Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2024 01.02.2019 йилдаги 75-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.02.2019 йилдаги 75-сон
Date of entry into force
02.02.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни ва ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Олмалиқ кон-техника инспекцияси ва Қизилқум кон-техника инспекциясини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш тегишли равишда «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» ДК маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Олмалиқ кон-техника инспекцияси ва Қизилқум кон-техника инспекцияси ходимлари таркиби тегишли равишда «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» ДКнинг штатдаги ходимлари сонига киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги таъминланиши устидан назоратни амалга оширувчи мансабдор шахслари назорат тармоғига қараб назорат остидаги объектларга бириктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги таъминланиши устидан назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларининг меҳнат шароитлари бўйича кафолатлар ва преференциялар назорат остидаги объектларда меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг жароҳат етказиши хавфи бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг раиси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 75-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳасида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилиши ва назорат қилиниши учун масъул бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, қисқартирилган номи — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан; қисқартирилган номи — Госкомпромбез;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — «The State committee on industrial safety of the Republic of Uzbekistan»; қисқартирилган номи — The State committee on industrial safety (SCIS).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси жойлашган жой (почта манзили): 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, М-14, 27-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий аппарат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалар (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олмалиқ кон-техника инспекцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ангрен кон-техника инспекцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қизилқум кон-техника инспекцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноат хавфсизлиги» ДУК;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Контехназоратўқув» ДУК;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноат назорати лабораторияси» ДУК.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб хўжалик ҳисобидаги ташкилотлари саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви ва тартибга солишнинг ягона тизимни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий бошқармалар маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларига уларнинг ваколатига кирмайдиган ишларни бажаришни юклаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича ишни мувофиқлаштириш ва назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш борасида республикада ёқилғи-энергетика комплекси ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режалар ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензиялаш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза қилишни ташкил этиш;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 226-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/226/0438-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги соҳаларида фаолиятни амалга оширувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича ишни мувофиқлаштириш ва назоратни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектларида, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда қўлланиладиган ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар ва техник қурилмалар рўйхатини белгилайди ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини ривожлантиришни, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ўтказишни, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни лицензиялаш тизимини ташкил этади;
(11-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 226-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/226/0438-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида қўлланиладиган техник қурилмаларни сертификатлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг давлат ҳисоби ва назоратини, уларнинг миллий реестри юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиация аварияларида прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва муносабат билдириш ягона давлат тизими мавжуд бўлишини таъминлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида хавфли ишлаб чиқариш объектлари ҳисобини, шунингдек, рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори техник хавфли зоналарнинг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария ҳолатининг ва ишлаб чиқариш жароҳатининг олдини олиш мақсадида саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талабларига, ер қаъридан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя қилиш зарурлиги тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг назорат остидаги объектларида авариялар, ишлаб чиқаришда майиб бўлиш, портловчи моддалар йўқолиши ҳолларининг сабабларини белгиланган тартибда суриштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик бошқаруви органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига атом энергиясидан фойдаланиш чоғидаги хавфсизлик масалалари юзасидан ахборот беради;
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 226-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/226/0438-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар томонидан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, геология-қидирув ва кон ишларини олиб боришнинг хавфсизлиги ва углеводород хом ашёли ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасида, шунингдек, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари давлат комиссиясининг захираларни тасдиқлашда қабул қилинган саноат хавфсизлиги бўйича қарорлари ва хулосалари бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектларида фойдаланиладиган буғ ва сув иситиш қозонларини, босим остида ишлайдиган идишларни, буғ ва иссиқ сув учун сув қувурларини ҳамда кўтариш иншоотларини, шунингдек, истироҳат боғларидаги аттракционларни рўйхатга олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмини оператив бошқаради ва методик раҳбарлик қилади, шунингдек, кон фаввораларига қарши курашиш, газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматлари корхоналари, бўлинмаларининг бўлиши мумкин бўлган аварияларни локализация қилиш ва оқибатларини тугатишга тайёрлигини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат остидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиялари таркибида иштирок этиш учун ўз вакилларини тайинлайди, ушбу объектларда фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга ташкилотларнинг тайёрлигини, шунингдек, назорат остидаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқариш жароҳатининг олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва ўтказилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истироҳат боғлари аттракционларини фойдаланишга тайёрлаш ва уларни қабул қилиш устидан белгиланган тартибда назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлиги декларациялари ишлаб чиқилиши ва тақдим этилишининг тўғрилиги мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб турган ва қурилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини декларациялашни назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назорати ва текширувини ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аварияга оид ташқи режани ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда давлат бошқаруви органларининг ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат назоратини таъминлайди;
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 226-сонли қарорига асосан ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/226/0438-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш борасида республикада ёқилғи-энергетика комплекси ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режа ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ёқилғи-энергетика комплексини ва саноатнинг базавий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режалар ва дастурларга таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ёқилғи-энергетика комплексини ва саноатнинг базавий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш ишлари олиб борилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш юзасидан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида давлат мақсадли дастурлари ишлаб чиқилиши, кўриб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензиялаш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган ишларнинг айрим турларига белгиланган тартибда рухсатномалар беради ва уларни бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олишда ишларни бехатар олиб бориш бўйича техник ечимлар юзасидан геология-қидирув ишлари, кон қазувчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник лойиҳалари, кон ишлари режаларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказишни тасдиқлайди ва келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нефть-газ қудуқларини фойдаланишга бериш далолатномаларини, уларни тугатиш ва консервация қилиш далолатномаларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларнинг алоҳида масъул технологик босқичларини, технологик регламентларни юритиш бўйича иш режаларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги юзасидан хорижий технологиялар ва ускуналарни қўллаш мумкинлиги тўғрисида эксперт хулосани кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли юклар ва портловчи моддалар транзитида хулосалар беради ва назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксплуатация қилувчи ташкилот, шунингдек бошқа юридик шахс томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий талабларга, лицензия шартларига риоя этилишини назорат қилади;
(11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 226-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/226/0438-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларинннг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза қилишни ташкил этиш соҳасида:
(11-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 226-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/226/0438-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт ташкилотларини белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлиги соҳасида берилган эксперт хулосаларининг ягона ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият турлари хавфсизлиги экспертизасини (хавфсизликни асослаш экспертизасини) ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида техник жиҳатдан тартибга солиш, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш соҳасида, путур етказмайдиган назорат бўйича, шунингдек, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, ядро қурилмаларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини, ядро материалларини, радиоактив моддалар пунктларини ва радиоактив чиқиндилар омборларини физик ҳимоя қилиш соҳасида талабларни белгилайдиган нормалар ва қоидалар ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида, путур етказмайдиган назорат бўйича, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш талаблари мавжуд бўлган норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича корхоналар, объектларни тугатиш ва консервация қилишда ер қаъридан фойдаланувчилар бажариши шарт бўлган техник талабларни (фойдали қазилмалар конларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги ва иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш учун яроқли бўлган кон ишланмаларини сақлаб қолиш юзасидан) белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноатда, кон назоратида, атом энергетикаси ва илмий тадқиқотларда ишларни хавфсиз олиб бориш устидан назорат қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилади, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан белгиланган тартибда алоқа қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарли қурол-яроғни тақиқлаш, шунингдек, кимёвий, биологик, радиологик ва ядро материалларининг таъсири хавфини пасайтириш бўйича халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги соҳаларида фаолиятни амалга оширувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлиги соҳасида ходимларнинг малакасини тизимли асосда оширади, шунингдек, техника ва технологияларни динамик ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида мутахассислар тайёрлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектлари, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида атом энергетикаси объектлари, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш соҳасида, путур етказмайдиган назорат бўйича, шунингдек, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш бўйича ходимларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш (билимларни текшириш) тартибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон, портлатиш ишларини бажариш ва раҳбарлик қилиш ҳуқуқига тайёрлашни ва ўқитишни ташкил этади ва амалга оширади ҳамда белгиланган тартибда портлатувчининг ягона дафтарчалари берилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда ходимларнинг малакаси оширилишини ташкил этади ва уларнинг билимларини текширишда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси унга юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда ўзининг таркибий