20.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2022
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 20.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2022
Date of entry into force
30.10.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 20 октябрда 2022-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ И. ХОЛМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 24 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 24 августдаги 167-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини (кейинги ўринларда эксперт ташкилотлари деб юритилади) аккредитация қилиш, улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш тартибини ҳамда эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2019 йил 28 декабрдаги 09/ЮБ-50-сонли қарори (рўйхат рақами 2022-3, 28.01.2020 й) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.01.2020 й., 10/20/2022-3/0083-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация — саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш бўйича эксперт ташкилоти омилкорлигини расман исботлаш учун хизмат қиладиган, ваколатли орган томонидан буюртмачини эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация аттестати — аккредитация қилинган эксперт ташкилотларининг саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича фаолиятни амалга ошириш ваколатини тасдиқлайдиган расмий ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация қилиш ва инспекция назоратини амалга ошириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Аккредитация комиссияси деб юритилади) — эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини амалга ошириш натижалари бўйича қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) томонидан ташкил этиладиган комиссия;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация соҳаси — эксперт ташкилотининг фаолият соҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш — муайян аккредитация соҳаси бўйича эксперт ташкилоти фаолиятини эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ваколатли орган томонидан ташкил этиладиган жараён;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи — аккредитациядан ўтиш учун ёки саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширишга ариза билан мурожаат қилган ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция назорати — аккредитация қилинган эксперт ташкилоти фаолиятини эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини қайта баҳолаш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт (кейинги ўринларда эксперт деб юритилади) — саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган, белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлиги экспертизаси (кейинги ўринларда экспертиза деб юритилади) — экспертиза объектининг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифат бўйича қўлланма — эксперт ташкилотининг сифатни бошқариш тизимини таърифловчи ва сифат соҳасидаги сиёсатини баён қилувчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифатни бошқариш тизими — сифат стандартларига мувофиқ, сифат бўйича маъмурий бошқариш учун зарур бўлган ташкилий тузилма, ҳужжатлар, жараёнлар ва захиралар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт ташкилоти — экспертизани амалга оширадиган, мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда аккредитация қилинган ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талаблар (кейинги ўринларда аккредитация мезонлари деб юритилади) — аккредитация қилинган эксперт ташкилоти ваколатига эга бўлиши учун бажарилиши керак бўлган талаблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда ваколатли орган деб юритилади) — Қўмитанинг аккредитация ва инспекцион назорат бўлими;
(1-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспертиза объектлари — хавфли ишлаб чиқариш объектидаги лойиҳа ҳужжатлари, техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлар, саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспертиза хулосаси — экспертиза объектининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) тўғрисида асосли хулосаларни ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификациялаш натижаларини ўз ичига олган ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Экспертиза аккредитация қилинган эксперт ташкилоти томонидан аккредитация соҳасига мувофиқ аккредитация аттестати асосида амалга оширилади. Аккредитация аттестатига эга бўлмаган ташкилот экспертизани амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Эксперт ташкилотини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш ваколатли орган томонидан мазкур Қоидалар, қонунчилик ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аккредитация қилиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) буюртмачидан аккредитация қилиш учун аризани қабул қилиш, тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш ва аризани ижро этиш ҳақида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари асосида хулоса расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) буюртмачини жойига бориб баҳолаш ва баҳолаш натижалари бўйича далолатномани расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) бажарилган ишлар натижалари асосида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) аккредитация аттестатини расмийлаштириш, рўйхатга олиш ва буюртмачига топшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация қилишнинг кейинги ҳар бир босқичи аввалги босқичларда ижобий натижаларга эришилган тақдирда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аккредитациядан ўтиш учун буюртмачи мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштирилган аризани ваколатли органга топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 8 июлдаги 87-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2022-2, 17.07.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 364-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) буюртмачи фаолият олиб бормоқчи бўлган аккредитация соҳаси (аккредитация соҳалари рўйхати мазкур Қоидаларнинг 1а-иловасида келтирилган);
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 8 июлдаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2022-2, 17.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 364-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) эксперт ташкилоти низоми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) буюртмачининг аккредитация мезонларига мувофиқлигини тавсифловчи декларация (аккредитация мезонлари мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) буюртмачи томонидан аккредитация қилиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) аккредитация соҳасидаги ишларни бажарадиган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) аккредитация соҳасидаги ишларни бажариш учун мавжуд шароитлар, жиҳозлар, дастурлар ва асбоб-ускуналар ҳақидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) мавжуд бино ва иншоотлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар буюртмачига мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда тааллуқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки уларнинг буюртмачи томонидан тасдиқланган нусхалари;
(5-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 14 январдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2022-1, 19.01.2011 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 3-сон, 30-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) буюртмачининг сифат бўйича қўлланмаси;
(5-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 14 январдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2022-1, 19.01.2011 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 3-сон, 30-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) буюртмачининг сифатни бошқариш тизими ҳужжатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Нотўғри тўлдирилган ёки нотўғри расмийлаштирилган ариза кўриб чиқишга қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризада ва ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аккредитация натижаларидан қатъи назар, аккредитация қилиш учун тўлов Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2105, 2010 йил 25 май) мувофиқ белгиланган тартибда буюртмачи томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 22 апрелдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2022-5, 23.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2025 й., 10/25/2022-5/0500-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ваколатли орган топширилган аризаларни тикилган, бетлар сони кўрсатилган, ваколатли орган муҳри билан муҳрланган дафтар (журнал)ларда рўйхатга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ваколатли орган ариза топширилган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида тақдим этилган ҳужжатларнинг дастлабки баҳолашни амалга оширади ҳамда дастлабки баҳолаш натижалари ижобий бўлганда, ваколатли орган аризани ижро этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Дастлабки баҳолашда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлилиги ҳамда бу ҳужжатларда келтирилган маълумотларнинг етарлилиги ўрганилади ва натижалари бўйича тегишли маълумотнома расмийлаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 8 июлдаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2022-2, 17.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 364-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш натижалари салбий бўлганда, ваколатли орган асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда буюртмачига ёзма равишда унинг аризаси рад этилганлиги ҳақида маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Буюртмачи ваколатли орган кўрсатган камчиликларни бартараф этиб, ариза ва ҳужжатларни қайта топшириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Аризани ижро этиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили ўтказилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили Қўмита ходимлари ва (ёки) ваколатли орган топшириғига биноан экспертлар томонидан, тақдим этилган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар асосида буюртмачининг аккредитация мезонларига қай даражада мувофиқлигини баҳолаш мақсадида амалга оширилади. Таҳлил натижалари хулоса тарзида расмийлаштирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили натижаси салбий бўлганда, хулоса расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни муддатида ваколатли орган аккредитация мезонларига номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда буюртмачига ёзма равишда аккредитация қилиш бўйича рад жавоби берилганлиги ҳақида маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Буюртмачи камчиликларни бартараф этиб, олти ойгача бўлган муддатда ҳужжатларни қайта таҳлил қилиш учун тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Буюртмачи томонидан аккредитация қилиш бўйича рад жавоб берилишига сабаб бўлган камчиликлар бартараф қилинган тақдирда, ҳужжатларнинг қайта таҳлили ўн иш куни ичида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тақдим этилган ҳужжатларнинг таҳлили натижалари ижобий бўлган тақдирда жойига бориб баҳолаш комиссияси (кейинги ўринларда баҳолаш комиссияси деб юритилади) таркиби ва жойига бориб баҳолашни ўтказиш муддатлари аниқланиб, Қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланади. Баҳолаш комиссияси таркиби аъзолари сони етти кишидан, жойига бориб баҳолаш давомийлиги эса бир ойдан ошмаслиги керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жойига бориб баҳолашнинг бевосита ўтказилиши, баҳолаш комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши ва баҳолаш натижаларининг расмийлаштирилиши учун жавобгарлик баҳолаш комиссияси раиси зиммасига юкланади. Баҳолаш комиссияси раиси Қўмита раиси томонидан тайинланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Баҳолаш комиссияси таркибига бошқа манфаатдор идора (ташкилот)ларнинг мутахассислари киритилиши мумкин. Баҳолаш комиссияси аъзолари буюртмачига алоқадор бўлмасликлари ҳамда улар баҳолаш комиссияси раиси раҳбарлигида иш олиб боришлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Баҳолашда иштирок этувчи мутахассислар олинган маълумотлар ва натижаларни сир сақлашлари ҳамда буюртмачи ҳақидаги маълумотларни уларнинг ёзма розилигисиз ошкор этмасликлари лозим (қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно). Баҳолаш жараёнида иштирок этадиган ҳар бир мутахассис мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига келтирилган шаклда расмийлаштириладиган мажбурият варақасини имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жойига бориб баҳолаш баҳолаш