Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
10.03.2021
29.09.2020
29.07.2020
08.05.2020
11.08.2019
16.02.2019
21.09.2018
01.06.2018 01
26.02.2018
26.12.2017
23.12.2017
11.09.2017
06.07.2015
15.09.2014
10.03.2014
01.01.2013
30.12.2012
01.11.2012
24.02.2012
26.07.2004
29.04.2004
01.02.2003
31.01.2003
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2021
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2003 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда мувофиқлиги текшириладиган стандартлар рўйхатини бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий техник кўрикдан ўтказишда улар асосида транспорт воситаларининг техник ҳолати текшириладиган ишлаб чиқариш-техника базасига қўйиладиган талабларни ҳамда транспорт воситаларини техник диагностика воситаларидан фойдаланган ҳолда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишлари технологиясига қўйиладиган талабларни икки ой муддатда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларида транспорт воситаларининг барча эгаларига, автомобилларга техника хизмати кўрсатувчи ташкилотларга мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини етказишга қаратилган кенг тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 31 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Асосий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни, шунингдек шаҳар электр транспортини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги (кейинги ўринларда матнда «техник кўрик» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (кейинги ўринларда матнда «ДЙҲХХ» деб юритилади) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш учун ДЙҲХХ органлари томонидан ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, вазирликлар ва идораларнинг, бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринларда ТХС деб аталади) шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда жисмоний шахслар — М1 тоифадаги транспорт воситалари эгалари ўз транспорт воситасининг техник ҳолати ва ускуналари мувофиқлигини баҳолаш учун ўз танловига кўра, ДЙҲХХ органлари, ТХС ёки Субъектларга мурожаат қилишлари мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар техник кўрикдан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги техник регламентлари ёки стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларни аниқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактика ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни бузишлар ва жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва барҳам бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, шунингдек троллейбуслар ва трамвайлар (кейинги ўринларда матнда «транспорт воситалари» деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қарашли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига асосан «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур Низомнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолда транспорт воситасини техник кўрикка тақдим этиш муддатини ўзгартириш тўғрисидаги қарор транспорт воситаси эгаси — юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ДЙҲХХнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан қабул қилинади.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорларда йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХнинг диагностика станциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТХС;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субъектлар (йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўтириш учун саккизтадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга М1 тоифадаги транспорт воситалари) томонидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, ТХС ва Субъектлар Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» ДУК томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтказилган, транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник базасига эга бўлиши зарур.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2020 й., 09/20/456/1119-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун Субъектларнинг ишлаб чиқариш-техник базаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларга мувофиқ бўлиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллон ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш ва уларнинг баллонларини текшириш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган сиқилган и табиий газда (кейинги ўринларда СТГ деб аталади), суюлтирилган нефть газида (кейинги ўринларда СНГ деб аталади) ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқига тушадиган максимал оғирлик 3500 кг гача бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компрессорга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қинчали манометрга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур компьютер техникасига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти асосида универсиал техник воситалар билан алмаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўлланиладиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда бўлиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХнинг диагностика станциялари ва ТХСнинг ишлаб чиқариш-техник базаси текширилаётган транспорт воситасининг тоифасига кўра (М1, М2, М3, №1, №2, №3) мазкур банд талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник диагностика воситаларининг сони ва тавсифларига, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 136-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/136/2623-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Транспорт воситаларини текширишга тегишли мутахассисликка эга бўлган ёки диагностика қилиш технологияси, диагностика жиҳозларининг тузилиши ва ишлаш принциплари, диагностика воситаларини қўллаган ҳолда техник ҳолатни текшириш методлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларни ўрганган шахслар қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Субъектлар жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ўтказиш бўйича фаолиятларини бошлашдан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларини (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади) яратилган шароитлар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ва кўрсатилган фаолиятни амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субъект уставининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техник база Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» ДУК томонидан берилган маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳнома;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2020 й., 09/20/456/1119-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг автотранспорт воситаларига ўрнатиладиган баллонларни техник текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномасининг нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Ҳудудий ЙҲХБ Субъектнинг мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ тақдим этилган хати қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида уни ўрганади, Субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлигини текширади ва улар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Субъектни жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шароитларга эга тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар ҳисобини юритиш реестрига киритади ҳамда бу ҳақида икки иш куни ичида Субъектни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Субъект хабардор қилинган пайтдан бошлаб 2 иш куни ичида уни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган реестрга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестр аҳолини жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шароитларга эга Субъектлар ҳақида хабардор қилиш учун юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Субъект томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда ҳудудий ЙҲХБ 2 иш куни ичида Субъектга йўл қўйилган камчиликларни кўрсатган ҳолда хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субъект мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ ҳудудий ЙҲХБга такроран хабарнома юбориш ёки ДЙҲХХ мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Субъект ўзи ёки унинг филиали рўйхатга олинган ҳудудий ЙҲХБ хизмат кўрсатадиган ҳудудда рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий ЙҲХБ хизмат кўрсатадиган ҳудудда икки ёки ундан ортиқ Субъектлар мавжуд бўлган ҳолларда, Субъект транспорт воситалари эгаларининг хоҳишига кўра танланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг сони Субъектлар томонидан текшириладиган транспорт воситаларининг сонидан кўп бўлса ва бунинг натижасида транспорт воситасининг техник ҳолати ўз вақтида текширилишини таъминлаш имкони бўлмайдиган ҳудудларда бошқа транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш жойлари ДЙҲХХ органи томонидан мазкур Низомнинг 28, 29 ва 33-бандларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун техник кўрикдан олдин унинг эгаси — жисмоний шахс ёки у томонидан вакил қилинган шахс (кейинги ўринларда аризачи аталади) реестрга киритилган Субъект ходимига (операторига) мурожаат қилади, транспорт воситасини ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган транспорт воситанинг тури учун назарда тутилган, тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газ ёқилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаси тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда ва у идентификация қилингандан кейин мазкур транспорт воситасининг техник ҳолатини текширишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Субъектнинг транспорт воситаси техник ҳолатини текшириш хизматлари учун мазкур хизматни кўрсатадиган Субъект томонидан тасдиқланган, бироқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан ошмайдиган тарифлар бўйича ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Транспорт воситасининг техник ҳолати Субъект ходими (оператори) томонидан мазкур Низомнинг VI бўлимида назарда тутилган тартибда текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситаларига ўрнатилган СТГ ва СНГ тизимларининг герметиклиги ҳамда агрегатлари ва узеллари (опрессовка) уланган жойларнинг ишончлилиги Субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ синовдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Текширувдан ўтган ва техник соз деб топилган ҳар бир транспорт воситасига Субъект ва ТХС томонидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда унинг техник ҳолати ҳақида маълумотнома расмийлаштирилади ва берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этган автотранспорт эгаси томонидан қонун ҳужжатлари бузилган (кўрсатилган ҳужжатларни, агрегатларнинг идентификация рақамларини сохталаштириш ва бошқ.) ҳолатлар аниқланган тақдирда, Субъект вакили бу ҳақида дарҳол ДЙҲХХ органларига хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1310. Транспорт воситасининг техник ҳолатини текширишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган Субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1311. Субъект қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолларда Субъект ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг етти иш куни ичида ҳудудий ЙҲХБни кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Субъект ёки ТХС томонидан жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситасининг техник ҳолати ҳақида берилган маълумотнома берилган кундан бошлаб ўн кун ичида ҳақиқий ҳисобланади ва ДЙҲХХ органларида транспорт воситалари техник ҳолатини текширмасдан, уларнинг техник кўрикдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Техник кўрик транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техника хизмати кўрсатиш станцияларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХ органлари томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Техник кўрикни ташкил этиш жадвал тузиш билан режалаштирилади, жадвалда техник кўрик ўтказиш жойи, санаси ва вақти, кўрикка қўйилаётган транспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жадвал юридик шахсларнинг буюртманомалари ва диагностика станцияларининг техник имкониятлари, об-ҳаво-иқлим, ишлаб чиқариш шароитлари ва бошқа шароитлар ҳисобга олинган ҳолда ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан тузилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бир кунда техник кўрикка қўйиладиган транспорт воситалари сони мавжуд диагностика ва назорат-ўлчаш ускуналарининг кунлик унумдорлигидан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Техник кўрикни ўтказиш жадвали ва уни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби ҳар йили 15 февралгача