17.11.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2729
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг буйруғи, 17.11.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2729
Date of entry into force
23.11.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва буғ қозонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2729]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон «Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва буғ қозонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 19 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107-сон

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2015 йил 19 октябрдаги 107-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва буғ қозонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва буғ қозонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва буғ қозонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланувчи ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар талаблари ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, технологик жараёнларни ва цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шартлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар орқали амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш бўйича қоидаларни ўз ичига олган жамоа шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юритиладиган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга ташкилот раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ташкилотлар ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Лавозим йўриқномаларига мувофиқ, хавфли моддалар билан бажариладиган ишларни, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишларни, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган резервуарлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларни ҳамда тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ бошқа хавфли ишларни бажаришни назарда тутувчи касблар ўта хавфли касблар рўйхатига, мазкур вазифаларни бир марталик топшириқ асосида бажарилишини назарда тутувчи ишлар ўта хавфли ишлар рўйхатига киритилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўта хавфли ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши учун ташкилот раҳбарияти жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Жамоавий ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларидаги барча ходимларга таъсир қилган тақдирда қўлланилиши зарур ҳамда ташкилот биноларини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамоавий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳарорати ва намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда қурилмалар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ходимлар Қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларига (рўйхат рақами 2224, 2011 йил 10 май) мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаш, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларини дезинфекция қилиш, бир марта қўлланиладиган воситалар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Заҳарли моддалар билан ишлашда тери касалликларининг олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Касбий танлов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ходимлар ва ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ зарур маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Босим остида ва бошқа ўта хавфли ишларда ишловчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш шарт-шароитлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш олдидан қуйидагилар текширилиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойининг мазкур Қоидаларда белгиланган санитария ва гигиена, хавфсизлик талабларига, шунингдек шовқин ва тебранишга, шамоллатиш ва иситишга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш, унга йўл-йўриқ бериш ва саломатлигини назорат қилиш даврийлигига амал қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик жараёнларда иштирок этувчи асбоб-ускуналар ва уларнинг ҳимоя воситалари созлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоавий ҳимоя воситаларининг созлиги, ходимнинг якка тартибдаги ҳимоя воситаларига эгалиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ташкилот раҳбарияти ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ходимларни соғлиғининг ҳолати туфайли уларга рухсат этилмаган ишларга қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ташкилот иш ҳудудидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ташкилотнинг хоналари қуйидаги талабларга мувофиқ сақланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси ва йил мавсумини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини амалга оширишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший, материалларни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ташкилотда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши ҳамда ташкилотга кириш ва чиқиш жойлари ҳамда иш жойларининг кўринарли қисмига осиб қўйилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим. Майдонлардаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сув оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ёзги мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Қишки мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойлари қордан тозаланиб, қум сепилган ҳамда биноларнинг томлари қордан, карнизлари эса муздан тозалаб турилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Йўловчилар учун мўлжалланган йўлаклар ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м бўлиб, ён томонлари деворча ва тўсиқларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ташкилотнинг ҳудуди чегара бўйлаб тўсилган ва унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналардаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Мунтазам ишлашга мўлжалланган хоналарнинг полларига ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши, мазкур пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Бинонинг транспорт воситалари кириш жойларида дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Дарвоза тавақалари дарвозанинг ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари энидан ортиқ бўлиши, дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситаларининг баландлигидан камида 0,2 м ортиқ бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда камида икки марта (баҳорги ва кузги мавсумда) ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган далолатномалар билан расмийлаштирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Бунда хавфли ҳудудлардаги иш жараёни ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши ва у ердаги ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Кириш ва чиқиш йўллари турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-2014 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-2004 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарига жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тебраниш манбаларини (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Шовқинни техник воситалар билан бартараф этиш имкони бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибдаги ҳимоя воситалари ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланган ҳолда ҳимоялаш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари ўтиш йўлакларининг кенглигига қўйилган талабларни бузмаслиги зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Иш жойларидаги ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21 °C, ўртача оғир ишда 17 °C ва оғир ишда 16 °C дан паст бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати 22 °C дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналаргача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан ва бино ташқарисидаги иш жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(14-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши зарур.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Ичимлик суви ОʻzDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига мувофиқ бўлиши, унинг ҳарорати 8 °C дан 20 °C гача бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар ўрнатилиши ёки махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Ёруғлик тушувчи ойна ва эшиклар турли буюмлар билан тўсиб қўйилмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши зарур. Ёруғлик тушувчи ойналар ҳар йили камида икки маротаба тозаланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарида ёритиш воситаларининг кўзни қамаштиришидан сақлаш чоралари кўрилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилиши зарур. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Иш жойлари ва хоналарда портлаш хавфи бўлган газ ва чанг концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан электр ўтказгичлар қўлланилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлар, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа маиший хона ва жиҳозларнинг сони сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Барча маиший иморатлар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Ташкилот фаолияти атроф табиий муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва чиқиндилар учун махсус идишлар билан таъминланиши керак. Ушбу идишлар чиқиндилар бўшатилганда хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф табиий муҳитни оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-§. Иш вақти ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилот томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ишлаб чиқариш (технология) жараёнларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган хавфсизликнинг умумий талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Технологик жараёнлар ГОСТ 12.3.002-2014 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ишлаб чиқариш жараёнлари. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар»га мувофиқ ташкил этилиши керак.
