26.12.2011 йилдаги 342-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.12.2011 йилдаги 342-сон
Date of entry into force
26.12.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шаҳарларда йўл қурилишини ташкил этишни такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 26 апрелдаги ПҚ-62-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2012 йил 1 январдан бошлаб жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Ўзавтойўл» ДАК бир ой муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган қоидаларда белгиланган талаблар юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб бориш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Автомобиль йўлларидан фойдаланиш қоидалари ва уларни қўриқлаш тўғрисида» 1974 йил 17 апрелдаги 172-сон қарори (Қарорлар тўплами, 1974 й., 4-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Зокиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 26 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
342-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида» ва «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шаҳарларда йўл қурилишини ташкил этишни такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 26 апрелдаги ПҚ-62-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги атамалар ва тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўли — транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларнинг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, шунингдек ушбу мажмуани жойлаштириш учун ажратилган ер участкалари ва мажмуа устидаги белгиланган доирадаги бўшлиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлининг ўқ чизиғи — қатнов қисми ёки ажратувчи тасма ўртасидан ўтувчи шартли чизиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларини ривожлантириш чизмаси — иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларни ривожлантиришга боғлиқ ҳолда автомобиль йўлларини ривожлантиришнинг мақсади ва асосий кўрсаткичларини, уларни лойиҳалаш, қуриш, таъмирлашнинг мақсадга мувофиқлигини асословчи ва техник даражасини ошириш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига олган чизма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар — йўл ҳаракатининг иштирокчилари бўлган ёки ажратилган минтақа ҳамда йўл бўйи минтақаси доираларида белгиланган тартибда рухсат этилган фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган минтақа — автомобиль йўли, унинг тегишли таркибий элементлари ва муҳандислик иншоотлари, шунингдек автомобиль йўлидан фойдаланиш учун зарур бўлган бинолар, иншоотларни жойлаштириш, иҳота ва манзарали дарахтлар ўтқазиш учун доимий фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ер участкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатнов қисмининг чети — қатнов қисмини йўлбўйидан ажратувчи чизиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қизил чизиқ — умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун йўл қурилишига ажратилган ер тасмаси чегарасидан бошлаб белгиланган хавфсизлик минтақаси. Кўчалар учун қатнов қисми четидан бошлаб белгиланган хавфсизлик минтақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистрал кўча — шаҳарнинг асосий тармоқ йўли. Улар умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган (аҳоли яшовчи, саноат туманлари ва жамоат марказлари ўртасидаги алоқа, шаҳар ташқарисидаги автомобиль йўлларига чиқиш) ва туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар (туман чегарасидаги ва умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган магистрал кўчалар билан транспорт алоқалари)га бўлинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик транспорт воситаси — двигатель билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Ушбу атама барча трактор ва ўзиюрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлнинг режаси — йўлда жойлашган барча иншоотлар билан йўлнинг горизонтал текисликдаги акси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлбўйи минтақаси — ажратилган минтақага туташган, чегараларида аҳоли хавфсизлигини ва транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлга мутасадди хўжалик — умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли тармоғини, унинг меъёрий эксплуатацияси учун зарур бўлган барча иншоотларни, шунингдек мазкур йўлларни тузатиш ва сақлаш билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларни ўз ичига олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл хизмати — автомобиль йўлларини ва йўл иншоотларини сақлаш ва тузатиш, автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш, йўлнинг техник тоифасини сақлаш ва ошириш бўйича ишлар юкланган бўлинмалар мажмуаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл тармоқларини ривожлантириш — ҳудуддаги иқтисодиёт тармоқларига ва аҳолининг автомобилда ташишга бўлган эҳтиёжига ҳамда халқаро автотранспорт ташувларининг ҳажмига боғлиқ равишда автомобиль йўлларининг келажакдаги ривожланиш режасини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл муҳандислик қурилмалари — ҳаракат хавфсизлигини ва узлуксизлигини таъминлаш, йўловчилар, ҳайдовчилар ва автомобилларга ҳаракат бўйлаб хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган иншоотлар мажмуаси. Уларга автобус бекатлари, тезликни ошириб ўтиш тасмаси, автомобиллар тўхтаб туриши учун майдончалар, дам олиш майдончалари ва автобусларни кутиш учун айвонлар, йўлни қор кўчкиларидан, қор босишидан ҳимоялаш учун қурилмалар, алоқа