Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026 19.03.2013 йилдаги 82-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.2013 йилдаги 82-сон
Date of entry into force
25.03.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2013 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда — ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тасдиқланган Низомга мувофиқлаштирсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда — тасдиқланган Низомни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан унинг талабларига изчил риоя этилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан оқилона фойдаланилиши ва унинг муҳофаза қилиниши, шунингдек барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олишнинг белгиланган лимитларига риоя этилиши, ҳисобга олиш ва ҳисоботларнинг белгиланган тартибда юритилиши юзасидан назоратни кучайтирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 19 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш — юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчи — сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) — юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув истеъмолчиси — ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув истеъмолчилари уюшмаси — юридик шахс бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объекти — сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сувли қатламлари) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек булоқлар ва бошқа объектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурслари — фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши лозим бўлган сув объектлари сувлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари — сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари таркибида юридик шахс мақомига эга бўлган ҳолда фаолият юритадиган ҳамда сув хўжалиги ташкилотлари ва сув истеъмолчилари ўртасида тузилган шартнома асосида сув етказиб бериш ва бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш учун ташкил этилган хизмат.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек сувдан фойдаланишни бевосита ёки ҳавза (ҳудудий) бошқармалари орқали тартибга солувчи махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (ер усти сувлари), Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (ер ости сувлари) ўз ваколатлари доирасида сувдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадилар
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси ва Орол денгизи ҳавзасидаги бошқа давлатлар ҳудудида жойлашган трансчегаравий сув объектларидан (Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, Орол денгизи ва бошқа трансчегаравий сув объектларидан) фойдаланишни тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Трансчегаравий сув объектларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, сув хўжалиги ва сувни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси трансчегаравий сув объектларининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида тартибга солинмаган қисмида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Сув объектидан сув олиш усулига, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этишига қараб сувдан фойдаланиш сувдан умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз эҳтиёжларини ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадида сувдан фойдаланиш сувдан умумий фойдаланиш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сувдан фойдаланиш сувдан махсус фойдаланиш ҳисобланади. Сувдан махсус фойдаланишга, айрим ҳолларда, махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сувдан фойдаланиш ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувдан умумий ва махсус фойдаланиш турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ўз ваколатлари доирасида, қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мақсадли фойдаланилишига кўра сув истеъмоли ичимлик, коммунал-маиший, даволаш, курорт, рекреация, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги сув истеъмолига ва бошқа турларга бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Сув объектидан олинадиган сувнинг миқдорига қараб сув истеъмоли умумий ва махсус сув истеъмолига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз шахсий ичимлик, маиший, рекреация, даволаш эҳтиёжлари, ҳайвонларни суғориш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадидаги сув истеъмоли умумий сув истеъмолидир. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бир суткада 5 куб метргача ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш умумий сув истеъмолига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сув истеъмоли махсус сув истеъмолидир. Махсус сув истеъмолига айрим ҳолларда махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сув истеъмоли ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Сув ресурслари қонунчиликда назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда истеъмол учун берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Сувдан фойдаланиш объектлари ва сув истеъмоли манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сув объектлари ёки уларнинг қисмлари сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли манбалари бўлиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш ёки сув истеъмолига берилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ёки жисмоний шахсларга бутунлай ёки қисман фойдаланишга берилган сув объекти танҳо фойдаланиладиган сув объектидир.