Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2024 28.10.2010 йилдаги 239-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.10.2010 йилдаги 239-сон
Date of entry into force
28.10.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рақобат тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарорини бажариш юзасидан, товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополиялар субъектлари фаолиятини давлат томонидан нарх орқали тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган, нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархларни тартибга солиш органи томонидан уларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган товарларга (ишларга, хизматларга) (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 28 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
239-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом хўжалик юритувчи субъектлар, монополист корхоналар, табиий монополиялар субъектларининг товарларига (ишларига, хизматларига) (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ҳамда уларнинг қўлланилиши устидан давлат назорати тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан муайян товарларга нисбатан нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомни қўллаш мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устама — хўжалик юритувчи субъект томонидан жорий харажатларни қоплаш ва муайян суммада соф фойда олиш учун товарни сотишда уларнинг харид нархи (тарифи) устига қўйилган қўшимча (нисбий ёки мутлақ миқдор);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархларни тартибга солувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг топшириғи бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монополист корхона — товар бозорларида устун мавқега эга бўлган ва Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 октябрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 43-сон, 573-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (сотиш) бўйича фаолиятни асосий фаолият сифатида амалга оширадиган, Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс);
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/549/0791-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рентабеллик — зарурий фойда миқдорини (давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда суммаси) ишлаб чиқариладиган товарга тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари суммасига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган корхона фаолиятининг фойдалилик нисбий кўрсаткичи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солувчи коэффициент (пасайтирувчи ёки оширувчи) — нарх (тариф) даражасини аниқлаш учун белгиланадиган нисбий миқдор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тариф сметаси — даромадлар ва харажатлар, ишлаб чиқарилган товарлар ҳажми кўрсаткичи ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятини акс эттирадиган ва тартибга солувчи коэффициентни аниқлашда асос қилиб олинадиган бошқа иқтисодий кўрсаткичлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарх (тариф) — товар бирлиги қийматининг пул ифодаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Низом:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархларни тартибга солиш органи томонидан уларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган товарларга нархларни (тарифларни) шакллантиришда ва декларация қилишда (белгилаш, тасдиқлашда) қўлланилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Нархларни давлат томонидан тартибга солиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган, уларга нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинадиган, монополист корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархларни (тарифларни) ёки уларнинг чекланган даражаларини, тартибга солувчи коэффициентни, устама ёки чекланган рентабелликни декларация қилиш (кейинги ўринларда товарларга нархларни (тарифларни) декларация қилиш деб аталади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархларни тартибга солиш органи томонидан нархларни (тарифларни) ёки уларнинг чекланган даражаларини тартибга солувчи коэффициентни, устама ёки чекланган рентабелликни тасдиқлаш (кейинги ўринларда нархларни (тарифларни) тасдиқлаш деб аталади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархларни тартибга солиш органи билан келишиш ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликка мувофиқ нархларни (тарифларни) давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қолган товарларга шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) қўлланилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Хўжалик юритувчи субъект (шу жумладан, монополист корхона, табиий монополия субъекти) декларация қилинган (тасдиқланган, белгиланган) нархларни (тарифларни) мустақил пасайтириш ҳуқуқига эгадир. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монопол паст нархлар белгилаш мақсадида нархларни (тарифларни) пасайтиришга йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархларни (тарифларни) пасайтириш бир вақтнинг ўзида барча истеъмолчилар учун амалга оширилади, кейинчалик нархларни тартибга солиш органи хабардор қилинади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Товарлар нархларини (тарифларини) давлат томонидан тартибга солиш
