Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2019 14.02.2005 йилдаги 62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.02.2005 йилдаги 62-сон
Date of entry into force
14.02.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 24 апрелдаги ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари — комплекслар раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган раҳбарлар уларга берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ва республика Ҳукуматига киритилаётган таклифлар ҳамда Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг сифати, уларнинг иқтисодий ва молиявий асосланиши, марказий иқтисодий органларда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, шунингдек тегишли вазирликлар ва идораларда келишилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилаётган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тизимли асосда танқидий ва ҳар томонлама экспертизадан ўтказсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосарлари вазирликлар, идоралар ва ҳудудий бошқарув органларининг иши пухта мувофиқлаштирилишини ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминласинлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилиши ҳолатларига принципиал баҳо берсинлар, масъулиятсизлик, ишни яхши билмаслик ва интизомсизлик учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари тўғрисида таклифлар киритсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби тўғрисида» 1999 йил 2 февралдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 7-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 июндаги 193-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 29-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 14 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
РЕГЛАМЕНТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ваколатларини амалга ошириш юзасидан унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга, Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси ваколатларининг амалга оширилиши Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати, Вазирлар Маҳкамасининг доимий, муваққат комиссиялар ва бошқа ишчи органлари фаолияти, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг аппарати иши билан таъминланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасида унинг ваколатларига тегишли масалалар Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари (вазифалар тақсимотига мувофиқ) томонидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган доимий, муваққат комиссиялар ва бошқа ишчи органлар мажлисларида манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқишни талаб қилмайдиган давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари бўйича қарорлар қабул қилади, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари, тегишли қарорлар лойиҳалари, таҳлилий, ахборот ва бошқа материаллар тайёрланишини ва ташкил этилишини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб ва текшириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир аппарати ва Бош вазирнинг ўринбосарлари аппаратлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлинмалари иши Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг Аппаратида иш юритиш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Вазирлар Маҳкамаси ишини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамаси ўз ишини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ишлаб чиқилган ҳамда унинг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларидаги, бошқа муҳим тадбирлардаги нутқларида, шунингдек кўрсатмалар ва топшириқлар сифатида ифодаланган сиёсатни амалга оширишга йўналтиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларидан келиб чиқувчи вазифалар асосида шакллантирилган ярим йиллик режаларга мувофиқ олиб борилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги ярим йиллик учун иш режаси:
(11-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини ўтказиш режасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларини ўтказиш режасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқларда, иқтисодиёт соҳаларида ва минтақаларда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши масалаларини Бош вазир ўринбосарлари ҳузурида кўриб чиқиш режасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг доимий, муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари мажлисларининг календарь режасини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқларда, иқтисодиёт соҳаларида ва ижтимоий соҳада, шунингдек республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши аҳволини танқидий ва тизимли таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ислоҳотлар жараёнларига тўсқинлик қилаётган камчиликлар ва муаммолар сабабларини тизимли таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаммоли масалалар ва истиқболдаги вазифаларни ҳал этиш бўйича пухта ишлаб чиқилган ва асосланган таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамаси иш режаларини тайёрлаш, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ахборот-таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмаларнинг, шунингдек улар раҳбарлари ва мутахассисларининг ярим йиллик иш режалари белгиланган тартибда тасдиқланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Вазирлар Маҳкамасига масалаларни киритиш, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамасида тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун билан унинг ваколатига киритилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган масалалар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳим давлат, иқтисодий ва ижтимоий-маданий масалаларни ҳал этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли дастурлари ва тадбирлари ишлаб чиқилади, улар кўриб чиқиш учун Бош вазир ўринбосарлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони томонидан юборилган бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади ва бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу Регламентнинг 16-бандида назарда тутилмаган масалалар бўйича ёки ушбу Регламентнинг 18-бандида кўрсатилмаган органлар ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан киритилган мурожаатномалар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва уларнинг ваколатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш учун юборилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун масалалар белгиланган тартибда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари (кейинги ўринларда ҳужжатлар лойиҳалари деб аталади) шаклида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, киритиш, келишиш ва кўриб чиқишга тайёрлаш ушбу боб ҳамда мазкур Регламентнинг IV ва V боблари,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881 ва 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилади.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лойиҳалар аниқ ифодаланиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши, кўриб чиқилаётган масаланинг пухта таҳлилини ва холис баҳосини ўзига олган бўлиши, ижрочилар олдига аниқ мақсад ва вазифалар қўйиши, уларни бажаришнинг аниқ муддатларини белгилаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайёрланаётган лойиҳа бошқа ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблашни талаб этса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклифлар тайёрланаётган ҳужжат лойиҳасига киритилади ёки у билан айни бир вақтда алоҳида ҳужжат лойиҳаси кўринишида киритилади. Бу ҳолда унга ҳужжат матнининг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирининг тегишли қиёсий жадваллари тушунтиришлар билан илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Айнан шу масалалар бўйича илгари қабул қилинган қарорлар бажарилмаган ҳолларда Вазирлар Маҳкамасига ана шу масалалар бўйича қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари киритилишига йўл қўйилмайди, янги вазиятлар пайдо бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига жавоб бериши керак, қонунлар лойиҳалари эса «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ҳам жавоб бериши керак.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 ноябрдаги 246-сон қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 48-50-сон, 483-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти (кейинги ўринларда Регламент деб аталади) талабларига жавоб бериши керак.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида ҳамда «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида назарда тутилган материаллар илова қилинган ҳолда тақдим этилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 ноябрдаги 246-сон қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 48-50-сон, 483-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ҳужжатлар лойиҳасининг тегишли органлар ва ташкилотларда келишиб олиниши учун жавобгарлик ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритаётган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи биринчи раҳбарига ёки ушбу Регламентнинг 18-бандида кўрсатилган шахслар жумласига кирувчи бошқа раҳбарга юкланади. Келишиб олиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳаларига (уларнинг нусхаларига) тегишли органлар ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан: қонун лойиҳалари бўйича — 7 календарь кун мобайнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари бўйича — 3 календарь кун, Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари лойиҳалари бўйича кўпи билан 2 календарь кун мобайнида розилик имзоси қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти 33-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тегишли органлар ҳамда ташкилотларда келишиш муддати 2 кундан ошмайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ҳужжат лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда ҳужжат лойиҳаси келишмовчиликлар билан бирга фақат мулоҳазалари бўлган тегишли биринчи раҳбарлар (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) имзолаган асосланган ёзма мулоҳазалар билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилинмаган келишмовчиликлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган мулоҳазалар тегишли раҳбарларнинг ўринбосарлари томонидан имзоланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари улар мазкур Регламентнинг 26-27-бандларига мувофиқ келишилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар уларни қабул қилиш зарурлиги асослари (шу жумладан қонун лойиҳаси концепцияси, тегишли қиёсий жадваллар) ва келишмовчиликлар (улар мавжуд бўлган тақдирда) бўйича ёзма мулоҳазалар илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хулоса бериш учун юборилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан экспертизадан ўтказади;
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар лойиҳаларини уларнинг мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги, уларда коррупциянинг юзага келиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида бошқа ҳуқуқ бузилишларининг содир этилиши учун шарт-шароитлар яратувчи, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни киритувчи ҳамда тадбиркорлик субъектларининг асосланмаган харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Бош вазир, унинг ўринбосарлари топшириқлари билан киритиш муддатлари белгиланмаган бўлса, мазкур бандга мувофиқ хулоса тайёрлаш муддати 10 кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти 33-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддати 2 кундан ошмайди
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
281. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига, фақат ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотлар ва бошқа материалларнинг тўғрилиги, шунингдек уларнинг манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан тегишли равишда келишиб олиниши учун шахсан жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илова қилинган ҳужжат масалани киритаётган органнинг раҳбари томонидан имзоланган, тегишли далолатнома лойиҳасига, шунингдек унинг иловасига виза қўйилган бўлиши керак. Ҳужжат лойиҳаси билан бирга уни ишлаб чиқиш ва келишиш хронологияси тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Мазкур Регламент талабларига риоя қилинмасдан Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари қуйидаги тартибда қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларини, Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазир, унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш юзасидан киритилган ҳужжатлар лойиҳалари тушган санасидан бошлаб 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда, фақат тегишли равишда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари қарорига кўра қайтарилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Регламент талабларига риоя қилинмасдан Вазирлар Маҳкамасига киритилган бошқа ҳужжатлар лойиҳалари 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда, Бош вазирнинг тегишли ўринбосари билан келишган ҳолда ахборот-таҳлил департаментлари ёки бошқа таркибий бўлинмалар томонидан қайтарилади.
