Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021 23.04.2020 йилдаги 249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.04.2020 йилдаги 249-сон
Date of entry into force
24.04.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг функционал вазифалари ҳамда Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 июлдаги 425-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг функционал вазифалари ҳамда Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров бир ҳафта муддатда Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг функционал вазифалари ҳамда Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 19 февралдаги 144-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 23 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
249-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 249-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг функционал вазифалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бош вазир ўринбосари Бош вазирнинг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришни, таркибий ўзгаришларни таъминлаш, банк-молия, солиқ ва божхона тизимини янада ислоҳ қилиш, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш ҳамда рақобатни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, камбағаллкини қисқартириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бош вазир ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бош вазир ўринбосарининг асосий фаолият йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизимини жорий этиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлаш, камбағаллкини қисқартиришни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятида (кейинги ўринларда — Котибият), шунингдек, унга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва таркибий ўзгартиришлар соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви тизимига, жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принципларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини ва мамлакат аҳолисининг бандлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни қисқартиришнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаларини, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш жараёнларини мувофиқлаштириш, бюджетнома лойиҳасининг кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли даврлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар кўриб чиқилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида дебиторлик ҳамда кредиторлик қарздорликни камайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул муомаласи ҳолатини таҳлил қилиш, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш, бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорликни камайтириш ва қарздорлик ҳосил бўлишининг олдини олиш ҳамда уларнинг касса ижросини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига мувофиқ самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни ташкил этиш ва суверен кредит рейтингини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 январдаги ПҚ-4141-сон қарорига мувофиқ 2021 йилгача Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини сақлаш тадбирлари режасини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ солиқ юкини камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш кўламларини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизимини таҳлил қилиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони доирасидаги чора-тадбирлар асосида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқиш, уларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий ҳолат ва иқтисодиётдаги сифатли таркибий ўзгаришларнинг, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги, турмуш даражаси ва фаровонлигини юксалтириш мақсадли дастурлари амалга оширилишининг, жумладан, тегишли маълумотлар базаларини шакллантириш ва уларни таҳлил қилиш йўли билан мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) солиқ сиёсати ва солиқ маъмурчилиги масалалари соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчиларни ва солиқ солиш объектлари ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниш механизмларини солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш орқали такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ солиқ юкини камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) божхона сиёсати масалалари соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш, божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, идоралараро ахборот алмашиш, хорижий давлатлар божхона органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш борасида божхона органларининг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) давлат активларини бошқариш, монополияга қарши сиёсатни ва капитал бозорини ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш бўйича бозор механизмлари ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлаш, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги учун уларни бошқариш органлари масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ва халқаро институтлар ҳамда компаниялар билан давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ҳамда бошқариш сифатини оширишни назарда тутувчи самарали механизмларни ўрганиш ва жорий қилишга қаратилган доимий ишлар юритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш ишларини мувофиқлаштириш, самарали ва очиқ-ошкора хусусийлаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорнинг барча иштирокчиларига товарлардан (ишлар, хизматлардан) тенг фойдаланиш имкониятини бериш, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ҳисобига уларнинг барчасига хўжалик фаолиятини юритиши учун тенг шароитлар ҳамда эркинлик берилишини, рақобатбардошлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини ошириш учун шароит яратиш, нархларнинг асоссиз ўсишини чеклаш ва бунинг ҳисобига ички талабни қаноатлантиришнинг юқори даражасини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар ва молия бозорларида фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг устав капиталида (жамғармаларида) давлат иштирокини камайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал бозорини ривожлантиришнинг яхлит стратегиясини шакллантириш ва ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал бозорининг самарали инфратузилмаси шакллантирилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг жадал ривожланишини ва кўлами кенгайишини, корпоратив бошқарув тизимини мунтазам такомиллаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив бошқарув ва капитал бозорини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ишларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) банк ва молия тизимларини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк тизими ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш, умумий қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг барқарорлигини ошириш ва янада юқори даражага чиқишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилаётган банк-молия хизматлари кўламини, унинг инфратузилмасини кенгайтириш, аҳоли ва хорижий инвесторларнинг банк-молия тизимига ишончини янада мустаҳкамлаш, тижорат банклари ва умуман, банк-молия тизимининг фаолиятини етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган халқаро нормалар, мезонлар ва стандартларга асосланган баҳолаш ҳамда таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монетар сиёсат ва валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсат шакллантирилиши ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш, суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган янги турларини жорий этиш ҳамда кўрсатилаётган суғурта хизматларининг сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий талаблар ҳамда умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ банк тизими ва молиявий инфратузилманинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ташкилотларининг суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган фаолиятини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методологиясини шакллантириш ҳамда амалга ошириш, аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, молия бозорларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш ва лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини ошириш, уни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда камбағалликни қисқартириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш, аҳолининг турмуши ва фаровонлиги даражасини янада ошириш дастурларини шакллантириш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этишга