бўлинмалари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда қабул қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича комплекс давлат дастурлари ва тармоқ дастурлари, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш учун белгиланган тартибда келишиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) юридик ва жисмоний шахслар томонидан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги, углеводород хом ашё қаъридан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш масалалари бўйича, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) саноат, радиация хавфсизлиги, атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида фаолиятни лицензиялаш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш, рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш, хавфли ишлар, хавфли товарлар ва моддалар, портловчи материалларни ишлаб чиқариш, уларнинг айланиши соҳасида ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган бошқа соҳаларда ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси таркибий бўлинмаларининг юкланган вазифаларни ижро этиш юзасидан бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизими учун олий, касб-ҳунар маълумотли малакали кадрлар тайёрлаш, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, улар меҳнатини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) назорат остидаги объектларда саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Марказий аппарат инспекцияси ҳамда Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўмир, кон-руда ва норуда, кимё, металлургия, нефть-газ қазиб олиш, нефть-газни қайта ишлаш саноатида, геология-қидирув ишларида, магистрал нефть ва газ қувурларида, ишлаб чиқариш циклида газдан фойдаланишда, портлаш-ёнғин хавфи бўлган объектларда, шу жумладан, донни сақлаш ва қайта ишлаш объектларида, ер ости транспорти ва гидротехника қурилишини олиб боришда, хавфи юқори бўлган қурилиш объектларида ва портлаш-ёнғин хавфи бўлган объектларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат портловчи моддалари ва портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистрал нефть ва газ қувурларини, шаҳарлар ва аҳоли пунктлари газ билан таъминлаш тизимларини, шунингдек, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган (пропан-бутан) газларини ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ объектларда лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва таъмирлашда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
углеводород хом ашё қаъридан фойдаланишда ва уни муҳофаза қилишда, уларни излашда, нефть ва газ қудуқларини бурғулашда, уларни синаб кўришда ва фойдаланишга тайёрлашда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган назорат остидаги ишлаб чиқаришлар ва объектларни қуриш, реконструкция қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив материаллар ва рудаларни (ваколати бўйича), ионлаштирувчи нурланиш манбалари мавжуд бўлган буюмларни ташиш, сақлаш, фойдаланиш, кўмиш, қазиб олиш, қайта ишлаш ва ҳисобга олишда, ядро объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқаришда, ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ёки уларни олувчи объектлардан фойдаланишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўтариш иншоотларини, буғ ва сув иситиш қозонларини, босим остида ишлайдиган идишларни, буғ ва иссиқ сув учун сув қувурларини, шунингдек, бошқа назорат остидаги объектларни тайёрлаш, монтаж қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига мувофиқ хавфли юклар ва портловчи моддаларни транзит ташишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва фойдаланишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланиши ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширишда давлат назоратини ташкил этади ва амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказий аппарат унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши устидан тизимли назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилиш, мувофиқлаштириш ва фаолияти устидан назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш соҳасида ҳуқуқий таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалаларини ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатларига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳайъати (кейинги ўринларда ҳайъат деб аталади) мажлисларини ташкил этиш, мажлисларга, шу жумладан, ҳудудий бошқармалари, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан тақдим этилган ахборот-таҳлилий ва ҳисобот материалларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) фойдали қазилмаларни қазиб олиш корхоналари, объектларини тугатиш ва консервация қилишда ер қаъридан фойдаланувчилар бажариши мажбурий бўлган техник талабларни (ишларнинг хавфсизлиги, фойдали қазилма конларидан фойдаланишда ер қаърини муҳофаза қилиш ва иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш учун яроқли бўлган кон қазилмаларини сақлаш юзасидан) белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) назорат остидаги объектлар томонидан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланиш ишларини хавфсиз юритиш соҳасида, путур етказмайдиган назорат бўйича, шунингдек, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш бўйича профилактик ишлар олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) радиация ва ядро материаллари сақланишини таъминлаш устидан назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва кўмишда радиация ва ядро хавфсизлигини устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) дарёларнинг ўзанини тозалаш ва уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишлари хавфсиз олиб борилиши устидан белгиланган тартибда тизимли назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) корхоналар, Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми, фавворага қарши газ-қутқарув ва авария-диспетчерлик хизматларининг бўлиши мумкин бўлган аварияларни тугатишга ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга тайёрлигини назорат қилиш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган бўлинмаларнинг жойлашиши схемаларини келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ объектларнинг хавфсизлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) назорат остидаги корхоналарни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи ва давлат комиссияларининг таркибида иштирок этиш, ушбу объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) республика даражасида ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг давлат ҳисоби ва назоратини ташкил этиш, уларнинг миллий реестрини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) буғ ва сув иситиш қозонларини, босим остида ишлайдиган идишларни, буғ ва иссиқ сув учун сув қувурларини, кўтариш иншоотларини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган ускуна реестрини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) ер