(30-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар лойиҳалари тушган санадан бошлаб 2 кунлик муддат тамом бўлгандан кейин фақат Бош вазир ва унинг ўринбосарлари қарорига кўра қайтарилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳуқуқ берилмаган шахслар имзолаган ҳолда тушган лойиҳалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти ёки бошқа таркибий бўлинмаси раҳбари томонидан жўнатувчига қайтарилади.
(30-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Мазкур Регламентда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишга тайёрлаш Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати томонидан 10 кун муддатда амалга оширилади. Ушбу муддатни узайтиришга фақат Бош вазир, унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси рухсатига кўра йўл қўйилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти 33-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасида пухта ишлаб чиқиш муддати 5 кундан ошмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
311. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати таркибий бўлинмаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг концептуал қоидалари ўзгартирилганида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар мазкур Регламентда белгиланган тартибда такроран ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳа самарали фаолият кўрсатишининг муҳим ва устувор масалалари бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш, киритиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиб олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавият соҳа самарали фаолият кўрсатишининг муҳим ва устувор масалалари бўйича Ҳукумат қарорларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан мажбурий равишда келишиб олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси зарур бўлганда, Вазирлар Маҳкамасининг бошқа масалалар бўйича қарорлари ва фармойишларининг лойиҳаларини ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари билан келишиш учун киритиши мумкин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV1. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар тайёрлаш ва киритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
321. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш юзасидан ёхуд ташаббус тартибида таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
322. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32³. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармони лойиҳасига қоғоз ва электрон шаклда қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа келишилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг қабул қилиниши асосланган ва амалга ошириш оқибатлари баҳоланган асосий ишлаб чиқувчи орган раҳбари (истисно ҳолларда унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган тушунтириш хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлигининг лойиҳа қабул қилиниши мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги ҳуқуқий экспертиза натижаси бўйича хулосаси (фақат қоғоз кўринишида тақдим қилинади);
(323-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва хорижий тажриба таҳлили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий-иқтисодий ва бошқа ҳисоб-китоблар, бошқа маълумотнома материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган органнинг асосий вазифалари, функциялари, фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари (тузилмаси, ходимларининг, шу жумладан бошқарув ходимларининг чекланган сони), тугатилаётган органнинг функцияларини қайта тақсимлаш ва бошқа масалалар бўйича таҳлилий материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
киритилган лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги лойиҳалар, шунингдек, белгиланган тартибда имзоланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги ва таклиф этиладиган таҳрирининг асослантирилган таққослама жадваллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳага шарҳлар (лойиҳани қабул қилиш мақсадларини, шунингдек, унинг асосий қоидаларини жамоатчиликка қулай шаклда, оддий ва лўнда тилда тушунтириб бериш зарур бўлган ҳолларда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармони лойиҳасини келишиш ва киритиш, шунингдек, уни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш ушбу Регламент ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(323-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
324. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклиф, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони лойиҳаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг тегишли қарори қабул қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
325. Тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси ва зарур таҳлилий материаллар илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритилади.
(IV1 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 сентябрдаги 261-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 479-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва имзолаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари топшириқларига мувофиқ ёхуд ташаббус кўрсатиш тартибида ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш манфаатдор идоралар ва тузилмалар билан биргаликда амалга оширилади. Ишлаб чиқилган лойиҳалар белгиланган тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамда мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари ва тармоқларини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, республика бюджетидан маблағлар ажратиш билан боғлиқ қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари мажбурий тартибда тегишли равишда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан, ташқи савдо билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, ягона давлат инвестиция сиёсатини мувофиқлаштириш, шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан, лойиҳа бошқаруви, давлат органларида ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва таҳлил этилишини таъминлаш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган масалалар бўйича — Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли, шунингдек, уларнинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар бўйича эса — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан мажбурий тартибда келишилиши керак.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 октябррдаги 875-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 09/18/875/2112-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг келишилган лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқиш тўғрисидаги топшириқнома билан бирга (у мавжуд бўлганда), Умумий бўлимда тегишли равишда рўйхатдан ўтказган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг аппаратига киритилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ҳукумат қарори лойиҳасига мажбурий тартибда мазкур лойиҳанинг қабул қилиниши мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси тушунтириш хати, шунингдек зарур ҳисоб-китоблар ва кўриб чиқиш материаллари, тақдим этилаётган лойиҳаларни амалга ошириш оқибатлари баҳоси илова қилинади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтириш хати бош ишлаб чиқувчи вазирлик, идоранинг биринчи раҳбари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилиб киритилган Ҳукумат қарорлари лойиҳалари ишлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига берилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ахборот-таҳлил департаменти лойиҳани экспертизадан ўтказади, зарурат бўлганда, ҳужжатни