Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2020 03.07.1999 йилдаги 327-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.07.1999 йилдаги 327-сон
Date of entry into force
03.07.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРМАЁТГАН ВА ҚОНУНЧИЛИКДА БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРДА ЎЗЛАРИНИНГ УСТАВ ЖАМҒАРМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРМАГАН КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг маблағлари ва мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари давлат солиқ хизмати органлари томонидан умидсиз солиқ қарзларини ҳисобдан чиқариш учун белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 100-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бюджетдан ташқари жамғармалар улар томонидан ҳисобдан чиқарилган қарздорлик суммалари алоҳида ҳисобга олинишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўйган тугатилаётган корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан материаллар давлат солиқ хизмати органлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан айбдор шахсларни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш ва давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонунчиликда белгиланган муддатда таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар уни амалда шаклланган, лекин қонунчиликда белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, миқдоргача камайтиришлари ёки белгиланган тартибда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга қайта ташкил этилишлари мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар томонидан мазкур талаблар бажарилмаганда уларнинг тугатилиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хат боши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тақдимномасига кўра ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 3 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
327-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
3 июлдаги 327-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Мазкур Низом молия-хўжалик фаолиятини олти ой мобайнида амалга оширмаётган корхоналарни (талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари бўйича уч ой мобайнида операцияларни ўтказмаган савдо, савдо-воситачи корхоналарни), шунингдек қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини белгилаб беради.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 293-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Мазкур Низомда «молия-хўжалик фаолияти» атамаси остида корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти тушунилади.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. Корхоналарни тугатиш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона муассислари (қатнашчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш);
(1.3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий суд қарори асос бўлиб ҳисобланади.
(1.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий корхонада ягона қатнашчи қолиши;
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонани ихтиёрий тугатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори асосида тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.31. Ушбу Низом қоидалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар ва кредит бюроларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан уларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд томонидан банкрот деб эълон қилинган корхоналарни тугатишда қўлланилмайди.
(1.31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 293-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини иқтисодий судлар қарорлари бўйича амалга ошириш (уларнинг муассислари, қатнашчилари уларни тугатишга рози бўлмаган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахслар турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб этишни таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда) туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар (кейинги ўринларда махсус комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.5. Мазкур Низом III бўлимининг амал қилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарга ҳамда муассислари (қатнашчилари)нинг ёки улар томонидан вакил қилинган органларнинг турар жойини аниқлаш мумкин бўлмаган корхоналарга, IV ва V бўлимларда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ТУГАТИЛАДИГАН КОРХОНАЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Савдо ва савдо-воситачи корхоналар томонидан уч ой мобайнида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар томонидан эса — олти ой мобайнида банк ҳисоб рақамлари бўйича пул операцияларини ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ҳолларда тижорат банклари уч кун муддатда у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига ахборот тақдим этади, ахборотда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкда ҳисоб рақами очилган ва охирги операция ўтказилган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ҳисоб рақамларида пул маблағларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг, кредиторлар рўйхати кўрсатилган ҳолдаги 2-картотеканинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонанинг мансабдор шахслари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида суднинг тегишли қарори тақдим этилган тақдирда банклар кейинги иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларини ёпадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хўжалик юритувчи субъектларнинг ёпилаётган ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиқлари фойдаланиш ҳуқуқисиз тижорат банклари томонидан махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади, хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов учун банкка тақдим этилган кредиторлик қарзи эса кўзда тутилмаган ҳолатлар алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъектлар номига тушган маблағлар уларнинг банкдаги ҳисоб рақамлари ёпилгандан кейин фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисоб рақамларида жамланган маблағлар тижорат банклари томонидан биринчи навбатда хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан ва бюджетдан ташқари фондлардан қарзини тўлашга, қолган сумма эса — тўловларнинг календарь навбати бўйича уларнинг кредиторлик қарзини тўлашга йўналтирилади.