қаъридан фойдаланишда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ишларни олиб бориш хавфсизлиги масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасида ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича эксперт ташкилотларни аккредитациядан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) ўз ваколатлари доирасида фаолиятнинг айрим турларига лицензия бериш учун таклифларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган ишларининг айрим турларига белгиланган тартибда рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш ва бекор қилиш учун хулосалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) ер қаъридан фойдаланишда, углеводород хом ашё фойдали қазилмаларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ишларни хавфсиз юритиш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар дастурларини ва мутахассислар тайёрлаш бўйича дастурларни шакллантириш ва келишишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) марказий аппарат ва таркибий бўлинмалар ходимларининг меҳнат интизомига, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиши устидан назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) ҳайъат қарорлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмалари унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ижро этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти бўйича зарур ахборотни тайёрлаш ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбариятига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш соҳасида, путур етказмайдиган назорат бўйича, шунингдек, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари ва бошқа шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотнинг ва натижаларнинг махфийлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон шаклларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30) ўзининг расмий веб-сайтида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолияти тўғрисидаги ахборотни белгиланган тартибда жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекцияларининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қуйидагилар ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекцияларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекцияларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ўз ваколатлари доирасида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш соҳасида, шунингдек, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда давлат назоратини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекциялари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) фойдали қазилмаларни қазиб олиш корхоналари, объектларини тугатиш ва консервация қилишда ер қаъридан фойдаланувчилар бажариши мажбурий бўлган техник талабларни (ишларнинг хавфсизлиги, фойдали қазилма конларидан фойдаланишда ер қаърини муҳофаза қилиш ва иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш учун яроқли бўлган кон қазилмаларини сақлаш юзасидан) белгилашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) юридик ва жисмоний шахслар томонидан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда, шунингдек, геология-қидирув ишлари, ер қаъридан хавфсиз фойдаланиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, бурғулаш-портлатиш ишлари, саноатда ишлатиладиган портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва қўллаш билан боғлиқ ишларни хавфсиз олиб бориш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ўз ваколатлари доирасида фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия талабгоридаги мавжуд шарт-шароитлар ва талабларни жойнинг ўзига чиқиб текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекциялари ваколатига кирадиган ишларнинг айрим турларига рухсатномалар беради, бериш учун таклифлар тайёрлайди ва рухсатномаларни белгиланган тартибда бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) нефть-газ қудуқларини қабул қилиш ва фойдаланиш учун бериш, тугатиш ва консервация қилиш бўйича комиссиялар ишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ишларнинг алоҳида масъул технологик босқичларини ва технологик регламентларни юритиш бўйича ишлар режаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) техноген зоналарнинг давлат кадастри юритилиши, шунингдек, техноген хавфлилиги юқори бўлган зоналар тўғрисидаги ахборотнинг тўпланиши, таҳлил қилиниши, ҳисобга олиниши ва янгиланиши устидан назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси унга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар улар томонидан бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг кўриб чиқиш учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси таркибига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси таркибига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларга тўсиқсиз кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги, радиация ва ядро хавфсизлиги, шунингдек, ер қаъридан фойдаланишда, шунингдек, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш талабларига риоя қилиш ҳолати устидан белгиланган тартибда назорат қилиш (текшириш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талаблари бузилган ҳолда олиб борилаётган ёки аварияларни юзага келтириши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб қўйиш, шунингдек, одамларнинг ҳаётига хавф туғилганда ёки авария вазиятларида одамларни иш ўринларидан чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) ўз ваколатлари доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларини ва жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) назорат остидаги корхоналарнинг, шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг назорати остидаги объектларга эга бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, углеводород хом ашё қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида ижро этиш мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) назорат остидаги ишлаб чиқаришлар учун ходимлар тайёрлаш бўйича курслар, шунингдек, кон ишлари ва портлатиш ишларини бажариш ва раҳбарлик қилиш ҳуқуқига мутахассислар тайёрлаш бўйича курсларни ташкил этиш, алоҳида хавфли ишларни бажариш учун тайёргарликдан ўтган шахсларга тегишли гувоҳномалар, портлатувчининг ягона дафтарчаларини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) назорат остидаги объектларда ходимларнинг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технологик регламентларни, ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни билишини текшириш, назорат остидаги корхоналарнинг раҳбарлари ва ходимларининг, шу жумладан, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрловчи ва қайта тайёрловчи ходимларнинг саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ва ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш қоидалари ва нормаларини билишини текширишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш ҳуқуқига аккредитация аттестатини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш, амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш, амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) рухсат берувчи тусдаги ҳужжатнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ва тўхтатиш, бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) саноат хавфсизлиги экспертизасининг қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда тайёрланган хулосаларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт гувоҳномаларини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш, амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) саноат хавфсизлиги соҳасида аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари фаолиятини инспекцион назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) назорат остидаги объектлар, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш соҳасида, шунингдек, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларини бузаётган шахсларнинг меҳнат шартномасини тўхтатиш, интизомий жазо бериш ёки ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача бўлган муддатда маҳрум қилиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини яратиш, ишлаши, методик таъминланиши ва такомиллаштирилиши билан боғлиқ тадбирлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича аварияларнинг, ишлаб чиқариш жароҳати ҳолатларининг, портловчи моддалар йўқолишининг ҳолатлари ва сабабларини белгиланган тартибда суриштириш ва суриштириш натижалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) зарурат бўлганда ташкилотлар томонидан ускуналар ва материалларни назорат тартибида синашни, ишчи ва атроф табиий муҳит таҳлилини, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизасини тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) тайёрловчи заводларда ва таъмирлаш корхоналарида саноатнинг назорат остидаги тармоқлари учун ускуналарнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текшириш, уларнинг саноат, радиация хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормалари талабларига ва тасдиқланган лойиҳа ечимларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда ишлаб чиқарилишини тўхтатиб қўйиш ва қўлланилишини тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлардан зарур ахборотни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) мансабдор ва жисмоний шахсларда ишларга техник раҳбарлик қилиш ва уларни бажариш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжатлар мавжудлигини, хавфлилиги юқорилиги билан боғлиқ ишлар учун махсус белгиланган талабларга риоя қилинишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар билан келишув бўйича уларнинг мутахассисларини ишлаб чиқаришларнинг, объектлар ва ишларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ мустақил экспертизалар ва ишланмалар ўтказиш учун шартнома асосида жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг давлат инспекторлари томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишида назорат остидаги объектлар уларни хизмат хоналари, алоқа воситалари, навбатчи махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, транспорт билан таъминлайдилар, ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекцияларининг уларга доимий бириктирилган инспекторларига эса коммунал хизматлар кўрсатиладиган ва телефон алоқаси бор бўлган идоравий турар жой берилишида кўмаклашадилар, шунингдек, идоравий болалар мактабгача ва санатория-курорт муассасаларидан жой берадилар, тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-маиший таъминлаш масалаларини ҳал этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланиш ишларини олиб боришнинг хавфсизлиги, шунингдек, истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ер қаъридан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлигини, саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва кўрсатиб ўтилган соҳада ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Марказий аппаратнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Марказий аппарат унга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) масалаларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, марказий аппаратда кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлардан сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида кўриб чиқиладиган масалаларни пухта ишлаш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ходимларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлардан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг назорат остидаги объектлари ва таркибий бўлинмалари раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланган масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг раҳбариятининг топшириқлари ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий аппарат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Марказий аппарат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, углеводород хом ашё қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган соҳада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ҳайъат фаолияти самарали ташкил этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекцияларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекцияларининг уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги, радиация ва ядро хавфсизлиги, шунингдек, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш талабларига риоя этилиши ҳолати устидан назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талаблари бузилган ҳолда ёки аварияларни юзага келтириши мумкин бўлган ҳолда олиб борилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш, шунингдек, одамларнинг ҳаётига хавф туғилганда ёки авария вазиятларида уларни иш ўринларидан олиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ўз ваколатлари доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) назорат остидаги корхоналарнинг, шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг назорати остидаги объектларга эга бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига саноат ва радиация, углеводород хом ашё қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида ижро этиш мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганда, одамларнинг ҳаётига хавф туғилганда ва техноген аварияларда ишлаб чиқаришлар, ускуналар, техник қурилмалар ишини тўхтатиб қўйиш, шунингдек, одамларнинг ҳаётига хавф туғилганда ёки авария вазиятларида уларни иш ўринларидан олиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) назорат остидаги объектлар учун ходимлар тайёрлаш бўйича курсларни, шунингдек, кон ва портлатиш ишларини масъулиятли юритиш ҳуқуқи учун мутахассислар тайёрлаш бўйича курсларни ташкил этиш, алоҳида хавфли ишларни бажариш учун тайёргарликдан ўтган шахслардан имтиҳонлар қабул қилиш ва тегишли гувоҳномалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) назорат остидаги