киритган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа устида қўшимча ишлайди ҳамда билдирилган мулоҳазаларни бартараф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Салбий хулосага келганда Ахборот-таҳлил департаменти мазкур лойиҳани қабул қилишнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини асословчи хулосани тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Ахборот-таҳлил департаменти мудири Бош вазирнинг мутасадди ўринбосарига ахборот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг мутасадди ўринбосари Ахборот-таҳлил департаментининг салбий хулосасига розилик билдирган тақдирда Ҳукумат қарори лойиҳаси унга хулосани ва Бош вазирнинг мутасадди ўринбосари тегишли топшириғи илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулоса ижобий бўлганда ва Бош вазирнинг мутасадди ўринбосари маъқуллаган тақдирда Ахборот-таҳлил департаменти Бош вазир ўринбосарлари томонидан лойиҳага розилик имзоси қўйилишини ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ахборот-таҳлил департаменти Бош вазир ўринбосарлари билан келишилган Ҳукумат қарори лойиҳасини Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш (кейинги ўринларда Йиғма ахборот-таҳлил департаменти деб аталади) масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Йиғма ахборот-таҳлил департаменти Ҳукумат қарори лойиҳасини республиканинг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик ва ундаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан мувофиқлаштириш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт хулосаси салбий бўлган тақдирда Йиғма ахборот-таҳлил департаменти лойиҳани пухта ишлаш учун тегишли Ахборот-таҳлил департаментига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулоса ижобий бўлган тақдирда, Йиғма ахборот-таҳлил департаменти лойиҳани кўриб чиқиш учун Бош вазир ўринбосари — Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбарига киритади.
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Бош вазир ўринбосари — Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари розилик берган тақдирда, Йиғма ахборот-таҳлил департаменти розилик имзоси қўйилган лойиҳани тегишли Ахборот-таҳлил департаментига Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчисига киритиши учун қайтаради.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Бош вазир ўринбосарлари ўртасида мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда Бош вазирнинг мутасадди ўринбосари лойиҳани кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан мулоҳазалар билдирилган тақдирда лойиҳа пухта ишлаб чиқилади ва кўриб чиқиш учун такроран киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари ўртасида мулоҳазалар сақланиб қолган тақдирда Бош вазир узил-кесил қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчиси лойиҳани кўриб чиқади ва лойиҳа тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот беради.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари (индивидуал қарорлардан ташқари) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси) томонидан маъқуллангандан кейин келишиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизматига киритилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 09/18/429/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида келишишни талаб қилмайдиган қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан мажбурий равишда келишиб олиниши лозим бўлган қарорлари ва фармойишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг топшириғига биноан Бош вазир ўринбосарлари ёхуд Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан киритилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг айрим лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади ҳамда келишилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган қарорлари ва фармойишларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг резолюцияси ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати раҳбарининг хатида баён этилган топшириғи билан Вазирлар Маҳкамасига имзолаш учун қайтарилади.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 09/18/429/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маъқулланган Ҳукумат қарорлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Вазирлар Маҳкамаси мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раислик қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган масалалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарорларига мувофиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Бош вазир ўринбосари — Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси раҳбарлигида Йиғма ахборот-таҳлил департаменти, ахборот-таҳлил департаментлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа марказий иқтисодий идоралар тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширади. Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан ташкил этиладиган комиссиялар амалга оширади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва бошқа марказий иқтисодий идоралар мажлиснинг эълон қилинган ўтказилиш санасидан камида 15 кун олдин Вазирлар Маҳкамасига кун тартиби, уни муҳокама қилиш тартиби лойиҳаларини ҳамда маълумотномаларни, тегишли таҳлилий материалларни (шу жумладан жадвалларни), Вазирлар Маҳкамаси мажлиси протоколи лойиҳасини киритадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Йиғма ахборот-таҳлил департаменти тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан киритилган материалларни экспертизадан ўтказади ҳамда ҳудудлардаги ишларнинг аҳволини ўрганиш натижаларини ва марказий иқтисодий идоралар ва бошқа органлар томонидан тақдим этилган бошқа материалларни ҳисобга олган ҳолда пухталаштиради.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Пухта ишлаб чиқилган материаллар Бош вазир ўринбосари — Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари билан келишилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчисига тақдим этилади. Материаллар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот берилади ва мажлиснинг эълон қилинган ўтказилиш санасидан камида 12 кун олдин Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқиш учун киритилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан кўриб чиқилган материаллар Раёсат аъзолари билдирган мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда пухта ишлаб чиқилади ва мажлис ўтказиладиган санадан камида 10 кун олдин Бош вазирга ахборот бериш учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати билан ушбу Регламентнинг IV ва V бобларида белгиланган тартибда келишиб олиш учун тақдим этилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ушбу Регламентнинг III боби талабларига мувофиқ тайёрланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳалари келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига улар Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқилишидан камида 2 ҳафта олдин тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Вазирлар Маҳкамаси мажлисига таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхатлари Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчиси томонидан белгиланади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Вазирлар Маҳкамаси мажлисига Конституциявий суд раиси, Бош прокурор, Олий суд раиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси, Давлат маслаҳатчиси — Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати қўмиталари раислари доимий равишда таклиф этиладилар. Бошқа мансабдор шахслар мажлисга фақат уларга дахлдор масалалар бўйича таклиф этиладилар.