йўллари ва йўлни ёритиш воситалари киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл тоифаси — автомобиль йўлининг республика умумий транспорт тармоғи ва халқ хўжалигидаги аҳамиятини, ундаги ҳаракат жадаллигини ифодаловчи мезон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ёқаси — йўл пойининг икки томонида жойлашган бўлиб, у қатнов қисмининг ён томонидан йўл пойининг четигача бўлган жойдир. Йўлнинг қатнов қисмини ўраб турадиган йўл ёқасининг борлиги автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Йўл ёқасида мустаҳкамланган четки тасма ётқизилади, улар қоплама четининг мустаҳкамлигини оширади. Йўл ёқасининг кенглиги йўл тоифасига боғлиқ бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл тўшамаси — бир ёки бир нечта қатламлардан иборат бўлиб, бир нечта қатлам тўшамаси қоплама, асос ва асоснинг қўшимча совуқ ва иссиқдан ҳимояловчи, сув ўтказувчи ва бошқа қатламларидан иборат бўлади. Транспорт воситаларидан тушаётган юкламага қаршилиги ва иқлим таъсирига муносабати бўйича йўл тўшамалари қаттиқ қопламали ва асосли тўшамалар ҳамда қаттиқ бўлмаган қопламали ва асосли тўшамаларга бўлинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаси — одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт оқими — турли даражада юкланган ҳар хил русумдаги автомобилларнинг ва бошқа транспорт воситаларининг йўл бўйлаб айнан бир вақтдаги ҳаракати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт оқимининг зичлиги — транспорт-эксплуатация хусусияти бўйича бир хил йўл участкасининг бирлик узунлигига тўғри келадиган, одатда, 1 км оралиқдаги автомобиллар миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракат жадаллиги — маълум вақт (ўртача бир соат ёки бир кеча-кундуз) оралиғида йўлнинг муайян кесимидан ўтадиган автомобиль ва бошқа турдаги транспорт воситалари сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик минтақаси — умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун йўл қурилишига ажратилган ер тасмаси чегарасидан қизил чизиққача бўлган масофа. Кўчалар учун — қатнов қисми четидан қизил чизиққача бўлган масофа.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда шаҳар кўчаларида, шунингдек, улар учун ажратилган минтақаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ташкил этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, ягона техника сиёсатини олиб бориш — махсус ваколатли органга, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, кўчаларини лойиҳалашда нормалар ва стандартларга риоя этилишини таъминлаш — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юкланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар кўчалари — шаҳар ва туман аҳамиятига эга бўлган кўчаларга ҳамда магистрал кўчаларга бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва уларга ажратилган минтақалардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш ишлари — махсус ваколатли орган ва унинг ҳудудий идоралари томонидан, кўчалар ва уларга ажратилган минтақалардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш ишлари — маҳаллий ҳокимиятлар ва уларга қарашли тегишли ташкилотлар (ободонлаштириш ташкилотлари ва ҳ.к.) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва шаҳар кўчалари, шунингдек уларга ажратилган минтақаларда ҳаракат хавфсизлигининг таъминланганлиги ва тўғри ташкил этилганлиги, ҳаракат хавфсизлиги талабларига зид камчиликлар ва ноқонуний қурилишлар бўлмаслиги йўл ташкилотлари (ёки бошқа мутасадди идоралар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати деб аталади) томонидан назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва шаҳар кўчалари, шунингдек уларга ажратилган минтақаларнинг келгусида ривожлантириш режасини ҳамда мазкур жойларга қуриладиган объектларнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва шаҳар кўчалари ҳамда уларга ажратилган минтақаларда ҳаракат хавфсизлиги талабларига зид ноқонуний қурилишлар ва бошқа камчиликлар йўл ташкилотлари (ёки бошқа мутасадди идоралар) ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан аниқланиб, тегишли ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдимнома (ёки хабарнома) киритилганда улар томонидан ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўрилиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Автомобиль йўлларини қуриш (таъмирлаш ва реконструкция қилиш) лойиҳаларини келишиш, тасдиқлаш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ҳамда шаҳар кўчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича иш лойиҳалари лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилгандан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва келишилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Халқаро аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ва шаҳар магистрал кўчаларини иш лойиҳалари лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилгандан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси билан келишилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ва шаҳар кўчаларида таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қазиш ва бошқа шу каби ишларни амалга ошириш тегишли шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ташкилот таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойлардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъмирлаш ишлари олиб бориладиган йўл қисмига таъмирлашни бошлашдан олдин вақтинчалик йўл белгилари, сигналлар ва светофорлар, тўсувчи ва