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танҳо фойдаланишга берилмаган сув объекти биргаликда фойдаланиладиган сув объектидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун берилади. Муддати аввалдан белгиланмаган ҳолда фойдаланиш — доимий фойдаланиш деб эътироф этилади. Сувдан вақтинча фойдаланиш муддати: қисқа — уч йилгача ва узоқ — йигирма йилгача бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув объектларидан вақтинча фойдаланиш муддатлари сувдан фойдаланувчи манфаатдор томонлар илтимосига биноан, шу сув объектини танҳо фойдаланиш учун бериш тўғрисида қарор чиқарган ёки сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома берган давлат органлари томонидан узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Сув объектлари сувдан фойдаланувчиларга сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги, ичимлик, даволаш ва маиший эҳтиёжларини, аҳолининг курорт, рекреация ва ўзга эҳтиёжларини, саноат, энергетика, транспорт, балиқчилик хўжалиги ҳамда бошқа давлат ёки жамоат эҳтиёжларини қондириш учун қонунчиликда назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда фойдаланишга берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларида сувдан умумий фойдаланишга ва умумий сув истеъмолига шу сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан сув хўжалиги, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари билан келишилган ҳолда белгиланган шартларга кўра йўл қўйилади, зарур ҳолларда эса, бундай сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қонунчиликка мувофиқ тақиқлаб қўйилиши мумкин.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектлари қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб олинади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Биргаликда фойдаланиладиган сув объектларида сувдан умумий фойдаланишга ва сув истеъмол қилишга «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари томонидан белгиланган шартларда, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари билан келишув бўйича рухсат этилади, зарурат бўлганда эса — қонунчиликка мувофиқ тақиқлаб қўйилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Сув олиш лимитлари ва уларни белгилаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Сув олиш лимитларини белгилаш учун сув ресурслари ҳажмлари қуйидагилардан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссияси (ДМСК) йиғилиши протоколлари, шунингдек Ҳукуматлараро қарорлар билан (кичик трансчегаравий дарёлардан) белгиланган лимитлар бўйича трансчегаравий сув объектларининг (бир неча республикалар ҳудудидан ўтувчи Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, уларнинг ирмоқлари) сув ресурслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ҳудудидаги ҳақиқий серсувлигидан, шунингдек қайта тартибга солинганлиги ва бир ўзандан иккинчи ўзанга ташланганлигидан келиб чиқиб киритилган тузатишлар ҳисобига олинган ер усти сув манбалари ҳажмидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувларининг фойдаланилаётган захирасидан олинган сув ҳажмидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқова сувлардан, шунингдек қулай коллектор-дренаж сувларидан қайта фойдаланиш ҳажмидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Сув олиш лимитлари барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Сув олиш лимитлари қуйидаги тартибдаги устуворлиги билан белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик, даволаниш ва коммунал-маиший хўжалик учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария ва табиат муҳофазаси мақсадларида сув чиқариш учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кўкаламзорлаштириш, спорт ва соғломлаштириш объектлари эҳтиёжлари учун белгиланадиган сув олиш лимитлари устуворлигига кўра коммунал эҳтиёжларга тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув олиш лимитлари бунинг учун ваколатли бўлган ташкилотлар томонидан белгиланади ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Сув олиш лимитлари сув хўжалиги органлари томонидан белгиланади, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари хизмат кўрсатадиган бошқа сув истеъмолчилари, шунингдек тегишли фойдаланувчи ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатиладиган коммунал ҳамда маиший хўжалик корхона ва ташкилотлари бундан мустасно.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Сув олиш лимитлари сув хўжалиги органлари томонидан сув манбалари (дарёлар, коллектор-дренаж сувлари, шунингдек бошқа ер усти сувлари) бўйича, ҳавза ирригация тизимлари, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувларидан сув олиш лимитлари геология ва минерал ресурслар органлари билан келишган ҳолда сув хўжалиги органлари томонидан белгиланади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Сув олиш лимитлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, йирик ва алоҳида муҳим сув, энергетика ва коммунал-маиший объектлардан фойдаланувчи алоҳида корхоналар ва ташкилотларга — манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан — ирригация тизимлари бошқармаларига, «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига — вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) ёки туманлараро аҳамиятга эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан — сув истеъмолчиларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига — туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича белгиланади.