(64-бандинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси мажлисига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ярим йиллик ва бутун календарь йил якунлари бўйича республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини кўриб чиқишда, шунингдек мажлисда республиканинг муайян ҳудудини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан бевосита боғлиқ масалалар кўрилаётганда таклиф этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг календарь йилнинг биринчи чорак ва тўққиз ойлик якунлари бўйича мажлисларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли масалалар бўйича ўринбосарлари таклиф этиладилар.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 апрелдаги 103-сон қарорига мувофиқ иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 116-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида масалалар тўғрисида Бош вазир ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчиси, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ахборот-таҳлил департаментлари ва бўлимлар мудирлари ахборот берадилар.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Мажлисларда қарорлар Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида қабул қилинган қарорлар баён билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажлис протоколи Йиғма ахборот-таҳлил департаменти ва Умумий бўлим томонидан мажлис тугагандан кейин бир сутка муддатда Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси ва Бош вазир ўринбосари — Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари раҳбарлигида расмийлаштирилади ҳамда мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади.
(67-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлис баёни Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолашига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматига тақдим этилади.
(67-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир раислигида ўтказилган мажлис баёни имзолангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун ушбу Регламентнинг IV ва V бобларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматига тақдим этилади.
(67-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчиси киради.
(68-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аппарати Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг ишчи органи ҳисобланади.
(68-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг доимий ишлайдиган органи сифатидаги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлислари ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижросини ташкил этиш масалалари ва Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалалар киритилади, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қабул қилинган қарорлар баён шаклида чиқарилади, уларнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир аппаратига, Бош вазир ўринбосарларига ва ахборот-таҳлил департаментлари мудирларига юкланади. Баён мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
711. Ҳукуматнинг протокол қарорлари лойиҳалари тасдиқлангунга қадар мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ва имзоланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
712. Ҳукумат баённома қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва уларни тасдиқлангандан сўнг ҳисобга олиниши тартиби мазкур Регламентга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(712-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Вазирлар Маҳкамаси қарорларини расмийлаштириш, жўнатиш, эълон қилиш ва уларнинг кучга кириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида муҳокама этиш давомида мулоҳазалар билдирилган, қўшимчалар ёки ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар лойиҳалари тегишли ахборот-таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмалар ёки мажлисларда тузилган комиссиялар (ишчи органлар) томонидан пухта ишланади ҳамда, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, мажлисдан кейин иккинчи куни имзолашга тақдим этилади. Лойиҳаларга киритиладиган ўзгартиришлар Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари билан келишилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пухта ишланган лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчисига тақдим этилади.