(II бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Нархларни (тарифларни) декларация қилиш (тасдиқлаш) нархларни тартибга солиш органида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган товарга табиий монополия субъекти томонидан, шунингдек, нархи давлат томонидан тартибга солинадиган товарга монополист корхона томонидан унинг тегишли Давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида билдиришнома олинган кундан бошлаб бир ой муддатда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархи давлат томонидан тартибга солинадиган товарга хўжалик юритувчи субъект томонидан у сотилгунга қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқорида кўрсатиб ўтилган товарларга нархлар (тарифлар), устамалар, чекланган рентабеллик ошганда ва тегишли коэффициент ўзгарганда таъминланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Товарларни экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар (шу жумладан, монополист корхоналар ва табиий монополия субъектлари) улар бўйича ҳисоб-китобларни шартномавий (эркин) нархлар бўйича амалга оширадилар, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектлари товарларига нархлар (тарифлар)ни шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Нархлар (тарифлар)ни асослаш учун қабул қилинадиган товарни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашда монополист корхона ва табиий монополия субъекти Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монополист корхона ёхуд табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товарга нарх (тариф) ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр сарф-харажатларидан, молиявий фаолият бўйича харажатлардан, солиқлар ва фойдадан бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлардан, шунингдек соф фойда суммасидан шаклланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган харажатлар, монополист корхона ва табиий монополия субъекти товарига декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нархни (тарифни) шакллантиришда харажатларда ҳисобга олинмайди, юқори органлар ва хўжалик юритувчи субъект бирлашмаси таъминотига ажратмалар бўйича харажатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Аниқ бир товарга нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва ҳоказолар) товарнинг маркаси, тури, нави бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Товарларнинг турлари (маркалари, типлари, ўлчамлари ва ҳоказолар)нинг анча сони мавжуд бўлган тақдирда товар бирлигига харажатни белгилаш мураккаб бўлганда нархларни тартибга солувчи орган товар рентабеллигининг чекланган даражасини ёки амалдаги нархлар (тарифлар)га нисбатан қўлланиладиган тартибга солувчи коэффициентни декларация қилиши (тасдиқлаши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тартибга солувчи коэффициент лойиҳалаштирилаётган тариф сметасини, илгари нархни тартибга солувчи орган томонидан тасдиқланган тариф сметасига нисбати орқали, товарлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Нарх (тариф) ҳисоб-китоби товарга тўғри келадиган харажатлар ва соф фойда кўрсаткичлари негизида амалга оширилади ҳамда қуйидагилар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нормаланадиган харажатлар бўйича — норматив-техник ҳужжатларни (рецептура, хом ашё ва материаллар, иссиқлик ва электр энергияси, меҳнат ва шу кабиларни сарфлаш нормаларини) ҳамда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва шу кабиларни) ҳисобга олган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нормаланмайдиган харажатлар бўйича — олдинги тўрт чоракнинг ҳисобот кўрсаткичлари таҳлили асосида ва нархларнинг прогноз бўйича ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия ва бошқа ресурсларнинг техник ва технологик нормалари тегишли ваколатли органлар томонидан ушбу ресурсларни энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, нархни (тарифни) ҳисоб-китоб қилиш мақсадида нархларни тартибга солувчи орган томонидан уларнинг ўртача кўрсаткичидан нормаларнинг ушбу диапазони доирасида фойдаланилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Товарга (иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация ва санитария бўйича тозалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган товардан ташқари) декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нархни (тарифни) шакллантиришда ҳисобга олинадиган соф фойда миқдори, қуйидагилар учун зарур бўлган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аниқланади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа манбалар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда кредитлар, қарзлар ва лизинг бўйича асосий қарзни қайтариш учун. Бунда кейинги ҳисобот даврларида муайян кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин соф фойда миқдорига тузатиш киритилиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган манзилли рўйхатларга (лойиҳа-смета ҳужжатларига) мувофиқ капитал қўйилмаларни, кредитлар, амортизация ажратмалари ва ушбу капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун бошқа манбалардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дивидендлар тўлови учун. Ушбу товарга тўғри келадиган дивидендларнинг йиллик суммаси корхона устав фонди (капитали) суммасининг йигирма беш фоизидан ошмайдиган миқдорда белгиланади;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган шартларни бажариш учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган улгуржи ва воситачи ташкилотлар томонидан қўлланиладиган устама миқдори товарларни етказиб бериш турлари бўйича декларация қилиниши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 октябрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 43-сон, 573-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Товарларига нархлар (тариф) давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъект бундай ҳар бир товар бўйича даромадлар, харажатлар ва жалб этилган активларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарга нарх (тариф)ни шакллантиришда билвосита моддий харажатларни, меҳнатга ҳақ тўлашга билвосита харажатларни, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатларни, давр харажатларини ва молиявий фаолият бўйича харажатларни тақсимлаш товарнинг солиштирма меҳнат сиғими (товарнинг муайян турига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқарувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари) бўйича амалга оширилади. Бунда аниқ бир товарни ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, харажатларни тақсимлаш учун хўжалик юритувчи субъект, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда, бухгалтерия ҳисобига оид қонунчиликда назарда тутилган бошқа мезонлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таннархни ҳисоблаш ёки давр харажатларини, молиявий фаолият бўйича харажатларни, солиқлар ва бошқа фойдадан мажбурий тўловлар бўйича харажатларни, монополист корхона ёхуд давлат ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирувчи табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги ҳисобига соф фойда суммасини тақсимлаш тармоқ хусусиятига эга бўлган тақдирда нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) нархларни тартибга солувчи орган томонидан белгиланган тартибда аниқланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агар олдинги ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъект (иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация корхоналаридан ташқари) тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрларининг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши)га олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини оқилона ташкил этиш, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар қийматини камайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига маблағларни тежашга эришган бўлса, тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағларнинг 50 фоизгача бўлган суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинади, юқорида кўрсатилган харажатлар эса аниқлаштирилган параметрлар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ҳисоб-китобида ҳисобга олинадиган монополист корхона ва табиий монополия субъекти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисидаги қарорида назарда тутилган истеъмол нархлари индекси кўрсаткичидан кам бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг календарь йил мобайнидаги ўсиш кўрсаткичидан юқори бўлмаган тузатишни ҳисобга олган ҳолда, ходимларнинг амалдаги, бироқ штатдаги чекланган сонидан ортиқ бўлмаган ходимлар сонидан ҳамда амалдаги нарх (тариф)да қабул қилинган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти товарига нархлар (тарифлар)ни шакллантиришда юқори органлар ва хўжалик юритувчи субъект бирлашмаларини сақлаш учун ажратмалар бўйича харажатлар юқори орган юқори бошқарув органининг ёки хўжалик юритувчи субъект бирлашмасининг қарори билан белгиланган миқдорда ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган монопол корхоналарнинг ва табиий монополиялар субъектларининг товарларига нархларни (тарифларни) декларация қилиш (тасдиқлаш тартиби)
(IV-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти нарх (тариф) лойиҳасини нархларни тартибга солувчи органга кўриб чиқиш учун бевосита тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар давлат ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирган монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товардан ушбу давлат ёки хўжалик бошқаруви органи таркибига кирган бошқа монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан товар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган тақдирда, нарх (тариф) лойиҳасини кўриб чиқиш учун нархларни тартибга солувчи органга давлат ёки хўжалик бошқарувининг тегишли органи тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Товарга нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) учун монополист корхона ва табиий монополия субъекти нархларни тартибга солувчи органга ариза билан ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Низомга 1-иловага* мувофиқ шакл бўйича декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нарх (тариф) ҳисоб-китоби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) молиявий ҳисобот нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) меҳнат бўйича статистика ҳисоботи нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) умуман хўжалик юритувчи субъект ва ҳар бир аниқ товар бўйича алоҳида харажатлар моддалари мазмуни, қуйидагилар илова қилинадиган даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги йиғма маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга 2-иловага* мувофиқ шакл бўйича тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш моддий харажатларининг мазмуни (хомашё ва материаллардан, ёқилғи, электр энергиясидан фойдаланишнинг тасдиқланган нормалари кўрсатилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга 3 ёки 3а-иловаларга* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлашга тўғридан-тўғри харажатлар ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар мазмуни (меҳнатга харажатларнинг тасдиқланган нормаларини кўрсатган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3 ва 3а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 4-иловага* мувофиқ шакл бўйича асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммаси ҳисоб-китоби (дастлабки ва қолдиқ қиймат, асосий воситалар ва номоддий активлардан фойдаланиш муддатлари, фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 5-иловага* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш мақсадидаги устама харажатлар, материалларга билвосита харажатлар ва меҳнатга билвосита харажатлар мазмуни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари мазмуни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 6-иловага* мувофиқ шакл бўйича давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда мазмуни (шу жумладан асосий қарз ва фоизни қайтаришнинг тасдиқланган жадваллари тақдим этилган ҳолда жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган маблағлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 7-иловага* мувофиқ шакл бўйича фаолиятнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ушбу Низомга 8-иловага* мувофиқ шакл бўйича натура ифодасида товарлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар (ишлаб чиқариш (етказиб бериш) ҳажми пасайган тақдирда пасайиш сабаблари ёзма равишда асосланиши зарур);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 8-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоби кўрсатилган ҳолда (мавжуд бўлган тақдирда) ривожланиш давлат дастурларининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
(21-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) олдинги ҳисобот даври учун амалга оширилган (ёки амалга ошириладиган) ривожланиш давлат дастурлари натижасида ишлаб чиқариладиган товарларнинг материал сиғими, энергия сиғими ва меҳнат сиғими даражаси ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар;
(21-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) давлат дотацияларига ёки қонунчиликда назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларига бўлган эҳтиёж (зарурият бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар.
(21-банд «з» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар билан биргаликда барча ҳисоб-китоб материалларининг электрон вариантлари ҳам тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нархларни тартибга солувчи орган товарга нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ва нархларни тартибга солувчи органнинг сўрови бўйича қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатлар қуйидаги талаблар ҳисобга олинган ҳолда расмийлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тақдим этилган материаллар тикилган, тартиб рақами қўйилган, хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак, молиявий ҳужжатлар эса хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан биргаликда имзоланган бўлиши керак;
(22-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳужжатлар олдинги тўрт чорак ва олдинги календарь йил учун тақдим этилади (янгидан ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлардан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) асослашда маълумотлар бир йил ҳисобига кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган товарнинг нархи (тарифи) даражасига таъсир кўрсатадиган омиллар кескин ўзгарган тақдирда нархларни тартибга солувчи орган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эгадир. Бунда нархларни тартибга солувчи орган монополист корхона ва табиий монополия субъектига ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида ёзма кўрсатма юборади. Нархларни тартибга солувчи органнинг ёзма кўрсатмасида нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ташаббусининг сабаблари кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монополист корхона ёки табиий монополия субъекти нархларни тартибга солувчи органнинг ёзма кўрсатмаси олинган кундан бошлаб 15 кун мобайнида ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан нархлар (тарифлар)ни асослаш бўйича ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда, нархларни тартибга солувчи орган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни мавжуд камчиликлар ёзма равишда баён қилинган (тушунтирилган) ҳолда қайта ишлаш учун қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда нархларни тартибга солувчи орган томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган янги мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан тақдим этилган ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича барча зарур ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олинган кундан бошлаб бир ой муддатда нархларни тартибга солувчи орган қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши керак:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарх (тариф) оширилишини рад этиш тўғрисида (нарх ёки тарифни амалдаги даражада сақлаш тўғрисида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нарх (тариф)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ёхуд амалдаги нарх (тариф)ни ёки монополист корхона ва табиий монополия субъекти томонидан таклиф этилаётган нарх (тариф)ни ушбу Низом талабларига мувофиқ асосланган нарх (тариф) даражасигача ўзгартириш йўли билан, ёхуд монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан тақдим этилган даражада қолдирилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нархни тартибга солувчи орган ўз қарори тўғрисида монополист корхона ёки табиий монополия субъектини ёзма равишда хабардор қилади. Нарх (тариф) оширилиши рад этилган тақдирда ёзма билдиришномада рад этишнинг асоси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Нархни тартибга солувчи орган томонидан нарх (тариф)нинг декларация қилиниши (тасдиқланиши)да (мазкур Низомга 