(95-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Ишлаб чиқариш жараёнида хавфсизликни таъминлашда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва қозонларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда мос бўлган технологик жараёнларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикастланиш ва касб касалликларига олиб келмайдиган ишлаб чиқариш ускуналарини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат-ўлчов асбобларини, аварияларга қарши ҳимоя қурилмаларини ҳамда ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва узатиш воситаларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тезкор ва герметик ишлайдиган беркитувчи ва тартибловчи арматураларни ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини чегараловчи воситаларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ускуналарини қулай жойлаштириш ва иш жойларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портлашнинг олдини олиш ва ёнғиндан ҳимояланишга доир техник ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Ишлаб чиқариш жараёнида газ хавфи бор ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва қозонларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш жараёнларида ёнғин ва портлаш хавфи бор муҳитнинг рухсат этилган чегараси ҳақида хабар берувчи ва қурилмани хавфсиз тарзда тўхтатиб қўядиган ёки жараённи хавфсиз ҳолатга ўтказадиган автоматик ҳимоя тизими режалаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Ташкилотларда технологик жараёнларни амалга оширувчи барча ускуналарнинг техник ҳужжатлари (паспорти, чизмаси ва ишлатишга доир қўлланмаси) бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Технологик жараёнларни амалга оширувчи ускуналар кетма-кетлиги блокировка (автоматик тўхтатиб қўйиш) тизими билан таъминланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Технологик ускуналарга ташкилот раҳбари томонидан мазкур ишни бажариш топширилган ходим томонидан хизмат кўрсатилиши лозим. Бегона шахсларнинг ишлаб чиқариш жойларида бўлишларига йўл қўйилмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлигига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га мувофиқ таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Белгиланган тартибда синовдан ўтказилмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқаришда қўллаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик даражалари лойиҳа ташкилоти томонидан ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
(104-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Ёнғинга қарши сув таъминоти манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ускуналар ва иш жойларида очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи ҳамда алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Ишлаб чиқариш амалга ошириладиган бўлимларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Аралашганида портловчи модда ҳосил қилиши мумкин бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Қозонхонада ёнғин (портлаш) юз берганда, ёнғиндан сақлаш хизмати тезда чақирилиб, қозон ҳолатининг назоратини давом эттириш ва ёнғинни ўчириш чоралари кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қозонхонада ёнғин (портлаш) юз берганда, қозонхона биносининг ташқарисидаги зулфин ёрдамида газнинг келиши тўхтатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёнғин қозонларга хавф солаётган бўлса ва уни ўчиришнинг иложи бўлмаса, қозонларни авария тартибида тезда тўхтатиш, унга сув юбориб, ичидаги буғни атмосферага (бино ташқариси) чиқариб юбориш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(114-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Электр энергиясидан фойдаланадиган ташкилотларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хавфсизлиги учун масъул ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса, IV малака гуруҳига эга бўлиши талаб этилади. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда ташкилотда тузилган электр хавфсизлиги бўйича комиссияда синовдан ўтиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмаларининг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилма ва тармоқларда режали таъмирлаш ишлари ҳамда профилактик синовларнинг белгиланган муддатларда ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергия сарфининг ҳисоби олиб борилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар мавжудлиги ҳамда уларнинг ўз вақтида синовдан ўтказиб турилишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса, суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланилувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Кабеллар ва электр симларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токидан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва ўлчаш асбоблари орқали текшириб турилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Электр аппаратлари ва агрегатларининг ноллаш ва ерга улаш симлари бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши, текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Қуйидаги электр қурилмалари нолланиши ёки ерга уланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 380 В ва ундан юқори бўлган ўзгарувчан ток ҳамда 440 В ва ундан юқори бўлган ўзгармас токда ишловчи барча электр қурилмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номинал кучланиши 42 В дан юқори, лекин 380 В дан паст бўлган ўзгарувчан ток ва 110 В дан юқори, лекин 440 В дан паст ўзгармас токда ишловчи юқори хавфли ташқи қурилмалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Номинал кучланиши 42 В гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 В гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган электр қурилмаларини ноллаш ёки ерга улаш талаб этилмайди, металл конструкцияга ўрнатилган назорат кабеллари, куч кабелларининг металл қобиқлари ҳамда портлаш хавфи бўлган хоналардаги электр қурилмалар, пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чўлғамалари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун ускуналарнинг ғилофлари, асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўр билан ўралган ва тўр ерга уланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Ташкилотнинг бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши зарур. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорги мавсумда текшириб турилиши, аниқланган носозликлар бартараф этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш ва назорат қилишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Ташкилот раҳбарияти тегишли хизмат кўрсатишни ташкил қилиш, қозонларни соз ҳолда сақланишини ва улардан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя қилинишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Ташкилот раҳбарияти даврий равишда (йилда камида бир марта) қозонларнинг ишлашини назорат қилиб бориши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Қозонларнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат қилиш ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида муҳандис-техник ходимлар томонидан амалга оширилади, булар қуйидагилардан ташкил топади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозонларни ишчи ҳолатдалигини кўздан кечириш ва улардан фойдаланишда белгиланган тартибга риоя қилинаётганлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозонларни техник кўрикдан ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Қозонларнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат қилиш бўйича муҳандис-техник ходимлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камчиликларни бартараф этиш бўйича ташкилот раҳбари, цех ва бўлимларнинг муҳандис-техник ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган топшириқлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот раҳбариятига камчиликларнинг сабабларини бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат ходимлари орасида малакаси етарли бўлмаган ходимлар аниқланганда, шунингдек ходимнинг малака ошириш муддатлари ўтиб кетганда, уни қозонга хизмат кўрсатишдан четлатиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Қозонхонага қозонлардан фойдаланиш ва қозонхона ускуналарига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг киришига йўл қўйилмайди. Зарурият туғилганда бегона шахслар қозонхонага фақатгина унинг раҳбари рухсати ва унинг вакили иштирокида киришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Қозонларни соз ҳолатда сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланишга масъул этиб тайинланган шахс махсус техник маълумотга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Қозонларни соз ҳолатда сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланишга масъул этиб тайинланган шахс қуйидагиларни таъминлаши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозонларни ишчи ҳолатдалигини мунтазам кўздан кечириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш кунларида навбатчилик журналидаги қайдларни текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозонларни ўз вақтида режали таъмирлашдан ўтказиш ҳамда уларни техник кўрикдан ўтказишга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга тегишли йўл-йўриқлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозон паспорти ва ишлаб чиқарувчи заводнинг қозонларни монтаж қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича йўриқномаларини сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозонхона ходимлари билан авария ва ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозондан фойдаланиш ва таъмирлашда техник ҳужжатлардаги ёзувларнинг тўғрилигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Қозонларни авария ҳолатида тўхтатишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Қозонлар қуйидаги ҳолларда дарҳол тўхтатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сақловчи клапанда носозликлар аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозон барабанидаги босим рухсат этилгандан 10 фоизга ошганда ҳамда унинг ошиши давом этса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барабандаги сув даражаси йўл қўйиладиган энг паст даражадан кам бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барабандаги сув даражаси йўл қўйиладиган энг юқори даражадан юқори бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча сув насослари фаолияти тўхтаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳарорат кўрсаткичларининг ҳаракати тўхтаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозоннинг асосий қисмларида (барабан, коллектор, камера, буғ ва сув ўтказиш қувурлари, ёнғин қутилари, ўчоқ қопламаси, қувур панжараси, ташқи ажратгич арматура) ёриқ (дарз) пайвандланган жойлардан ўтиш (сув ўтиш) жойлари пайдо бўлса ёхуд анкер болти узилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камерада ёқилғи ёнганда олов ўчиб қолса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув иситиш қозони орқали ўтувчи сув сарфи минимал даражадан кам бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик ва автоматик огоҳлантириш тизими носоз бўлса, бу қурилмаларда кучланиш йўқолса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозонда ёнғин юз берганда ва ходимлар жароҳатланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозоннинг меъёрий ҳисобланган ишлаш муддати тугаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозондаги сувнинг сарфини ўлчайдиган асбоблар ишдан чиқса ёки қозонда 30 сониядан ортиқ вақт давомида ҳар қандай сув оқимлар тўхтатилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дудбурон ва тутун вентиляторлари ўчирилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўчоқда, газ йўли ёки кулни сақлаб турувчи қурилмаларда портлаш юз берса ҳамда ходимлар жароҳатланиши ва ускуналар шикастланишига сабаб бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозон четларидаги мазут ва газ қувурлари бузилишида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Қозонни авариявий тўхтатиш тартиби ишлаб чиқариш йўриқномаларида кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қозонни авариявий тўхтатиш сабаби навбатчилик журналида ёзиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Қозонхоналарда авария юз берадиган ҳолларда уни тўхтатишда хавфсизликни таъминлаш учун қуйидаги чоралар қўлланилиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғи ва ҳаво келишини тўхтатиб, тутун йўлини тортиш кучини тезда сустлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зудлик билан ўчоқдаги ёқилғини олиб ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўчоқда ўт ёниши тўхтагандан кейин тутун заслонкасини, қўл билан ёқиш ўчоқларида эса, унинг эшикчаларини очиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сақлагич клапанларини кўтариб қўйиш ёки авария жўмраги орқали буғларни чиқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Иссиқлик электростанцияларидаги қозонларни авария ҳолатида тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) талабларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Асосий ва ёрдамчи ускунани тегишли техник ҳисобларга эга бўлган пойдевор ва асосларга ўрнатиш, мослаш ва ишончли тарзда маҳкамлаш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Ускунани монтаж қилиш ишлаб чиқарувчи завод лойиҳаси ва йўриқномасига мос ҳолда бажарилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Ускунани монтаж қилиш пайтида лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотнинг рухсатисиз чизмаларга ўзгартириш киритиш ёки ундан четга чиқишга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Ускунани демонтаж қилиш вақтида унинг электр юритмаси электр токидан узиб қўйилиши, юритма тасмалари ечиб олиниши, ишга тушириш қурилмаларига эса «Ишга туширилмасин — одамлар ишлаяпти!» деб ёзилган плакатлар осиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Ускунани электр тармоққа улаш ва ишга тушириш фақат ҳамма ҳимоя ва сақлаш қурилмалари ўз жойига ўрнатилгандан кейин масъул ходим рухсати билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Яроқсиз ускунада ишлаш тақиқланади. Узоқ вақт ишлатилмаган ва яроқсиз ускуна барча энергия элтгич ва технологик қувурўтказгиччлардан (электр кучланиши, сиқилган ҳаво ва ҳоказолар) узиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Қозонларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда ҳамда қозонларнинг тузилишига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Буғ ва суюқлик қозонлари қозонхонада алоҳида-алоҳида ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Қозонларни очиқ майдонларга ўрнатганда юқори органик иссиқлик ва иссиқлик совишини олдини олиш чоралари амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Қувурлар ва юқори органик иссиқлик идишлари жойлаштирилган қозонхоналарда қозоннинг совишига олиб келмайдиган ҳарорат таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Қозонхона биносида қозонларни ўрнатиш жойи эшик қурилмасидан 2 м дан кам бўлмаган баландликда пардевордан ажратилган ҳолда бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Қозонхона биносидаги биринчи қават полининг баландлиги бино атрофидаги ҳудуд баландлигидан паст бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Қозонхонага кириш-чиқиш эшиклари фақат ташқарига очилиши лозим. Эшикларда ичкаридан беркитиладиган мослама бўлмаслиги керак. Қозонхонадан чиқадиган эшиклар қозонлар ишлаб турганда беркитилмаслиги зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Ҳар бир қозон учун иситиш юзасини техник кўрикдан ўтказиш ва смолали қатламдан тозалаш графиги белгиланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Қозонхона биносида тез алангаланадиган ёқилғи солинган идишлар ҳамда ёнувчи мойлаш материалларининг захирасини сақлашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Суюқ ёқилғини ёндиришда форсункалардан томадиган ёқилғини қозонхона полига туширишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Суюқ ёқилғи келадиган ўтказгич қувурларига зарур ҳолларда қозонларга боришини тўхтатадиган беркитиш жўмраклари ўрнатилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Қозонхонада фавқулодда вазиятлар учун овозли сигнализация тизими, ташкилот раҳбарияти ва буғ истеъмолчилари билан алоқа ўрнатиш учун алоқа воситалари бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Қозонлар ишлаб турганда қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўчоқда ёниш жараёни тугаб, босим атмосфера босими даражасига тушмагунча қозонни қаровсиз қолдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозоннинг босим остидаги элементларида таъмирлаш ишларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
