1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сонли «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ янги таҳрирда тасдиқланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Қонуннинг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотижорат ташкилотларга нисбатан ушбу Қонун улар фаолиятининг ўз хусусиятига кўра тадбиркорликдан иборат бўлган қисмига татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари билан боғлиқ муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги низомга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари бўлиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан, фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан қўшимча даромад олишлари мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 103-сон «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар кичик тадбиркорлик субъектларидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, савдо, хизмат кўрсатиш ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида — кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат соҳасида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан қирқ киши, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида кўпи билан йигирма киши, фан, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида — кўпи билан ўн киши бўлган кичик корхоналар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг ўртача йиллик сони кичик корхоналар учун белгиланганидан кўпроқ, аммо саноатда — юз кишидан, қурилишда — эллик кишидан, қишлоқ хўжалиги, бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари, улгуржи савдо, умумий овқатланиш тармоқларида — ўттиз кишидан, чакана савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида — йигирма кишидан кўп бўлмаган ўрта корхоналар ўрта тадбиркорлик субъектларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик оборот ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари жумласига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркорлик — юридик шахс ташкил этмаган ҳолда жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 165-моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунларда, никоҳ шартномасида ёки эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 24-моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини қуйидаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эр-хотиннинг умумий мол-мулки негизида улар томонидан амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оддий ширкат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжалиги шаклларида амалга оширишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотинга умумий биргаликдаги мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулк негизида оилавий тадбиркорлик амалга оширилаётганида, иш муомалаларида эр-хотин номидан эрнинг ёки хотиннинг розилиги билан улардан бири иштирок этади, бу розилик якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилаётганда тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти объекти сифатида уй-жойдан фойдаланиш билан боғлиқ оилавий тадбиркорлик амалга оширилаётганида, уй-жой мулкдорларидан бирининг иш муомалаларига киришиши оиланинг вояга етган бошқа аъзоларининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар фақат якка тартибдаги тадбиркорлар тариқасида давлат рўйхатидан ўтганларидан кейин улар биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномаси тарафлари бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ва оддий ширкатни тузиш, уларнинг фаолият юритиши ва фаолиятини тугатиш билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига тегишли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил равишда ишлаб чиқариш дастурини шакллантириш, маҳсулот етказиб берувчиларни ва ўз маҳсулотининг (ишлари, хизматларининг) истеъмолчиларини танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш ва уни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари бундан мустасно;
LexUZ шарҳи
«Товар бозорлари чегарасини аниқлаш ва хўжалик юритувчи субъектни монополист деб тан олиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (рўйхат рақами 1014, 09.03.2001 й.)га қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз маҳсулотини (ишлари, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа мол-мулкни олиш ва (ёки) ижарага олиш, шу жумладан лизинг йўли билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёллаш асосида жалб этилган ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик, экология, санитария, гигиена ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реализация қилинадиган товарлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатларга эга бўлишлари;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 10—16-моддалари, шунингдек Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 7 сентябрдаги 340-сонли «Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига қаранг (рўйхат рақами 1513, 2005 йил 28 сентябрь).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта манзили ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилишлари;
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги Низомнинг 36-бандига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли органларга белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари ўз ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларида қонунга мувофиқ уюшмалар (иттифоқлар) ва бошқа бирлашмаларга бирлашишлари мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмаларини тузиш, уларнинг фаолият юритиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган «Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида»ги Низомга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ АСОСЛАРИ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчига тадбиркорлик фаолияти субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рад этишга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиш мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайдилар ва маънавий зарар учун товон тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахс ариза берган пайтдан бошлаб уч кунлик муддатдан кечиктирмай амалга оширилиши лозим. Жисмоний шахс рўйхатдан ўтказилганлик йиғимини тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этганидан кейин унга аризасида кўрсатилган муддатга якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади. Рўйхатдан ўтказилганлик йиғими банк муассасалари ёки аҳолидан тўловларни қабул қилувчи бошқа кредит ташкилотлари орқали тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказилганлик йиғими ставкасининг энг юқори миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Рўйхатдан ўтказилганлик йиғими миқдорлари ва уни тўлаш бўйича имтиёзлар бериш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, бундай қарорни қабул қилган орган жисмоний шахсни бу ҳақда уч кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органларида ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фонди органларида ҳисобга туриши шарт. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ҳисобга қўйиш учун асосдир.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияланиши лозим бўлган тадбиркорлик фаолиятининг турлари қонунлар билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 50-моддасига мувофиқ, банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, шунингдек банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарга лицензиялар бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ, нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асоси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектларининг ўз мол-мулки асосида ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига асос ва восита бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳуқуқларнинг белгиланиши, ўзгартирилиши ва бекор бўлиши билан боғлиқ олди-сотди, гаров, ижара ва бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.03 Ихтиёрий суғурта;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Молия / Суғурта]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш ва суғурта қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектига кредит берилаётганда банк муассасалари, бошқа кредит ёки суғурта ташкилотлари кафил бўлишлари мумкин. Тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўлишлари мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъекти кредит шартномалари бўйича мажбуриятларни таъминлаш тариқасида ўз мол-мулкидан, шу жумладан ашёлари ва мулкий ҳуқуқларидан, шунингдек ўзи олган кредитни тўлай олмаслик хавфи суғуртаси тўғрисидаги суғурта полисидан фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Микрокредитбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1548, 21.02.2006 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарори билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини суғурта қилиш суғурта ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларидан солиқ олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларидан солиқ олиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча ноқулайроқ шароитларни юзага келтирадиган ўзгартишлар киритилган тақдирда, мазкур субъектлардан кейинги икки йил мобайнида бундай ўзгартишлар кучга киргунга қадар амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи соддалаштирилган солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган микрофирмалар ва кичик корхоналар акциз солиғини Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўлаганлари тақдирда соддалаштирилган солиқ солиш тизимига ўтишлари мумкин. Солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи микрофирмалар ва кичик корхоналарга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулк солиғи бундан мустасно) ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалик товари ишлаб чиқарувчилари, алкоголли маҳсулот учун акциз солиғини истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ягона ер солиғи тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона солиқни, ялпи даромад солиғини, ягона ер солиғини тўлаш тартиби ва бундай солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.02.00 Асосий воситаларнинг ҳисоби]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Ҳисоб ва ҳисобот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳисоб ва ҳисоботни қонун ҳужжатларига мувофиқ юритадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари фақат давлат статистика органлари ҳамда солиқ органларига белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот турларини белгилаш ман этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг конституциявий кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш эркинлиги кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс бўлмиш тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларини санаб ўтиш билан кифояланишга ҳақли. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳар қандай фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ўз маҳсулоти (ишлари, хизматлари) ва даромадларини (фойдани) тасарруф этиш эркинлиги кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг (бажарган ишлар, кўрсатилган хизматларнинг) ҳамда уларни реализация қилишдан олган даромадларининг (фойданинг) мулкдоридир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг барча ишлаб чиқариш харажатлари қопланиб, солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромади (фойдаси) улар томонидан ихтиёрий равишда ишлатилади, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Пул маблағларини тасарруф этиш кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк муассасалари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг пул маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб бериш ва назорат қилишга ҳамда пул маблағларини ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш борасидаги ҳуқуқларини қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг уларга хизмат кўрсатувчи банк муассасалари ҳисобварақларидаги маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул шаклида олиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 264-сонли «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2002 йил 5 августдаги 280-сонли «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил тарзда амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари тариқасида қўшимча рўйхатдан ўтмаган ҳолда валюта ҳисобварақлари очиши ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза қилинади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мол-мулк мулкдори ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатни қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек бундай ҳуқуқларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 199-моддасига мувофиқ, мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонунларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ундирув