Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2020 29.03.2019 йилдаги 260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.03.2019 йилдаги 260-сон
Date of entry into force
30.03.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 352-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотлари уставларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи бир ҳафта муддатда Бошқарма бошлиғи, Бошқарма бўлимлари мудирлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг бўлинмалари уставларини тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 21 апрелдаги 228-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг бошлиғи Ё.Ж.Мақсудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 29 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
260-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 мартдаги 260-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бошқарма ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тегишли бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бошқарма таркибига қуйидаги идоравий мансуб ташкилотлар (кейинги ўринларда идоравий мансуб ташкилотлар деб аталади) киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автохўжалиги» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хўжалик ҳисобидаги ошхонаси» давлат унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг босмахонаси» давлат унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи» давлат муассасаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва аппаратининг фаолиятини моддий-техник, транспорт, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва тадбирларни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан ўтказиладиган йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни моддий-техник, молиявий жиҳатдан ва бошқача тарзда таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат уйининг бинолари, объектлари, хоналари ва асбоб-ускуналарига фойдаланиш-техник жиҳатдан хизмат кўрсатишни ташкил этиш, уларни зарур ҳолатда сақлаш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун пул маблағларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат уйи ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бинолари ҳамда бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва унинг аппарати, идоравий мансуб ташкилотлар, шунингдек, давлат органлари раҳбариятига транспорт хизмати кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бинолар ва объектларда белгиланган режим ҳамда хавфсизлик талабларига идоравий мансуб ташкилотлар риоя этишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида бухгалтерия ва статистика ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш, ҳисоботларни тузиш, молиявий-иқтисодий фаолиятни, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларда назорат-тафтиш фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмаларига Ҳукуматнинг ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ташкил этишга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат уйи биносидан фойдаланилишини, унинг сақланишини ва унга техник хизмат кўрсатилишини, муҳандислик тизимлари, коммуникациялар ва ускуналарнинг белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат уйи биносини мебель, инвентарь ва ички кўриниш жиҳозлари билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ҳамда ходимларини зарур компьютер ва бошқа техника, алоқа воситалари, сарфлаш материаллари, идора анжомлари, босма маҳсулотлар ва бошқа буюмлар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғилишлар, шу жумладан селектор ва видеоконференцалоқа режимида йиғилишлар ўтказилганда мажлислар залларини техник жиҳозлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар биноларини ва объектларини, жумладан, видеокузатув тизими ҳамда бошқа электрон-техник воситалардан фойдаланган ҳолда ёнғинга қарши муҳофаза қилиш, уларда кириш-чиқиш режими ва қўриқлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари иштирокидаги протокол ва бошқа тадбирларга хизмат кўрсатишни ташкил этади, Вазирлар Маҳкамасининг совға-тақдимот фондини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник таъминоти масалаларини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш режаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди, лойиҳалаштиришни ташкил этади ва таъминлайди, кўрсатиб ўтилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларнинг объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этади ва назорат қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг эҳтиёжлари учун дастурий таъминот, шу жумладан ахборот-ҳуқуқий тизимлар, вирусга қарши дастурлар ва бошқа дастурий комплекслар харид қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-технологик тизимлар қўллаб-қувватланишини, серверлар ва локал-ҳисоблаш тармоқлари, телекоммуникация ва аудио-видео ускуналари ишлашини, компьютер ускунаси ва периферий қурилмалар техник жиҳатдан кузатиб борилишини, компьютер ва бошқа ташкилий техника созланиши ҳамда таъмирланишини ташкил этади, ахборот хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат сафарларига юбориладиган Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ходимлари учун темир йўл чипталари ва авиачипталар брон қилинишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) транспорт хизмати кўрсатиш масалалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автохўжаликнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади ва уларга риоя этилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига хизмат автомобилларини бириктириш ва навбатчи автотранспорт воситалари ишини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт хизмати кўрсатиш Автохўжаликка юкланган давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автохўжалик транспорт воситаларининг зарур тарзда сақланишини, улардан фойдаланишни, уларнинг техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автохўжалик томонидан автотранспорт воситаларининг ҳисобга олиниши, харид қилиниши, тақсимланиши ва ҳисобдан чиқарилишини ташкил этади ҳамда назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт хизматини кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) молия-иқтисодиёт масалалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ҳамда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва идоравий мансуб ташкилотларнинг навбатдаги йил учун харажатлар сметасини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва бюджет мажбуриятлари лимитларини идоравий мансуб ташкилотлар ўртасида тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ҳисоботи, шунингдек, молия, солиқ ва статистика ҳисоботини тузади ва тегишли органларга белгиланган тартибда тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш юзасидан идоравий мансуб ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини молиявий назорат ва таҳлил қилади, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бирламчи ҳужжатлар асосида Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларига иш ҳақи, рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари ва бошқа тўловлар ҳисобланиши ҳамда