комиссияси раиси томонидан ишлаб чиқилган ва Қўмита раиси томонидан тасдиқланган жойига бориб баҳолаш дастурига мувофиқ олиб борилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойига бориб баҳолаш дастурида буюртмачининг номи, бажариладиган тадбирлар ва уларни бажаришга масъул бўлган баҳолаш комиссияси аъзолари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қўмита раисининг буйруғи ва жойига бориб баҳолаш дастури баҳолаш бошланишидан камида уч иш куни олдин буюртмачига юборилади ва баҳолаш комиссияси аъзоларига таништирилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Баҳолаш комиссияси ўз ишини буюртмачи вакиллари иштирокида дастлабки мажлис ўтказишдан бошлайди. Мажлисда баҳолаш комиссияси раиси буюртмачи вакиллари билан жойига бориб баҳолаш дастури асосида баҳолашни олиб бориш тартиби ҳақида келишиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Буюртмачи баҳолаш комиссияси аъзоларига ўз фаолияти билан боғлиқ маълумотлардан тўсиқсиз фойдаланиш имкониятини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Баҳолаш комиссияси аъзолари жойига бориб баҳолашнинг дастурига мувофиқ буюртмачи фаолиятининг асосий турлари амалга ошириладиган барча бўлинмаларининг аккредитация мезонларига мувофиқлигини, буюртмачининг амалдаги ҳолатини тақдим этилган ҳужжатлар билан мувофиқлигини, унинг кўрсатилган вазифаларни бажариш имконига эга эканлигини баҳолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар буюртмачи бошқа ҳудудда ҳам бўлинмаларга эга бўлса, бу бўлинмалар ҳам жойига бориб баҳоланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Жойига бориб баҳолаш жараёнида номувофиқликлар аниқланган тақдирда мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган шаклда номувофиқлик баённомаси расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Жойига бориб баҳолаш натижалари бўйича мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган шаклда далолатнома расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган номувофиқлик баённомалари далолатномага илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Далолатнома баҳолаш комиссияси аъзолари ва буюртмачининг масъул раҳбари томонидан имзоланади. Агар баҳолаш комиссияси аъзолари ёки буюртмачи вакиллари алоҳида фикрларга эга бўлса, улар далолатномага илова қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачининг масъул раҳбари далолатномага имзо чекишдан бош тортса, баҳолаш комиссияси раиси бу ҳақида далолатномага тегишли ёзув киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Далолатнома икки нусхада тузилади: бир нусхаси ваколатли органга тақдим этиш учун комиссия раисида қолади, иккинчи нусхаси буюртмачига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили натижаларини, жойига бориб баҳолаш натижаларини ва билдирилган алоҳида фикрларни (мавжуд бўлганда) таҳлил қилади ҳамда умумлаштирган ҳолда Аккредитация комиссиясига тақдим этади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 8 июлдаги 87-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2022-2, 17.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 364-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Аккредитация комиссияси жойига бориб баҳолаш бўйича далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн беш иш куни муддатида аккредитация қилиш юзасидан бажарилган ишлар натижаларини кўриб чиқади ва аккредитация қилиш ёки аккредитация қилиш жараёнида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Аккредитация комиссияси қарори комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлганда Аккредитация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлади. Аккредитация комиссияси қарори Қўмита бланкида расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация комиссияси низоми, таркиби ва ишлаш тартиби Қўмита томонидан белгиланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Аккредитация қилиш жараёнида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилинган ҳолатда ваколатли орган қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни муддатида буюртмачини Аккредитация комиссияси қарори билан таништиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Буюртмачи аниқланган номувофиқликларни бартараф этиб, Аккредитация комиссияси қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда номувофиқликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Қайта баҳолаш ўтказилганда баҳолаш комиссияси аъзолари номувофиқларни бартараф этиш ва кўрсатилган тавсияларни бажариш бўйича ўтказилган тадбирларнинг етарлилигини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижалари бўйича хулосани расмийлаштиради. Зарурат бўлганда ваколатли органнинг кўрсатмасига асосан такрорий жойига бориб баҳолаш ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Номувофиқликлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаса ёки қайта баҳолаш ўтказилганда номувофиқликлар аниқланса, Аккредитация комиссияси аккредитация қилиш юзасидан рад жавоб бериш ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Аккредитация комиссияси аккредитация қилиш юзасидан рад жавоб бериш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, буюртмачи қарор қабул қилингандан кейин олти ой муддат ўтгач такроран ариза бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Аккредитация комиссияси аккредитация қилиш ҳақида қарор қабул қилганда ваколатли орган қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида буюртмачига мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштирилган аккредитация аттестатини топширади. Аккредитация аттестати қатъий ҳисобда турадиган махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестри (аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари ҳақидаги зарур маълумотлар базаси)да рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Аккредитация аттестати беш йил муддатга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Аккредитация аттестатига мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштириладиган аккредитация соҳаси илова қилинади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 14 январдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2022-1, 19.01.2011 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 3-сон, 30-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Буюртмачига аккредитация аттестатининг ва аккредитация соҳасининг асл нусхалари берилади, ваколатли органда эса мазкур ҳужжатларнинг нусхалари сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Инспекция назорати хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ўтказилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Инспекция назорати қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аккредитация қилинган эксперт ташкилоти фаолиятининг аккредитация мезонларига мувофиқлигини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аккредитация қилинган эксперт ташкилотининг фаолияти жараёнида юзага келадиган, эксперт ташкилотининг амалдаги ҳужжатларига киритилишини талаб қилувчи ўзгаришларни аниқлаш, бу ўзгаришларнинг эксперт ташкилоти фаолиятига кўрсатадиган таъсирини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аккредитация соҳасида кўрсатилган ишларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Инспекция назорати икки хил кўринишда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) режали инспекция назорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) режадан ташқари инспекция назорати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Режали инспекция назорати ваколатли орган томонидан тасдиқланган «Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш режа-жадвали» асосида йилига бир маротаба ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Эксперт ташкилоти фаолиятининг ўз аккредитация соҳасида кўрсатилган ишларни бажариш бўйича белгиланган талабларга ва аккредитация мезонларига номувофиқлиги ҳақидаги асосланган маълумотларнинг ҳужжат билан тасдиқланган фактлари келиб тушган ҳолатларда режадан ташқари инспекция назорати ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Инспекция назорати натижаларидан қатъи назар, режали инспекция назоратини ўтказиш учун тўлов Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2105, 2010 йил 25 май) мувофиқ белгиланган тартибда эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 22 апрелдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2022-5, 23.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2025 й., 10/25/2022-5/0500-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Инспекция назоратини ўтказиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) эксперт ташкилотини жойига бориб баҳолаш ва баҳолаш натижалари бўйича далолатномани расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жойига бориб баҳолаш натижалари асосида қарор қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Инспекция назоратини ўтказиш учун эксперт ташкилотини жойига бориб баҳолаш ва баҳолаш натижалари бўйича далолатномани расмийлаштириш мазкур Қоидаларнинг 18—30-бандлари талабларига мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ваколатли орган жойига бориб баҳолаш натижалари ва билдирилган алоҳида фикрларни (мавжуд бўлганда) таҳлил қилади ҳамда Аккредитация комиссияси қарори лойиҳасини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Аккредитация комиссияси жойига бориб баҳолаш бўйича далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни муддатида натижаларни кўриб чиқади ва қуйидаги қарорларни қабул қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аккредитация аттестатини тасдиқлаш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аккредитация соҳасини қисқартириш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аккредитация аттестатининг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки аккредитация аттестатини бекор қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳақида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ваколатли орган Аккредитация комиссияси қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни муддатида эксперт ташкилотини қарор билан таништиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Инспекция назоратини ўтказиш натижалари ижобий бўлган тақдирда, Аккредитация комиссиясининг аккредитация аттестатини тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Инспекция назоратини ўтказиш натижасида эксперт ташкилоти муайян аккредитация соҳасида аккредитация мезонларини мунтазам равишда бузганлиги факти аниқланганда, Аккредитация комиссиясининг аккредитация соҳасини қисқартириш ҳақидаги қарори қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Инспекция назоратини ўтказиш натижасида эксперт ташкилоти фаолиятида фавқулодда вазиятлар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган номувофиқликлар аниқланганда, Аккредитация комиссиясининг аккредитация аттестатининг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қарори қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт ташкилоти аниқланган номувофиқликларни бартараф этади ҳамда номувофиқликларни бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта баҳолаш ўтказилганда баҳолаш комиссияси аъзолари номувофиқликларни бартараф этиш ва кўрсатилган тавсияларни бажариш бўйича ўтказилган тадбирларнинг етарлилигини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижалари бўйича хулосани расмийлаштиради. Зарурат бўлганда ваколатли органнинг кўрсатмасига асосан такрорий жойига бориб баҳолаш ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса ёки қайта баҳолаш ўтказилганда номувофиқликлар аниқланса, Аккредитация комиссияси аккредитация аттестатининг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш учун судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Эксперт ташкилоти ўзининг аккредитация соҳасида кўрсатилмаган саноат тармоқлари ва экспертиза объектларида фаолият олиб бориш ҳоллари аниқланганда, Аккредитация комиссиясининг аккредитация аттестатининг амал қилишини тугатиш учун судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарори қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Эксперт ташкилоти аккредитация аттестатини сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда, Аккредитация комиссиясининг аккредитация аттестатини бекор қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарори қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Эксперт ташкилотларини қайта аккредитация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Аккредитация қилинган эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин қайта аккредитациядан ўтиш учун ваколатли органга ариза топшириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Аккредитация аттестатининг амал қилиши тугатилганда ёки аккредитация аттестати бекор қилинганда эксперт ташкилоти қайта аккредитациядан ўтиш учун ваколатли органга ариза топшириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Эксперт ташкилотларини қайта аккредитация қилиш мазкур Қоидаларнинг II-боби талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Аккредитация аттестатига ўзгартиришлар киритиш, қайта расмийлаштириш ва аккредитация аттестатининг дубликатини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Эксперт ташкилотининг аккредитация аттестатига аккредитация соҳаси кенгайтирилганда ёки қисқартирилганда ўзгартиришлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш мазкур Қоидаларнинг VI ва VII-боблари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Аккредитация аттестати қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аккредитация аттестатини расмийлаштиришда йўл қўйилган хатоликлар аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аккредитация аттестатида кўрсатилган эксперт ташкилоти ҳақидаги маълумотлар (ташкилий-ҳуқуқий шакли, номланиши, юридик манзили ва ҳ.