Тошкент шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли тумани (шаҳари) ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади. Бунда комиссия таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари, трамвай-троллейбус парклари, бошқа давлат органлари, шунингдек нодавлат, нотижорат ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХ ҳудудий органининг (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) вакили (кейинги ўринларда матнда — ДЙҲХХ ходими) комиссия раиси ҳисобланади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилади, унга транспорт воситалари гуруҳлари (3-илова) ёки алоҳида транспорт воситаси (4-илова) техник кўрик далолатномаси бланклари илова қилинади. Техник кўрик далолатномалари бланклари талаб этиладиган маълумотлар кўрсатилган ҳолда (техник ҳолат тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) транспорт воситалари рўйхатига мувофиқ тўлдирилади. Транспорт воситалари гуруҳининг техник кўриги далолатномасида кўрсатилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХнинг тегишли органларида ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Техник кўрик ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга ижарага берилган транспорт воситалари ижарага берувчида ёхуд улар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ органларида ижарага берувчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахс ДЙҲХХнинг ҳудудий органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтер (бош бухгалтер функциясини бажарувчи шахс) томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) техник кўрик далолатномасининг бир нусхаси;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанция);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган, ижарага берилган ёки сотишга қўйилган транспорт воситалари сонини тасдиқловчи маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг амалдаги давлат стандартларига мослиги ҳақидаги сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(22-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Троллейбуслар ва трамвайларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Троллейбуслар ва трамвайлар техник ҳолатининг Трамвай ва троллейбусдан техник фойдаланиш қоидалари, нормативлар ва стандартларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва техника хавфсизлигини таъминлашга тегишли қисми талабларига мувофиқлиги троллейбуслар ва трамвайларни давлат техник кўригидан ўтказишнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб бермайдиган троллейбус ва трамвайлар носоз деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Техник кўрикка қўйилган, бироқ техник носозлик туфайли кўрикдан ўтмаган трамвайлар ва троллейбуслар фойдаланиш учун қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўтказилган техник кўрик натижалари бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳужжатлар тузилади ва расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаши мумкин.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Техник кўрик транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТХСда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХ диагностика станцияларида (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолати мазкур Низомнинг 134-банди талабларига риоя этилган ҳолда баҳоланиши лозим);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган техник назорат постларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субъектлар томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Транспорт воситаларининг техник кўриги ўтказиладиган жой ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланади. Транспорт воситаларининг техник кўриги иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларининг бирида ўтказилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Техник кўрикдан ўтказиш учун транспорт воситаси эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ҳарбий хизматчилар — шахсий гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ёки Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимлари – тегишли равишда Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган аккредитация карточкалари ва миллий паспортлари; бошқа хорижий фуқаролар – ички ишлар органларида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида белги қўйилган миллий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар — Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси);
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник кўрикдан ўтказишга берилган транспорт воситасига мувофиқ тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига ҳайдовчи гувоҳномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатлаштириш органи томонидан берилган газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг мувофиқлик сертификати нусхаси;
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник кўрикдан ўтиш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, квитанция);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТХС ва Субъектнинг транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси — шундай маълумотнома бўлганда.
(30-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда унинг эгаси белгиланган муддатларда ДЙҲХХнинг ҳудудий органига ёзма ариза ва ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади (ҳайдовчи гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва тиббий маълумотнома бундан мустасно). Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонга носозлик тўғрисида «NOSOZ» ёзувини қайд қилади ва шахсий имзо ва муҳр (штамп) билан тасдиқлайди.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Носозлик бартараф этилгандан кейин транспорт воситаси эгаси уни, ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўрсатган ҳолда техник кўрикка қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Эгасининг йўқлиги ёки касаллиги оқибатида техник кўрикдан белгиланган муддатларда ўтказилмаган транспорт воситалари эгаси қайтиб келгандан ёки соғайгандан кейин 10 кун мобайнида техник кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Техник кўрикни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказишга ДЙҲХХ органлари томонидан кўрсатилган жойга қўйилиши лозим (Субъектлар томонидан жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш ҳоллари бундан мустасно).