9-илова*) кўрсатилган сана монополист корхона ёки табиий монополия субъекти товарига декларация қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф)нинг амалга киритиш санаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 9-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нархларни тартибга солувчи органнинг нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) тўғрисидаги қарори табиий монополия субъекти томонидан улар кучга киришидан камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситаларида мажбурий тартибда эълон қилинади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш)нинг бир асл нусхаси ва декларация қилинадиган (тасдиқланадиган) нарх (тариф) ҳисоб-китоби (ушбу Низомга 1-илова*) ёки тариф сметаси (ушбу Низомга 10-илова*) нархлар (тарифлар) декларация қилинган (тасдиқланган) санадан бошлаб уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга, иккинчи нусхаси — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ва унинг ҳудудий органларига (кейинги ўринларда монополияга қарши давлат органи деб аталади) юборилади, учинчи нусхаси эса нархларни тартибга солувчи органда қолади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/549/0791-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Декларация қилинган (тасдиқланган) нарх даражаси сақлаб қолинган тақдирда, декларация қилинаётган (тасдиқланаётган) нархни (тарифни) ҳисоб-китоб қилиш таркибидаги сарфлар (харажатлар)нинг битта сатри суммаси сарфлар (харажатлар)нинг бошқа тури сатри суммаси ўзгариши ҳисобига ўзгарганда монополист корхона ёки табиий монополия субъекти ушбу ўзгариш тўғрисида, тузатиш киритилган ҳисоб-китобни (ушбу Низомга 1-илова*) тақдим этган ҳолда, нархларни тартибга солувчи органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 ва 10-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида нархларини тартибга солиш назарда тутилган айрим товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш тартиби
(V-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Товарларнинг айрим турларига давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, қонунчиликда назарда тутилган ўз ваколатлари доирасида, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгиланиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар)ни ва устамаларни шакллантириш ушбу Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатиб ўтилган товарларни ишлаб чиқарувчилар давлат бошқаруви тегишли органига ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органига ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ рўйхат бўйича ҳужжатларни тақдим этади. Давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олингандан кейин бир ҳафта муддатда қуйидаги хатти-ҳаракатлардан бирини амалга ошириши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатлар иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатларни мавжуд камчиликлар ёзма баён қилинган (тушунтирилган) ҳолда қайтаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатларни нархларни тартибга солувчи органга келишиш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 11-иловага* мувофиқ шакл бўйича қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ёки устамалар лойиҳаси билан биргаликда қуйидаги тартибда нархларни тартибга солувчи органга юборилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 11-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органи томонидан — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, ҳудудий жойлашиши бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармаларига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ёки устамалар лойиҳасини нархларни тартибга солувчи орган томонидан кўриб чиқиш ва келишиш ушбу Низомнинг IV бўлимида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида нархларини тартибга солиш назарда тутилган айрим товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни шакллантириш ва белгилаш тартиби ушбу Низомнинг III ва IV бўлимларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нархлари (тарифлари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар нархлар (тарифлар)ни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив ҳужжат чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда (агар унда бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархлар (тарифлар), устама нарх, чекланган рентабеллик ошганда ва тартибга солувчи коэффициент ўзгарганда нархларни тартибга солувчи органда тасдиқлаши (келишиб олиши) шарт.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нархлари (тарифлари) Ҳукумат қарорларига мувофиқ тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар нархларни тартибга солувчи органда нархлар (тарифлар)ни:
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив ҳужжат ёки Ҳукумат топшириғи чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда (агар уларда бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса);
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарх (тариф), устама нарх, чекланган рентабеллик ошганда ва тартибга солувчи коэффициент ўзгарганда декларация қилиши (тасдиқлаши, келишиб олиши) шарт.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Товарларга нархлар (тарифлар) шакллантирилиши ва қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) тўғри шакллантирилиши ва қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монополияга қарши давлат органи қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу Низом талабларига риоя қилиш бўйича текширишлар ўтказади ва ўрганади (таҳлил қилади).