ана шу мол-мулкка қаратилган тақдирда, шунингдек национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ашёвий ҳуқуқлари қонунларда назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 19-боби (228—233-моддалари)га қаранг. (Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларга фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаси ёки унинг бир қисмини олиб қўйишга фақат ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-38-моддаларига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасининг ижара шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда уни юритиш учун берилган ер участкасининг ижара шартномаси қонунда белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигига берилган томорқа ер участкаси бўлинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томорқа ер участкасининг ўлчамлари ва чегараси фақат деҳқон хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг ер участкасини олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шунга тенг бошқа ер участкаси берилиб, бузиб ташланаётган бинолар ва иншоотлар қиймати қопланганидан ёки бошқа жойга кўчирилганидан ёхуд бошқа бино ва иншоотлар қуриб берилганидан кейингина йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 41-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Якка тартибдаги тадбиркорликни ўз номидан амалга ошириш ҳуқуқи кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркор ўз номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлади ҳамда уларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахс ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимларни тузаётганида, агар бунинг моҳияти тузилаётган битимнинг мазмунидан аниқ келиб чиқмаса, якка тартибдаги тадбиркор тариқасида ҳаракат қилаётганлигини кўрсатиши лозим. Бундай эслатманинг бўлмаслиги якка тартибдаги тадбиркорни ўз мажбуриятлари юзасидан зиммасидаги жавобгарликдан озод этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганда шахсий иш ҳужжатлари бланкаларидан, муҳр, штамплардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлигидан далолат бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Тадбиркорлик субъектларининг хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин кириш кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари, мулк шакли ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорига эркин киришда, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун айрим товар турларини етказиб беришда қатнашишда, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишда тенг имкониятларга эга. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорига кириш эркинлиги давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан бирон-бир тарзда чекланишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик фаолияти субъектларининг хом ашё, айрим товарлар ва хизматлар бозорига киришнинг алоҳида шартларини белгилаши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом-ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг моддий-техника ресурслари, уруғлик материаллар, кўчатлар ва зотдор чорвадан эркин фойдаланиш кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер ва деҳқон хўжаликлари моддий-техника ресурслари, шу жумладан ёнилғи-мойлаш материаллари, омихта ем, органик ва минерал ўғитлар бозорларига эркин киришда бошқа хўжалик юритиш субъектлари билан тенг ҳуқуқларга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) фермер ва деҳқон хўжаликларининг уруғлик материалларга, кўчатларга, қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситаларига, зотдор чорвага бўлган эҳтиёжларини таъминлаш юзасидан шароит яратиб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сувдан фойдаланишни амалга ошириш кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер ва деҳқон хўжаликлари сувдан фойдаланишни қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан белгиланган ҳар йилги лимитлар асосида бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари билан тенг ҳуқуқларда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув истеъмоли лимитлари фақат фермер, деҳқон хўжалигининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин, сув объектларида сувнинг пасайиб кетиш ҳоллари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сувдан фойдаланиш ҳуқуқларини давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан чеклашга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Кредит ресурсларидан эркин фойдаланиш кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари кредит ресурсларидан эркин фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ, тенг ҳуқуқларга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджетдан ташқари фондлар маблағларидан тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларини ривожлантиришга ажратиладиган кредитлардан фойдаланганлик учун давлат томонидан имтиёзли фоиз ставкалари белгиланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
«Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Микрокредитбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1548, 21.02.2006 й.) га қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектларини имтиёзли кредитлашни амалга оширувчи тижорат банкларига қулай шароитлар яратиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сон «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-бандига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Ахборот олиш эркинлиги кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларига бу субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қонун ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ахборот олиш эркинлиги қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот бепул берилади. Бошқа ахборотларни берганлик учун тарафлар келишуви асосида ҳақ ундирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика органлари ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган статистика ахбороти мунтазам эълон қилиб борилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Национализация, мусодара ва реквизиция қилинишдан кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки национализация ва мусодара қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 202-моддасига мувофиқ, национализация — фуқароларга ҳамда юридик шахсларга қарашли национализация қилинаётган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини ҳақ тўлаш асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ихтиёрига ўтказишдан иборат. Мазкур мол-мулк кейинчалик денационализация қилинган тақдирда, агар қонунларда ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, собиқ мулкдорлар ушбу мол-мулкнинг қайтариб берилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 204-моддасига мувофиқ, қонунда назарда тутилган ҳолларда мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик қилганлик учун ҳақ тўламасдан мулкдордан олиб қўйилиши мумкин (мусодара).