объектларда ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технологик регламентларни, йўриқномаларни билишни текшириш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ва ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш қоидалари ва нормаларини назорат остидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимлари, шу жумладан, саноат хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи раҳбарлар ва ходимларнинг билимларини текширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатаётган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияларнинг (рухсат берувчи тусдаги ҳужжатнинг) амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ёки лицензияларни (рухсат берувчи тусдаги ҳужжатни) белгиланган тартибда бекор қилиш учун таклифлар тайёрлаш ва марказий аппаратга тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича аварияларнинг, ишлаб чиқариш жароҳати ҳолатларининг, портловчи моддалар йўқолишининг ҳолатлари ва сабабларини белгиланган тартибда суриштириш ва суриштириш натижалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) зарурат бўлганда ташкилотлар томонидан ускуналар ва материалларнинг назорат синовларини ўтказишни, ишчи ва атроф табиий муҳит таҳлилларини, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизасини тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) мансабдор ва жисмоний шахсларда ишларга техник раҳбарлик қилиш ва уларни бажариш хавфлилик юқорилиги билан боғлиқ ишлар учун махсус белгиланган талабларга риоя қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар мавжудлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) буғ ва сув иситиш қозонларини, босим остида ишлайдиган идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини ва кўтариш иншоотларини, кон қазувчи ва қайта ишловчи ускуналарни, майдалаш қурилмаларни, кон-транспорт техникасини, шунингдек, истироҳат боғлари аттракционларини рўйхатдан ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекциялари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекциялари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) уларга юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ўтказиладиган назорат-профилактика тадбирларининг, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекциялар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) бўлиши мумкин бўлган авариялар, нохуш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, шунингдек, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлашни, аниқланган муаммолар ва камчиликларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида углеводород хом ашё ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) саноат, радиация хавфсизлигини таъминлаш, углеводород хом ашё ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қуйидагилар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) хавфли ишлаб чиқариш объектларида, радиациявий хавфли объектларда ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида бўлиши мумкин бўлган авариялар, нохуш ва бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимида ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, шунингдек, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, углеводород хом ашё ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида пухта ишланиши ва ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатларни қабул қилиш, зарурат бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари томонидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тузилмасига зарурат бўлганда бошқарув ходимларининг белгиланган штатдаги сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни (уставларни) белгиланган тартибда тасдиқлаш, Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми тўғрисидаги низом бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси таркибий бўлинмаларнинг ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмининг авариялар ичидаги одамларни қутқаришга, юзага келаётган аварияларни локализация қилиш ва оқибатларини бартараф этишга ва корхоналарда авария-техник ишларни бажаришга тайёрлигини таъминлаш бўйича Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми штаби устидан назорат қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30) ушбу Низомда белгиланган, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш соҳасида профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида барча юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя қилиши устидан давлат назоратини янада таъминлаш бўйича Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини моддий-техник жиҳозлашни яхшилаш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32) меҳнат ва ижро интизомини ошириш, кадрлар жой-жойига қўйилишини таъминлаш, шунингдек, ходимларга юкланган вазифаларни бажариш бўйича уларнинг шахсий масъулияти бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни лицензиялаш мақсадида экспертиза бўйича ишларни бажариш учун хорижий ихтисослаштирилган институтлар ва компанияларни, шунингдек, хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Қуйидагилар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) раис вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ярим йиллик режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонун ҳужжатлари мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) ҳайъат қарорлари, раиснинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича раисга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда раиснинг топшириғига биноан иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни раисга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни раисга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни раисга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) ушбу Низомда белгиланган, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш соҳасида профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя қилиши устидан давлат назоратини янада таъминлаш бўйича Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) ижро интизомининг ҳолатини, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини таҳлил қилиш бўйича ҳар ҳафтада аппарат йиғилишларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) раиснинг оператив топшириқларини бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раиснинг ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қуйидагилар марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида назорат-профилактик ишлар ва бошқа тадбирлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва таркибий бўлинмалар томонидан кўрсатиб ўтилган соҳаларда бахтсиз ҳодисалар ва аварияларнинг олдини олишга ва уларни қисқартиришга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши бўйича таклифларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ҳайъат қарорлари, раис ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) таркибий бўлинмаларнинг