03.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 03.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон
Date of entry into force
03.08.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини ижро этиш ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари ва архитектуравий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига мувофиқ тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш асосида қишлоқ аҳолисининг турар-жой шароитларини тубдан яхшилаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой ва ижтимоий аҳамиятдаги объектлар қуришнинг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган 42 та ер массиви танлаб олинди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009-2010 йилларда 260,5 млрд.сўм, шу жумладан, 2009 йилда — 65,5 млрд. сўм миқдорида тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ аҳоли пунктларида якка тартибдаги уй-жой қурилишини кредитлаш манбалари аниқлаб олинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБнинг намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қурилишида якка тартибда иморат қурувчиларга кўмак бериш учун республиканинг ҳар бир минтақасида ўз филиалига эга «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган шуъба инжиниринг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой бозорини маркетинг жиҳатдан ўрганиш ва бунинг асосида қуриш массивларини, барпо этиладиган уй-жойлар, ижтимоий аҳамиятдаги объектлар ва муҳандислик инфратузилмалари таркиби ҳамда тузилмасини танлаб олиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ аҳоли пунктларида якка тартибдаги янги уй-жойлар, шунингдек, ижтимоий аҳамиятдаги объектлар ва муҳандислик инфратузилмаларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида буюртмачи функцияларини шартнома асосида бажариш, жумладан, молиялашни ташкил этиш ва қурилишнинг бориши устидан техник назорат ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли буюртманомаларига мувофиқ уй-жойлар, шунингдек, намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартларида ижтимоий аҳамиятдаги объектлар ва муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш буюртмаларини объектларни сифатли қуришни таъминлаб бера оладиган амалдаги ва янгитдан ташкил этилаётган пудратчи қурилиш ташкилотлари ўртасида танлов асосида жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар ҳисобидан узил-кесил ҳисоб-китоб қилинган ҳолда намунавий лойиҳалар бўйича қурилган якка тартибдаги уйларни аҳолига бериш, шунингдек, муҳандислик инфратузилмаси, ижтимоий-маданий ва санитария-маиший аҳамиятдаги объектларни эксплуатация ташкилотларига топшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уй-жой бозорини маркетинг жиҳатдан ўрганиш ҳамда аҳолининг буюртманомалари асосида ҳар йили 1 апрелгача минтақалар доирасида қуриладиган уй-жойлар ва ижтимоий аҳамиятдаги объектлар ҳажми, таркиби ва тузилмаси бўйича таклифлар тайёрлайди;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан маркетинг жиҳатдан ўрганиш натижалари асосида ҳар йили 1 майгача Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилган ҳолда қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган ер массивлари танлаб олинади ҳамда кейинчалик улар намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой ва ижтимоий аҳамиятдаги объектлар қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясига топширилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 1-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ ер участкаси ва намунавий лойиҳани танлаган якка тартибда иморат қурувчи «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан турар-жой биносини қуришда буюртмачи вазифасини бажариши учун «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан шартнома тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибда иморат қурувчи билан тузилган шартнома асосида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси буюртмачи сифатида «тайёр ҳолда топшириш»шарти билан намунавий лойиҳа бўйича якка тартибдаги турар-жой биноси қурилиши юзасидан барча ишлар комплексини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ва якка тартибда уй-жой қурувчи ўртасида шартнома тузилганидан кейин якка тартибда уй-жой қурувчига ер участкасини ажратиш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан кимошди савдоси ўтказилмасдан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга расмийлаштирилади.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Б.А.Хўжаев) «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибдаги уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ихтисослаштирилган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда «Қишлоқ қурилиш инвест» компаниясининг зарур моддий-техника базаси яратилишини назарда тутган ҳолда унинг устав капиталини шакллантирсин, шунингдек, компаниянинг малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, банк устав жамғармаси маблағларини гаров тариқасида қайтариш асосида ажратиб берилишини назарда тутган ҳолда «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясини ушбу жамғарма маблағи ҳисобидан айланма маблағлар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти объектларини қуриш республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 14 январдаги ПҚ-1687-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 3-4-сон, 29-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги уй-жой қурилиши массивларида ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қурилиши инвесторлар маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари кредитлари ҳисобидан амалга оширилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий инфратузилма объектлари ва ташқи муҳандислик тармоқлари қурилиши Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ва унинг минтақавий филиалларига зарур инфратузилмани ташкил этиш учун шартнома асосида ер участкаларини ажратиш тарзида ёрдам кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Ергеодезкадастр»давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуришга тасдиқланган бош режа асосида ҳар йили қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган ер участкалари ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ кредитлари ҳисобидан тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши массивларида барпо этиладиган муҳандислик инфратузилмаси ва ижтимоий аҳамиятдаги объектларнинг илдам қурилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танланадиган ер массивларининг муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари билан таъминланганлиги, ишга тушириладиган уй-жой ҳамда ижтимоий-маданий ва санитария-маиший объектларга бўлган амалдаги талабнинг мавжудлиги комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги уй-жой қурилишида қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компанияси 2017 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқ тўловларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси уй-жой ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига ажратилаётган маблағлардан, шу жумладан, «Қишлоқ қурилиш банк»ОАТБнинг имтиёзли кредитларидан мақсадли фойдаланилиши устидан тизимли равишда текширувлар олиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 3 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1167-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 358-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2012 й., 3-4-сон,26-модда; 2013 й., 2-сон, 17-модда, 47-сон, 615-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2015 й., 1-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 07/18/3863/1544-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)