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Солиқ органи банк муассасасидан мазкур Низомнинг 2.1-бандида кўрсатилган маълумотлар олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда молия-хўжалик фаолиятини сўнгги олти ой мобайнида амалга оширмаган корхоналарни (банк операцияларини уч ой мобайнида амалга оширмаган савдо, савдо-воситачи корхоналарни), шу жумладан:
(2.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 293-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини бошламаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкка эга бўлмаган ва (ёки) мол-мулкини аниқлаш мумкин бўлмаган (бундан кейин мол-мулки бўлмаган корхоналар деб аталади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассислари (қатнашчилари)нинг турар жойини аниқлаш, тугатиш жараёнига мазкур шахсларни жалб қилишни таъминлаш имкони бўлмаган (бундан кейин муассислари бедарак бўлган корхоналар деб аталади) корхоналарни аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.3. Қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни аниқлаш рўйхатдан ўтказган орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.4. Солиқ органлари, қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарнинг аниқланишига кўра, рўйхатдан ўтказувчи органга мол-мулки бўлмаган ва (ёки) муассислари бедарак бўлган корхоналарни тугатиш тўғрисида тақдимнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қолган корхоналар бўйича корхоналарни тугатиш бўйича тегишли ҳудудий махсус комиссияга корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўровномалар юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.5. Рўйхатдан ўтказувчи орган махсус комиссияга қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўровнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.6. Махсус комиссия корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёхуд мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ органига — қонунчиликда белгиланган муддатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган корхоналар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчи органга – қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар бўйича бир ҳафта муддатда хулоса (қарор) юборишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорларига мувофиқ ташкил этилган корхоналар бўйича хулоса махсус комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.7. Махсус комиссия томонидан корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар бўйича — протокол билан молия-хўжалик фаолиятини тиклаш учун муддат белгиланади ва назорат қилиб борилади;
(2.7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар бўйича — устав жамғармасини шакллантириш учун муддат белгиланади ва назорат қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.8. Солиқ органи махсус комиссиянинг мазкур Низомнинг 2.6-бандида назарда тутилган хулосасини (қарорини) олган кундан бошлаб уч кун муддатда корхоналарнинг давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарзларини аниқлайди ва:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар ҳамда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарзлари бўлмаган корхоналар бўйича — уларни тугатиш тўғрисидаги тақдимномани ва махсус комиссия хулосасини рўйхатдан ўтказувчи органга юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари мавжуд корхоналар бўйича — уларнинг солиқ қарзларини ундиради ёки умидсиз солиқ қарзлари мавжуд корхоналарни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлар солиқ хизмати органи томонидан ундирилса, у ҳолда солиқ хизмати органи уч кун муддатда корхонани тугатиш тўғрисидаги тақдимномани ва махсус комиссия хулосасини рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
(2.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 293-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.9. Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (фаолият кўрсатмаётган корхоналар) ва қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган сифатида тугатиладиган корхоналар реестрини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.10. Рўйхатдан ўтказувчи органлар фаолият кўрсатмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддат мобайнида устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар реестрига киритилган корхоналар тўғрисида улар бўйича алоҳида ҳисоб олиб борувчи тегишли статистика органларига ҳар ойда маълумотлар тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган реестрга устав жамғармасини қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида шакллантирмаган акциядорлик жамияти шаклидаги корхона тўғрисида ёзувлар киритишда рўйхатдан ўтказувчи орган бундай ёзувлар киритилган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда бу тўғрида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли органини хабардор қилади.
(2.10 - бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сонли Қарори билан хатбоши қўшилган;— ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти — бир ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд корхона муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатга олувчи орган бир ҳафта муддатда иқтисодий судга корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво аризасини белгиланган тартибда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий суд томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган иқтисодий суд бу ҳақда корхонани давлат рўйхатидан ўтказган органга, махсус комиссияга, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли органига (агар корхона акциядорлик жамияти бўлса) ёзма равишда хабар бериши шарт. Бунинг асосида:
(3.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг давлат реестрига корхона тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус комиссия корхонани тугатишни амалга оширишга киришади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли органи Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрига тегишли ёзувларни киритади.