ярим йиллик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун раисга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда раис ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қуйидагилар ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, ушбу таркибий бўлинмаларга қонун ҳужжатлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг қарорлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва радиациявий хавфли объектларда бўлиши мумкин бўлган авариялар, нохуш ва бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ўз ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ҳайъат қарорлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ўз ўринбосарларининг ваколатлари ва вазифаларини белгилаш, ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар, шунингдек, ўз ўринбосарларининг фаолияти режалаштирилишини ҳамда ярим йиллик иш режалари тасдиқланишини ташкил этиш, улар бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарияти номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионализми, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларда бундан кейин бўлиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Одоб ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида назорат-профилактика ишлари ва бошқа тадбирлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбариятига кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган соҳаларда нохуш ҳодисалар ва аварияларнинг олдини олиш ва уларни қисқартиришга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) ҳудудий бошқармалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Раис:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомда назарда тутилган Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомда белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Раиснинг ўринбосарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомда назарда тутилган Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомда белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомда назарда тутилган Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси марказий аппарати жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомда белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомда назарда тутилган ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг жавобгарлиги соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомда белгиланган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис мақоми бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Раис бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Раис:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни (уставларни) белгиланган тартибда тасдиқлайди, Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми тўғрисидаги низом бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) топшириқларни ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, натижаларни умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) авариялар, ишлаб чиқариш жароҳатлари ҳоллари, портловчи материаллар йўқолиши ҳолатлари ва сабаблари суриштирилишини ташкил этади ва назорат қилади, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда марказий аппаратга тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ёқилғи-энергетика комплексини ва саноатнинг базавий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган таклифларни марказий аппаратга юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар раиснинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита раис томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мутасаддилик қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ҳайъат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек, фаолиятнинг асосий йўналишларига мутасаддилик қилувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби раиснинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник жиҳатдан тартибга солиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кон назорати соҳасида профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, кон назорати соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахсларнинг риоя қилиши устидан давлат назоратини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгилаб берилган Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, улар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ҳайъат йиғилишларига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ҳайъат, агар унинг йиғилишида ҳайъат аъзолари таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарор оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ҳайъат қарорлари раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юз берган тақдирда раис юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда қарорни мустақил қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Марказий аппарат, ҳудудий бошқармалар, Ангрен кон-техника инспекцияси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, фаолият ихтисослиги бўйича, шу жумладан, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, қонун ҳужжатларига тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маошидан, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва рағбатлантирувчи тусдаги қўшимча ҳақлар раис томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун қуйидагича устамалар тўланади: 3 йилдан 5 йилгача лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида; 5 йилдан 10 йилгача — 35 фоизи; 10 йилдан 15 йилгача — 50 фоизи; 15 йил ва ундан юқори — 60 фоизи миқдорида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг фаолият самарадорлигининг энг юқори кўрсаткичларини таъминлаган ходимларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига улар лавозим маошларининг икки баравари миқдорида шахсий устамалар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларига Ўзбекистон Республикасининг тегишли минтақаларида жойлашган назорат остидаги ташкилотлар ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларига мувофиқ устамалар тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг инспекторлар таркибига ва ходимларига фарқлаш белгилари бўлган формали кийим-бош ва ягона намунадаги гувоҳнома белгиланган тартибда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот бериши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Раис Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмаси раҳбари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раҳбарлари томонидан уларга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятига холисона баҳо беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 75-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 29 майдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 25-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 33-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 09/19/75/2563-сон; 15.04.2020 й., 09/20/226/0438-сон, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)