к.) ўзгарганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатилган ҳолатларда эксперт ташкилоти ваколатли органга тегишли хат топширади. Хатга асословчи ҳужжатлар илова қилинади. Ваколатли орган тегишли маълумотларни ўрганиб чиқади ва хат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида янги аккредитация аттестатини расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Аккредитация аттестати яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда унинг дубликати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация аттестати йўқолганда эксперт ташкилоти ваколатли органга тегишли хат топширади. Хатга оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, йўқолган аккредитация аттестатининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги хабар илова қилинади. Ваколатли орган тегишли маълумотларни ўрганиб чиқади ва хат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида янги аккредитация аттестатини расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Янги аккредитация аттестати расмийлаштирилганга қадар эксперт ташкилоти илгари берилган аккредитация аттестати асосида фаолият юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Эксперт ташкилоти янги аккредитация аттестати (ёки аккредитация соҳаси)ни олганда ёки йўқолган аккредитация аттестати топилганда, илгари берилган аккредитация аттестати (ёки аккредитация соҳаси)ни ваколатли органга қайтариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Аккредитация соҳасини кенгайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини кенгайтириш мазкур Қоидаларнинг II-боби талабларига мувофиқ ваколатли органга тақдим этилган ариза асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Эксперт ташкилоти аризага фақат аккредитация соҳасининг кенгайиши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни илова қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Аккредитация соҳасини кенгайтириш мақсадида эксперт ташкилотини баҳолаш инспекция назоратини ўтказиш билан биргаликда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини кенгайтириш Аккредитация комиссиясининг аккредитация соҳасини кенгайтириш ҳақидаги қарори асосида янги аккредитация соҳасини расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Янги аккредитация соҳасининг амал қилиш муддати аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати доирасида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Аккредитация соҳасини қисқартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини қисқартириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) эксперт ташкилотининг ўз аккредитация соҳасини қисқартириш тўғрисидаги хати асосида Аккредитация комиссиясининг аккредитация соҳасини қисқартириш ҳақидаги қарори қабул қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инспекция назоратини ўтказиш натижасида Аккредитация комиссиясининг аккредитация соҳасини қисқартириш ҳақидаги қарори қабул қилинганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини қисқартириш янги аккредитация соҳасини расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки аккредитация аттестатини бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Аккредитация аттестатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида хат билан мурожаат қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) эксперт ташкилоти аккредитация мезонларига риоя қилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) эксперт ташкилоти номувофиқлик баённомасида кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолда Аккредитация комиссияси қарори асосида Аккредитация аттестатининг амал қилиши бир йилгача бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда Аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш суднинг қарори асосида амалга оширилади (мазкур Қоидаларнинг 56-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Амал қилиши тўхтатилган аккредитация аттестатининг амал қилиши Аккредитация комиссиясининг тўхтатилган аккредитация аттестатининг кучга кириши ҳақидаги қарори асосида аккредитация аттестатининг аслини эксперт ташкилотига қайтариш орқали қайта тикланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Аккредитация аттестатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида хат билан мурожаат қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) эксперт ташкилоти ўзининг аккредитация соҳасига риоя қилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни Аккредитация комиссияси белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати тугаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация аттестатининг амал қилишини тугатиш ушбу банднинг «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, Аккредитация комиссиясининг қарорига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Аккредитация аттестати қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) эксперт ташкилоти аккредитация аттестатини бекор қилиш тўғрисида хат билан мурожаат қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аккредитация аттестати сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация аттестатини бекор қилиш ушбу банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган ҳолда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, Аккредитация комиссияси қарори асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Аккредитация аттестатининг амал қилиши тўхтатилганда, тугатилганда, аккредитация аттестати бекор қилинганда, қайта расмийлаштирилганда, унга ўзгартиришлар киритилганда ёки дубликат берилганда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестрига тегишли ёзувлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Аккредитация аттестатининг амал қилиши тўхтатилганда, тугатилганда ёки аккредитация аттестати бекор қилинганда эксперт ташкилоти қуйидагиларни бажариши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аккредитациядан ўтган эксперт ташкилоти аккредитацияга боғлиқ бажарадиган ишларнинг бажарилишини зудлик билан тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўз буюртмачиларини бу ҳақда огоҳлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аккредитация аттестатининг асл нусхасини уч иш куни муддатида ваколатли органга қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестрини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Ваколатли орган томонидан аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестри юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестрида қуйидагилар ҳисобга олинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аккредитациядан ўтган эксперт ташкилотлари ҳақидаги асосий маълумотлар (эксперт ташкилоти номи, эксперт ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, эксперт ташкилоти юридик ва почта манзиллари, телефон ва факс рақамлари, электрон почта ва веб-сайт манзиллари, филиаллари ҳақидаги маълумотлар);
(81-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2019 йил 28 декабрдаги 09/ЮБ-50-сонли қарори (рўйхат рақами 2022-3, 28.01.2020 й) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.01.2020 й., 10/20/2022-3/0083-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аккредитация соҳаси ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аккредитация аттестатининг берилган санаси, рўйхат рақами ва амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аккредитация аттестати ва соҳаси бланкларининг серияси ва рақамлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатилиши, тугатилиши, аккредитация аттестатининг бекор қилиниши ёки кучга кириши учун асос ва унинг санаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестри Қўмитанинг веб-сайтига жойлаштирилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX1. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
821. Буюртмачи ёки аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари аккредитация ёки инспекция назоратини ўтказиш натижалари бўйича Аккредитация комиссиясининг қабул қилган қароридан норози бўлган тақдирда Аккредитация комиссиясининг қарори қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз календар кун ичида Қўмитага ёзма шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация комиссиясининг қарори буюртмачи ёки аккредитация қилинган эксперт ташкилотларга етказилган кундан бошлаб ўттиз календар кундан ортиқ муддатда берилган апелляциялар кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
822. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Қўмита раисининг буйруғи билан камида беш кишидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Апелляция комиссиясининг таркиби апелляция берган буюртмачи ёки аккредитация қилинган эксперт ташкилотини аккредитация қилишда иштирок этмаган ва Аккредитация комиссияси таркибида бўлмаган Қўмитанинг камида уч вакили, жалб қилинадиган манфаатдор ташкилотларнинг мутахассислари, шу жумладан эксперт ташкилотларининг эксперт ходимларидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
823. Апелляция комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш муддатлари апелляция берилган кундан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
824. Апелляция комиссияси берилган апелляцияни кўриб чиқади ва уни кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида буюртмачига ёки аккредитация қилинган эксперт ташкилотига ёзма равишда маълум қилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати у берилган санадан бошлаб ўн календар кундан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
825. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляцияни қаноатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
826. Аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляция бериш талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляцияда келтирилган сабаблар тасдиқланмаса қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
827. Апелляцияни қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинса, Қўмита томонидан аккредитация аттестатини бериш ёки аккредитация аттестатини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
828. Қўмита икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани апелляция берган буюртмачига ёки аккредитация қилинган эксперт ташкилотига ёзма шаклда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
829. Айнан бир масала бўйича апелляцияни такроран беришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8210. Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
(IX1-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 22 апрелдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2022-5, 23.05.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2025 й., 10/25/2022-5/0500-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 14 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазири К. АХМЕДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 14 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 14 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси Н. МАВЛЯНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 14 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 14 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 14 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 14 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш Қоидаларига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎Саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш бўйича ваколатли орган раҳбарига