навбатчиликда турган машинистга (ўт ёқувчига) унинг ишлаб чиқариш йўриқномасида кўзда тутилмаган ишни бажаришни топшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Қозонларнинг ишлаши тўхтатилганда, зудлик билан ўчоққа ёқилғи ва ҳаво беришни тўхтатиш, мўрилар ва шамоллатгичларни беркитиш орқали тутун сўрилишини тўхтатиш ҳамда барча ҳаво ва газ заслонкаларини беркитиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Қозонга ва қозоннинг қурилмаларига улардан фойдаланишга рухсати бўлмаган шахсларнинг қўйилиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Қозон конструкциясининг қурилмалари уларнинг бузилишини олдини олиш учун анкерли болталар билан маҳкамланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Қозон барабанида ички қурилмаларни мустаҳкамлаш учун пайвандланган бирикмалардан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Қозон тузилиши унинг барча қисмларининг бир хилда иситилиши ва меъёрий ишлаш тартибини таъминлаши лозим. Бунда қозоннинг алоҳида қисмлари иссиқликдан кенгайишини ҳисобга олиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Қозонда табиий ҳаво айланиши учун ўрнатилган қурилмада барабандан ташқарида жойлаштирилган илгакка тиргак маҳкамланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Қозоннинг тузилиши босим остидаги барча қисмлардан қозон сув билан тўлганда ҳавони чиқариш имкониятига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Қозонларнинг қурилмаларига қуйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Қозонхона қурилмалари ШНҚ 2.04.13-24 «Қозонхоналар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
(166-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3793, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Қозонхона қурилмаси қисмларини техник кўрикдан ўтказиш, тартибга солиш, созлаш пайтида фойдаланиладиган, ечиб олинадиган ускуналарини жипс ўрнатиш учун уларга бўёқ ёки лак суртиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Қозонхона қурилмасининг конструкцияси уни монтаж қилишда, синаш ва таъмирлашда ҳамда хизмат муддати давомида ишлатишда хавфсизликни таъминлаши лозим. Тўсиқларнинг ғилоф ва эшикларида уларнинг ишончли берк ҳолатда туришини таъминлайдиган мосламалар бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Қозондаги сув сатҳини кўрсатувчи ускуна ясси, силлиқ ёки қўтир шаффоф шиша пластинкадан иборат бўлиб, камида 80 мм ли кўриш тирқишига эга бўлиши зарур. Мазкур кўриш тирқиши кўпи билан 2 м баландликда, олд томонга кўпи билан 30º қия қилиб, тик ҳолатда ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. Қозонга умумий буғ ўтказиш қобилияти қозоннинг бир соатлик унумдорлигидан паст бўлмаган камида иккита буғ сақлагич клапанлар ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Сақлагич клапанлари хизмат кўрсатувчи ходимларнинг тегиб кетишидан ҳимояловчи тўсиқларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Туйник, тирқиш, қопқоқ ва ўтхона эшикларидан фойдаланишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Барабан ва коллекторларнинг туйнуклари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айлана эллипс ёки овал шаклда бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айлана диаметри 400 мм дан кам бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эллипс ёки овал туйнук ўқининг ўлчами 300 х 400 мм дан кам бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туйнук қопқоғининг оғирлиги 30 кг дан ортиқ бўлиши ва асбобни қулай очиш ва ёпишни таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички диаметри 150 мм дан ортиқ бўлган коллекторларда ички сиртини тозалаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун эллипс ёки айлана шаклдаги 80 мм дан кам бўлмаган ўлчамдаги туйнуклар назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Ўчоқ ва газ йўли деворида иситишни назорат қилиш, иситиш юзаси ҳолати, шунингдек барабан ва коллекторларининг иситиш қисмлари изоляцияси учун туйнук ва кўзгу назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўғри бурчакли туйнуклар ўлчамлари 400−450 мм дан, айлана туйнуклар диаметри 450 мм дан кам бўлмаслиги керак ва қозон қисмларини техник кўрикдан ўтказиш учун унинг ичига кириш имкониятини таъминлаши керак. Иссиқлик қувурлари ва газ қувурли қозонлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Эшиклар ва туйнуклар, қопқоқлар ва тирқишлар мустаҳкам бўлиши ҳамда ўз-ўзидан очилиб кетмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Қозон қурилмаларидан фойдаланишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Ёқилғи камерали куйдириш ёки торф тахта қириндиси ва бошқа майда ишлаб чиқариш чиқиндиларини ёқувчи шахта ўчоқ билан жиҳозланган қозонлар портлашдан сақловчи қурилмалар билан таъминланиши керак. Бу қурилмалар қозон экономайзери ва кулини йўқотиш қурилмалари жойлашган ўтхона деворларида ўрнатилиши керак. Портлашдан сақловчи қурилмалари ходимларнинг жароҳат олишига олиб келмайдиган ҳолда ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Портлашдан сақловчи қурилмаларнинг тузилиш, миқдори, жойлашиши ва шартли кесими ўлчамлари қозон лойиҳасида кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Қозон утилизаторида қозонга тутун чиқувчи, газларни узатишни тезда ўчириш имконини берувчи, беркитувчи қурилмалар бўлиши керак. Беркитувчи мосламаларни қозонхона биносидан ташқарида жойлаштиришда, улар қозонхона ходими томонидан иш жойидан (масофадан) бошқариш имконини берадиган ҳолда ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Қаттиқ ёки газ ҳолатидаги ёқилғида ишлайдиган бойлер қозонлар улардаги сувнинг циркуляцияси тўхтаб қолганда ўчоққа ёқилғи узатишни автоматик равишда тўхтатувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Барабандан ташқарида жойлаштирилган ва табиий сувнинг циркуляцияси бўйича уланган бойлер қувурлар иссиқликдан эркин кенгайишига халақит бермайдиган, уни қозон билан туташтирувчи ва ундаги гидравлик зарбаларни компенсацияловчи тутқичлар (тиркамалар) ёрдамида ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Чўян экономайзерларда сув, газ ва тутун йўллари ўчирилиш имкониятига эга бўлиши лозим. Бунда газ тутунларини чиқариш учун бошқа айланма тутун йўли бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Экономайзерлар иккита параллел уланган тўйинтириш қисмлар ёрдамида уланганда қозонни экономайзернинг битта қисми орқали тўйинтириш имконияти инкор қилиниши лозим. Экономайзернинг ҳар бир тўйинтириш қисми газдан мустақил ўчирилиш имконияти мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Чўян экономайзернинг чиқиш жойидаги сувнинг ҳарорати буғ қозонидаги тўйинган буғ ёки сув иситиш қозонидаги мавжуд ишчи босимдан буғ ҳосил қилиниш ҳароратидан камида 20 °C паст бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Қозон таги ва қувур панжараларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Қозоннинг таги қавариқ ярим шар ёки эллипс ёхуд торосферик шаклда бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Қозон тагининг эллипс, торосферик ва ясси туб қисми цилиндрик ёндеворга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Пайвандланган бирикмаларининг тузилиши ва уларнинг жойлаштирилиши иситиш қурилмаларининг эркин ўрнатилишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186. Пайвандланган бирикмаларнинг кесилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