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигидан ташқари эҳтиёжлар учун ер ости сувларидан сув олиш лимити сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ҳолда рухсатнома амал қиладиган муддат даври учун белгиланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 813-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 09/18/813/2027-сон — 2019 йил 11 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Коммунал сув таъминоти тизимидан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларга сув олиш лимити Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилоти томонидан белгиланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Сув олиш лимитлари сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун манбаларнинг тахмин қилинган ва ҳақиқий сувлилиги ҳисобга олинган ҳолда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун - бир йилда икки марта ҳамда бошқа эҳтиёжлар учун - бир йилда бир марта белгиланади ва улар учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Сувдан фойдаланишни режалаштириш ва сув олиш лимитларини белгилаш, биринчи навбатда, аҳолининг ичимлик сувга бўлган ва маиший эҳтиёжларини қондиришни, сувнинг сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида илмий асосда тақсимланишини, сувни муҳофаза қилиш шартларини ва сув етказадиган зарарли таъсирнинг олдини олишни таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат сув кадастридаги маълумотлар, сув хўжалиги баланслари, сувдан комплекс фойдаланиш ва сувни муҳофаза қилиш схемалари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари улар томонидан қуйидагилар белгиланган тартибда тақдим этилган тақдирда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг белгиланган тартибда тасдиқланган режалари (сув қувури – коммунал сув таъминоти тизимининг сувдан фойдаланувчилари ва сув истеъмолчилари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари паспортга эга бўлиши, хизмат кўрсатадиган фойдаланиш ташкилотида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак. Сув олиш жойлари сувни ҳисобга олиш воситалари (гидропост) билан жиҳозланиши, улар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек аҳоли томонидан қишлоқ хўжалиги учун сувни истеъмол қилишга олинадиган сувни ҳисобга олиш уларнинг тегишли сув олиш жойлари сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлангунгача, ҳажмий, ҳисобий ва бошқа усулларда, ҳақиқий суғориладиган майдонларни, суғоришлар сонини, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режимини, сув олиш давомийлиги қанча ва шу кабиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларининг паспортларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек сувни ҳисобга олиш воситаларини (гидропостларни) аттестациядан ўтказиш тартиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан:
(29-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 813-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 09/18/813/2027-сон — 2019 йил 11 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари балансидаги ва бошқа ташкилотлар ҳисобида бўлган сунъий сув объектларида;
(29-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (ер ости сувлари бўйича) билан келишган ҳолда — табиий сув объектларида белгиланади;
(29-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан – коммунал сув таъминоти тизимида белгиланади.
(29-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун сув олиш лимитлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан — ҳар йили 15 сентябргача бўлган муддатда – куз-қиш даври учун (1 октябрдан 31 мартгача) ҳамда 15 мартгача — вегетация даври учун (1 апрелдан 30 сентябргача);
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 813-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 09/18/813/2027-сон — 2019 йил 11 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан — ҳар йили 20 сентябргача бўлган муддатда — куз-қиш даври учун ҳамда 20 мартгача — вегетация даври учун;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 813-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 09/18/813/2027-сон — 2019 йил 11 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан — ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда — куз-қиш даври учун ҳамда 1 апрелгача — вегетация даври учун белгиланади.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига сув олиш лимитлари йилига бир марта – ҳар йили 1 октябргача белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига ер ости сувларидан сув олиш лимитлари бир марта – махсус рухсатнома амал қиладиган муддатга белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Сув олиш лимитлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг прогнози асосида;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари буйруқлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Коммунал-маиший хўжалик эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига сув олиш лимитлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, улар хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилотларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув лимитлари олиш учун сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари куз-қиш ва вегетация даври бошланишидан бир ой олдин, қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун эса — ҳар йили 1 сентябргача — уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилотларига ёзма равишда мурожаат қилишлари ва ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ рўйхат бўйича зарур ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Сув олиш лимитлари рухсат этилган жами сув олиш миқдорини сув манбалари (дарё, сой, булоқ сув ҳавзаси, ирригация тизими, магистрал канал (тизим) суғориш ва коллектор тармоғи, ер ости сувлари ва бошқа сув манбаи) бўйича акс эттириб, улар ҳар ўн кунликлар кесимида аниқ сув олиш жойларига тақсимланган бўлиши керак.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Сув олиш лимитларини белгилашда тармоқнинг устуворлигига ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг алоҳида манбалар ва ирригация тизимлари бўйича кутилаётган сувлиликни ҳисобга олиб сув билан тенг фоизда таъминланишига риоя этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Сув олиш лимитлари сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, манбаларнинг сувлилиги камайган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манбаларда сув ҳажми камайган ёки кўпайган ҳолатларда сув олиш лимитларига, юқори ваколатли ташкилотнинг рухсати билан, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмол қилиш режаси параметрлари ўзгартирилмасдан, дарҳол тузатишлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол қилишнинг белгиланган даври тугагандан кейин икки ой муддатда ваколатли ташкилотлар томонидан, манбалардаги сувнинг ҳақиқий миқдори ҳисобга олинган ҳолда, ўтган давр учун сув олишнинг узил-кесил лимитлари тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолини режалаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, ҳар йилги сув билан ҳақиқий таъминланганлик ҳисобга олинган ҳолда, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари асосида амалга оширилади. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари тасдиқланган норматив ҳужжатларга мувофиқ ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коллектор-дренаж тармоқларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолини режалаштириш ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда коллектор-дренаж суви сифатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ва бошқа сув истеъмолчиларининг сув истеъмоли режалари уларга хизмат кўрсатадиган «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари томонидан тасдиқланади. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари сув таъминоти режаларини умумлаштирадилар ва уюшмаларнинг сувдан фойдаланиш режаларини тузадилар.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш режалари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади.