(3.2 - банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5. Иқтисодий суднинг қарори кучга кирган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар махсус комиссияга ўтади.
(3.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.6. Махсус комиссия корхонанинг пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларини (тугатиш ҳисоб рақамини) жамлаш бўйича корхонага хизмат кўрсатувчи банкка топшириқ юборади. Корхонага хизмат кўрсатувчи банк бир ҳафта муддатда корхонанинг пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлайди ва тугатиш ҳисоб рақамидаги қолдиқлар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда махсус комиссияга тақдим этади.
(3.6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 293-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссияси уч кун муддатда бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон берилишини ташкил этади. Тугатиш тўғрисидаги эълонда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, кредиторларнинг талаблари кўрсатилган аризаларни қабул қилиш муддати кўрсатилади, бу муддат мазкур эълон чиқарилган вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредиторларни аниқлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларни юридик шахснинг тугатилиши тўғрисида хабардор қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дебиторлик қарзларни ундириб олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонанинг мавжуд мол-мулкини хатловдан ўтказишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш муддати тугагандан сўнг махсус комиссияси тугатилаётган корхона мол-мулки таркиби тўғрисидаги маълумотлар, кредиторлар томонидан қўйилган талаблар рўйхати, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади ва келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга юборади, унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонани тугатиш жараёни бошланганлиги тўғрисида матбуот органларида берилган эълоннинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи банкнинг тугатиш ҳисобварағида маблағларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси ва мавжуд кредиторлик қарзлари бўйича маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида рўйхатдан ўтказувчи орган оралиқ тугатиш баланси лойиҳасига розилик берганлиги ёки рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда розилик беришни рад этганлиги тўғрисида ёзма хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оралиқ тугатиш баланси рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилгандан кейин махсус комиссия томонидан тасдиқланади.
(3.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.7. Тугатилаётган корхона кредиторларига пул маблағлари оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган навбатга кўра махсус комиссияси томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тугатилаётган корхонанинг мавжуд пул маблағлари кредиторлар талабларини қондириш учун етарли бўлмаса махсус комиссияси корхонанинг мол-мулкини қонунчиликда белгиланган тартибда сотади.
(3.7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг маблағлари ва мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, уларнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари давлат солиқ хизмати органлари томонидан умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш учун белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
(3.7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 25-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ инспекциялари ҳисобдан чиқарилган умидсиз солиқ қарзи суммаларининг ҳисобини юритади.
(3.7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 25-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўйган тугатилаётган корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан материаллар давлат солиқ хизмати органлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан айбдор шахсларни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш ва давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.8. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан кейин махсус комиссия кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тасдиқловчи банк тўлов ҳужжатлари нусхаларини илова қилган ҳолда тугатиш баланси лойиҳасини тузади ва келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида тугатиш баланси лойиҳаси келишилганлиги ёхуд, рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда, келишиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш баланси ҳудудий махсус комиссия томонидан тасдиқланади.
(3.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.9. Юридик шахснинг кредиторлар талаблари қондирилгандан ва тугатиш баланси тасдиқлангандан сўнг қолган мол-мулки, қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, унинг ушбу мол-мулкка мулкий ҳуқуқларга ёки шу юридик шахсга нисбатан мажбурий ҳуқуққа эга бўлган муассислари (қатнашчилари)га берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.10. Махсус комиссия банкдаги тугатиш ҳисоб рақамини ёпади, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳамда муҳрни, бурчакли ва бошқа штампларни йўқ қилиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия томонидан корхонанинг муҳри, бурчакли ва бошқа штампларини, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топиш имкони мавжуд бўлмаса, уларнинг бекор қилиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради ва мазкур эълонни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонанинг товар белгиси мавжуд бўлса махсус комиссия тегишли органларга корхонанинг тугатилиши муносабати билан товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақида хат жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия тугатиш ишлари тугалланганлиги тўғрисидаги (қолган мол-мулк тақсимотини ҳисобга олган ҳолда) протоколни расмийлаштиради ва тасдиқлайди.