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Назоратни амалга ошириш учун монополияга қарши давлат органи давлат ва хўжалик бошқаруви органидан, монополист корхона ва табиий монополия субъектидан нархларни тартибга солувчи органга тақдим этилган, тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)нинг ҳисоб-китобини асослайдиган материалларни сўрашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биржа (аукцион) савдоларида шаклланаётган нархларни назорат қилиш учун монополияга қарши давлат органи ҳар куни биржа (аукцион) савдолар ташкилотчилари томонидан биржа (аукцион) савдоларига қўйилиши керак бўлган товарнинг тегишли номенклатураси бўйича тақдим этиладиган маълумотлардан, шунингдек сотилган товар нархларининг ўртача биржа нархлари тўғрисидаги маълумотлардан ва биржа (аукцион) савдоларида шаклланган нархлардан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Монополияга қарши давлат органи белгиланган тартибда назорат функцияларини бажариш, шунингдек таҳлил қилиш давомида мазкур Низом талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ иш қўзғайди ва тегишли қарор қабул қилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ушбу Низом талаблари бузилишига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
декларация қилинган (тасдиқланган), келишилган ва белгиланган тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни ошириш, биржа (аукцион) савдолари натижасида шаклланган хўжалик юритувчи субъектлар товарларига нархлар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) уларни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан хўжалик юритувчи субъект томонидан қўлланиш;
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган нархлар бўйича ёки биржа савдоларида сотиб олинган қонунчиликка мувофиқ қайтадан сотилиши тақиқланган ресурсларни қайтадан сотишдан даромадлар олиш;
(36-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш), келишиш ва белгилаш учун нархларни тартибга солувчи органларга, давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ишончсиз маълумотлар тақдим этилиши натижасида нарх (тариф)нинг оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг нархига (тарифга) хомашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган томонидан тасдиқланган давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар бўйича товарларни ишлаб чиқариш учун бевосита ҳақиқатда фойдаланиладиган хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия сарфининг техник ва технологик нормаларини ошириш, бундан технологик бузилишларнинг олдини олишга ёки давлат органларининг кўрсатмаларини бажаришга йўналтирилган енгиб бўлмайдиган куч, шунингдек табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия сарфининг техник ва технологик нормалари оширилиши ҳоллари мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда қўймаслик — бу биржа нархларининг ўсишига олиб келиши мумкин;
(36-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархи (тарифи) тартибга солинадиган нархлар даражасида белгиланадиган товарнинг бошланғич нархини биржа савдоларига ошириб қўйиш;
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монополист корхоналар томонидан фақат биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш;
(36-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотиш.
(36-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда тасдиқланган ёки белгиланган харид нархлари (тарифлар)нинг истеъмолчи томонидан пасайтирилиши;
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 октябрдаги 287-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 43-сон, 573-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрларининг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши)га олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини оқилона ташкил этиш, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар қийматини камайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан қўшимча фойда олиниши ушбу Низомнинг бузилиши ҳисобланмайди ва кўрсатиб ўтилган фойда олиб қўйилмайди.
(36-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 64-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й.,10-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Хўжалик юритувчи субъект томонидан нархни (тарифни) қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар товарларни асоссиз оширилган нарх (тариф) бўйича сотишдан олинган ҳақиқатдаги тушум билан (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу товарнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган (тасдиқланган, келишилган) нархи (тарифи) қиймати (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъект томонидан нарх (тариф) шаклланиши тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар товарларни оширилган нарх (тариф) бўйича сотишдан олинган амалдаги тушум билан (уларга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу Низомга мувофиқ шакллантирилган нарх (тариф) бўйича ушбу товарнинг қиймати (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ўртасидаги тафовут сифатида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тасдиқланган ва белгиланган харид нархлари (тарифлар) пасайтирилиши натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган маблағлар тасдиқланган ёки белгиланган харид нархи (тариф) билан ҳисоб-китоб амалга оширилган амалдаги нарх (тариф) ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 октябрдаги 287-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 43-сон, 573-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотиш нархларига устамалар қўшилган ҳолда товарларга сотиш нархларини шакллантирадиган ва қўллайдиган савдо, умумий овқатланиш, таъминот-сотиш, воситачилик корхоналари ва бошқа ташкилотлар учун олиб қўйилиши лозим бўлган маблағлар қуйидагича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асоссиз оширилган устамалар қўлланилган ҳолларда — товарларни сотишдан олинган ҳақиқатдаги устама суммаси билан декларация қилинган (тасдиқланган) ёки белгиланган устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарх белгилашнинг амалдаги тартиби бузилган ҳолда аниқланган белгиланган устамалар қўлланилган ҳолларда — асоссиз оширилган нархлар бўйича сотилган товарнинг бутун ҳажмига ҳисоблаб чиқилган устама суммаси билан қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқилган сотилган товарнинг айни ўша ҳажмига устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида белгиланади.