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг тузилган ва умумлаштирилган режалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари, ирригация тизими бошқармалари, магистрал каналлар (тизим) бошқармалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан;
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(40-банднинг тўтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Коммунал-маиший хўжаликлар эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ тузилади ва тасдиқланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, шунингдек, бошқа сув хўжалиги органлари ҳамда ўзга юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги сувга доир муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Сувдан фойдаланувчиларнинг сувни етказиб бериш бўйича хизматлари, шунингдек кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун шартнома асосида ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари томонидан сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш шартлари ва ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 813-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 09/18/813/2027-сон — 2019 йил 11 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг намунавий шакллари Сув хўжалиги вазирлиги томонидан (коммунал сув таъминоти тизимида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳолатларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан (табиий сув объектларидан сув олишда), Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан (ер ости сувларини олишда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишув бўйича тасдиқланади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал сув таъминоти тизимидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг намунавий шакллари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ тасдиқланади.
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Юридик ва жисмоний шахслар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларни уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилотлари билан тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Қуйидагиларнинг мавжуд бўлиши сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда мажбурий талаб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш;
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг тасдиқланган режаси (коммунал-маиший сув таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисида белгиланган тартибда тузилган шартномалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган, шунингдек, йирик ва алоҳида муҳим объектлардан фойдаланувчи айрим ташкилотлар билан тузилган шартномалар — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари таркибига кирадиган фойдаланувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар — Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари томонидан фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда улар хизмат кўрсатадиган зонадаги бошқа сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар — туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларида ҳисобга олинади.
(48-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларида ҳисобга олинадиган шартномалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар реестри белгиланган тартибда назоратни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармаларига (сунъий сув объектларидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида), шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тегишли органларига (табиий сув объектларидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида) берилади.
(48-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал сув таъминоти тизимининг фойдаланувчи ташкилотлари томонидан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари билан тузилган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
(48-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шартнома билан белгиланади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Сув ресурсларини олиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида ҳисобга олишни ва ҳисоботни, шунингдек уларнинг мониторингини юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли учун сув ресурсларини олиш фақат хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотлари билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Сув объектларидан сув олиш фақат сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомалари бўйича (коммунал сув таъминоти тизимидаги, шунингдек ер ости сув ҳавзаларидан сув олиш ҳолатларидан ташқари), уларнинг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига тайёрлигига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси асосида, белгиланган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув ресурслари олиш юзасидан буюртманомалар сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан хизмат кўрсатадиган фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига сув олиш бошланишидан ўн кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишнинг мақсади кўрсатилган ҳолда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув манбаидан сув олиш учун буюртманомада кўрсатилган сув ресурслари миқдори тасдиқланган сув олиш лимитидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув ресурсларини олиш ҳажмини камайтириш ёки тўхтатиш зарур бўлган тақдирда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бу тўғрида тегишли хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига ёзма равишда (авария ҳолатларида – телефон орқали) хабар қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Сув ресурсларини олиш жойлари уларни бошқариш ва ҳисобга олишнинг тегишли воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари доимо соз иш ҳолатида бўлиши зарур. Сув олиш жойларини сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш мансублигига кўра сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ажратилган сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланишга, шунингдек сувни муҳофаза қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўришга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал сув таъминоти тизимидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларини олиш, ҳисобини ва ҳисоботини юритиш тартиби Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 174-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2021 й., 09/21/174/0279-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли ҳуқуқини тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланишга, сув истеъмолига эҳтиёж