187. Ёнма-ён жойлашган пайвандланган бирикмалар ўқлари орасидаги минимал масофа пайвандланган детал номинал қалинлигидан кам бўлмаслиги керак, аммо девор қалинлиги 8 мм дан юқори бўлганда камида 100 мм ҳамда девор қалинлиги 8 мм ва ундан кам бўлганда эса, камида 50 мм бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Қозонни пайвандлаб бириктиришда тиргаклар бир-бирига тегиб турмаслиги керак. Пайвандланган бирикма ости (усти)да тиргаклар жойлаштирилганда, фойдаланиш жараёнида тиргаклардан бирикмагача бўлган масофа уларнинг ҳолатини назорат қилиш учун етарли узоқликда бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пайвандланган бирикмаларнинг кесишиш ва қаршилик жойи тиргак билан қайта ёпилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Пайвандланган бирикманинг ён томонидан қувур тирқишининг унинг ўқигача бўлган масофа тирқиш диаметрининг 0.9 баробаридан кам бўлмаслиги керак. Айрим ҳолларда, пайвандланган бирикмада қувур ёки штуцер маҳкамлаш учун тирқиш диаметрининг 0.9 баробаридан кам бўлишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. Иккита ёнма-ён тирқиш марказлари орасидаги масофа тирқиш диаметрининг 1.4 баробаридан кам бўлмаслиги, агар тирқишларнинг диаметри турлича бўлса тирқишлар диаметрининг йиғиндиси ярмининг 1.4 баробаридан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узунасига ёки кўндаланг қаторда тирқишларни жойлаштиришда кўрсатилган масофа 1.3 баробаргача камайтирилиши мумкин. Қувурлар коллектор панелига эга бўлганда тирқиш диаметрини 1.2 баробаргача камайтириш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ҳимоя-олдини олиш мосламаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Босими 4 МПа (40 kgf/cm²) дан катта бўлган буғ қозонларида импульсли ҳимоя-олдини олиш (ҳимоя) клапанлари ўрнатилиши лозим. Кўчма қозон ва 35 t/h дан кам буғ ишлаб чиқарувчи буғ қозонларида эса, фақат пружинали ҳимоя-олдини олиш клапанлари ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ричаг (пишанг, дастак) юк ва пружинали клапанларнинг шартли ўтиш диаметри 20 мм дан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босими 0,8 МПа (8 kgf/cm²), пар ишлаб чиқариш ҳажми 0,2 t/h гача бўлган иккита клапан ўрнатилган буғ қозонларида шартли ўтиш диаметри 15 мм гача камайтирилишига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Буғнинг қаттиқ қизишидан ўчувчи муҳитда ишловчи буғ ва сув иситиш қозонларининг ҳар бирида камида иккитадан ҳимоя-олдини олиш мосламалари ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Импульсли клапан билан импульсли ҳимоя мосламалари ҳимоя-олдини олиш бош клапанини бирлаштирувчи қувурнинг шартли диаметри 15 мм дан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Буғ қозонларида ўрнатилган профилактик мосламаларининг ўтказиш қобилияти қозон буғ ишлаб чиқаришининг номинал имкониятидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Ҳимоя-олдини олиш мосламалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий циркуляцияли буғни қаттиқ буғ иситиш мосламаси ўрнатилмаган буғ қозонларининг юқори барабани ёки қуруқ буғхонасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри оқизувчи ва мажбурий циркуляцияли буғ қозонларида уларнинг чиқиш коллекторлари ёки буғнинг чиқиш йўлагида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув иситиш қозонларида чиқиш коллекторлари ёки барабанида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оралиқ қаттиқ буғ иситкичларида буғнинг кириш тарафида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув бўйича ўчирилувчи экономайзерларда, сувнинг кириш ва чиқиш ўрнида ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. Қозонда ўчирилмайдиган қаттиқ буғ иситкич мавжуд бўлса, барча ҳимоя-олдини олиш клапанлари қаттиқ буғ иситкичнинг чиқиш коллекторида ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197. Босими 4 МПа (40 kgf/cm²) дан кўп бўлган буғ қозонларида импульсли ҳимоя-олдини олиш клапанлари (тўғридан-тўғри таъсир этмайдиган) ўчирилмайдиган қаттиқ буғ иситкичнинг чиқиш коллекторида ёки асосий қулфли буғ ўтказгичда ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир хил клапанлар сони тоқ бўлган ҳолатларда импульслар учун олинадиган буғ қозонда ўрнатилган клапанларнинг ⅓ дан кам ва ½ дан кўп бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Блокли қурилмаларда, клапанлар бевосита буғ ўтказгичдаги турбина ёнида жойлаштирилган ҳолларда, барча клапанлар импульси учун қаттиқ қиздириб юборилган буғ ишлатилишига йўл қўйилади. Бунда, 50 фоиз клапанларга, қозон барабанига бириктирилган контактли манометрлардан қўшимча электр импульси юборилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир хил клапанлар сони тоқ бўлган ҳолатларда қозон барабанига бириктирилган контактли манометрлардан юбориладиган қўшимча электр импульси клапанларнинг ⅓ дан кам ва ½ дан кўп бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198. Юқори босимли турбина цилиндридан кейин турувчи буғни оралиқ масофада иситувчи энергетик блокларда оралиқ буғ иситкичга келаётган буғнинг максимал ҳажмини ўтказиш имкониятига эга ҳимоя-олдини олиш клапанлари ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу клапанлар оралиқ буғ иситкич тизимига кираверишдаги (ҳимоя-олдини олиш клапанлари билан жиҳозланмаган) оралиқ буғ иситкич тизими билан бир мунча юқори босимга эга манбани боғловчи қувур ўтказгичларнинг ўтказиш ҳажмини, шунингдек буғ ва газ-буғли иссиқлик алмашуви аппаратларидаги ҳароратни мувофиқлаштирувчи, юқори босимли буғ қувурларининг шикастланишидан юзага келадиган йўқотишларни инобатга олган ҳолда ўрнатилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199. Ҳимоя-олдини олиш клапанлари ҳар йилда созланиб турилиши лозим ва бу ҳақида далолатнома тузилиб, муҳр (пломба) қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200. Ҳимоя-олдини олиш клапанлари қозон, буғ иситкич ва экономайзерларни рухсат этилган босимнинг кўпи билан 10 фоиздан ошмаслигини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Юкли ёки пружинали клапан конструкцияси қозон ишлаб турган вақтда клапаннинг ишлаётган ёки ишламаётганлигини, уни мажбурий очиш йўли билан текшириш имкониятини ҳам назарда тутиши лозим. Бошқарув шитидан (масофадан туриб) клапанни мажбурий очиш имкониятини берувчи мослама жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Пружинали клапанлар конструкцияси унинг белгиланган меъёридан ортиқ чўзилишига йўл қўймаслиги лозим. Клапанлар пружинаси буғ оқимининг тўғридан-тўғри таъсир қилишидан ҳимояланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Ҳимоя-олдини олиш клапанлари, улар билан ишловчи ходимларни куйишдан эҳтиёт қилиш учун, буғни четга олиб чиқувчи қувурўтказгичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу қувурўтказгичлар музлашдан ҳимояланган бўлиши ҳамда уларда тўпланган конденсатни чиқариб юбориш учун мосланган дренажлар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Дренажларга беркитиш ёки тиқилтириш мосламалари ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Сув иситиш қозони, экономайзерлар ҳимоя-олдини олиш клапанларидан сувни чиқариб юборувчи қувур сувнинг эркин сизиб чиқиш тармоғи (чизиғи)га уланиши лозим. Унда ҳам, эркин сизиб чиқиш тармоғида ҳам ҳеч қандай беркитиш ёки тиқилтириш мосламалари бўлмаслиги лозим. Сувни чиқариб юборувчи қувур тизимлари ва эркин сизиб чиқиш мосламалари ходимларни куйдириб қўйишининг олди олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Сув сатҳи кўрсаткич мосламаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205. Қозонда тўғри таъсир этувчи сув сатҳини кўрсатиш мосламалари ўрнатилган бўлиши лозим (тўғридан тўғри оқувчи буғ қозонлари бундан мустасно). Уларни такрорловчи сифатида қўшимча тўғри таъсир этувчи сув сатҳини кўрсатиш мосламалари ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Ҳар бир сув сатҳи кўрсаткичи қозон барабанига мустақил уланиш имкониятига эга бўлиши керак. Боғланиш қувури (колонкаси)да диаметри 70 мм дан кам бўлмаган иккита сув сатҳи кўрсаткичи ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. Сув сатҳи кўрсаткичларини қозон билан уловчи қувурлар шакли (конфигурацияси) уларда сувли қоплар шаклланишига йўл қўймаслигини ҳамда қувурларнинг осон тозаланишини таъминлаши лозим. Боғлаш қувурлари ёқилғини ёндирувчи маҳсулотлар ёниши сабабли келиб чиқадиган қизиб кетишдан ҳамда музлашдан ҳимояланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Буғ қозонларининг тўғридан-тўғри таъсир этувчи сатҳ кўрсаткичларида фақат текис, ичини кўриб туриш имконини берувчи пластиналар қўлланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи босими 4 МПа (40 kgf/cm²)гача бўлган қозонларда ўйилган, қават-қават чизиғи бор пластиналар ҳам, ҳар икки томони силлиқ пластиналар ҳам қўлланилишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи босими 4 МПа (40 kgf/cm²)дан кўп бўлган қозонларда эса, ҳар икки томони силлиқ шаффоф минерал (слюд)ли пластина ёки пластиналар тўплами қўлланилади. Улар пластиналарга сув ва буғнинг бевосита таъсир этишидан ҳимоялаб туриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаффоф минерал билан қопланмаган кўриш пластиналарнинг материали тегишли босим ва ҳароратда сув ва буғ туфайли занглашга нисбатан чидамли бўлса, улардан ҳам фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ ҳолда ўрнатилган утилизатор ёки энерготехнологик қозонларнинг тўғридан-тўғри таъсир этувчи сатҳ кўрсаткичларида ҳар икки томони шаффоф минераллар билан ҳимояланган шаффоф минералли ёки ойнали пластиналар қўлланилиши керак. Сатҳ кўрсаткичлари иситиладиган шкафларга ўрнатилган ҳолларда ойнали пластиналардан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. Тўғридан-тўғри таъсир этувчи сув сатҳи кўрсаткичлари вертикал ёки 30° гача олдига эгилган ҳолатда ўрнатилиши ва у шундай жойлашган ва ёритилган бўлиши керакки, зарур бўлганда уни машинист (оператор)нинг иш жойидан бемалол кўриш имконияти бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. Ишчи босими 4 МПа (40 kgf/cm²)дан кўп бўлган қозонларда тўғридан-тўғри таъсир этувчи сув сатҳи кўрсаткичлари махсус ғилоф билан қопланиб, шаффоф пластиналар ёрилган, бузилган ҳолатларда ишчи ходимларни ҳимоялашга хизмат қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Сув сатҳи кўрсаткичлари кўриш дарчасининг кенглиги қуйидагича бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаффоф ойнали пластиналар қўлланганда – 8 мм дан кам бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаффоф минерал (слюдян)ли пластиналар қўлланганда – 5 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. Сув сатҳини кўрсатувчи мосламалари уларни қозондан ўчириш ва ҳаво босимида тозалаш учун мўлжалланган беркитувчи арматура билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Беркитиш арматурасида уни очиш ва ёпиш йўналиши, кранда эса, ўтказиш туйнукининг жойлашган жойи аниқ кўрсатилган (ўйилган ёки бўёқ билан чизилган) бўлиши керак. Беркитиш арматурасининг ўтказиш туйнукининг ички диаметри 8 мм дан кичик бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув сатҳини кўрсатувчи мосламаларни ҳаво босими ёрдамида тозалаш пайтида у сувни тўкиб ташлаш учун ҳимоя воситасига эга бўлган ва труба орқали сувни эркин тўкиш имкониятини яратувчи воронка билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Барабандаги ишчи босим 4,5 МПа (45 kgf/cm²)дан кўп бўлган ҳолларда сув сатҳини кўрсатувчи мосламалар уларни қозондан ўчирувчи ўзаро кетма-кет жойлашган беркитувчи қисмлар билан жиҳозланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1,3 МПа (13 kgf/cm²)гача ишчи босимга эга қозонларда беркитиш мосламаси сифатида конуссимон беркитгич кранлардан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. Сув иситиш қозонларида, барабаннинг юқори қисмига жойлаштирилган синов крани ҳам кўзда тутилади. Барабан йўқ бўлган ҳолларда, сувнинг қозондан магистраль қувурга чиқаверишида беркитиш мосламасигача ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. Сув сатҳи кўрсаткичи шаффоф элементининг баландлиги ҳар икки томонидан рухсат этилган меъёрнинг камида 25 мм юқорисида бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. Бир неча алоҳида сув кўрсаткичли пластинадан иборат сув сатҳи кўрсаткичлар шундай ўрнатилишлари лозимки, улар қозоннинг доимий равишдаги сув сатҳини кўрсатиб туриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. Қозон назорат қилиб турилган майдончадан тўғридан-тўғри таъсир этувчи сув сатҳи кўрсаткичигача бўлган масофа 6 м дан кўп бўлса, шунингдек мосламаларни кўриш имконияти суст бўлган ҳолатлар қайд этилганда, иккита пасайтирилган масофали сатҳ кўрсаткичлари ўрнатилиши лозим. Бундай ҳолатларда қозон барабанларига бир дона тўғридан-тўғри таъсир этувчи сув сатҳи кўрсаткичини ўрнатиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Утилизатор ва энерготехнологик қозонлар учун масофали сув сатҳи кўрсаткичлари қозонни бошқариш пультида ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Беркитиш ва бошқариш арматурасига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218. Қозон ёки унинг қувурларига жойлаштирилаётган арматура корпусида аниқ маркировка бўлиши ва унда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи ташкилот номи ёки товар белгиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартли ўтиш йўли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартли босим ва муҳит ҳарорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳит оқими йўналиши кўрсатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус техник шартлар бўйича арматура тайёрланганда шартли босим ўрнига иш босими кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219. Арматура маховикларида уни очиш ва ёпиш вақтидаги айланма ҳаракат йўналиши ҳамда қозонларни ўраш чизмасига мувофиқ зулфин рақами кўрсатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220. Арматуранинг тури, сони ва ўрнатиш жойи қозон лойиҳасида ишончлиликни таъминлайдиган ҳолда кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
221. Сувнинг қозонга киришида сувнинг қозондан чиқишини олдини олувчи қайтарма клапан ва беркитиш мосламаси жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
222. Сув иситиш қозонларида сувнинг қозонга кириш ва чиқиш ерида, ҳар бирига бир донадан беркитиш органи жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
223. Ишчи босими 0,8 МПа (8 kgf/cm2)дан кўп бўлган қозонларда ҳар бир ҳаво пуркаловчи ва дренаж қувурларда, шунингдек сув ёки буғ намунаси олинадиган қувурда камида иккита беркитиш мосламаси ёки бир дона беркитиш ва бир дона бошқариш мосламаси жойлаштирилиши лозим. Ишчи босими 10 МПа (100 kgf/cm²)дан кўп бўлган қозонларда (айнан уларнинг қувурларида) қўшимча равишда дроселли шайбалар ўрнатилишига рухсат этилади. Буғ иситкич камераларига ҳаво пуркаш учун бир дона беркитиш мосламасидан фойдаланиш мумкин. Ишчи босими 14 МПа (140 kgf/cm²)гача бўлган қозонлар учун ҳаво пуркаш қувурлари ва уларга ўрнатилган арматуранинг шартли ўтиш ўрни 20 мм дан кам бўлмаслиги ва босими 14 МПа (140 kgf/cm²) ва ундан ортиқ бўлган қозонлар учун эса, арматуранинг шартли ўтиш ўрни 10 мм дан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
224. Қозон, буғ иситкич ва экономайзерларнинг барча ўтказиш қувурларида арматуранинг учма-уч келган жойи (уланиш жойи)дан пайвандланиши ёки фланец ёрдамида уланиши лозим. 1 t/h гача буғ ишлаб чиқарувчи қозонларда, тўлдирилган буғ иш босими 0,8 МПа (8 kgf/cm²) ва 25 мм гача бўлган ўтиш шароитида резбали арматураларни улашга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
225. Арматура уни бошқариш қулай бўлиши учун, имкон қадар қозонга яқин уланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4 t/h дан кўпроқ буғ ишлаб чиқаришга қодир бўлган буғ қозонларининг асосий буғ беркитиш органлари масофадан бошқариш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши ва унинг бошқаруви қозон машинистининг иш ўрнига чиқарилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