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник кўриги рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга транспорт воситаси тури, маркаси, модели, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари, шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг мувофиқлигини текширишдан бошланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текширилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг техник ҳолати ҳам автопоезд таркибида, ҳам алоҳида турган ҳолатида текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларига тегишли далолатнома тузилади (3, 4 ёки 4а-иловалар).
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник кўрикдан ўтган транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонга ДЙҲХХ органининг ходими белгиланган намунада штамп қўяди, созлиги тўғрисида «SOZ» сўзини қайд этади, имзо билан тасдиқлайди ва техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон беради (5-илова).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонни (ёки дубликатни) берганлик учун йиғим ундирилмайди.
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талон навбатдаги техник кўрик ўтказилгунгача сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон йўқолганда (ёки яроқсизланганда) юридик ёки жисмоний шахс — транспорт воситаси эгасининг ёзма аризасига кўра ДЙҲХХнинг рўйхатдан (вақтинчалик рўйхатдан) ўтказилган жойдаги органи кўрикдан ўтказилганлик фактини текширади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрикдан ўтганлиги факти тасдиқланганда ва ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳужжатлар кўрсатилганда талон дубликати расмийлаштирилади ва берилади. Бунда транспорт воситасининг техник ҳолати текширилмайди ва уни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишга қўйиш муддати ўзгармайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсатномасини олиш талаб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларга эга бўлган транспорт воситаларида тегишли рухсатноманинг мавжудлиги текширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Махсус ва тезкор хизматлар транспорт воситаларида махсус рангли ва овозли сигналлар қурилмаларининг мавжудлиги, созлиги ва қонунийлиги, шунингдек транспорт воситасининг ранг–график бўяш схемаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқлиги текширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Консервацияга қўйилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда уларнинг бутлиги текширилади. Транспорт воситасининг соз ҳолатдалигига шубҳа туғдирадиган сабаблар мавжуд бўлганда транспорт воситасини ғилдиракларини чиқариш учун тагликлардан қўзғатмаган ҳолда унинг двигатели ва трансмиссиясининг ишлай олиши текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Техник кўрик натижалари транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасида, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳудудий органларининг ҳисобга олиш ҳужжатларида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Жисмоний шахс томонидан транспорт воситасини (носозлиги ёки бошқа узрли сабаблар туфайли) техник кўрикдан ўтказишга қўйиш имконияти бўлмаган тақдирда рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш учун ёки (битта транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш далолатномасини албатта тақдим этиш талаб қилинадиган) бошқа ҳолатларда транспорт воситаси эгасининг ёзма аризасига кўра ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими томонидан у жойлашган жойда, битта транспортни кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда техник кўрикдан ўтказилиши мумкин. Далолатнома берилган вақтидан бошлаб 30 кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига жавоб бермайдиган транспорт воситаси ҳам носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари камчиликлар ва носозликлар бартараф этилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ечиб олинади;
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарорига асосан иккинчи хатбошиси билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай транспорт воситасини такрорий кўрикдан ўтказиш олдинги кўрикдан ўтказилган вақтидан бошлаб йигирма кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади. Бу ҳолда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйичагина ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаси олдинги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлган муддатда такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.
(44-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги штамп намунаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади. Штампларни тайёрлаш, шунингдек улар билан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, уни тайёрлаш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда ДЙҲХХ органлари томонидан амалга оширилади.