(37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларига нисбатан чекланган рентабеллик белгиланган корхоналар учун умуман товарлар гуруҳлари (турлари) бўйича чекланган рентабеллик оширилиши ҳисобига олинган маблағлар йиллик ҳисоб-китоблар асосида олиб қўйилиши керак.
(37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Товарларнинг юқори ликвидли ва монопол турлари биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектдан товарни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, хўжалик юритувчи субъект томонидан охирги савдоларга қўйилган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарнинг бошланғич нархини биржа савдоларига ошириб қўйилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектдан бошланғич нарх ҳамда белгиланган тартибга солинадиган нарх (тариф) ўртасидаги тафовут, хўжалик юритувчи субъект томонидан биржа савдоларида сотилган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда товарларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан экспортга сотиш фактлари аниқланганда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган ҳажмни сотиш нархи билан биржа савдоларининг бошланғич нархи ўртасидаги тафовутга кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағлар олиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тартибга солинадиган нархлар бўйича ёки биржа савдоларида истеъмолчилар томонидан сотиб олинган, қонунчиликка мувофиқ қайтадан сотиш тақиқланган ресурсларни қайтадан сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қайтадан сотишдан сотиб олиш нархи ва қайтадан сотиш нархи ўртасидаги тафовут тарзида олинган даромад Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Жамғарма) олиб қўйилади.
(39-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/549/0791-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Монополист корхона ёки табиий монополия субъекти томонидан янги нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг чекланган даражаларини амалга киритиш муддатларига риоя қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) янги жорий этилган нархлар (тарифлар) билан аввал амал қилган нархлар (тарифлар) ўртасидаги қонунчиликда назарда тутилганига зид равишда янги нархлар (тарифлар) муддатидан олдин амалга киритилган давр учун товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган тафовут сифатида аниқланади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Табиий монополия субъекти, монополист корхона томонидан декларация қилинмасдан (тасдиқланмасдан) нархлар (тарифлар) қўлланилиши ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) корхона тегишли Давлат реестрига киритилган санада амал қилган нарх (тариф) билан корхона тегишли Давлат реестрига киритилган санадан бошлаб давр учун товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъект томонидан давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) нархларни тартибга солиш органида тасдиқланмасдан қўлланилиши ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) нархларни тартибга солиш органида тасдиқланган санада амал қилган нарх (тариф) билан кўрсатиб ўтилган санадан бошлаб бутун даврда товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъект томонидан нархларни тартибга солиш органи томонидан тасдиқланмасдан (келишилмасдан) нархларни (тарифларни) қўллаш ҳолатлари аниқланганда, агар уларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган бўлса, асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида назарда тутилган нархларни тартибга солиш органида тасдиқлаш (келишиш) санасида амал қилган нарх (тариф) билан кўрсатиб ўтилган санадан бошлаб бутун даврда товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Жарима солиш суд тартибида, хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳуқуқ бузилиши содир этилиши айби тан олинган ва жарима ихтиёрий тўланган ҳолларда эса — монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом бузилиши натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий тартибда тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи истеъмолчиларга қайтариш ва/ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар ундирилиши тўғрисида судга мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ушбу Низомнинг 37 — 41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади, ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилади, ушбу Низомнинг 48-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 36-банди бешинчи хатбошида кўрсатилган хом ашё, материаллар, ёқилғи ва энергиянинг техник ва технологик нормалари оширилиши ҳисобига аниқланган сумма махсус транзит ҳисоб рақамига олиб қўйилади. Бунда ушбу сумма хом ашё, материаллар, ёқилғи ва энергиянинг техник ҳамда технологик нормаларининг амалдаги ошган ҳажмини тегишли хом ашё, материаллар, ёқилғи ёки энергия нархига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 36-банди тўққизинчи хатбошисида кўрсатилган товарни биржа савдоларида сотишда бошланғич нархни ошириб қўйилиши натижасида олинган маблағлар бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Жарима қоида бузилишининг бутун даври учун қўлланилади ва ундириш, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати ва бюджет билан ўзаро муносабатларидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин унинг тасарруфида қоладиган фойда ҳисобидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 48-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ноқонуний олинган маблағлар олиб қўйилиши ва хўжалик юритувчи субъектларга жарима солиниши уларнинг ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларини қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Бюджетдан ташқари Жамғармага олиб қўйилиши керак бўлган маблағларни ҳисоблаб чиқишда ушбу Низом талаблари бузилишига йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар оширилишига олиб келган ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси хўжалик юритувчи субъектдан олиб қўйиладиган маблағ камайтирилишига ҳисобланмайди.