226. Ҳар бир қозоннинг истеъмол чизиғида бошқарилувчи арматура жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қозоннинг истеъмол қилиниши автоматик тарзда бошқарилганда қозон машинистининг иш ўрнидан бошқарилиши кўзда тутилган масофали қурилма (узатма) ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227. Умумий тортиш ва босим бериш сув қувурларига эга бўлган бир неча истеъмол насослари ўрнатилганда, ҳар бир насоснинг тортиш қисмида ҳам, босим бериш қисмида ҳам беркитиш мосламалари жойлаштирилиши лозим. Марказдан қочирма насоснинг босим берувчи тарафидан беркитиш органигача бўлган масофада қайтарма клапан ўрнатилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Қозонларни сув билан таъминлаш ускуналарига ҳамда насослардан фойдаланишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
228. Умумий магистралга уланадиган таъминот насослари бир вақтнинг ўзида ишлашига йўл қўядиган тавсифга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229. Қозонларни сув билан таъминлаш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр ўтказгичли марказдан қочирма ва поршенли насослар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буғ ўтказгичли марказдан қочирма ва поршенли насослар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буғ инжекторлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўл ҳаракати билан ўтказилувчи насослар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви тармоғидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви тармоғидан фақат захира таъминот манбаи сифатида қозонларни тўлдириш учун фойдаланишга йўл қўйилади. Бунда сув тармоғидаги, қозоннинг бошқариш органи олдидаги сув минимал босими қозонлар учун рухсат этилган ёки белгиланган меъёрдан камида 0,15 МПа (1,5 kgf/cm²)дан ортиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230. Ҳар бир таъминловчи насос ёки инжектор қобиғи (корпуси)да махсус ёрлиқ қотирилиб, унда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот ишлаб чиқарувчи ташкилот номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
завод рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувнинг номинал ҳароратда узатиладиган номинал меъёри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказдан қочирма насослар учун бир минутда айланишлар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
поршенли насослар учун бир минутдаги юришлар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
насос олдидаги сувнинг номинал ҳарорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номинал узатишдаги максимал босим (напор) кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Насослар ҳар бир капитал таъмирлашдан кейин уланинг босими ва узатиш кучини аниқлаш учун синовдан ўтказилиши, синов натижалари далолатнома асосида расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231. Насос юқори босим остида ишлаганда қозон таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилиш (танаффус)лар олди олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232. Қозонларни сув билан таъминлаш қувуридаги беркитиш жўмраги ва профилактик клапани йўқ бўлганлиги сабабли, сув қувури билан белгиланган босимни кучайтирувчи поршенли насос оралиғида профилактик клапан ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233. Қозонни тўлдириш учун алоҳида схемада камида иккита тўлдирувчи насос (биттаси – ишчи, иккинчиси – захира) ўрнатилиши керак. Насослар иккита алоҳида электр қувватлантириш манбадан таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234. Тўлдириш насосларининг миқдори схемада шундай ҳисоб-китоб қилиб танланиши керакки, энг кучли насос тўхтаб қолган тақдирда барча қозонлардаги номинал буғ қуввати 110 фоиздан кам бўлиб қолмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235. Суюқлик қозонлари учун камида иккита электр ўтказгичли айлантирувчи насослар билан жиҳозланиши (шу жумладан, биттаси захирадаги насос) керак. Ушбу насосларда сув узатиш ва босим шундай танланиши керакки, қозондаги иссиқлик айланишининг керакли тезлиги тушмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суюқлик қозонлари автоматик қурилмали айланиш линияси билан жиҳозланиши керак. У истеъмолчи тўлиқ ёки қисман ўчирилганда қозон орқали доимий иссиқлик сарфи ўтишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
236. Иссиқликни мажбурий узатиш тизимига эга бўлган буғ қозонлари ва суюқлик қозонлари электроэнергия ўчирилганда ёқилғи узатишни қисқартирадиган автоматик ҳимоя воситалари билан жиҳозланиши керак. Иккита алоҳида манбадан электродвигатель насосларини тўлдиришда бир манбани иккинчисига уловчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Сақлагич клапанларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237. Ҳар бир қозонда камида иккита сақловчи клапан ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
238. Сақлагич қурилмаларнинг ўтказиш қобилияти миқдори буғ қозонидаги номинал қувватдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
239. Ричаг-юк сақловчи клапанлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
240. Сақлагич клапаннинг шартли ўтказиши 25 мм дан кам ва 150 мм дан юқори бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241. Қозонлар (идишлар) ва сақловчи клапанлар орасига уч устунли вентил ёки бошқа қурилмаларни ўрнатиш ишлари барча сақловчи клапанларни бир вақтда ўчириш имконияти бўлгандагина бажарилиши лозим. Бир ёки бир нечта сақловчи клапанлар ўчирилганда, қолганлари керакли ўтказиш миқдорини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
242. Сув қайнаганда (юқори ҳароратгача иситилганда) сақловчи клапанлардан буғ ёки суюқлик тарқалиши конденсат қурилмалари орқали амалга оширилади. Бунда қаршилик босими 0,03 МРа (0,3 kgf/cm²) дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
243. Қозон ўчирилганда сув остидаги қувурларнинг қотиб қолишини олдини олиш учун, улар иситувчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-§. Автоматик ҳимоя воситаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
244. Қуйидаги ҳолларда қозоннинг автоматик ҳимоя воситалари (овозли ва чироқли огоҳлантириш мосламалари) ишлаши таъминланиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик даражаси рухсат берилган энг кам даражадан паст бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик даражаси рухсат берилган энг кўп даражадан юқори бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик ҳарорати лойиҳада кўрсатилган миқдордан ошиб кетса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик босими лойиҳада кўрсатилган миқдордан юқори бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кенгайган идишдаги иссиқлик даражаси йўл қўйиладиган паст миқдордан камайганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспортда кўрсатилган суюқлик қозони ёки минимал буғ қувватига эга буғ қозонлари орқали ўтувчи иссиқлик сарфи минимал миқдорга етганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
горелка олдидаги газ хусусиятли ёқилғининг босими йўл қўйилмайдиган даража ошганда ёки ундан камайганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ротацион горелкадан ташқари горелкалар олдидаги суюқ ёқилғи босими меъёридан камайганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўчоқдаги олов йўли йўл қўйиладиган миқдордан камайганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий ҳаво ўтказгичли горелка олдидаги ҳаво босими меъёридан камайганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
горелкада олов ўчганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
245. Бошқарув занжирида ишда авария ҳолатини келтириб чиқарувчи нуқсонлар пайдо бўлганда, шунингдек гидравлик, пневматик ва электроэнергия ўчиргичларида автоматик ҳимоя тизими ёқилиши, иситиш ўчирилиши ва рангли ҳамда овозли огоҳлантириш мосламалари ёқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
246. Огоҳлантириш тизимида электр-энергия йўқолганда автоматик ҳимоя ёқилиши, қозонни иситиш ўчирилиши ва қўшимча огоҳлантириш тизими ёқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Таъмирлаш ишларини бажаришда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
247. Ускуналар уларнинг техник ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
248. Ускуналарни зарур техник ҳолатда сақлаб туриш учун унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий-профилактик таъмирлашнинг бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