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки реквизиция қилинмайди, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизотиялар ва фавқулодда тусдаги бошқа ҳолатлар бундан мустасно бўлиб, унда мулкдорга реквизиция қилинаётган мол-мулк қиймати тўланади. Реквизиция тўғрисидаги қарор давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари национализация, мусодара ва реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Фирма номи, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс бўлмиш тадбиркорлик фаолиятининг субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга бўлиб, бу ном уставни тасдиқлаш вақтида белгилаб қўйилади ҳамда давлат реестрига киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг илгари рўйхатдан ўтказилган фирма номига жуда ўхшаш бўлиб, тегишли тадбиркорлик субъектларини айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган фирма номи рўйхатга олиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш ҳуқуқи унинг рўйхатга олинганлиги асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фирма номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга бўлган мутлақ ҳуқуқ ана шу ном ва белги эгасига тегишли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фирма номини, товар белгисини (хизмат кўрсатиш белгисини) нашр қилганда, омма орасида ижро этганда ёки улардан бошқа тарзда фойдаланганда фирма номининг, товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) ўзига, худди шунингдек уларнинг ифодасига бирон-бир ўзгартишлар киритишга фақат уларнинг эгаси розилиги билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фирма номи, товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ фирма номи, товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) эгасига тегишлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) деҳқон ва фермер хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан уларнинг агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турини танлашига, ана шу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализация қилиш йўналишини белгилаш ишларига аралашишга ҳақли эмас, давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган харидлар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, бу маълумотларга раддия айни шу оммавий ахборот воситаларида берилиши лозим. Агар бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда мавжуд бўлса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак. Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатилганда, бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар учун товон тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Интеллектуал фаолият натижаларини ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг холисона ифодаланган интеллектуал фаолият натижаларига ҳамда унинг ўзига хос воситаларига (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳоказоларга) бўлган мутлақ ҳуқуқи қонун билан муҳофаза этилади ва давлат томонидан ҳимоя қилинади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 65-боби (1098—1111-моддалари) (Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни шахсийлаштириш воситалари) ва Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мутлақ ҳуқуқлар объектлари бўлган интеллектуал фаолият натижалари ва ўзига хос воситалардан учинчи шахслар фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билан фойдаланишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг тижорат сири ва ошкор этилмаган ахборотини ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат сири бўлган, учинчи шахсларга маълум бўлмаган ахборот (ошкор этилмаган ахборот) учинчи шахсларга маълум эмаслиги, қонуний асосда ундан эркин фойдалана олиш мумкин эмаслиги ҳамда ахборотнинг эгаси унинг махфийлигини муҳофаза қилиш чораларини кўраётганлиги туфайли ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлган ҳолларда ҳимоя қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқи бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни давлат рўйхатидан ўтказиш, гувоҳнома олиш ва ҳоказодан) қатъи назар вужудга келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ошкор этилмаган ахборотни ҳимоя қилиш қоидалари қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга (давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган юридик шахслар тўғрисидаги, мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда мол-мулк хусусида тузилган битимлар ҳақидаги маълумотларга, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этилиши керак бўлган маълумотларга ва бошқа маълумотларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асосларсиз олган ёки тарқалган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик оқибатида бу ахборотнинг қонуний эгасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустақил равишда ва қонуний тарзда олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланганлик учун унинг олдида жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни бу зарарни етказган шахс томонидан тўла ҳажмда, шу жумладан бой берилган фойдани қўшиб қопланиши керак. Зарар етказувчи бўлмаган шахс зиммасига қонун билан зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органларининг, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг ноқонуний қарорлари натижасида тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни, уларнинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни суднинг қарори асосида қопланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ режали тартибда, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда тўлаб турадиган, бошқа нормалар ва қоидаларга риоя этадиган, ҳар йиллик тегишли аудиторлик хулосаларига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишдан ўтказиш муддатлари ўттиз календар кунидан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказилаётган текширишлар тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб боришига