(72-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Аппарат бошқарувчиси Бош вазир томонидан имзоланган Вазирлар Маҳкамаси қарорларига сана қўяди, уларнинг асл нусха эканлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ҳамда чиқарилишини ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатнинг чиқарилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланганда, аппарат бошқарувчиси улар тўғрисида Бош вазирга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисига ахборот беради ва улар томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ иш тутади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари улар имзоланган сана бўйича расмийлаштирилади ҳамда тегишли Ахборот-таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмалар томонидан тузиладиган жўнатиш рўйхати бўйича дарҳол ижрочиларга юборилади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) мажбурий тартибда белгиланган тартибда расмий эълон қилиш ҳамда ижрочиларга етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қоғоз ва электрон шаклда юборилади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013 -сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламида, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламида ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинади.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 97-модда. 2017 йилнинг 25 сентябридан бошлаб кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар ушбу ҳужжатларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, имзоланган вақтидан бошлаб кучга киради. Вазирлар Маҳкамасининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари, агар ушбу ҳужжатларда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, улар расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Республикани кенг ва тезкорлик билан таништириш зарур бўлганда қарорлар ва фармойишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Бош вазирнинг топшириғига биноан матбуотда эълон қилинади, телевидение ва радио орқали эшиттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини ташкил этиш тартиби ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан назорат ваколатларининг амалга оширилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси мажлис қарорларидаги топшириқларнинг ҳамда Ҳукумат қарорларининг, шунингдек Бош вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг бажарилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорида ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Вазирлар Маҳкамасига тушган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўғрисида дарҳол Бош вазирга ахборот берилади ва улар юзасидан ҳужжатларнинг масъул ижрочиларига топшириқлар расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ҳужжат юборилган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Қонун ҳужжатларини ва Ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларига мувофиқлаштириш бўйича топшириқлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан, агар амалга киритиш тўғрисидаги ҳужжатда бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, бир ой мобайнида бажарилиши керак. Мазкур топшириқларни бажариш ушбу қонунларни тайёрлаган вазирликлар, идоралар, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари (бошқа таркибий бўлинмалари)га Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси билан биргаликда юкланади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасига берилган топшириқни бажариш натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига Бош вазир ёки Бош вазирни тегишли равишда хабардор қилган ҳолда унинг ўринбосарлари томонидан (тўғридан-тўғри топшириқ мавжуд бўлганда) имзоланган тегишли ҳужжат (ёзма ахборот, тегишли ҳужжат лойиҳаси) юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Бажариш муддатлари фақат топшириқни имзолаган раҳбар томонидан узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, мажлис қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини ва назорат қилишни ташкил этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика, тармоқ ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор масалалари, шунингдек узоқ даврга мўлжалланган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли таркибий бўлинмалар, мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан амалий чора-тадбирларни тасдиқланган муддатларда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг бажарилишини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда мақсадли ўрганиш;
(84-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни бажариш юзасидан қабул қилган ўз қарорларининг бажарилишини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика тармоқлари ва ҳудудларидаги ишларнинг аҳволини комплекс ўрганиш, уларнинг якунларини Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлисларида кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, мажлис қарорлари ва топшириқларида қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминламаган раҳбарлар, мансабдор шахслар ва ходимларга нисбатан шахсан жавобгарлик чораларини кўриш билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида назорат фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ушбу Регламент, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(84-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Вазирлар Маҳкамаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича топшириқларнинг бажарилиши, давлат бюджетининг ижроси, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради, уларнинг сўзсиз рўёбга чиқарилишини таъминлаш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасида ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари билан келишган ҳолда таклиф этилади, ушбу Регламентнинг VI бобида назарда тутилган мажлислар бундан мустасно.
(85-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Вазирлар Маҳкамасининг бажарилган қарорлари ва фармойишларини назоратдан чиқариш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, вақтинчалик комиссиялари ва бошқа ишчи органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органларининг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг доимий ва муваққат комиссиялари, шунингдек бошқа ишчи органлари тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси уларнинг вазифаларини, функцияларини ҳамда фаолият тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Доимий ва муваққат комиссиялар мажлислари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг ярим йиллик иш режалари асосида ўтказилади.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш
(Х бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган тегишли Низом билан белгиланади.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат баённома қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва уларни тасдиқлангандан сўнг ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 55-модда, 15-16-сон, 116-модда, 32-33-сон, 248-модда; 2006 й., 48-50-сон, 483-модда; 2008 й., 19-сон, 155-модда; 2009 й., 52-сон, 574-модда; 2011 й., 25-сон, 259-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда, 37-сон, 429-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда, 50-сон, 650-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда, 36-сон, 479-модда; 2017 й., 7-сон, 97-модда, 29-сон, 693-модда, 34-сон, 893-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 08.06.2018 й., 09/18/429/1330-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон, 27.10.2018 й., 09/18/875/2112-сон)