Аккредитациядан ўтиш (қайта аккредитациядан ўтиш, аккредитация соҳасини кенгайтириш) учун‎‎

‎‎‎АРИЗА

‎‎_________________________________________________ саноат хавфсизлиги

‎‎(буюртмачи ташкилот номи)

‎‎соҳасидаги эксперт ташкилоти сифатида аккредитация қилишингизни (қайта аккредитация қилишингизни, аккредитация соҳасини кенгайтириб беришингизни) сўрайди.
Эксперт ташкилоти номи‎‎ ‎‎
Раҳбарнинг Ф.И.О. ‎‎
Юридик манзили ‎‎
Почта манзили ‎‎
Телефон (коди билан)

‎Факс‎‎‎‎

‎e-mail‎‎
‎‎‎
Масъул вакилнинг Ф.И.О.‎‎ ‎‎


‎Илова қилинаётган ҳужжатлар:‎‎‎

_________________________________‎‎‎

_________________________________‎‎

‎‎_______________________

_____________

________________

(масъул раҳбар лавозими)‎‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

М.Ў.‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига
1а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация соҳалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

(кодлар)

Аккредитация соҳалари номлари

1.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

1.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:

1.1.1.

Шахта

1.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектлари

1.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерациаловчи фабрика ва заводлар

1.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари

1.1.5.

Шламтўпловчи гидротехник иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи, техник сув ҳавзалари объектлари

1.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикалари

1.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари (қурилмалари)

1.1.8.

Конларни техник рекултивация қилиш объектлари

1.1.9.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари

1.1.10.

Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектлари

1.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:

1.2.1.

Нефть ва газга қазилган параметрик, қидирув, излов, структур ва эксплуатацион қудуқлар ҳамда махсус қазилган қудуқлар

1.2.2.

Ерости газ омборлари

1.2.3.

Нефть, газ ва газ конденсати конларини ишлатиш ва қуриш; нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш ва тайёрлаш объектлари

1.2.4.

Нефтни, газни ва газ конденсатини конларда ва конлар орасида ташиш қувурўтказгичлари

1.2.5.

Магистрал қувурлар

1.2.6.

Компрессор ва насос станциялари; газ тақсимлаш станциялари

1.2.7.