тўсқинлик келтириб чиқармаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоси бўлмиш тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш мазкур палата вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўзғатилган жиноий ишнинг мавжудлиги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан текшириш учун асос бўлади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг қўзғатилган жиноий иш билан боғлиқ фаолиятигина қамраб олиниши мумкин, бу ҳақда текширув тайинланганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколат доирасига кирмайдиган масалалар бўйича уларнинг талабларини бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Текширишни амалга ошираётган мансабдор шахсларга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текширишга киришишига мазкур шахсларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширишни ўтказиш режасидан кўчирма, назорат қилувчи органнинг текширувчи мансабдор шахслар таркиби ҳамда текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи нусхаси, текширувчи мансабдор шахсларнинг шахсий гувоҳномалари бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари текширишларни рўйхатга олиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ёзувни киритадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Давлат бошқарув органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши устидан мониторингни, мавжуд муаммоларни ўрганишни ҳамда тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти субъектларига молиявий, моддий-техник ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти субъектларига ўз маҳсулотларини ташқи ва ички бозорларда реализация қилишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида ахборот ва тушунтириш ишларини, консалтинг, лизинг, суғурта ва бошқа хил хизматлар тизими ривожлантирилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти субъектларига кадрларни тайёрлашда, қайта тайёрлашда ва уларнинг малакасини оширишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа фаолиятни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари ва чораларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа фаолиятни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик соҳасига инвестицияларни (шу жумладан чет эл инвестицияларни), замонавий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш учун, шунингдек бозор инфратузилмаси институтларини ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт-импорт операциялари, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг иштирокини кенгайтириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти субъектлари самарали фаолият юритиши учун уларни зарур ҳуқуқий, иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техник ва бошқа хил ахборотлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зооветеринария хизмати кўрсатилиши учун зарур шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар, йиғимлар ва тарифлар бўйича имтиёзлар белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фондлар тузилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон «Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига қаранг.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45-модда. Тезлаштирилган амортизация
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқариш чиқимларига мўлжалланган харажатларга киритиб, асосий фондларнинг тезлаштирилган амортизациясини тегишли асосий фондлар учун белгиланган нормадан икки мартадан кўпроқ ошиб кетмайдиган миқдорда қўллашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амортизация ажратмалари ажратиб келинган ва уч йилдан кўпроқ муддат давомида ишлатилган асосий фондлар дастлабки қийматининг эллик фоизига қадарини ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик ёки хусусий корхона ишга тушган пайтдан эътиборан икки йил ўтгунга қадар тугатилган тақдирда, қўшимча равишда ҳисоблаб чиқарилган (тезлаштирилган) амортизация суммаси кичик ёки хусусий корхонанинг баланс фойдаси кўпайиши ҳисобига қайтарилиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда. Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига энергия таъминоти манбаи истеъмолидаги имтиёзлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия таъминоти манбаи бўйича қишлоқ хўжалик товари ишлаб чиқарувчилари учун белгиланган имтиёзли тарифлар қишлоқ жойларда жойлашган ҳамда фаолият олиб бораётган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этилади.
LexUZ шарҳи
«Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 955, 10.08.2000 й.)нинг 2-бандига мувофиқ, қишлоқда жойлашган ва ўз фаолиятини амалга оширадиган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари III тариф гуруҳига киритилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-модда. Тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар тайёрлашни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ривожлантирилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга ошираётган муассасалар ва ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш унинг мол-мулки мулкдорининг ёки бундай корхоналарни тузишга ваколатли органнинг қарорига мувофиқ ёхуд суднинг қарорига биноан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъекти тугатилаётганида бўшаб қолаётган ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилиши кафолатланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 67-моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъекти у давлат реестридан чиқарилган пайтдан эътиборан тугатилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг тўхтатилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53—57-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-модда. Давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари давлат органлари ва бошқа органларнинг ноқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан ўз хоҳишларига кўра бўйсунув тартиби асосида юқори органлар ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги юзасидан давлат органлари ва бошқа органларнинг қарори, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади.
LexUZ шарҳи
Тадбиркорлик субъектлари давлат органлари ва бошқа органларнинг ноқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига шикоят қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.12.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 25 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element