Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2018 26.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2792
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 26.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2792
Date of entry into force
30.05.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2792]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 2018-30, 80 ва 01-02/8-30-сонли «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2792-1, 01.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 7-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли «2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 20 июлдаги 2010-28, 54 ва 01-02/8-13-сон «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2133, 2010 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 281-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 16 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016-16-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 16 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 16 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01-02/8-25-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-16, 33 ва 01-02/8-25-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон «2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ 2017 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқ тўловларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари 2017 йилнинг 1 январигача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон «2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2017 йилнинг 1 январигача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёрдамчи пудратчи ташкилотлар — тайёр ҳолда топшириш шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари билан шартнома асосида ўзлари бажарадиган ишлар ҳажми бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида Дастур доирасида «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга сотиладиган қурилиш материаллари ва ускуналари ҳажми бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан ва ягона солиқ тўловидан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган имтиёзларни қўллашга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат ташкилотлари учун — тайёр ҳолда топшириш шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёрдамчи пудратчи ташкилотлар учун — тайёр ҳолда топшириш шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари билан тузилган шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича қурилиш материаллари ва ускуналарини реализация қилиш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартноманинг мавжудлиги асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2009, 2009 йил 19 сентябрь) билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган имтиёзларни қўллаш учун корхоналар қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга оширилган ишлар ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга реализация қилинган қурилиш материаллари ва ускуналари бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель), бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига ҳисоблаб ёзилмайди ва киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назарда тутмайдиган солиқлар ва божхона имтиёзларини бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби юқорида қайд этилган Низом билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Низом «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ бош директори К. ХОШИМБЕКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 16 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 246-модда)