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Монополияга қарши давлат органи ноқонуний олинган маблағларни олиб қўйиш ва ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисидаги суд қарорини олиб, суднинг мазкур қарори кучга киргандан кейин ушбу маблағларни бюджетдан ташқари Жамғармага ундириш чораларини кўради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Назорат қилувчи органлар ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланганда текшириш ва ўрганиш материалларини тегишли чоралар кўриш учун монополияга қарши давлат органига юборадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом талаблари бузилишини мустақил аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча маблағлар олган хўжалик юритувчи субъект уларни истеъмолчиларга қайтаради ёхуд, истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига киритади. Ушбу ҳолда жарима қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Монополияга қарши давлат органи томонидан, шунингдек назорат органлари томонидан тақдим этилган текшириш ва ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу Низомнинг 37 — 41-бандларига мувофиқ қайтарилиши, олиб қўйилиши керак бўлган маблағларнинг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима қўлланилади, айнан ўша қоида бузиш жарима қўлланилгандан кейин икки йил мобайнида такроран аниқланганда эса — 20 фоизидан 50 фоизигача миқдорида жарима қўлланилади, алкоголли маҳсулотларни қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-белгиланган нархлардан паст нархларда сотиш ҳоллари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) тайёрловчи корхонага нисбатан қуйидагича жарима қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 200 баравар миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда — алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган корхона томонидан қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 300 баравари миқдорида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган жарима суммасини аниқлашда сотилган алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қиймати қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархи бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Охирги ҳисобот санасига хўжалик юритувчи субъект жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ошадиган жаримани ундириш унга ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида ундириладиган суммани ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ушбу Низом талаблари давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёзма топшириғи бўйича хўжалик юритувчи субъект томонидан бузилган тақдирда маблағлар ушбу қарорни қабул қилган органнинг ҳисоб-китоб рақамидан олиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Монополияга қарши давлат органининг қарори юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Бюджетдан ташқари Жамғармага нотўғри ундирилган маблағлар ва жарималарни қайтариш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланган ҳолда монополияга қарши давлат органи ёхуд суд қарори билан амалга оширилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 61-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда) илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 19 июндаги 216-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 11 августдаги 384-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 79-модда) илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 92-модда) 2-илованинг 3 ва 8-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 29 июлдаги 179-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 38-модда) 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илованинг 2 ва 14-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги 165-сон ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 12 апрелдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 25-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ–59-сон Қонуни) 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 14 ва 28-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ–594-сон қарори)» 2007 йил 26 июндаги 129-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 35-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2007 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида» 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори)» 2010 йил 2 августдаги 165-сон қарорига 1-илованинг 2 ва 4-бандлари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда; 2012 й., 6-сон, 60-модда, 10-сон, 106-модда, 21-сон, 232-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда, 43-сон, 573-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда, 38-сон, 1049-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 20.10.2023 й., 09/23/549/0791-сон)