(3.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 293-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.11. Корхонанинг тугатиш ҳужжатлари тўлиқ пакети тўплангандан сўнг махсус комиссия тугатилаётган корхонани юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ органининг давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги Махсус комиссия протоколи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона ҳужжатларининг Давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.
(3.11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 293-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.12. Рўйхатдан ўтказувчи орган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар асосида уч кун муддатда корхонани унинг тугатилиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва юридик шахслар давлат реестрига бу ҳақда ёзиб қўяди ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, корхонага хизмат кўрсатувчи банкка, статистика ва солиқ органига хабар юборади, улар корхонани бир иш куни мобайнида ҳисобдан чиқаришлари шарт.
(3.12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзиб қўйилгандан сўнг корхонани тугатиш якунланган, корхона эса мавжуд эмас деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛГАН ВАҚТДАН БОШЛАБ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРМАЁТГАН КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳудудий махсус комиссия қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонанинг тугатилиши тўғрисида матбуотда эълон беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварағини ёпади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчи органга корхонани давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади ҳамда агар, мавжуд бўлса, йўқ қилиш учун муҳр ва штампларни топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия томонидан корхонанинг муҳри, бурчакли ва бошқа штампларини, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топиш имкони мавжуд бўлмаса, уларнинг бекор қилиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради ва мазкур эълонни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 293-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Матбуотда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон чиққандан сўнг камида бир ойдан кейин қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилганда корхона рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестридан чиқарилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонани унинг тугатилиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий суднинг корхонани тугатиш тўғрисидаги қарори;
(4.2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар мавжуд бўлса — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварағи ёпилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ органининг корхона давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонанинг тугатилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундан кейин тугатиш жараёни мазкур Низомнинг 3.12-бандига мувофиқ амалга оширилади.
(4.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 293-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. МУАССИСЛАРИ БЕДАРАК БЎЛГАН КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. Муассислари бедарак бўлган корхоналар бўйича рўйхатдан ўтказувчи органлар матбуотда улар томонидан корхоналарни тугатиш жараёнининг бошланиши тўғрисида эълон берадилар ҳамда айни пайтда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларига — муассислар ва мансабдор шахсларни қидириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур корхоналарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига — уларнинг банк ҳисобварақларини белгиланган тартибда ёпиш учун тегишли ахборот юборадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2. Агар уч ойдан сўнг муассислар (қатнашчилар) келмаса ёки топилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда корхонани тугатиш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.
(5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.3. Иқтисодий суд томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра ҳудудий махсус комиссия томонидан амалга оширилади. Корхонани тугатиш мазкур Низомнинг 3.5 — 3.12 ёки 4.1 - 4.2-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
(5.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.4. Корхонани тугатиш жараёни тугаллангандан сўнг қолган мол-мулк тегишли орган томонидан эгасиз мол-мулк сифатида ҳисобга олинади. Тугатиш жараёни тугаллангандан сўнг қолган пул маблағлари мавжуд бўлган тақдирда махсус комиссия улар ҳисобига мол-мулк сақланишини ташкил қилади. Сақлаш муддати тугатиш жараёни тугаллангандан кейин уч йилдан ошмаслиги керак. Пул маблағлари мавжуд бўлмаганда ёки уч йиллик муддат мобайнида сақлаш учун сарфланиб бўлган тақдирда, мол-мулк сақланмайди ва сотиб юборилади. Тушган маблағлар, операция харажатларидан ташқари, банкда ушбу мақсад учун махсус очиладиган ҳисобвараққа ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар бедарак бўлган муассислар (қатнашчилар) мулки ҳисобланади ва корхона тугатилган вақтдан камида уч йилдан сўнг маҳаллий бюджетга ўтказилиши керак.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 23-сон, 237-модда; 2008 й., 52-сон, 523-модда; 2012 й., 29-сон, 339-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 2-сон, 25-модда; 2015 й., 9-сон, 100-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда, 20-сон, 372-модда, 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)