йўналтирилган аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир манзилли дастурлар ва самарали тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли бандлигини ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш, фуқароларнинг пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловларини, ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларини тайинлаш, аҳолининг ночор тоифаларига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг табақалаштирилганлиги ва манзиллилигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмлари ва усулларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликнинг такомиллаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва уни ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини мустаҳкамлаш, моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли дастурлар, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, жамоат ташкилотлари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий барқарор ривожланишнинг мақсад ва вазифаларига эришиш чора-тадбирларини амалга оширилишини ҳамда уларнинг давлат мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) хусусий тадбиркорлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик асосларини фаол жорий қилиш ҳамда ушбу йўналишда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда ноқонуний аралашиш учун масъулиятни оширишга доир дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ва амалий ахборот алмашинувини йўлга қўйган ҳолда, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услублари ва механизмларини кенг жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш кўламини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолаш тизимини қўллаган ҳолда, демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнлари юзасидан тизимли мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва улардан фойдаланишнинг ошкоралигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикадаги ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилиши ва ривожлантирилишини ҳамда шу асосда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари»га киритиш учун Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари натижалари бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишини ваколат дирасида тизимли назорат қилинишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ахборотлари, материаллари ҳамда ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарлари, ҳокимлар ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудлари ва тармоқларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари, Давлат бюджетининг барча даражада мутаносиблигини таъминлаш чора-тадбирлари, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишни таъминлаш дастурлари, хусусий тадбиркорлик ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш борасида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар ва хўжалик бирлашмалари, шунингдек, ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ соҳалар ва йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий сафарлари ва республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича белгиланган топшириқлар ҳамда вазифаларни бажариш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва мониторинги олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзолари ҳисобланган ва Котибиятга бириктирилган вазирлар ҳамда давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини бериш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилиши ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари, Котибият бош мутахассислари ва Бош вазир ўринбосари ёрдамчиси лавозимларига кадрлар танлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари, Котибият бош мутахассислари ва Бош вазир ўринбосари ёрдамчисини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг штатдаги лавозимларига кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бош вазир ўринбосари тегишли комиссияларга (кенгашларга) раҳбарлик қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари коллегиал органларининг, хўжалик бошқаруви органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларига кўра — давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бош вазир ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган ва Бош вазир ўринбосари ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бевосита Бош вазир ўринбосарининг олдига қўйилган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи раҳбарлик қиладиган соҳадаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг тегишли равишда мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Бош вазир ўринбосари ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, Бош вазир ўринбосари ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика ҳудудларига ташрифлар якунлари асосида тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг республика манфаатлари, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан биргаликда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Бош вазир ўринбосарининг фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 249-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда — Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришни, таркибий ўзгаришларни таъминлаш, банк-молия, солиқ ва божхона тизимини янада ислоҳ қилиш, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш ҳамда рақобатни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, камбағаллкини қисқартириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирига (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, марказий иқтисодиёт органларининг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Котибиятнинг асосий фаолият йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий сектор субъектларига бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг марказий аппарати, унинг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятда, шунингдек, унга бириктирилган вазириклар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва таркибий ўзгартиришлар соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви тизимига, жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принципларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларининг сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлашга асосланган баҳолаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий мутаносиблик, иқтисодиётнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини, мамлакат аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига мувофиқ самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизимини жорий этиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш жараёнларини мувофиқлаштириш, бюджетнома лойиҳасининг кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли даврлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар кўриб чиқилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатини тизимли таҳлил қилишни ташкил этиш, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида дебиторлик ҳамда кредиторлик қарздорликни камайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни ташкил этиш ва суверен кредит рейтингини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 январдаги ПҚ-4141-сон қарорига мувофиқ 2021 йилгача Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини сақлаш тадбирлари режасини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ солиқ юкини камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул массаси динамикаси ва тузилмасининг тизимли мониторингини олиб бориш, пул муомаласи ҳолатини таҳлил қилиш, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш, бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорликни камайтириш ва қарздорлик ҳосил бўлишининг олдини олиш ҳамда уларнинг касса ижросини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш кўламларини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизимини таҳлил қилиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони доирасидаги чора-тадбирлар асосида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан эксперт баҳолаш, уларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий ҳолат ва иқтисодиётдаги сифатли таркибий ўзгаришларни мониторинг қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлиги, унинг турмуши даражаси ва фаровонлигини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг комплекс мақсадли дастурлари амалга оширилишини, жумладан, тегишли маълумотлар базаларини шакллантириш ва уларни таҳлил қилиш йўли билан назорат қилиш тизимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) солиқ сиёсати ва солиқ маъмурчилиги масалалари соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ солиқ юкини камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушишини таъминлаш юзасидан мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш борасида комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқларнинг ихтиёрий равишда тўланишини таъминлашга қаратилган, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) божхона сиёсати масалалари соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш, божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоралараро ахборот алмашиш, хорижий давлатлар божхона органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш борасида божхона органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) давлат активларини бошқариш, монополияга қарши сиёсатни ва капитал бозорини ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш бўйича бозор механизмларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлаш, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги учун уларни бошқариш органлари масъулиятини ошириш юзасидан таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ва халқаро институтлар ҳамда компаниялар билан давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ҳамда бошқариш сифатини оширишни назарда тутувчи самарали механизмларни ўрганиш ва жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш ишларини мувофиқлаштириш, самарали ва очиқ-ошкора хусусийлаштиришни таъминлаш ҳамда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорнинг барча иштирокчиларига товарлардан (ишлар, хизматлардан) тенг фойдаланиш имкониятини бериш, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ҳисобига уларнинг барчасига хўжалик фаолиятини юритиши учун тенг шароитлар ҳамда эркинлик берилишини, рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини ошириш учун шароит яратиш, нархларнинг асоссиз ўсишини чеклаш ва бунинг ҳисобига ички талабни қаноатлантиришнинг юқори даражасини таъминлашга қартилган тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар ва молия бозорларида фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг устав капиталида (жамғармаларида) давлат иштирокини камайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал бозорини ривожлантиришнинг яхлит стратегиясини шакллантириш ва ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капиталлар бозорининг самарали инфратузилмаси шакллантирилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг жадал ривожланишини ва кўлами кенгайишини, корпоратив бошқарув тизимини мунтазам такомиллаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив бошқарув ва капитал бозорини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ишларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) банк ва молия тизимларини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк тизими ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш, умумий қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг барқарорлигини ошириш ва янада юқори даражага чиқишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилаётган банк-молия хизматлари кўламини, уларнинг инфратузилмасини кенгайтириш, аҳоли ва хорижий инвесторларнинг банк-молия тизимига ишончини янада мустаҳкамлаш, тижорат банклари ва умуман, банк-молия тизимининг фаолиятини етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган халқаро нормалар, мезонлар ва стандартларга асосланган баҳолаш ҳамда таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон қарорига мувофиқ банк-молия тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича комплекс мақсадли дастурлар амалга оширилиши мониторингини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монетар сиёсат ва валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта бозорини янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган суғурта хизматларининг ҳажмлари, турларини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини комплекс таҳлил қилиш, уларни ишлаб чиқиш ва мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий талаблар ҳамда умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ банк тизими, молиявий инфратузилма ва суғурта инфратузилмасининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ташкилотларининг суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган фаолиятини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методологиясини шакллантириш ҳамда амалга ошириш, аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, молия бозорларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида» 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарорини бажариш доирасида республикадаги ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш ва лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини ошириш, уни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда камбағалликни қисқартириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш, аҳолининг турмуши ва фаровонлиги даражасини ошириш дастурларини шакллантириш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этишга йўналтирилган аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш, пенсионерлар, ногирон шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир манзилли дастурлар ва самарали тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикани демографик ривожлантириш прогнозлари ва ҳудудлар меҳнат ресурсларининг балансларини тайёрлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича самарали комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида демографик жараёнлар, меҳнат ресурсларининг миқдори ва тузилмасининг сон ҳамда сифат жиҳатидан ўзгаришининг чуқур таҳлил қилиниши ва мониторинги олиб борилишини, аҳолининг турмуш ва фаровонлик даражаси тадқиқ этилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат ва аҳоли бандлигини, меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш, фуқароларнинг пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловларини тайинлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг ночор тоифаларига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг табақалаштирилганлиги ва манзиллилигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмлари ва усулларини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва уни ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини мустаҳкамлаш, моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли дастурлар, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) хусусий тадбиркорлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик асосларини фаол жорий қилиш ҳамда ушбу йўналишда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда ноқонуний аралашиш учун масъулиятни оширишга доир дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ва амалий ахборот алмашинувини йўлга қўйган ҳолда иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услублари ва механизмларини кенг жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш кўламини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолаш тизимини қўллаган ҳолда демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнлари юзасидан тизимли мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва улардан фойдаланишнинг ошкоралигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикадаги ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилиши ва ривожлантирилишини ҳамда унинг асосида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) концепциялар, дастурлар, «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришни, таркибий ўзгаришларни таъминлаш, банк-молия, солиқ ва божхона тизимини янада ислоҳ қилиш, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш ҳамда рақобатни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишнинг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари»ни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида уларни ҳимоя қилиш механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари»га киритиш учун Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқлардаги ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига ташрифлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг батафсил ахборотлари, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун уларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарлари, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни макроиқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, тармоқлар ва ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишга оид давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича маълумотлар базаларини ташкил этиш, юритиш ҳамда мунтазам янгилаб боришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи юритадиган соҳага доир масалалар тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ҳамда таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлардаги иқтисодий ва ижтимоий аҳволни, жумладан, жойига бориб ўрганади, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини ўрганади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ҳисобот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатларининг Вазирлар Маҳкамасига киритилган лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, қайта ишлайди ва келишади, уларга зарур таҳлилий ҳамда маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқиш ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади, ушбу материалларни Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баённома қарорлари ижросининг назоратини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишлар учун материаллар тайёрлашда ҳамда уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг комплекс равишда сифатли тайёрланиши ҳамда ишлаб чиқилишини, шунингдек, уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда тақдим этилишини, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини Котибиятга юкланган вазифаларга мувофиқ мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашларнинг самарали ишлашини таъминлайди ва улар қабул қилган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг, жумладан, электрон шаклда келадиган мурожаатларини кўриб чиқади, уларда қўйилган масалаларни ҳал этишга оид таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудлари бўйича макроиқтисодий ривожланиш, банк-молия тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни модернизациялаш ва таркибий ўзгартириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш масалалари, шунингдек, иқтисодиёт соҳалари бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди ҳамда натижаларини умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилиши учун Бош вазир ўринбосари масъул бўлган масалалар ва вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ўзига юкланган бошқа вазифаларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ва институционал ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ва ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ҳамда прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимлари, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашларда, шунингдек, иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро, хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий ҳукумат муассасалари билан ёзишмаларни белгиланган тартибда юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан — давлат бошқа органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолатларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келган ҳужжатларни қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Котибият:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар натижалари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Котибият тузилмасига Котибият мудири, Котибият мудирининг биринчи ўринбосари, Котибият мудирининг ўринбосари — Камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг даромадларини ошириш бўлими мудири, шунингдек:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва таркибий ўзгартиришлар масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет сиёсати масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақалар масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ сиёсати ва солиқ маъмурчилиги масалалари бўйича бош мутахассис бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона сиёсати масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тариф сиёсати масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал бозори, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши сиёсат масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия институтлари ва суғурта масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк тизимини ислоҳ қилиш ва кредитлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағалликни бартараф этишнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолида тадбиркорликнинг замонавий кўникмаларини шакллантириш, оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бандликни ошириш, банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг инспектори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият инспектори киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосарлари, мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси ва инспекторлар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибият иш режалари, Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосарлари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг ўринбосарлари, мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ёрдамчисининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Котибият мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосарлари, мутахассислар ишларини ташкил этади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият юритадиган соҳага оид масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва самарадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва бу ҳақда маълумотлар банкининг шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига, Котибият мудирининг ўринбосарлари ва мутахассисларининг касб даражаси ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш чораларига мувофиқ лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифаларнинг Котибият мудирининг ўринбосарлари ва мутахассислари ўртасида тақсимланишини, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Бош вазир ўринбосарига тасдиқлаш учун киритади, Котибият мудирининг ўринбосарлари, мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукумат қарорлари қабул қилиниши талаб этилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида ҳамда Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият кадрлар захирасининг шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб бориш ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини Котибият мудирининг биринчи ўринбосари бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Котибият мудирининг ўринбосарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Котибият бош мутахассиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосалар тайёрлайди, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ улар юзасидан зарур келишишларни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудири, унинг ўринбосарларига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича амалга ошириш жадвалини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва республика ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари марказий аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларининг аҳволи ва самарадорлигини доимий асосда ўрганади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган ташкилотлар ва уларнинг раҳбарларининг фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлар сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлислари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирининг ўринбосарлари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, соҳалар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ҳамда Котибият мудирининг ўринбосарларига, Котибият мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишининг назоратини ҳамда таҳлил этилишини таъминлайди, уларни бажариш натижалари ҳақида Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирининг ўринбосарлари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазир ўринбосари кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлисларга, шу жумладан Ҳукумат комиссияларининг йиғилиш ва мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг ижросини назорат қилади, Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига топшириқларнинг бажарилиши ҳақида белгиланган тартибда ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарига келадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар бўйича ахборот беради ва хат-хабарлар юзасидан топшириқларни ижрочиларга белгиланган тартибда юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини қабул қилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларни Бош вазир ўринбосари қабул қилишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосари ва Котибият мудирининг топшириғига биноан фуқароларни шахсан қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.04.2020 й., 09/20/249/0493-сон)