30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон
Date of entry into force
31.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада улгуржи ва биржа савдоси корхоналари фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос яратилган, замонавий ахборот технологиялари жорий этилган ҳолда чакана савдо тармоқлари жадал ривожланмоқда, тадбиркорлик субъектларининг моддий-техник ресурслардан фойдаланиши кенгаймоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, товар бозорларининг ҳозирги ҳолати, улгуржи ва биржа савдосининг ривожланиш даражаси замонавий талабларга жавоб бермайди. Савдо айланмасининг кенгайишига, ички бозорни ва ишлаб чиқарувчиларни зарур товарлар билан таъминлашга ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишга тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммолар мавжуд, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улгуржи савдонинг ривожланиши, кейинчалик қайта ишлаш учун ярим тайёр маҳсулотларни ва саноат маҳсулотларини, «бизнес учун — бизнес» (B2B) тамойили бўйича бошқа товарларни етказиб бериш тизими даражасининг пастлиги хўжалик юритувчи субъектлар транзакция харажатларининг ошишига ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлиги пасайишига олиб келмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорларни, айниқса, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини бозор нархларининг ноқулай ўзгариши оқибатларидан муҳофаза қилиш имконини берувчи фьючерслар, ҳосила молиявий воситалар ва биржа товарлари савдоси бошқа замонавий механизмларининг суст жорий этилиши натижасида операциялар ҳажми ва савдога чиқариладиган товарлар турлари чекланмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо субъектларининг устав капиталида давлат улушининг юқорилиги, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида эскирган чекловларнинг сақланиб қолинаётганлиги мазкур соҳаларда рақобат муҳитининг изчил ривожланишига тўсқинлик қилмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни, шу жумладан, хорижий истеъмолчиларни мамлакатда ишлаб чиқарилаётган талаб юқори бўлган маҳсулотлар турлари ва ҳажмлари тўғрисида хабардор қилишга доир ишларнинг тизимли йўлга қўйилмаганлиги республика ичида, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ишлаб чиқариш кооперациясининг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо механизмларини янада такомиллаштириш, товарлар бозорида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва харажатларини камайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобиль, ўсимлик ёғи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумлар ҳисобини юритиш ва ундан фойдаланишнинг махсус тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчма савдо учун рухсатнома олиш талабини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар контрагентлари билан ўзаро муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун санкцияларни, ташқи савдо шартномалари бўйича қарзлар бундан мустасно;
(1-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПФ-5856-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2019 й., 06/19/5856/3956-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талабни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловага мувофиқ айрим турдаги товарлар экспортига чекловларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этган ҳолда, маҳсулотларни биржа савдосига чиқариш жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишишнинг амалдаги тартибини;
(1-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5870-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари (хизматлари)ни сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талабларни бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар-хом ашё биржаларига биржада сотиладиган маҳсулотларни сақлаш ва логистика қилиш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича шуъба хўжалик бирлашмаларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт бўйича олиб келинган юқори ликвидли маҳсулот турларини, эгаларининг хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа савдоларида харид қилинган юқори ликвидли маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар турларини сотувчи томонидан чиқариб юбориш тўлов муддатидан келиб чиққан ҳолда биржаларнинг электрон тизими орқали қатъий белгиланадиган муддатлар ва навбатлар бўйича амалга ошириш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб нақд пул тушумини топшириш ва ундан фойдаланишнинг қуйидагиларни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш имконияти;
(1-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу кичик банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган миқдордан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши имконияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муқобил инкассация хизматларини ташкил этган ҳолда нақд пул тушумини фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали топширишни бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) улгуржи савдо корхоналарига ўзининг фирма дўконлари орқали нақд пулга майда улгуржи ва чакана савдони амалга оширишга назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ва нақд тушумни белгиланган тартибда инкассация қилиш (банкларга топшириш) шарти билан рухсат берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 январдан бошлаб товар-хом ашё биржаси аъзоларининг даромадларига қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиққа тортиш шартлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида 38 нафар штат бирлигидан иборат Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази давлат муассасаси шаклида ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотга ички бозорда нархларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда шу асосида тегишли таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ бозорлар конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларида семинарлар ўтказсин ва хўжалик юритувчи субъектларга биржа ва улгуржи савдо фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини «Тошкент» республика фонд биржасида бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифлар бериш орқали сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда МДҲга аъзо давлатларнинг монополияга қарши келишилган сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги Шартномани белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармон қоидалари ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қўшимча имкониятлар тўғрисидаги маълумотларнинг кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 30 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5564-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 январдан бошлаб экспорт чеклови бекор қилинадиган айрим товарлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

1.

Чўчқа гўшти

0203

2.

Уй паррандасининг гўшти ва қўшимча озуқабоп гўштли маҳсулотлари

0207

3.

Ёғсиз гўштдан алоҳида ажратиб олинган чўчқа ёғи ва эритилмаган ёки бошқа йўл билан ажратиб олинмаган уй паррандаси ёғи

0209

4.

Ўсимлик ёғи

1507, 1512 (техник мойдан ташқари 1512 11 100 0, 1512 21 100 0), 1516

5.

Шакар

1701-1702

6.

Нон-булка маҳсулотлари

1905

7.

Вольфрам рудалари ва концентратлари

2611 00 000 0

8.

Ипак чиқиндилари (титишга яроқсиз пилла, ипак ип чиқитлари ва титилган хом ашё)

5003 00 000 0

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Републикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 06/21/6313/0871-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи бозорларда маҳаллий товарлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармони 1-иловасининг рус тилидаги матнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

2.

Мясо и пищевые мясные субпродукты

0201-0210 (кроме 0203, 0207, мяса ослов, мулов или лошаков по субпозициям 0205 00, пищевых субпродуктов свиней, ослов, мулов или лошаков по кодам 0206 30 000 — 0206 80 910 0, 0206 90 910 0, 0208 10, а также 0208 50 000 0, 0208 90 700 0, 0210 11 — 0210 19, 0210 99 410 0, 0210 99 490 0,
0210 99 710 0, 0210 99 790, 0 0210 99 800 0)

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5, 6, 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

11.

Коконы шелкопряда, пригодные для разматывания, шелк-сырец (некрученый)

5001 00 000 0, 5002 00 000 0

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 9-бандидаги «2019 йил 1 январга қадар» сўзлари «2020 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги «2019 йил 1 январга қадар» сўзлари «2020 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги таҳрирдаги 42 позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

42.

Гуруч

1006

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 9-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2020 йил 1 январга қадар муддатга ички истеъмол бозорларида, шу жумладан, биржа савдоларида эгаларининг ихтиёрига кўра чекловларсиз сотилиши мумкин бўлган ҳамда импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар рўйхати 3-иловага мувофиқ маъқуллансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2020 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

1.

Цемент, шу жумладан, цемент клинкери

2523

2.

Асбест

2524

3.

Қурилиш ойнаси

7003, 7004, 7005

4.

Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари

4403, 4404, 4406, 4407

5.

Кўмир

2701, 2702

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Асосий қурилиш материаллари, шу жумладан, цемент клинкери ва асбест импорт қилинишида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ҳам қўлланилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2026 й., 06/26/5/0051-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу илованинг 1 ва 2-бандлари 2019 йил 1 январдан кучга киради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/18/5564/2137-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2019 й., 06/19/5856/3956-сон; 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 15.09.2021 й., 06/21/6313/0871-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон; 19.01.2026 й., 06/26/5/0051-сон)