249. Технологик жараёнда қўлланиладиган асосий асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш ташкилот томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган дастурга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
250. Капитал ва жорий таъмирлаш дастурларида таъмирлашни ўтказиш учун масъул шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларини бажариш тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
251. Таъмирлаш ишларини ўтказишда бажариладиган ишларнинг технологик кетма-кетлиги акс эттирилган таъмирлаш ҳужжатлари расмийлаштирилган бўлиши ва уларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни бажариш усуллари ва услублари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилиши лозим бўлган хавфсизлик чоралари ва махсус технологик жараёнлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъмирлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва анжомларнинг турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъмирланган ускуналар ва уларнинг қисмлари техник талабларга жавоб бериши ҳақидаги ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
252. Пудратчи ташкилотлар томонидан бажариладиган таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
253. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларини бажариш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
254. Таъмирлаш ишлари ташкилот раҳбари томонидан тайинланган масъул ходим раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
255. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ва у ерда хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
256. Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин унда иштирок этадиган барча ходимлар таъмирлаш ишларини ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва уларга таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўл-йўриқ берилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257. Таъмирлаш жараёнида ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
258. Таъмирлаш пайтида иш жойлари, йўллар ва зинапояларни турли буюмлар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
259. Қисмларга ажратиш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган компрессорлар бошқа барча технологик қувурлар ва ўтказгичлардан узиб қўйилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
260. Сиғимлар, бункерлар ва бошқа чуқур жойларда ишлаётган ходим маҳкамланган қутқарув арқонига эга бўлиши, арқоннинг иккинчи учи ташқарига чиқарилган ва кузатувчи назорати остида бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
261. Таъмирлаш ишларини баландликда бажаришда ҳавоза ва тахта тўшамалардан фойдаланиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
262. Ҳавоза ва тахта тўшама ўрнатишнинг имкони бўлмаса, ходимлар баландликда ишлаш учун эҳтиёт камарлари ва арқонлардан фойдаланишлари шарт. Эҳтиёт камарлари ва арқонлар маҳкамланадиган жойлар конструкцияларда олдиндан белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
263. Таъмирлаш ишларини баландликда бажарганда, асбоб-ускуна ва материалларни майдонча қирғоғига қўйиш ёки ерга ташлаш тақиқланади. Асбоб-ускуналарни сақлаш ва ташишда махсус сумка ёки қутилардан фойдаланиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
264. Қизиган ускунанинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб боришга ускуна шамоллатилиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан ва ундаги ҳарорат камида 40° С гача пасайтирилгандан сўнг рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
265. Материалларни ускунанинг иш майдончасига узатиш механизациялашган бўлиши ва тушиб кетмайдиган усулда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
266. Ёритиш чироқларини таъмирлаш ишларида фақат 12 В кучланишдаги кўчма лампалар, портлашдан ҳимояланган аккумуляторли чироқлардан фойдаланиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
267. Ёритиш мақсадида машъала, гугурт, керосинли фонарлар, шамчироқлардан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
268. Асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва созлаш ишлари махсус ўқитилган ва йўл-йўриқ берилган, тегишли билим ва малакага эга ходим томонидан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
269. «Ёқилмасин, одамлар ишлаяпти!» деб ёзилган ёзувни олиб ташлаш, хавфсизлик техникаси бўйича талаблар қўйиладиган ишлар бажарилгандан сўнг ускунани ишга тушириш, фақат масъул ходим рухсати билан амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
270. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар иш жойидан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар ўз жойига ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Қозонхоналарни техник кўрикдан ўтказишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
271. Ҳар бир қозон ишга туширилгунга қадар – дастлабки, фойдаланиш жараёнида – даврий ҳамда зарурат туғилганда – навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
272. Дастлабки техник кўрик қозоннинг биринчи бор монтаж қилинганидан кейин амалга ошириш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
273. Даврий техник кўрик қозоннинг паспортида кўрсатилган техник кўрикдан ўтказиш муддатида ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
274. Навбатдан ташқари техник кўрик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозоннинг ички юзаси тозаланганда ёки у ёхуд унинг қисмлари таъмирлашдан ўтганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозон 12 ойдан ортиқ вақт давомида ишламаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозон қайта монтаж қилинган ҳамда янги жойга ўрнатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозондаги дарз ва ёриқлар тузатилганда ёхуд қозоннинг асосий қисмларида пайвандлаш ишлари ўтказилганда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
275. Ташқи ва ички техник кўрикни ўтказишдан олдин қозон совутилиб ҳамда синчиклаб кул, қурум ва бошқа ифлосликлардан тозаланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
276. Қозонни ташқи ва ички техник кўрикдан ўтказишда деворнинг ички ва ташқи юзасида ёриқ, дарз ва емирилиш пайдо бўлишига эътибор қаратилиши керак. Қозон қисмларидаги металл қизиши хавфини келтирувчи ҳамда қопламнинг бузилишига сабаб бўлувчи носозликлар кўздан кечирилиши лозим. Барабандаги ички қурилмалар техник кўрик ўтказишга халақит берса улар олиб ташланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
277. Техник кўрикдан ўтказишда қозоннинг мустаҳкамлигига шубҳа келтирувчи ёриқ ва дарзлар аниқланганда, бундай қозонлардан уларнинг келиб чиқиш сабаби аниқлаштирилгунча вақтинча фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
278. Техник кўрик натижалари қозон паспортига техник кўрикни ўтказган шахс томонидан қайд этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник кўрикни ўтказишда қўшимча синов ва текшириш амалга оширилса қозон паспортига синов ўтказишнинг сабаби ва натижалари қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
279. Қозондан фойдаланиш муддати техник кўрик натижалари бўйича ундан фойдаланиш шароити ва имкониятлари асосида аниқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
280. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
281. Мансабдор шахслар ва ходимлар хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
282. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 5 октябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 5 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 8 октябрь,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 8 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 12 октябрь,

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А. ҚУРБАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 12 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 14 октябрь,

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 14 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 16 октябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 46-сон, 586-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)