хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур бўлган, хусусан, «West Law», «Lexis Nexis» ва бошқа халқаро ҳуқуқий-маълумотлар тизимининг дастурий маҳсулотларини (маълумотлар базасини) харид қилиш ва келгусида янгилаб бориш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 декабрга қадар

Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Молия вазирлиги

24.

Академияга «Ўзбектелеком» АК билан тендер (танлов) ўтказмасдан шартнома тузиш ва уни кейинги муддатларга мустақил узайтириш ҳуқуқини бериш орқали Академияни юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

Давлат бюджети маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги

25.

Сайёр ўқув машғулотларини ташкиллаштириш мақсадида Академияни автотранспорт воситалари (6 та), шу жумладан автобуслар (2 дона) билан ҳамда Академия буюртмаларига асосан хизмат ва махсус автотранспорт воситалари учун зарур ҳажмдаги автобензин ва дизель ёқилғисини белгиланган тартибда ажратилиши ва харид қилинишини таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 октябрга қадар

Давлат бюджети,Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзбекнефтегаз» АЖ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-5019-сон Фармони 1-иловасида «Олий ўқув курслари» блоки «Бош прокуратура Академияси» блоки билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Олий ўқув курсларида» сўзлари «Академиясида» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш» сўзлари «Раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турувчи кадрларни касбий қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 26-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фан номзоди ёки фалсафа доктори (Doctor of Philosophy), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек, уларга тенглаштирилган, хорижий мамлакатларда олинган ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартибда тан олинган бошқа илмий даражаларга ёки профессор ёхуд доцент илмий унвонига эга бўлган прокуратура органлари ходимларига улар эгаллаб турган лавозимларидан қатъий назар, навбатдан ташқари тартибда «адлия кичик маслаҳатчиси» ҳамда «адлия маслаҳатчиси» даражали унвонлари берилади. Илмий унвони мавжудлиги учун ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ устама ҳақлар тўланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«35. Навбатдаги адлия катта маслаҳатчиси даражали унвони, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирадаги кадрларни касбий қайта тайёрлаш дастури бўйича ёки Академия магистратурасини муваффақиятли тамомлаган прокуратура органлари ходимларига берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 62-банддаги «Олий ўқув курсларида» сўзлари «Академиясида» сўзи билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2065-сон қарори 1-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Лавозим номи

Разряд

Бош прокурор

21

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари

20

Бош прокурор ўринбосари

19

бошқарма бошлиғи, Бош прокуратура Академияси бошлиғи

18

мустақил бўлим бошлиғи, бошқарма таркибидаги бўлим бошлиғи, Бош прокуратура Академияси кафедраси (бўлими, маркази) бошлиғи, кафедра профессори

17

алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчи, Бош прокурор ёрдамчиси, Бош прокуратура Академияси кафедраси доценти

16

алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи, бошқарма катта прокурори, Бош прокуратура Академияси катта ўқитувчиси

15

катта терговчи, бўлим катта прокурори, бошқарма прокурори, Бош прокуратура Академияси ўқитувчиси, бўлими (маркази) катта прокурори

14

бўлим прокурори, прокурор ёрдамчиси, Бош прокуратура Академияси бўлими (маркази) прокурори

13

бош мутахассис

12

етакчи мутахассис

11

мутахассислар:

1-тоифали мутахассис

10

2-тоифали мутахассис

9

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тегишли хизматлари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг Рўйхатидаги «Олий ўқув курслари» сўзлари «Академияси» сўзи билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомнинг 25-бандининг биринчи хатбошисидаги «раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш дастури бўйича» сўзлари «раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турувчи кадрларни касбий қайта тайёрлаш дастури бўйича ёки магистратурасини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари Рўйхатининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Академияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқнинг ўринбосари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафедра (бўлим, марказ) бошлиғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессор
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доцент
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта ўқитувчи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқитувчи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим (марказ) катта прокурори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим (марказ) прокурори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош мутахассиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етакчи мутахассис
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-тоифали мутахассис
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-тоифали мутахассис».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 06/18/5438/1189-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон, 02.11.2018 й., 06/18/5566/2153-сон, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон; 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)