қолмаганда ёки улардан воз кечилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли муддати тугаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона, муассаса, ташкилот, фермер хўжалиги тугатилганда, деҳқон хўжалиги тугатилганда (фаолияти тўхтатилганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги иншоотлари бошқа сувдан фойдаланувчиларга берилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танҳо фойдаланилаётган сув объектларини қайтариб олишга зарурат туғилганда бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли ҳуқуқи (ичиш ёки маиший истеъмолдан фойдаланиш ҳуқуқидан ташқари) қуйидаги ҳолатларда ҳам бекор қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли ва сувларни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганда (тегишли шартнома тузмасдан сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш, сув олишга буюртманома ва рухсатнома бўлмасдан туриб сув ресурсларини олиш, рўйхатдан ўтказилмаган жойлардан сув олиш, сувни бошқариш ва ҳисобга олишнинг техник жиҳатдан яроқсиз воситаларидан фойдаланиш, сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлаш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича сув олиш ҳисобини ва ҳисоботини мунтазам равишда юритмаслик, белгиланган нормадан ортиқча ва паст сифатли оқинди сувларни сув объектларига ташлаш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган мақсаддан ташқари сувдан фойдаланганда ёки сувни истеъмол қилганда (сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли юзасидан шартномаларда кўрсатилмаган мақсадларда сувдан фойдаланиш, суғориш сувини коллектор-дренаж тармоқларига оқизиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг агротехника усулларига риоя этмаслик ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни лимитдан ортиқча олганда (сув истеъмоли бўйича шартномада белгиланган сув олиш лимитидан ортиқча сув олиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув етказиб бериш ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномада назарда тутилган ҳақни тўламаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи қуйидаги йўллар билан тўхтатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномани бекор қилиш, шунингдек сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли юзасидан шартномани бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларини қайтариб олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш унга рухсатнома берган органнинг қарори билан қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади.
(57-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бузилган тақдирда хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотлари томонидан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан шартномада назарда тутилган чоралар қўлланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий сув объектлари сувидан фойдаланиш ва истеъмол қилиш тартибига риоя этилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органлари томонидан амалга оширилади.
(58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сунъий сув объектлари сувидан фойдаланиш ва сувини истеъмол қилиш тартибига риоя этилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(58-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганлик учун фуқаролар ва мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун — лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида;
(60-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида;
(60-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади.
(60-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби такроран бузилган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган жарима санкциялари ўн баравар миқдорида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларига нисбатан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун жарима санкциялари бир йилда икки марта (куз-қиш ва вегетация даврлари якунлари бўйича), қолган сув истеъмолчилари учун эса — календарь йил якунлари бўйича бир марта қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларда ушбу бандда кўрсатилган жарима санкцияларидан ташқари бошқа қўшимча жавобгарлик чоралари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 813-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 09/18/813/2027-сон — 2019 йил 11 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари, белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — сунъий сув объектларидан сув олишда;
(61-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий органлари томонидан – табиий сув объектларидан сув олишда қўлланилади.
(61-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Коммунал-маиший хўжаликда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг белгиланган тартиби бузилганлиги учун қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига – тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қолган ҳолатларда жарима санкцияларини қўлланиш ушбу Низомнинг 61-бандида кўрсатилган органлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(63-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ўзбошимчалик билан қурилган сув олиш иншоотлари ва очилган сув олиш жойлари ҳамда ўрнатилган сув олиш қурилмаларини (насос станцияси, сифон ва бошқалар) тугатиш ва уни дастлабки ҳолатига келтириш қонунбузувчининг ўзи томонидан ёки унинг маблағи ҳисобига амалга оширилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сув тўғрисидаги қонунчиликни бузиш натижасида етказилган зарарларни қонунчиликда белгиланган тартибда қоплашлари шарт.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Х. Жарима санкцияларини қўллашдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкцияларини қўллашдан тушган пул маблағлари Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ўртасида қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима солишдан тушадиган, шунингдек, сув олиш тартибини бузганлик учун жарима санкциялари маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 фоизи — республика бюджетига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(67-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;
(67-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланади.
(67-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 155-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон), 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон, 10.10.2018 й., 09/18/813/2027-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 03.04.2021 й., 09/21/174/0279-сон; 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)