Қатламдаги босимни барқарор сақлаб туриш объектлари

1.2.8.

Нефть маҳсулотларини, нефтни ва газ конденсатини сақлаш ва вақтинча сақлаш объектлари

1.2.9.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари

1.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари:

1.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари

1.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш ва объектлари

1.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектлари

1.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектлари

1.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш объектлари

1.3.6.

Криоген технологиялар объектлари

1.3.7.

Аммиакли совутиш қурилмалари

1.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектлари

1.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектлари

1.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектлари

1.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектлари

1.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектлари

1.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектлари

1.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектлари

1.4.

Босими 0,07 МПа ёки сувнинг иситиш ҳарорати 115º С дан юқори бўлган жиҳоздан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:

1.4.1.

Буғ ва сув иситиш қозонлари (ишчи муҳит туридан қатъи назар)

1.4.2.

Босим остида ишловчи идишлар

1.4.3.

Буғ ва иссиқ сув қувурўтказгичлар

1.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:

1.5.1.

Юк кўтариш кранлари ва механизмлари

1.5.2.

Экскалаторлар

1.5.3.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар

1.5.4.

Фуникулёрлар

1.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари:

1.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектлари

1.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчалари

1.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари

1.6.4.

Босими 12 kgf/sm² гача бўлган газ тақсимлаш тизимларининг газ тармоқлари

1.6.5.

Газ истеъмоли тизимларининг газ тармоқлари

1.7.

Металлургия саноати объектлари:

1.7.1.

Қора металлар қуйиш саноати, пўлат ишлаб чиқариш объектлари

1.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектлари

1.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари:

1.8.1.

Қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи-тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан озиқ-овқат саноати корхоналари

1.8.2.

Ун, ёрма ишлаб чиқариш объектлари

1.8.3.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектлари

1.8.4.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектлари

1.8.5.

Ун, ёрма, нон ва макарон ишлаб чиқариш корхоналари учун қопли идишларни тозалаш ва саралаш объектлари

1.8.6.

Жўхорини калибрловчи объектлар

1.8.7.

Уруғлик донларни қайта ишловчи объектлар

1.8.8.

Тамаки маҳсулотларини тайёрлаш объектлари

1.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хомашёси бўлмаган)

1.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

2.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

2.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноатидаги техник қурилмалар:

2.1.1.

Шахтада қўлланиладиган қурилмалар

2.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектларининг қурилмалари

2.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерациаловчи фабрика ва заводларнинг қурилмалари

2.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари

2.1.5.

Шламтўпловчи гидротехник иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи ва техник сув ҳавзалари объектларининг қурилмалари

2.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикаларининг қурилмалари

2.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари қурилмалари

2.1.8.

Конларни техник рекултивация қилиш қурилмалари

2.1.9.

Фойдали қазилма бойликлари қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.1.10.

Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.2.

Нефть ва газ саноатидаги техник қурилмалар:

2.2.1.

Қудуқларни бурғулашда, таъмирлашда ва ишга туширишда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.2.

Нефть ва газ қудуқларини ишлатишда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.3.

Қатламдаги босимни ва қатламга ҳамда қудуққа таъсир қилувчи омилларни сақлашда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.4.

Нефть ва газни етказиб берувчи станцияларда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.5.

Магистрал қувурлар тизимини қуришда, ишлатишда ва таъмирлашда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.6.

Газ ва нефть маҳсулотлари қувурлари; кон ва конлараро қувурлар

2.2.7.

Композит ва пўлат қувурлар қисмлари ва қувурлари, шу жумладан тиқин (запор), меъёрловчи ва ҳимояловчи арматуралар қисмлари

2.2.8.

Нефть, конденсат ва нефть маҳсулотлари учун резервуарлар ва уларнинг қурилмалари

2.2.9.

Компрессор, насос ва газ тақсимлаш станциялари қурилмалари

2.2.10.

Нефть ва газни йиғиш ва тайёрлаш қурилмалари

2.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар:

2.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш объектларининг қурилмалари

2.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.6.

Криоген технологияси қурилмалари

2.3.7.

Аммиакли совутиш қурилмалари

2.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектларининг қурилмалари

2.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектларининг қурилмалари

2.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектларининг қурилмалари

2.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг ҳарорати 115º С дан юқори бўлган шароитда ишлайдиган техник қурилмалар:

2.4.1.

Сув иситиш ва буғ қозонлари ҳамда уларнинг қурилмалари

2.4.2.

Босим 0,07 МПа дан юқори бўлган босим остида ишловчи идишлар

2.4.3.

Босим 0,07 МПа дан ва сувнинг ҳарорати 115ºС дан юқори бўлган буғ ва иссиқ сув қувурлари

2.4.4.

Автоном буғқиздиргичлар

2.4.5.

Автоном экономайзерлар

2.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлар:

2.5.1.

Юк кўтариш кранлари

2.5.2.

Кран-манипуляторлар

2.5.3.

Қувурётқизгич кранлар

2.5.4.

Кўтаргичлар (вишкалар)

2.5.5.

Қурилиш кўтаргичлари

2.5.6.

Лифтлар

2.5.7.

Ногиронлиги бўлган шахсларни кўтаришга мўлжалланган платформалар

2.5.8.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар

2.5.9.

Фуникулёрлар

2.5.10.

Экскалаторлар

2.5.11.

Юк кўтариш механизмлари ва идишлар (металлургиядан ташқари)

2.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларининг техник қурилмалари:

2.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектларининг қурилмалари

2.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчаларининг қурилмалари

2.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг қурилмалари

2.6.4.

Босими 12 kgf/sm² гача бўлган газ тақсимлаш тизимлари

2.6.5.

Газ истеъмоли тизимлари

2.7.

Металлургия саноати техник қурилмалари

2.7.1.

Қора металлар қуйиш, пўлат ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектларининг қурилмалари

2.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг техник қурилмалари:

2.8.1.

Элеватор омбори қурилмалари

2.8.2.

Ун ишлаб чиқариш корхоналари қурилмалари

2.8.3.

Ёрма ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.4.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.5.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектларининг қурилмалари

2.8.6.

Ўсимлик хомашёсини қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан озиқ-овқат саноати корхоналари қурилмалари

2.8.7.

Жўхорини калибрловчи ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.8.

Уруғлик донларни қайта ишлайдиган объектларининг қурилмалари

2.8.9.

Тамаки тайёрлаш линиялари объектларининг қурилмалари

2.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги техник қурилмалар (углеводород хомашёси бўлмаган)

2.10.

Саноатга мўлжалланган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлашда қўлланиладиган техник қурилмалар

3.

Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

3.1.

Кўмир, кон-руда ва норуда саноатларида:

3.1.1.

Ерусти комплекс бино ва иншоотлар

3.1.2.

Ерости иншоотлари

3.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.

Нефть ва газ саноати объектларида:

3.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар

3.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.3.

Магистрал қувурлар объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.3.

Кимё, нефть-кимё ва нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг исиш ҳарорати 115º С дан юқори бўлган қурилмалар жойлашган бино ва иншоотлар

3.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларидаги бино ва иншоотлар

3.6.1.

Газ жиҳозлари ўрнатилган бино ва иншоотлар (қозонхоналар, цехлар)

3.6.2.

