Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2016 16.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2133
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 16.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2133
Date of entry into force
26.08.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ ИНВЕСТ» ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ ВА «ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ ИНВЕСТ» ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ТУЗИЛГАН ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР ҲОЛДА ТОПШИРИШ ШАРТЛАРИ БИЛАН ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ДОИРАСИДА УЛАР ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР ҲАЖМЛАРИ БЎЙИЧА ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 16 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2133]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-16, 33 ва 01-02/8-25-сонли «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2792, 26.05.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда), Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 7-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон «Қишлоқ жойларида уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 358-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 38-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 20 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010-28-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 20 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона қўмита раиси С. НОСИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 20 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01-02/8-13-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 20 июлдаги 2010-28, 54, 01-02/8-13-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 32-33-сон, 358-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил., 5-сон, 38-модда) мувофиқ «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси 2014 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлардан ҳамда Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1463-сон, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) мувофиқ бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар ҳисоблаб чиқарилмайди ва маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатишни назарда тутмайдиган солиқлар ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби юқорида қайд қилинган Низом билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. »Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил., 5-сон, 38-модда) асосан «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари 2014 йил 1 январгача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқларнинг барча турларини давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Пудрат ташкилотлари томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақат «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Пудрат ташкилотлари томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган божхона имтиёзлари фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари бўйича қўлланилади. Божхона имтиёзлари пудрат ташкилоти «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишни тасдиқловчи мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклда «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси томонидан бериладиган маълумотномага мувофиқ тақдим этилади. Маълумотнома товарларни эркин муомалага чиқариш режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатишни назарда тутмайдиган солиқлар ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Низом «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш инвест» бош директори К. ХОШИМБЕКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 18 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎Тақдим этилади ____________________________________________________

‎‎(божхона расмийлаштируви жойи бўйича ҳудудий божхона органи)


‎‎МАЪЛУМОТНОМА

Берилди‎

‎Юридик шахснинг тўлиқ номи‎

‎‎‎____________________________________________
‎____________________________________________

‎Юридик манзили‎
‎‎
‎____________________________________________
‎____________________________________________

‎СТИР‎

‎‎‎____________________________________________

‎Ушбу пудрат ташкилоти «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан 20___ йил «___» ________ _______-сон тузилган шартномаси бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида ишлар ҳажмларини амалга оширишини тасдиқлайди.

‎Раҳбар‎
‎‎____________________/_______________________/
М.Ў.‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 281-модда)