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талон бланкаларини тайёрлаш харажатларини маблағ билан таъминлаш марказлаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Талаблар ДЙҲХХ диагностика станциялари, вазирликлар ва идоралар, бошқа ташкилотлар ҳамда жисмоний шахсларга тегишли техник хизмат кўрсатиш станциялари, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база (лабораториялар) (кейинги ўринларда ишлаб чиқариш-техник база деб аталади) жойлаштириладиган хона ва майдонларнинг параметрларига доир техник нормаларни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ишлаб чиқариш-техник база белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашдан ўтказилган, транспорт воситаларининг техник ҳолатини техника жиҳатидан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли технологик, синов жиҳозлари ва ўлчаш воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2020 й., 09/20/456/1119-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ҳудудига доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишлаб чиқариш-техник база ҳудудининг ўлчамлари қуйидаги мажбурий элементларнинг жойлаштирилиши имкониятини назарда тутган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник ҳолати баҳоланиши кутилаётган ва тугалланган транспорт воситалари учун майдон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хона ва майдонларга кириш ва ўтиш йўллари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ишлаб чиқариш-техник база ҳудудида транспорт воситалари ҳаракатини ташкил этиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий ёритиш чироқлари, шу жумладан куннинг қоронғи вақтида ҳамда кириш йўли ва ҳудуди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатнов қисми текис ва қаттиқ қопламали (асфальтбетонли ёки цементбетонли) бўлган кириш йўли, майдон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
периметри бўйича ўрнатилган тўсиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ишлаб чиқариш-техник база ҳудуди ёки у жойлашган ташкилотга кириш жойи олдида ишлаб чиқариш-техник базанинг иш режими ва техник ҳолати, баҳолашдан ўтказиладиган транспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси кўрсатилган ахборотли стенд ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш-техник база биносида кенглиги 2,0 метрдан ва баландлиги 0,7 метрдан кам бўлмаган ўлчамдаги, давлат тилида «Texnik ko‘rik» ёзуви бўлган пешлавҳа ўрнатилган бўлиши керак. Ёзув бошқа тилларда такрорланиши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасига кириш йўллари бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатини ташкил этиш қуйидаги талаблар асосида бажарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракатини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун имконият яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш-техник база ҳудудида транспорт воситаларининг рухсат этилган ҳаракат йўналишларини тегишли йўл чизиқлари билан белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ишлаб чиқариш-техник база ҳудуди ичимлик ва ишлаб чиқариш сув қувурлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ишлаб чиқариш-техник база ҳудуди майдонининг юзаси текис, сув қувурлари ва сув оқиб кетадиган ариқ мавжуд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ишлаб чиқариш-техник базага кириш ҳамда унинг ҳудуди бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатланиши, барча мавжуд иншоотлар, йўл белгилари ва чизиқлари кўрсатилган ҳолдаги схемаси ҳудудида ишлаб чиқариш-техник база жойлашган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўлнинг кенглиги енгил автомобиллар учун — 3 метрдан, юк автомобилари ва автобуслар учун — 4,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Техник ҳолати баҳоланиши кутилаётган ва тугалланган транспорт воситаларини жойлаштириш учун майдонларнинг ўлчамларини аниқлашда баҳоланадиган транспорт воситаларининг габарит ўлчамлари ва техник кўрик линиясининг бир соатдан кам бўлмаган вақтдаги ишлаб чиқариш қувватига тенг бўлган транспорт воситаларининг айнан бир вақтда майдонда бўлиши эътиборга олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасига кириш олдидаги майдоннинг кенглиги ишлаб чиқариш хонаси кенглиги билан тенг бўлиши, узунлиги эса — 20 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Сиқилган ва суюлтирилган табиий газ ёқилғисида ишлайдиган транспорт воситаларини баҳолашга мўлжалланган хоналарнинг ертўлада, аҳоли яшаш уйларига ва бошқа корхоналар биноларига туташган ҳолда жойлаштирилишига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ишлаб чиқариш-техник базанинг хоналарига доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ишлаб чиқариш-техник база таркибига қуйидагилар киритилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун хона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш натижаларини расмийлаштириш учун хона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария-гигиена хоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда режалаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолашдан ўтказиш дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлланиладиган ўлчаш воситалари ва синов жиҳозлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш ва натижаларини расмийлаштиришнинг технологик жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғинга қарши хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонаси ўлчамлари мазкур Талабларнинг иловасига мувофиқ техник кўрик линияларининг технологик постлари сони ва баҳоланадиган транспорт воситаларининг габарит ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонаси режаси ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини технологик лойиҳалаштириш қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш корпуси хонасининг бўртиб чиққан қурилиш конструкцияларигача баландлиги енгил автомобиллар учун — 4,0 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун — 7,0 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоналарнинг поли текис, нефть маҳсулотлари таъсирига чидамли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Хонада барча технологик жараёнларни меҳнатнинг санитария-гигиена шароитларга тўлиқ мувофиқ ҳолда хавфсиз ва рационал бажарилиши таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ишлаб чиқариш хоналаридаги шовқин ва вибрация даражаси санитария-гигиена нормаларида белгиланган, рухсат этилган кўрсаткичлардан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Хона ва иш жойларининг табиий ва сунъий ёритилиши ишларнинг хавсиз бажарилиши, одамлар учун хавфсиз бўлиши ва уларнинг ҳаракатланишини таъминлаш учун етарли ва қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойларида хонанинг поли сатҳида — камида 200 лк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрикдан ўтказиш хандағида транспорт воситаларининг таг қисми сатҳида — камида 150 лк.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Авария (фавқулодда) ҳолатлар учун ёритилиши иш юзасининг умумий ёритилиши учун белгиланган нормаларнинг 5 фоиздан кам бўлмаслиги, лекин камида 2 лк бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолашдан ўтказиш учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати ўтказиладиган синов методларига доир норматив ҳужжатлар нормаларига мувофиқ бўлиши керак. Ишлаб чиқариш-техник базаси биноларидаги ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида — 15 °C дан 25 °C гача, иссиқ даврида — 22 °C дан 30 °C гача оралиқда бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Транспорт воситаларининг корхона ҳудудида ҳаракатланиш тезлиги очиқ йўлларда — 10 км/с дан, хона ичида — 5 км/с дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасига кириш жойи пешлавҳа билан белгиланади ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилади. Ишлаб чиқариш хонасига кириш (чиқиш) йўли ишлаб чиқариш хонасидан бошқариладиган ёруғлик (масалан, светофор) сигнализацияси билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш дарвозаси устида 3.13 «Чекланган баландлик», 3.14 «Чекланган кенглик» ва 3.24 «Юқори тезлик чекланган (5 км/с)» йўл белгилари жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ишлаб чиқариш-техник база хонасининг мижозлар учун қулай бўлган жойида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган ахборот стенди ёки бошқа махсус қурилма ўрнатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш-техник базанинг тегишлилиги (кимнинг тасарруфидалиги), жойлашган жойи, иш тартиби ва режими, алоқа телефонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Call-маркази телефони ва ҳудудий ЙҲХБнинг ишонч телефони рақамлари, таклиф ва эътирозлар китоби сақланадиган жой ва уни юритиш (сақлаш) учун масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун текширишдан ўтиш тартиби, текшириладиган (баҳоланадиган) параметрлар ва нормативлар, мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг даврийлиги ва техник ҳолатни баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳужжатни бериш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолашдан ўтказиш учун қонунчиликка мувофиқ тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар, мажбурий техник кўрикдан ўтиш учун тўлов миқдори, зарур жараёнларни амалга ошириш муддати ва бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ишлаб чиқариш хонаси электр таъминоти (ёритиш) учун электр тармоқлари, шунингдек, қувват бериш кабеллари (диагностика жиҳозларининг электр энергияси таъминоти учун) ва тақсимлагич электрошитлар билан электр хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив ҳужжат талабларига мувофиқ жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасининг иккитадан кам бўлмаган эвакуацион чиқиш жойлари мавжуд бўлиши назарда тутилади. Эвакуацион чиқиш жойларининг эшиклари хонадан ташқари томонга очиладиган, ўтиш йўлагининг кенглиги 1 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ёнғиндан ҳимояси, ёнғиннинг олдини олиш тизими ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда портлаш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Транспорт воситалари эгаларини (кейинги ўринларда транспорт эгалари деб аталади) қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш хонаси (биноси) ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш натижалари ҳақидаги ҳужжатни расмийлаштириш учун хона ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасида ёки унга бевосита яқин жойда бўлиши керак. Ушбу хоналарга кириш тегишли кўрсатгичлар билан белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Транспорт эгаларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун хоналарнинг ўлчамларини аниқлашда уларда ишлаб чиқариш-техник базанинг ходими томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш учун иш жойларининг ҳамда транспорт эгаларининг кутиб туриши учун жойлар назарда тутилиши керак. Транспорт эгаларининг кутиб туриши учун жойлар сони ҳар бир техник кўрик линиясига бештадан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ишлаб чиқариш-техник база ишлаб чиқариш хонасининг санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги ваколатли санитария-эпидемиология назорат органининг тегишли хулосаси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ишлаб чиқариш-техник базанинг ишлаб чиқариш хонасини технологик режалаштиришга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ишлаб чиқариш-техник базанинг диагностика жиҳозлари технологик лойиҳалашга доир талаблар ва нормаларга амал қилган ҳолда ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Транспорт воситасининг техник ҳолатини баҳолаш двигатель ишлаб турган пайтда бажариладиган постлар (ишлаб чиқарилган газлардаги тутун ва заҳарли газ миқдорини, шовқин даражасини, тормозланиш самарадорлиги кўрсаткичларини текшириш ва бошқалар) транспорт воситасидан газларни чиқариш қувури (қувурлари)дан чиқаётган ишлаб чиқарилган газларни ташқарига олиб чиқиш тизими билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Транспорт воситаларининг ишлаб чиқариш-техник база ишлаб чиқариш хонасига кириши (чиқиши) учун ҳар бир техник кўрик линиясида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
универсал линиялар учун — кенглиги 3,0 метрдан ва баландлиги 4,3 метрдан кам бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
М1 ва N1 тоифасидаги транспорт воситаларини текшириш бўйича линиялар учун — кенглиги 2,5 метрдан ва баландлиги 2,3 метрдан кам бўлмаган ўлчамли кириш (чиқиш) дарвозалари қурилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Техник кўрик линияларида транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш кўрикдан ўтказиш хандағидан фойдаланган ҳолда бажарилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш хонасидаги кўрикдан ўтказиш хандаклари сони техник кўрикдан ўтказиш линиялари сонига мувофиқ бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрикдан ўтказиш хандағининг узунлиги мазкур линияда текширилиши режалаштирилаётган транспорт воситасининг максимал узунлигини ва ундан чиқиб кетиш учун захира йўлнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрикдан ўтказиш хандағининг кенглиги 0,9 метрдан кам бўлмаслиги керак. Максимал кенглиги мазкур линияда текширилиши режалаштирилаётган минимал колеяли транспорт воситасининг хандақдан ўтиши имкониятини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрикдан ўтказиш хандақлари тутунни тортиб олиш вентиляцияси билан жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи хулосалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолашнинг технологик жараёни техник кўрик линиясининг режалаштириладиган ечимларини, текшириладиган транспорт воситаларининг тоифасини, бажариладиган ишларнинг мураккаблигини, қўлланадиган жиҳозлар, ўлчов воситалари ва анжомларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш бўйича ишларни бажаришда техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилишнинг мажбурийлиги назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Технологик постларда диагностика параметрлари, техника хавфсизлиги қоидалари ва ишларнинг хавфсиз усуллари бўйича амалда бўлган тавсиялар кўрсатилган технологик карталар жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ишлаб чиқариш-техник базада техник ҳолати баҳоланадиган тоифага мансуб транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича амалдаги норматив ҳужжатлар, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, қўлланмалар (йўриқномалар), автомобиль маълумотномалари ва бошқа зарур маълумотномалар мавжуд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ишлаб чиқариш-техник базада биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт дори воситалари ва анжомлари тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ жамланган тиббиёт қутичаси бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талабларга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун техник кўрик линияларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЛЧАМЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник ҳолати баҳоланадиган транспорт воситаларининг тоифалари
Технологик постлар сони
1
2
3
Техник кўрик линиясининг узунлиги, метрдан кам эмас
1.