Автомобилларга газ (суюлтирилган углеводород газ) тўлдириш шохобчаларининг бино ва иншоотлари

3.7.

Металлургия саноати объектларидаги бино ва иншоотлар

3.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги (углеводород хомашёси бўлмаган) бино ва иншоотлар

3.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар

4.

Саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

4.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:

4.1.1.

Ерусти ишлаб чиқариш объектлари

4.1.2.

Ерости ишлаб чиқариш объектлари

4.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари

4.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:

4.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

4.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектлари

4.2.3.

Магистрал қувурлар объектлари

4.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектлари

4.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари

4.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори ёки сувнинг ҳарорати 115ºС дан юқори бўлган қурилмалардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари

4.5.

Кўчмас асос?а ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари

4.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари

4.7.

Металлургия саноати объектлари

4.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари

4.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хомашёси бўлмаган)

4.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: мазкур Рўйхатда назарда тутилган тегишли аккредитация соҳаси бўйича аккредитация аттестатига эга бўлган эксперт ташкилоти томонидан аккредитация аттестатида кўрсатилган аккредитация соҳаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш амалга оширилиши ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилиши мумкин.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 30 июндаги 09/ЮБ-25-сонли қарори (рўйхат рақами 2022-4, 13.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2022 й., 10/22/2022-4/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш Қоидаларига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АККРЕДИТАЦИЯ МЕЗОНЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Эксперт ташкилоти бошқаруви бўйича талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Эксперт ташкилоти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Эксперт ташкилоти ўз фаолиятини самарали олиб боришини таъминловчи ташкилий тузилмага ва бошқариш тизимига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Эксперт ташкилоти ташкилий чизмаси, ўзининг бўлинмалари, уларнинг функциялари ва улар орасидаги ўзаро алоқаларни ўз низомида акс эттириши керак. Эксперт ташкилоти иш фаолияти жорий ҳолатини акс эттирувчи ўзгартиришлар ўз вақтида низомга киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Эксперт ташкилоти фаолиятининг мустақиллигига ва холислигига талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Эксперт ташкилотига ва унинг ходимларига иш фаолияти натижаларига таъсир кўрсатадиган тижорат, молиявий, маъмурий ёки бошқа турдаги босим ва таъсир ўтказилмаслиги зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Эксперт ташкилоти ва унинг ходимлари холис иш олиб боришлари ҳамда ўз иш натижаларида объектнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттиришлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Эксперт ташкилоти ва унинг ходимлари экспертиза объектларига алоқадор бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Маълумотларнинг махфийлигига талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Эксперт ташкилоти ходимлари иш фаолияти натижасида олинган маълумотлар ва натижаларни сир сақлашлари ҳамда буюртмачи ҳақидаги маълумотларни уларнинг ёзма розилигисиз ошкор этмасликлари лозим (қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Эксперт ташкилоти ҳар бир ходими иш жараёнида олинадиган маълумотлар ва натижаларнинг махфийлигини таъминлаши ҳақида огоҳлантирилиши ҳамда тегишлича расмийлаштирилган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат бўлган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар билан ишламоқчи бўлган эксперт ташкилоти ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда махфий ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Ходимларга талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Эксперт ташкилоти штатида режалаштирилган ишларнинг бажарилишини таъминлаш учун аккредитация соҳасига мос келадиган экспертларга ва малакали мутахассисларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Эксперт ташкилотида режалаштирилган ишларнинг ва юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича жавобгарлик эксперт ташкилоти раҳбари зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт ташкилоти раҳбарининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) эксперт ташкилоти фаолиятини мазкур Аккредитация мезонларига доимий мувофиқлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мазкур Аккредитация мезонларининг 22-бандига мувофиқ сифат соҳасидаги сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) эксперт ташкилотида ишларнинг тўғри ташкил қилиниши учун зарур шароитларни яратиб бериш ва ресурслар билан таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Эксперт ташкилотида мазкур Аккредитация мезонларига доимо мувофиқ бўлиши учун қуйидаги йўналишларда масъул ходимлар тайинланган бўлиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, экспертизани амалга ошириш, шунингдек саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш учун масъул ходимлар (эксперт ташкилотида алоҳида фаолият билан шуғулланадиган бир нечта бўлинмалар бўлган тақдирда бу каби ходимлар сони бир нечта бўлиши мумкин);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сифатни бошқариш тизимига масъул ходим (сифат бўйича бошқарувчи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) норматив ҳужжатлар базасини юритиш бўйича масъул ходим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 8 июлдаги 87-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2022-2, 17.07.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 364-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Эксперт ташкилоти раҳбари ва масъул ходимлари ўз иш жойида йўқлигида уларнинг вазифаларини бажарадиган шахслар тайинланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Эксперт ташкилоти раҳбари ва масъул ходимлари эксперт мақомига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Эксперт ташкилоти ходимлари ўз лавозим йўриқномасида кўрсатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажариш учун зарур бўлган тегишли касбий тайёргарлик, назарий билим ва амалий тажрибага эга бўлишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт ташкилоти ўз ходимларини ўқитиши, доимий малакасини ошириши ва бириктирилган вазифаларни бажариши юзасидан режали ички аттестацияни ўтказиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Эксперт ташкилоти мазкур Аккредитация мезонларининг 1-иловасида келтирилган шаклларда ўз ходимлари ҳақидаги маълумотлар ҳисобини юритиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Барча ходимлар лавозим йўриқномаларига эга бўлиши керак. Лавозим йўриқномалари эксперт ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ва ходимларга таништирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Жиҳозлар, асбоблар ва материалларга талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Эксперт ташкилоти ўз фаолияти билан боғлиқ барча ишларни бажариши учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоблар ва материалларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Экспертизани амалга оширишда зарур синовларни ўтказиш учун эксперт ташкилоти қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) синовларни ўтказиш учун зарур бўлган назорат, синов, диагностик жиҳозлари ва ўлчаш воситалари, уларнинг эксплуатация ҳужжатлари ҳамда уларни ишлатадиган малакали мутахассислар мавжуд бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) эксперт ташкилоти мазкур Аккредитация мезонларининг 2-иловасида келтирилган шаклда барча назорат, синов, диагностик жиҳозлари ва ўлчаш воситаларининг ҳисобга олинишини ҳамда ишлаш лаёқатини ва аниқликни таъминлаш даврийлигида метрологик назоратдан ўтказилишини таъминлаши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банд талабларини бажара олмаган эксперт ташкилоти зарур синовларни ўтказиш учун тегишли лабораториялар ва (ёки) бошқа эксперт ташкилотлари билан шартномалар расмийлаштириши керак. Синовларни ўтказиш учун жалб этиладиган лабораториялар ва (ёки) бошқа эксперт ташкилотлари белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Эксперт ташкилоти иш фаолиятида компьютерлар ёки бошқа автоматлаштирилган жиҳозлардан фойдаланилганда дастурий воситалар фойдаланиш учун яроқлилигини текшириб туриши, маълумотларнинг тўлиқлигини ва хавфсизлиги таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 6. Сифатни бошқариш тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Эксперт ташкилоти бажарилаётган ишлар хусусиятига мос келадиган, сифат стандартларига мувофиқ, сифатни бошқариш тизимини жорий этиши ва унинг самарали ишлашини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Эксперт ташкилоти раҳбарияти сифат соҳасида ўзининг сиёсатини ўрнатиши ва тушунарли ҳолда расмийлаштириши ҳамда эксперт ташкилотининг барча бўлинмаларида ушбу сиёсатнинг бажарилишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Эксперт ташкилоти раҳбарияти ўз хизмат вазифаларидан қатъи назар, эксперт ташкилоти фаолияти доирасида мазкур Аккредитация мезонларининг 12-бандига мувофиқ сифатни бошқариш тизимига масъул ходим (сифат бўйича бошқарувчи)ни тайинлаши лозим. Сифат бўйича бошқарувчи бевосита биринчи раҳбарга бўйсуниши ҳамда тезкор чоралар кўриш мақсадида сифат талабларига ва аккредитация мезонларига мувофиқлик масалалари тўғрисида ахборот берилишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Эксперт ташкилоти ўз ишининг самарадорлигини, шунингдек белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш учун ички текширувларни ўтказиб туриши лозим. Ички текширувлар ўтказилганда ички ҳужжатларининг самарали ишлаши, ходимларнинг иши ва иш натижалари текширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Эксперт ташкилотида ички текширувларни ўтказиш соҳаси, текширув натижалари ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ ҳаракатлар рўйхатга олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Эксперт ташкилотида номувофиқликларни қайд этиш, уларни бартараф этиш ва бартараф этилганлиги самарадорлигини баҳолаш тартиби ишлаб чиқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 7. Ҳужжатларга талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Эксперт ташкилоти тасарруфида ўз фаолияти билан боғлиқ, аккредитация соҳаларига мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ҳамда норматив техник ҳужжатлар (норматив ҳужжатлар базаси) мавжуд бўлиши керак. Мазкур Аккредитация мезонларининг 12-бандига мувофиқ норматив ҳужжатлар базасини юритиш бўйича тайинланган масъул ходим мавжуд ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни мазкур Аккредитация мезонларининг 3-иловасида келтирилган шаклда юритиши керак.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Эксперт ташкилотида барча норматив ҳужжатлар янгиланиб борилиши, амал қилиш муддати ўтган ҳужжатлар ўз вақтида белгиланиши ва фойдаланишдан чиқарилиши керак. Эксперт ташкилотида ходимларга мавжуд норматив ҳужжатлардан тўсиқсиз фойдаланиш имконияти яратилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 8. Ишларни бажаришга талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Эксперт ташкилоти ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, норматив техник ҳужжатлари талабларига риоя этиши ҳамда Аккредитация комиссияси қарорлари, Қўмита ва ваколатли орган кўрсатмалари бажарилишини таъминлаши керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Эксперт ташкилоти аккредитация мезонларига мувофиқлигини тавсифловчи декларацияга эга бўлиши ҳамда аккредитация мезонларига доимий мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ўзининг иш фаолияти жараёнида юзага келадиган ўзгаришларни ўз вақтида мазкур декларацияга киритиши лозим.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 14 январдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2022-1, 19.01.2011 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 3-сон, 30-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Эксперт ташкилоти ўз ходимларининг самарали ишлаши учун зарур шароитлар яратилган бино(хоналар)га, жиҳозларга ва асбобларга, шунингдек уларни яроқли ҳолда тутиш тизимига эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 14 январдаги 10-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2022-1, 19.01.2011 й) мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 3-сон, 30-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Эксперт ташкилотининг хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, экспертизани амалга ошириш бўйича бажарилган иш натижалари экспертиза хулосасида акс эттирилиши лозим. Эксперт ташкилотининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш бўйича бажарилган иш натижалари саноат хавфсизлиги декларациясида акс эттирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертиза хулосаси ва саноат хавфсизлиги декларацияси Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, норматив техник ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилиши лозим.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ишларни бажариш жараёнида олинган кузатувлар ва (ёки) маълумотлар ўз вақтида ёзиб борилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт ташкилоти ўз иш натижаларини асослаб бериши учун иш фаолиятидаги зарур ҳужжатлар ва маълумотлар ҳисобини юритиши ва уларни сақлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 8 июлдаги 87-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2022-2, 17.07.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 364-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Эксперт ташкилоти расмийлаштирилган экспертиза хулосалари, ишлаб чиқилган саноат хавфсизлиги декларациялари реестри (рўйхати)ни юритиши лозим. Бу рўйхат Қўмита томонидан белгиланган шаклларда ҳар ойда бир маротаба (кейинги ойнинг 5-санасига қадар) ҳисоб юритиш учун Қўмитасига тақдим этилиши зарур.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Эксперт ташкилоти шартномаларни назорат қилиш тизимига эга бўлиши керак. Бу тизим қуйидагиларни таъминлаши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) буюртмачи талабларига мувофиқ бажариладиган ишлар эксперт ташкилоти аккредитация соҳасига мос келиши ва бу ишларни бажариш учун эксперт ташкилотида зарур ресурслар мавжудлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бажариладиган ишларни мунтазам текширувлар ва камчиликларни бартараф этиш ҳаракатлари билан назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бажариладиган ишлар ўрнатилган талабларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида бажарилган иш натижаларини текширилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Эксперт ташкилотида ишларни хавфсиз равишда олиб бориш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Эксперт ташкилоти экспертиза объектлари унинг жавобгарлиги остида бўлган вақтда экспертиза объектларини зарарсиз сақлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 9. Шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Эксперт ташкилоти буюртмачи ёки бошқа шахсларнинг шикоят ва мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини ишлаб чиқиши ва татбиқ қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Эксперт ташкилоти барча шикоят ва мурожаатларни ҳамда уларни кўриб чиқиш натижасида қилинган ишлар ҳақидаги ёзувларни қайд этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 10. Эксперт ташкилотида ўзгаришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ваколатли орган аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестрини юритиш, мазкур Қоидаларнинг талабларига доимий мувофиқликни ўрната олиши ва зарурат бўлганида аккредитация аттестатига ўзгартиришлар кирита олиши учун, эксперт ташкилоти барча режалаштирилаётган қуйидаги ўзгартиришлар тўғрисида, улар киритилмасидан олдин хабар бериши зарур (раҳбариятга штатларда бўладиган ўзгартиришлар олдиндан номаълум бўлган ҳоллар бундан истисно бўлиб, бу ўзгартиришлар тўғрисида имкони борича қисқа муддатда хабарнома юборилади):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) юридик шахсга тегишли маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) эксперт ташкилоти номи, юридик ва почта манзиллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) масъул раҳбар ва мазкур Аккредитация мезонларининг 12-бандига мувофиқ тайинланган ходим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) эксперт ташкилоти фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бинолар, жиҳозлар, асбоблар, материаллар, иш тартиблари ва ходимлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация мезонларига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎
‎Аккредитация соҳасидаги ишларни бажарувчи ходимлар таркиби

Т/р‎

Ф.И.О.‎

Лавозими‎

Маълумоти‎

Фаолият соҳаси, экспертиза объекти ‎

Ички аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (эксперт гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар)‎

Изоҳ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎


‎Изоҳ: мазкур ташкилот асосий иш жойи ҳисобланган мутахассислардан ташқари жалб қилинадиган бошқа ташкилот мутахассислари алоҳида кўрсатилади (бу ҳақда жадвалнинг 7-бўлимида кўрсатилади).

‎‎Эксперт ташкилоти ходимининг малака варақаси

‎‎1. Фамилияси, исми, отасининг исми __________________________________
‎‎2. Туғилган куни, ойи, йили __________________________________________
‎‎3. Иш жойи, лавозими _______________________________________________
‎‎4. Маълумоти, маълумоти бўйича ихтисослиги __________________________
5. Илмий даражаси, илмий унвони ____________________________________
‎‎‎‎6. Ихтисослик соҳаси бўйича иш тажрибаси ____________________________
‎‎7. Уй манзили, телефон рақами _______________________________________
‎‎‎8. Иш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

Ишлаган даври‎‎

Ташкилот номи, шаҳар

Лавозими‎‎

1‎‎

2‎‎

3‎‎

‎‎
‎9. Экспертиза ўтказиш борасидаги ишлардаги иштироки

Сана‎‎

Ташкилот, шаҳар‎‎

Объект‎‎

1

2‎‎

3‎‎

‎‎
‎10. Махсус тайёргарлик ва аттестациядан (сертификациядан) ўтганлиги ҳақида маълумот

Сана‎

Ташкилот, шаҳар‎‎

Ихтисослик‎‎

Гувоҳнома рақами‎‎

‎1

2‎‎

3‎‎

4‎‎


‎11. Конгресслар, конференциялар ва семинарларда иштироки

‎Сана

‎Ўтказилган жой

‎Мавзу

‎Маъруза мавзуси

‎1

‎2

‎3

‎4


‎12. Нашр этилган ишлари

‎Сана

‎Номи

‎Нашриёт, ҳажми

‎1

‎2

‎3


‎Варақанинг охирги марта ўзгартирилган санаси: ________________________

‎Раҳбар имзоси _______________ ‎‎ ‎Эксперт имзоси ____________________ ‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация мезонларига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element


‎Назорат, синов ва диагностик жиҳозлар ҳамда ўлчов воситалари ҳақидаги маълумотлар

т/р‎

Жиҳоз ёки ўлчов асбоблари номи ‎

Жиҳозлар ёки ўлчов асбобларини эксплуатация қилишга оид ҳужжатларнинг мавжудлиги

Ишлаб чиқарувчи (мамлакат, фирма)‎

Жиҳозлар ёки ўлчов асбобларини текширувдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар‎

Изоҳ‎

‎1

‎2

3‎

4‎

5‎

6‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация мезонларига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element


‎Норматив ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар

т/р

Ҳужжат белгиси

Ҳужжат номи

Ҳужжат ким томонидан ва қачон тасдиқланган, амал қилиш санаси ‎

Изоҳ

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш Қоидаларига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element


‎МАЖБУРИЯТ ВАРАҚАСИ

‎‎Мен, ______________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎‎

___________________________________________________________________

‎‎(иш жойи)

‎‎___________________________________________________________________

‎‎(лавозими)

‎‎баҳолашни ўтказиш талабларига риоя қилиш, баҳолаш натижасида олинган маълумотларни бошқаларга ошкор этмаслик, шунингдек баҳолаш ишларига ҳаққоний ва холис ёндашиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан.

_____________________‎‎

__________________‎‎

(имзо)‎‎

(сана)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш Қоидаларига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Номувофиқлик баённомаси‎

Сана: __________

Номувофиқлик баённомаси

тартиб рақами ____

_________________________________

Талаби бажарилмаган (риоя этилмаган) норматив ҳужжат номи ва (ёки) белгиси

_______________________________

Талаби бажарилмаган (риоя этилмаган) норматив ҳужжатнинг тегишли банди

Масъул комиссия вакили

___________________________

(Ф.И.О.)

Эксперт ташкилоти масъул вакили

__________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

Номувофиқлик мазмуни:

_________________________

Масъул комиссия вакилининг имзоси

Номувофиқликни бартараф этиш учун ўтказилган тадбир:



‎____________________________________
Эксперт ташкилоти масъул вакилининг имзоси





‎‎‎______________
сана

Номувофиқликни бартараф этилганлигини текшириш натижалари:

‎‎
‎_________________________
Масъул комиссия вакилининг имзоси



‎‎

‎‎_______________
сана

Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ‎‎‎

‎‎____________________________________________ни жойига бориб баҳолаш бўйича‎
(эксперт ташкилоти номи)

‎‎20 ____ йил «____» _________даги ____-сон‎

‎‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎_________________________________________________________________________

‎‎(эксперт ташкилоти ҳақидаги асосий маълумотлар)‎

‎‎_________________________________________________________________________

‎‎(баҳолаш ўтказилган жой (шаҳар, туман)‎

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 20____ йил «____» _______да ____-сон
‎буйруғига асосан:
‎‎комиссия раиси ________________________________________________________ ва‎

‎‎(Ф.И.О., лавозими)

комиссия аъзолари _____________________________________________________ дан‎

‎‎(Ф.И.О., лавозими)

‎‎иборат таркибдаги комиссия томонидан‎
20____ йил «____» ________дан 20____ йил «____» ____________гача бўлган муддатда
‎‎___________________________________ни аккредитация мезонларига мувофиқлигини
‎‎(эксперт ташкилоти номи)‎
‎‎‎‎баҳолаш ишлари олиб борилди.‎
‎‎Баҳолаш жараёнида қуйидагилар аниқланди: _____________________________________‎
‎‎_________________________________________________________________________
‎‎Комиссия тавсиялари:_______________________________________________________
‎‎_________________________________________________________________________
‎‎Хулоса:__________________________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________
Комиссия раиси ___________________________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О.)‎

‎‎Комиссия аъзолари ________________________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О.)

Эксперт ташкилоти раҳбари __________________________________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О.)

(5-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ‎‎‎

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ‎

‎‎

‎‎20____ йил «____» ________да аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестрида ЭТ-____-сон билан рўйхатга олинган. Амал қилиш муддати 20____ йил «____» ________гача

‎‎АККРЕДИТАЦИЯ АТТЕСТАТИ

Ушбу аккредитация аттестати _________________________________________________
‎_____________________________________________________________________нинг
‎‎(эксперт ташкилотнинг юридик манзили ва номи)
‎‎саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган ташкилотларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.
‎‎Аккредитация соҳаси ушбу аккредитация аттестатининг ажралмас қисми бўлган иловада кўрсатилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ____________ ____________‎‎

(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎М.Ў.

(6-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш Қоидаларига
7-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎ЭТ-______ -сонли Аккредитация аттестатига

ИЛОВА‎

___ варағдан ___ -варағи‎

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(эксперт ташкилоти номи ва юридик манзили)‎‎

‎‎АККРЕДИТАЦИЯ СОҲАСИ‎‎‎

Т/р

Иш турлари, саноат тармоғи, экспертиза объектлари‎

Иш турларини бажариш бўйича тегишли қонунчилик ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатлар номи ва (ёки) белгиси‎

1‎

2‎

3‎

Ваколатли орган раҳбари‎

__________________‎

_____________________

М.Ў. ‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

(7-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 463-модда; 2011 й., 3-сон, 30-модда; 2014 й., 29-сон, 364-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.01.2020 й., 10/20/2022-3/0083-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 13.07.2022 й., 10/22/2022-4/0634-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 24.05.2025 й., 10/25/2022-5/0500-сон)