белгиланган муддатларда тўланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушадиган пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар ҳисобга олинишини назорат қилади, идоравий мансуб ташкилотларнинг чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини текширади ҳамда қабул қилади, йиғма ҳисоботлар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тафтишдан ўтказилишини ташкил қилади ва ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини хатловдан ўтказишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларни ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик бўйича йўриқнома ҳужжатлари билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ижтимоий-маиший таъминот масалалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат уйи биносида ва идоравий мансуб ташкилотларда умумий овқатланиш ва чакана савдони ташкил этиш хизматлари кўрсатилишини ташкил қилади, сотилаётган маҳсулотлар ва товарларнинг сифати назорат қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимлари учун соғломлаштириш тадбирлари ва маданий тадбирлар ўтказилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳига йўлланмалар тақсимланиши ва сотилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида идоравий мансуб ташкилотлар ишини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий-техник, транспорт, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан самарали таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, уларга бириктирилган давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларнинг бўлимлари ва бошқа таркибий бирликлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар ва махфий тусдаги маълумотлар ҳимоя қилинишини, шунингдек, бундай маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти назорат қилиниши ва мувофиқлаштирилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма унга юкланган вазифаларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, Бошқарма юритувига киритилган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб этиш, ушбу мақсадларда комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан Бошқарма ҳамда унга идоравий мансуб бўлган ташкилотлар фаолияти масалалари бўйича белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни қайта ташкил этиш, шунингдек, идоравий мансуб янги ташкилотларни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) рўйхатини келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича таклифлар киритиш, ушбу объектлар бўйича буюртмачи функцияларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларга бириктирилган мулкдан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда, идоравий мансуб ташкилотларга нисбатан муассис функцияларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда, идоравий мансуб ташкилотларнинг даромадларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан бухгалтерия операцияларини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бошқарма унга юкланган вазифалар ва функциялар самарали, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Бошқарманинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бошқарманинг тузилмасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техник таъминот бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия-иқтисодиёт бўлими киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бошқарма ишига бошлиқ раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бошқарма бошлиғи ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бошқарманинг иши «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режаси, бўлимларнинг иш режалари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарманинг иш режаси ва Бошқарма бошлиғининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлимларнинг иш режалари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бошқарма бошлиғи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарма ишига бевосита раҳбарлик қилади, бўлимлар ишини ташкил этади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларининг тақсимланишини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар ижро интизомининг сифатини, ички меҳнат тартиби қоидаларининг талабларига риоя этилишини, уларнинг вазифалар ва топшириқларни ишончли, ўз вақтида, сифатли ҳамда самарали бажаришини, таклифлар ва лойиҳалар тайёрлашини, тегишли масалалар юзасидан топшириқлар ҳамда қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши таъминланишини, тегишли материаллар билан ишлашда махфийлик режимини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарманинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия этиладиган номзодлар, уларнинг профессионал даражаси ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган масалалар бўйича тизимли мониторинг ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий аҳволни таҳлил қилади, харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар ва тузатишлар киритади, харажатлар сметасини бажариш бўйича тезкор маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига келишиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма ва идоравий мансуб ташкилотлар бўйича буйруқлар чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар-моддий бойликларни олиш ёки бериш учун тузиладиган шартномалар Молия-иқтисодиёт бўлими томонидан кўриб чиқилиб имзолангач, уларга виза қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни қайта ташкил этиш, шунингдек, идоравий мансуб янги ташкилотларни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларнинг ишлаш ҳолати ва натижадорлигини мунтазам ўрганиб боради, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар ҳисоби ва ҳисоботлари текширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳолати бўйича хулосалар тайёрланишини таъминлайди, идоравий мансуб ташкилотларнинг штат жадвалини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши ҳамда амалга ошириладиган операцияларнинг қонунийлигини, маблағлар мақсадли сарфланишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида Бошқармага бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг баённомалари ҳамда топшириқлари бажарилишини тизимли назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига биноан шартномалар тузади, белгиланган тартибда ишончномалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилган ҳолда бўлим мудирларидан бири бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бошқарманинг бўлим мудирлари ва мутахассислари ўз фаолиятини функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Молия-иқтисодиёт бўлими мудири зиммасига қонун ҳужжатлари ва функционал вазифалар тақсимланишида назарда тутилган бош бухгалтер функциялари ҳам юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 мартдаги 260-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг бўлинмалари уставларини тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 21 апрелдаги 228-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номланишидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг «Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда Хўжалик фаолияти бошқармаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бўйсунади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 6-бандда:

«а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «Ijro etuvchi» сўзлари чиқариб ташлансин;

«б» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 10-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг функционал вазифаларини ишлаб чиқади ва Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғига тасдиқлаш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Капитал ва жорий таъмирлашнинг амалдаги ва йиллик режасини, шунингдек, ушбу ишларни молиявий таъминлаш режасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Хўжалик фаолияти бошқармасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик фаолияти бошқармаси тасдиқлаган режага мувофиқ асосий фондлар жорий ва капитал таъмирланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат уйи биносини зарур мебель, турли товарлар, ускуналар ва материаллар билан жиҳозлаш учун эҳтиёжни аниқлайди, бунинг учун зарур талабномалар тайёрлайди ҳамда уларни келишади, шунингдек, Хўжалик фаолияти бошқармасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш ва фуқаро мудофаасига, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария нормалари, қоидалар ва гигиена нормативларига риоя этилишининг назоратини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишдаги камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқади, Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг мурожаатлари кўриб чиқилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилашга доир таклифлар киритади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 18-бандга «ёки Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда, Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг хизматлари (бўлимлари) раҳбарларидан бири» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 3-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номланишидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хўжалик ҳисобидаги ошхонаси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Хўжалик ҳисобидаги ошхона деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда Хўжалик фаолияти бошқармаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бўйсунади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3-бандаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 6-бандда:

«а» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Ijro etuvchi» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Нo‘jalik» сўзи «Хo‘jalik» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик бандидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«32. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолияти Хўжалик фаолият бошқармаси томонидан тафтишдан ўтказилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 40-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 4-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номланишидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг»Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автохўжалиги» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Автохўжалик деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда Хўжалик фаолияти бошқармаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бўйсунади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 6-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «Ijro etuvchi» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Давлат муассасаси» сўзлари«ДМ» қисқартма сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 10-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи хатбошидаги «аҳолига ва ташкилотларга пулли хизматлар кўрсатиш имкониятларини излайди» сўзлари «пулли хизматлар кўрсатади» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғига хизмат автомобилларни бириктириш ва навбатчи автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда ҳисобга олиш, харид қилиш, тақсимлаш ва ҳисобдан чиқаришни таъминлайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. Автохўжалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 5-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номланишидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг босмахонаси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Босмахона деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда Хўжалик фаолияти бошқармаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бўйсунади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 6-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «Ijro etuvchi» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 16-банднинг ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Босмахонанинг етакчи муҳандис-технологи ва бош бухгалтери Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда, Босмахона директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 40-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан» сўзлари «тартибда» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 6-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номланишидаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи» давлат муассасаси (кейинги ўринларда «Семурғ» БСО деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда Хўжалик фаолияти бошқармаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бўйсунади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3-бандаги «Ижро этувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 6-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «Ijro etuvchi» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи» давлат муассасаси»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. «Семурғ» БСО унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Хўжалик фаолияти бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг бевосита «Семурғ» БСОга буюртманомалари бўйича Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда, уларнинг фарзандларини ёз даврида дам олишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғломлаштириш-тарбия ишларини амалга ошириш, «Семурғ» БСО ходимларининг ўз вазифаларини бажариши учун тегишли шароитлар яратилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавсумдан ташқари вақтларда Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда, аҳолининг дам олишини ташкил этиш, ташкилотлар ходимлари учун турли тадбирлар ўтказиш бўйича қўшимча хизматларни пулли асосда кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёз мавсумида бинолар ва иншоотлар, коммуникациялар, технологик ускуналардан тегишли равишда фойдаланилишини ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиради, мавсумга тайёргарлик бўйича бошқа ишларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хизматларни кўрсатади ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) рус тили матнида 11-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Управляющим» сўзи «начальником Управления» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. «Семурғ» БСО қонун ҳужжатларида белгилаган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2019 й., 09/19/260/2853-сон)