M1, M2, N1, O1
12
18
24
2.
M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1
18
30
42
3.
M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2
21
36
51
4.
M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2, O3
24
42
60
5.
M1, M2, M3, N1, N2, N3, O1, O2, O3, О4
27
45
66
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 136-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/136/2623-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахсга тегишли транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА
бўйича рўйхатдан ўтказилган транспорт воситасининг техник ҳолати текширилди ва транспорт воситасининг техник жиҳатдан созлиги ҳамда техник регламентлар, стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига жавоб бериши аниқланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: ушбу маълумотнома берилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ҳақиқийдир ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш натижаларини ДЙҲХХ органларида уларнинг техник ҳолатини текширмасдан расмийлаштириш учун асос бўлади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситалари гуруҳини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
Тузилган санаси: 20____ йил «____»_______________
20____ йил «____»______________дан 20___ йил «___»____________гача __________________
(юридик шахснинг номи)
_________________________________________га қарашли транспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилди
Т/р
Транспорт воситасининг тури
Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами
Маркаси
Ишлаб чиқарилган йили
Агрегатлар рақами
Техник ҳолати, носоз транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олиб қўйилганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ечиб олинганлиги тўғрисидаги белги
Изоҳ. Бензин, дизель ёнилғиси, сиқилган табиий газда ёки суюлтирилган нефть газида ишлайди
двигатель
кузов
шасси (рама)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
1.
2.
......
Юридик шахс ҳисобидаги (балансидаги) транспорт воситалари сонини тасдиқлаймиз:
Рўйхатда кўрсатилган транспорт воситалари ЙҲХ РЭО (МРЭО, РЭП) ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланган
Корхона раҳбари ___________________________
РЭО (МРЭО, РЭП) ходими __________________
__________________________________________
_________________________________________
(имзо, Ф.И.О)
(лавозими, ДЙҲХХ органи номи, унвони, Ф.И.О)
Бош бухгалтер (бухгалтер ёки ҳисобни юритувчи шахс)______________________________________
м.ў.
______________________________________
______________________________________
(имзо, ФИО)
м.ў.
Ташкилот ҳисобида ҳаммаси бўлиб ___ автомобиль, ___ тиркама, ярим тиркама ва ___ мототранспорт воситалари мавжуд, улардан ___ автомобиль, ___ тиркама, ___ ярим тиркама ва ____ мототранспорт воситалари техник кўрикка қўйилган.
___ автомобиль, ___ мототранспорт воситаси, ___ тиркама, ярим тиркама мукаммал таъмирлашдалиги ва ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситаси, ___ тиркама ва ярим тиркама хизмат сафаридалиги туфайли ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник кўрикдан ўтмади.
Текширилган автомобиллардан ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник жиҳатдан носоз деб топилди.
Шу жумладан:
__ та транспорт воситасининг тормоз системасида;
__ та транспорт воситасининг руль бошқарувида;
__ та транспорт воситасининг ташқи ёритиш приборларида носозлик мавжудлиги;
__ та транспорт воситасида фойдаланиш учун яроқсиз автошиналар мавжудлиги;
__ та транспорт воситасининг ишланган газида зарарли моддалар мавжудлиги ва уларнинг тутунлилиги белгиланган нормалардан ортиқчалиги аниқланди.
Ҳисобдаги автомобиллардан ___ таси бензин ёнилғиси билан, __ таси дизель ёнилғиси, ___та суюлтирилган газ, __ таси сиқилган газ билан ишлайди.
Бензинда ишлайдиган текширилган __ та автомобилдан ___таси, дизель ёнилғисида ишлайдиган ___тасидан ___таси, сиқилган табиий газда ишлайдиган ___си ва суюлтирилган нефть газида ишлайдиган __дан __ таси носоз деб топилди.
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги талон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон)