Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023 07.07.2021 йилдаги 424-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.07.2021 йилдаги 424-сон
Date of entry into force
08.07.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими мудири бир ҳафта муддатда бўлим мудири ва бош мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимоти тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Халқаро ҳамкорлик бўлими ҳамда Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 15 апрелдаги 230-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 7 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
424-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 июлдаги 424-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимининг (кейинги ўринларда — Бўлим) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва масъулиятини, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бўлим фаолияти Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — ҳарбийлаштирилган тузилмалар) фаолиятини молиявий ҳамда моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутатлар ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу аснода стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури доирасидаги вазифалар, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари доирасидаги вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган янги баҳолаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмаларда ижро интизоми даражасини ошириш, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлимда, шунингдек, бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмаларда кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ҳамда комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмаларни қурол-аслаҳа, ҳарбий (махсус) техника ва ҳарбий-техник мулк билан жиҳозлаш комплекс дастурлари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим ваколатига кирадиган масалаларни кўриб чиқишда ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ташкилий-амалий тадбирлар ҳамда ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича тақдим этилган таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосалар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўйича ишларни ва жорий ҳолатни мониторинг ҳамда таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини ахборот билан ва ҳуқуқий таъминлаш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг тегишли функционал масалалари ва ҳужжатлари бўйича маълумотлар базасини тизимли асосда шакллантириш ҳамда юритиш, унинг мунтазам тўлдирилиши ва янгилашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли, пухта ва ўз вақтида тайёрланишини, ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлашга тааллуқли топшириқлар ҳамда қабул қилинган қарорлар бажарилиши мунтазам назорат қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш юзасидан ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг тармоқ хизматлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини ахборот билан ва ҳуқуқий, шунингдек, молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлигини мунтазам ва тизимли асосда ҳар томонлама ҳамда танқидий таҳлил қилишни таъминлаш, аниқланган муаммоларни тезкор бартараф этиш ва комплекс вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан асосланган таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ва тизимли ўрганишни ташкил қилиш, ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқларининг фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик ҳолатини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари бартараф этилиши ҳақидаги ахборотни таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишининг назоратини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тизимини, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаро муҳофазаси бошлиғи сифатидаги фаолиятини ахборот-таҳлилий ва ташкилий таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида ахборот-таҳлилий таъминлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳарбийлаштирилган тузилмаларда ижро интизомини таъминлаш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни ишлаб чиқиш, бажарилишини назорат қилиш ҳамда ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмаларда 1, 2, 3-картотекалар юритилишини ҳамда назорат бандлари тузилма раҳбари ҳамда унинг биринчи ўринбосари ҳузурида муҳокама этилишини, шунингдек, белгиланган тартибда маълумотлар базалари юритилишининг доимий назоратини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмаларда ижро интизоми ҳолати тизимли ўрганилишини ташкил этиш ва натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро интизоми ҳолати масаласи ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг барча ҳайъат мажлисларида танқидий кўриб чиқилишини алоҳида назоратга олиш ва уларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижроси натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан киритилган маълумотлар асосида тайёрланган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмаларни ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб бориш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилинишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириқлар ижросини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳамда бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмаларда ташкил этиш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириқлар ижросини таҳлил қилиб бориш ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот киритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмаларда ижро интизоми ҳолатини мақсадли ва комплекс ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмаларда назорат ва ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлигига номзодларни танлаш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари»ни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари»га киритиш учун ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг ихтисослаштирилган бўлинмалари билан биргаликда хорижий давлатлар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, ҳарбийлаштирилган тегишли тузилмалар фаолиятини молиявий, моддий-техник таъминлашнинг муаммоли масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари» амалга оширилишининг самарадорлиги бўйича тақдим этиладиган ахборот ва материалларни ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида ҳарбийлаштирилган тузилмалар раҳбарларининг батафсил ахборотлари, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун режалаштирилган тегишли масалаларни тайёрлайди ҳамда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат органларининг раҳбарлари ва уларнинг биринчи ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот бериши учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳар чораклик таҳлилий ҳисоботлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тармоқлар ва бириктирилган масалалар бўйича тизимлаштирилган электрон маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам янгиланиши ҳамда тўлдириб борилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутатлар ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи юритадиган соҳага доир масалалар тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот бериш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ҳамда таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлардаги ишлар ҳолатини, шу жумладан жойига чиққан ҳолда ўрганади, Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини ўрганади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ҳисобот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материаллар, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатларнинг Вазирлар Маҳкамасига киритилган лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, қайта ишлайди, уларга зарур таҳлилий ҳамда маълумотнома материалларининг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишлар учун материаллар тайёрлашда ҳамда уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг комплекс равишда сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда тайёрланишини, шунингдек, уларнинг манфаатдор давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда тақдим этилишини, Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларни ҳимоя қилишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлимга юкланган вазифаларга мувофиқ бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли идоралараро коллегиал органлар ишининг самарали ташкил этилишини таъминлайди, улар қабул қилган қарорлар бажарилишини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларда қўйилган масалаларни ҳал этишга оид таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим ўзига юкланган бошқа вазифаларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан Бўлим фаолияти соҳаларидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни тизимли асосда ўтказишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари вакиллари, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириғига биноан — давлат бошқа органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Бўлим юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлимнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бўлим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Бўлим ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлимдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар натижалари бўйича Бўлим ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмалар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назорат таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бўлим тузилмасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ва Электрон технологияларини ривожлантириш маркази фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспектор киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бўлим ишларига Бўлим мудири раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бўлим мудири ва бош мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бўлим ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари, Бўлим мудири ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим мудирининг шахсий иш режаси, бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Бўлимнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Бўлим мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ҳамда маълумотлар тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бўлим мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлимга бевосита раҳбарлик қилади, бош мутахассислар ва инспекторнинг ишларини ташкил қилади ҳамда мувофиқлаштиради, Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда молиявий, моддий-техник, ахборот билан ва ҳуқуқий таъминлаш бўйича тадбирларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, Бўлим ваколатига кирадиган масалаларга доир истиқболли вазифаларнинг амалга оширилиши бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлимнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, бош мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифаларнинг бош мутахассислар ўртасида тақсимланишини, шунингдек, Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади, Бўлим бош мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукумат қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, идоралараро коллегиал органлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Бўлим юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлим кадрлари захирасининг шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишлаш ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бўлим мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда бош мутахассислардан бири бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бўлим бош мутахассиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича амалга ошириш жадвали ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг Бўлим бош мутахассисларининг жавобгарлик соҳасига кирадиган масалалар бўйича топшириқлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ijro.gov.uz» тизимига бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмалар — масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги томонидан текширилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси тўғрисидаги маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ҳамда уларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича таклифлар асослантирилганлигини кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро натижалари қониқарли, ижро муддатини узайтириш тўғрисидаги таклиф асослантирилган бўлганда — «Ijro.gov.uz» тизимида тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро натижалари қониқарсиз бўлганда, ижро муддатини узайтириш тўғрисидаги таклиф асослантирилмаган бўлганда — уларни қайта ишлашга жўнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган ҳарбийлаштирилган тузилмаларда ижро интизомига риоя этилиши ҳолатини ҳар ҳафтанинг бир иш куни давомида ўрганади, бунда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириқларнинг ижрога қаратилишига — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар рўйхатдан ўтказилиши ва раҳбарга ахборот берилиши, улар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган топшириқлар тайёрланиши ва ижрочиларга етказилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрланиши, тасдиқланиши ва ижрога қаратилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш, тарғибот ишлари ўтказилиши, маҳаллаларда ижроси ташкил қилиниши, амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилиши йўлга қўйилганлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча ходимлар томонидан иш режалари ишлаб чиқилиши, ушбу режаларда ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритилиши, маълумотлар базаси юритилиши ҳамда «Ijro.gov.uz» тизимида иш юритилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириқларнинг ижро ҳолати раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, раҳбар ҳузурида ҳафтанинг душанба куни муҳокама қилиб борилиши, топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминланмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалалари кўриб чиқилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси таҳлил қилиниши, ўрганиш ҳамда ижро натижалари бўйича Адлия вазирлигига ахборот тақдим этилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам янгиланиши ва тўлдирилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли таркибий бўлинмалар ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, шунингдек, бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида иштирок этади, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга доир таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлар сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, идоралараро коллегиал органлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Инспектор Бўлимда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 09/21/424/0646-сон; 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)