19.08.1999 йилдаги 818-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 19.08.1999 йилдаги 818-I-сон
Date of entry into force
08.09.1999
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги ЎРҚ-900-сонли «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 21 июлдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида юзага келувчи муносабатларни тартибга солади ҳамда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини муҳофаза этишни таъминлашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек атроф табиий муҳитни ҳимоя этишга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл — транспорт воситалари қатнови учун қурилган ёки мослаштирилган ва худди шу мақсадда фойдаланиладиган ер минтақаси ёхуд сунъий иншоот юзаси. Йўл ўз ичига автомобиль йўлларини (умумий фойдаланишдаги ва идоравий автомобиль йўлларини), шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўчалари ва йўлкаларини, шунингдек шаҳар электр транспорти йўлларини олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати — одамлар ва юкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қатнашчиси — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлиги — йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси — транспорт воситасининг йўлдаги қатнови жараёнида содир бўлиб, фуқароларнинг ўлими ёки уларнинг соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланишига ёки бошқа тарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодиса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — йўл-транспорт ҳодисаларининг юзага келиш сабаблари олдини олишга, бундай ҳодисалар оқибатларининг оғирлигини енгиллатишга қаратилган фаолият;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракатини ташкил этиш — йўлларда ҳаракатни бошқариш бўйича ҳуқуқий, ташкилий-техникавий тадбирлар ва бошқарув ҳаракатлари мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаси — одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг эгаси — транспорт воситасига мулк ҳуқуқида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
(4-модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-82-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 131-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларни амалга ошириш устидан назорат олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қоидаларини ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш масалаларига доир бошқа норматив ҳужжатларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари ва йўлларнинг техникавий ҳолатига, йўллар ва темир йўлдан ўтиш жойлари бўйлаб йўл ҳаракати хавфсизлигига доир ягона талабларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини тайёрлашга, шунингдек аҳолига йўлларда юриш-туриш хавфсизлиги қоидаларини ўргатишга доир умумий талабларни белгилайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини, шундай воситаларнинг ўзини, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолларини, йўл-транспорт ҳодисалари ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳудудий дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларни амалга ошириш устидан назорат олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлиги тиббий жиҳатдан таъминланишини, шунингдек йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисалари оқибатидаги жароҳатланишларнинг олдини олиш, аҳолига йўлларда юриш-туриш хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб этиш ҳамда экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлардаги, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги кўчаларнинг, йўлкаларнинг ҳамда йўл ҳаракатини бошқариш воситаларининг, шунингдек шаҳар электр транспорти йўлларининг қурилиши ва соз ҳолатда сақланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилда юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари ва транспортда кўрсатиладиган хизматлар сертификатлаштирилишини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига автомобиль транспортида риоя этилиши устидан назорат олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компаниясининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компаниясининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз тасарруфидаги автомобиль йўлларидан транспорт воситаларининг хавфсиз қатнови учун бу йўлларнинг соз ҳолатда сақланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл қопламасининг ҳолати, гидрометеорологияга оид ва бошқа шароитлар тўғрисида зарур ахборот билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларида йўл ҳаракатини бошқариш воситалари, тезкор алоқа тизими қурилиши ва жиҳозланишини амалга оширади ҳамда уларнинг сақланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларининг қатнов учун хатарли жойларини аниқлайди ва бу жойларда йўл ҳаракатини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг қатнов йўналишларини белгилашда иштирок этади, шунингдек йўл хизмати кўрсатиш объектлари жойлашувига розилик беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-82-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 131-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қатнашчиларининг ушбу Қонунга, Йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қисмига риоя этиши устидан назорат олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат транспортининг, шунингдек оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг қатнов йўналишларини белгилашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларни, темир йўл кесишуви жойларини, автомобиль ёнилғиси қуйиш тармоқларини, транспорт воситаларининг конструкцияларини қуриш, реконструкция қилиш лойиҳаларига розилик беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланишдаги транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назорат олиб боради, транспорт воситаларининг техник кўригини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўллар ва темир йўлдан ўтиш жойларининг сақланиши, уларнинг йўл ҳаракатини бошқариш воситалари билан жиҳозланиши устидан назорат олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлмаган йўллар ва темир йўл кесишуви жойларидан фойдаланишни тақиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳоллари ва йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини ва рўйхатини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига доир гувоҳномалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ваколат доирасига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-82-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 131-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Транспорт воситалари эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг эгалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник жиҳатдан соз транспорт воситаларидан фойдаланишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларини тегишли малакаси бўлган ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар бошқаришига ижозат этишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва экология нормалари талабларига риоя этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Йўлларни сақлаш ва таъмирлашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўлларни сақлаш ва таъмирлаш йўлларни бошқарувчи органлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигининг белгиланган стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўлларни бошқарувчи органлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида, йўл шароитларига кўра содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари туфайли етказилган зарар мазкур органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланмоғи керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Транспорт воситалари конструкцияларини тайёрлаш чоғидаги талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситалари конструкциялари, қўшимча ускуналар, эҳтиёт қисмлар йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларининг талабларига мос бўлиши ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши керак.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ–31-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 14-сон, 113-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарига доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракатида қатнашувчи транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишда бўлган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш чоғидаги талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш юзасидан ишлар бажараётган ва хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар бу ишларни (хизматларни) йўл ҳаракати хавфсизлигининг белгиланган стандартлари, нормалари ва қоидаларига мувофиқ равишда амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлган тақдирда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларининг техник носозликлари рўйхати ва бундай воситалардан фойдаланишни тақиқлайдиган шартлар Йўл ҳаракати қоидалари билан белгилаб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг шунга ваколатли мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-82-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 131-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга доир асосий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ишини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи талабларга мувофиқ равишда ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат қилиш ва дам олиш режимига риоя этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш учун зарур шароитлар яратиб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлган тақдирда транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг сақланишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобилда ёки ер усти шаҳар электр транспортида йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари доирасида, ташишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус қоидалар белгилаши ҳамда транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига қўшимча талаблар қўйиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини дастлабки тарзда мажбурий ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўриклардан, шу жумладан йўлга чиқиш олдидан ва йўлдан қайтганидан кейин тиббий кўриклардан ўтказиш, шунингдек йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, йўл ҳаракати қатнашчиларига, ички ишлар органларининг, бошқа ихтисослашган бўлинмаларнинг мансабдор шахсларига ва аҳолига йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланган шахсларга тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар ёрдам кўрсатиш усулларини вақти-вақти билан ўргатиш йўли орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланганларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойнинг ўзида тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар ёрдам кўрсатишдан, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойнинг ўзида, даволаш-профилактика муассасасига олиб борилаётганда ва даволаш-профилактика муассасасида малакали тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий кўрикларни ўтказиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тартиби, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати, шунингдек транспорт воситаларини бошқаришни тақиқловчи, тиббиёт нуқтаи назаридан номақбул кўрсаткичлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш — қўлланиши стандартлар билан тартибга солинадиган ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари ва схемаларида назарда тутилган бошқаришнинг техник воситаларидан ҳамда уларнинг конструкцияларидан комплекс фойдаланиш асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартиби Йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси йўлларида транспорт воситаларининг ўнг тарафлама қатнови белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўллардаги қатновнинг хавфсиз шароитларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши йўл ҳаракати бошқа қатнашчиларининг ҳуқуқларини чекламаслиги ёки бузмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қатнашчилари:

Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ йўллар бўйлаб эркин ва монеликсиз ҳаракатланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган ўз ҳуқуқларининг бузилиши ёки чекланиши сабаблари тўғрисида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахсларидан тушунтиришлар олиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатновнинг хавфсиз шароитлари тўғрисида, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ маҳсулот ва хизматлар сифати ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда бепул тиббий ёрдам кўрсатиш, қутқарув ишлари ўтказиш ва бошқа шошилинч ёрдам кўрсатиш вазифаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ана шундай ёрдамлар олиш, қутқарув ишлари кўрсатилишига эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уларнинг ўлими, тан жароҳати олиши, транспорт воситаси ва юклар шикастланиши рўй берган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарарларнинг ўрни қопланишига эришиш, шунингдек маънавий зиён учун компенсация олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида фаолият олиб бораётган мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қатнашчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қатнашчилари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун, Йўл ҳаракати қоидалари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларини билишлари ва уларга оғишмай риоя этишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида махсус ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажаришлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мотоцикллар, мотороллерлар ва бошқа мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи ўн олти ёшга тўлган шахсларга берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат этилган энг кўп оғирлиги 3500 килограммдан ҳамда ўриндиқлар сони ҳайдовчиникидан ташқари саккизтадан ошмайдиган автомобилларни бошқариш ҳуқуқи ўн саккиз ёшга тўлган шахсларга берилади. такси бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
такси тариқасида фойдаланиладиган автомобилларни, шунингдек йўловчилар ташишга мўлжалланган ва ҳайдовчиникидан ташқари саккизтадан ортиқ ўриндиғи бўлган автомобилларни, трамвайлар ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқи йигирма бир ёшга тўлган шахсларга берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари составларини бошқариш ҳуқуқи ушбу қисмнинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга транспорт воситаларини бошқариш стажи ўн икки ойдан кам бўлмаган тақдирда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи тиббий кўрикдан ўтган ва малака имтиҳонларини топширган шахсларга бериладиган, белгиланган намунадаги гувоҳнома билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳонларини топшириш ва транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига доир гувоҳнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини тайёрлашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли тоифадаги транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган ҳажмда тегишли тайёргарликдан ўтган шахслар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун имтиҳонлар топширишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мотоцикллар, мотороллерлар ва бошқа мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун фуқароларнинг тегишли дастурлар ҳажмида мустақил тайёргарлик кўришига йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли тоифалардаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлашнинг ягона дастурлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
(21-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-82-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 131-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқининг бекор қилиниши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчининг соғлиғи транспорт воситасини хавфсиз бошқаришга монелик қиладиган тарзда ёмонлашганлиги тиббий хулоса билан тасдиқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур ҳуқуқдан содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маҳрум этилганда. Жавобгарлик чораси тариқасида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўладиган ҳуқуқбузарлик турлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш суд томонидан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 19 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
818-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 215-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 113-модда; 2007 й., 14-сон, 131-модда)