йўналтирувчи мосламалар ўрнатилади, қатнов қисмига вақтинчалик ётиқ чизиқлар чизилади, зарур ҳолларда эса — таъмирланаётган жойни айланиб ўтиш йўллари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойлар тўсувчи шитлар, энсиз тўсиқлар, устунчалар, ишора устунчалари, конуслар, рангли байроқчали боғичлар, ишора чироқлари ёрдамида тўсиб муҳофазаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳаракатланишни ташкил этишнинг техник воситалари йўл ишлари олиб борилаётган жойларни тўсиқлар билан ўраш ва мазкур жойларда ҳаракатланишни ташкил этиш иловада келтирилган намунавий схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Таъмирлаш ишлари ўтказилаётган жойларда ҳаракатланишни ташкил этиш схемасини тузишда қуйидаги талабларга риоя қилиниши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ҳайдовчиларини ва пиёдаларни йўл ишларининг бошланиши сабабли юзага келган хавф ҳақида огоҳлантириш ва ушбу хавфнинг тавсифини изоҳлаб кўрсатиш (панно ва стендлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатнов қисмидаги тўсиқларни айланиб ўтиш йўналишини, йўлнинг таъмирланаётган қисмини айланиб ўтадиган йўл ташкил қилинганда эса — ушбу йўлнинг йўналиши қайси томонга олиб боришини аниқ белгилаб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъмирлаш ишлари олиб борилаётган йўлнинг қисмига яқинлашганда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши тартибини ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Таъмирлаш ишларини олиб бориш ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши шароитлари мавжуд схемалар турларининг биронтасига ҳам тўғри келмаган ҳолларда, шу жойнинг ўзи учун ҳаракатланишни ташкил этишнинг алоҳида схемаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Йўлнинг таъмирлаш ишлари бажариладиган жойларида ҳаракатланишни ташкил этиш ва ушбу жойларни тўсиқлар билан тўсиш схемаси ҳамда таъмирлаш ишларини тугатиш муддати йўл ташкилотининг раҳбарлари томонидан тасдиқланади ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойларда ишлар тугаллангунга қадар хавфсиз ҳаракатланишни ташкил этиш масъулияти мазкур ишларни амалга ошираётган ташкилот раҳбарлари зиммасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Чегарадан ўтказиш пунктлари ва ундан кейин қўшни давлат билан чегара чизиғигача бўлган ҳудудлардан ўтган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва уларнинг минтақасидаги халқаро юк ташувчи транспорт воситалари учун кутиш майдонлари махсус ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда қурилади, таъмирланади ва реконструкция қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Автомобиль йўлларидан ҳамда уларга ажратилган минтақалардан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар, автомобиль йўллари минтақасида ер ости ва устидан ўтувчи ҳамда бошқа иншоотлар ва коммуникацияларни қурувчи ёки таъмирловчи ташкилотларнинг ушбу тартибга амал қилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун хавфсизлик минтақаси (қизил чизиққача бўлган масофа) йўлларнинг тоифалари бўйича қурилиш учун ажратилган ер тасмаси чегарасидан қуйидагича белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 ва 2 — тоифадаги автомобиль йўлларида — 25 метр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 — тоифадаги автомобиль йўлларида — 20 метр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4 ва 5 — тоифадаги автомобиль йўлларида — 15 метр.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўллари қурилиши учун ажратилган ер тасмаси чегараси тегишли қурилиш меъёрлари ва қоидаларида белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Шаҳар кўчалари учун хавфсизлик минтақаси (қизил чизиққача бўлган масофа) шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Юридик ва жисмоний шахслар йўл қопламалари ва йўл иншоотларига зиён етказмайдиган, ҳаракат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган, техник жиҳатдан соз механик транспорт ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўқига тушадиган юклама ва тўлиқ вазни амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгилангандан юқори бўлмаган транспорт воситаларига, ўзиюрар машиналар ва механизмларга автомобиль йўлларида ҳаракатланишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Автомобиль йўллари ва уларнинг хавфсизлик минтақаларида қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари ва кўчаларни, улардаги сунъий иншоотларни сақлашга ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлмаган бошқа бино ва иншоотларни қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларга, йўл иншоотлари, йўл белгилари ва кўрсаткичларига, ҳаракатланишни ташкил этувчи ва бошқарувчи воситаларга ҳамда йўлга тааллуқли бошқа нарсаларга зиён етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилган йўл қисмларидан транспорт воситасида махсус рухсатномасиз ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қаттиқ ва кучайтирилган қопламали йўлларда занжирли транспорт воситаларининг махсус ҳимояловчи бошмоқларсиз ҳаракатланиши, шунингдек катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
подаларни ҳайдаб ўтиш, уларни боқиш (подаларни фақат белгиланган ва тегишли йўл белгиси қўйилган жойдан ҳайдаб ўтишга рухсат этилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатнов қисми ва йўл четини, кўприкларни, қувурларни, ариқчаларни, сув қочириш иншооти (дренаж) қурилмаларини ифлослантириш, йўлларга ва ажратилган минтақага тўкилиб-сочиладиган юкларни белгиланган идишларга жойлаштирмасдан ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишларни ажратувчи тасмага барча турдаги транспорт воситаларининг чиқиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ва йўл иншоотларини ҳар қандай элементлар билан, аравалар, техникалар, материаллар ва бошқалар билан тўсиб қўйиш, аркалар, шлагбаумлар ва бошқа иншоотлар қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, ҳар хил материалларни тахлаб қўйиш, чиқинди ва қорларни уйиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларини таъмирлаш ва мойлаш, ёнилғи-мойлаш материалларини қуйиш, юк ортиш, юк тушириш, юкни бошқа техникага ортиш ва маҳкамлаш, тозалаш ва ювиш (иложсиз ҳолатларда улар йўлдан чиқиб, ажратилган тасма ҳудудида амалга оширилиши мумкин, бироқ ҳайдовчи ёки транспорт воситаси эгаси шу жойни дарҳол тозалаб қўйиши шарт);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган минтақада ҳамда кўприклардан, йўл ўтказгичлардан ва эстакадалардан 200 метргача бўлган масофаларда лагерлар, палаткали шаҳарчалар барпо этиш ва олов ёқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарёлар ва анҳорларнинг кўприклари остида қайиқлар станцияси, қайиқлар тўхташ жойи ва бошқа иншоотлар қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарёлардаги кўприклардан ўзан бўйлаб юқорига ва пастга қараб 2,5 км.гача бўлган масофада қум ва тошлар олиш учун карьерлар барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер шўрини ювиш, йўл четидаги ариқчалардан суғориш учун фойдаланиш, маданий қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, яшил минтақани суғориш каби ишларда автомобиль йўлларини сувга бостириш, ажратилган минтақани балчиқлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув қочирувчи иншоотларга ва захира ерларга канализация, ишлатилган мелиорация ва оқава сувларни оқизиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори кучланишли электр тармоқларининг автомобиль йўлларини кесиб ўтиш жойларини электр сими узилиб йўл қисмига тушишига қарши хавфсизликни таъминловчи ҳимоя қурилмаларисиз қуриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида махсус ваколатли орган билан келишмасдан қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларини каналлар, алоқа ва электр энергияси узатувчи тармоқлар, нефть ва газ ўтказувчи қувурлар ҳамда темир йўллар билан кесиб ўтиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўприклар ва сув қувурлари яқинида мелиорация ҳамда бошқа мақсадлар учун дарёлар ва зовурларнинг ўзанларини чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлига қўшилиб кетган шлюзлар, тўғонлар ва бошқа мелиорация ҳамда гидротехника иншоотларини таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган минтақада йўл ахборотига алоқаси бўлмаган реклама пештахталари, пешлавҳалар, эълонлар ўрнатиш ва жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларининг четларида, йўл кўтармалари ёки ўймалари қияликларида жойлашган фойдаланишдаги алоқа ва электр энергияси узатиш тармоқларини таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган минтақада кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш (йўл ташкилотлари бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарёлар ва каналлардаги кўприклар ости қирғоқларда туриб ўлчов ва бошқа ишларни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларида спорт мусобақалари ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қуритиш мақсадларида фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ҳажмли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл ва ободонлаштириш ташкилотлари қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларни ва йўл иншоотларини соз ҳолда сақлаш, қишда қисқа вақтда қордан тозалаш ва музламаларнинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл белгиларини амалдаги давлат стандартларига асосан ўрнатиш, ҳаракатланиш учун хавфли бўлган участкаларни зарур тўсиқлар ва қурилмалар билан жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда ушбу участкаларнинг талаб даражасида жиҳозланишини, кечаси ва кундузи яхши кўринадиган тўсиқлар, йўл белгилари ва кўрсаткичларининг ўрнатилишини таъминлаш, зарур ҳолларда айланиб ўтувчи йўлларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларнинг қатнов қисмини қурилиш материаллари билан тўсилиб қолишига йўл қўймаслик, ишламаётган йўл машиналари ва механизмларини ўз вақтида йўлдан четга чиқариб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобус бекатларида йўловчиларни чиқариш ва тушириш майдончалари бўлишини таъминлаш, зарур ҳолларда автопавильонлар қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларнинг дам олиши учун белгиланган жойларда транспорт воситалари туриши учун тегишли шарт-шароитлар бўлган майдончалар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл шароити билан боғлиқ ҳолда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг сабабларини доимий равишда ўрганиб бориш ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан узвий ҳамкорликда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Автомобиль йўлига туташ ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва улардан фойдаланувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлига қўшиладиган ва шохобча йўлларни техникавий жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тротуарлар ва пиёдалар йўлкаларининг қор ва чиқиндилардан тозалаб турилишини амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган минтақадаги дов-дарахтларни асраши ва сақлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл билан туташ бўлган тўсиқлар ҳамда қурилишларни соз ва бўялган ҳолда сақлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўлига туташ буталарни парвариш қилиши ва иморатларни соз ҳолатда сақлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўли ўқидан эллик метрдан кам бўлган масофада тошлар, шох-шабба, конструкциялар ва бошқа материаллар тўпланишига йўл қўймаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Йўл ҳаракати иштирокчилари автомобиль йўлларида ва йўл иншоотларида ҳаракат хавфсизлигига зид носозликлар ва бузилишларни кўришганда, бу ҳақда яқиндаги йўл ташкилотлари ёки ички ишлар органларига зудлик билан хабар беришлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Амалдаги техник меъёрларга асосан автомобиль йўллари билан бир сатҳда кесишган темир йўл кесишмаларини сақлаш, шунингдек барча турдаги шлагбаумлар ва кесишмаларни қўриқлаш темир йўл органлари томонидан амалга оширилади. Темир йўллар устидан умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ўтказиш учун қурилган йўл ўтказгичларини соз ҳолатда сақлаш ва улардан белгиланган тартибда фойдаланишни таъминлаш йўл ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар билан туташувчи ва кесиб ўтувчи барча йўллар асосий йўлдан иккала тарафда 100 метр масофагача қаттиқ қопламали бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Биринчи ва иккинчи тоифали ҳамда келажакда қайта таъмирланиб юқори тоифага ўтказилиши режалаштирилган учинчи тоифали автомобиль йўлларининг иккала тарафида ҳам яқин масофаларда иморатлар қуриш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўлларининг бир тарафидан қуйидаги ҳолларда, тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари (ҳудудларни меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари, бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари) асосида қишлоқ хўжалиги ерларига иморатлар қурилиши, Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳолларда - белгиланган тартибда объектлар: йўлнинг қатнов қисми четидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ жойларда — 200 метр узоқликда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли яшаш жойларида, автомобиль йўлларининг аҳоли пунктлари чегаралари туташган тарафида — 100 метр узоқликда жойлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ер ости ва ер устидан ўтувчи муҳандислик коммуникациялари меъёрий ҳужжатлар асосида ривожланишни ҳисобга олган ҳолда 22-бандда белгиланган хавфсизлик минтақасидан ташқарида ўтиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирорта коммуникация тармоқларининг тўғридан-тўғри йўл тўшамасида жойлаштирилиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Автомобиль йўлларида таъмирлаш ишларини олиб борувчи ташкилотлар келишилган тартибга риоя этишлари, бажариладиган ишларни ўз вақтида сифатли тугаллашлари, шунингдек транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ташкилотларнинг масъул ходими таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, технологик жараён, ишларни бошлаш ва тугаллаш вақти кўрсатилган ҳужжатларни бош пудратчи ташкилотлардан олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Автомобиль йўллари минтақаларида сервис ва инфратузилма объектларини жойлаштириш белгиланган тартибда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишилгандан ҳамда ер ажратиш комиссияларидан ўтгандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Йўл бўйида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида жойлашган бозорлар ва бошқа ташкилотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари бўлса, улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар транспорт воситалари учун барча қулайликларга эга, кириш ва чиқиш йўллари бўлган майдонлар ҳамда транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари бўлишини белгиланган тартибда таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Табиий офатлар рўй берганда, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда ёки таъмирлаш-қурилиш ишлари амалга оширилганда йўл ташкилотларининг масъул ходимлари йўл қисмида «Ҳаракатланиш тақиқланади» йўл белгисини ўрнатиб, транспорт воситалари ҳаракатини тўхтатиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай ҳолатларда биринчи навбатда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларига хабар берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий тадбирлар ўтказиш пайтида эса йўлларда ҳаракатланишни вақтинча чегаралаш ёки тўхтатиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фармойиши бўлиши лозим.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўлларида ҳаракатланишни вақтинча чегаралаш ёки тўхтатиш тегишли йўл ташкилотлари томонидан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ваколатли органлар томонидан автомобиль йўллари ва унинг минтақасини назорат қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Йўллардан фойдаланишда содир бўлган ва транспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи ҳамда ҳаракат хавфсизлигига зид камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш учун амалга ошириладиган кундалик назорат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Автомобиль йўллари ёқаси ва уларга ажратилган минтақалар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда мавсумий (баҳорги ва кузги), назорат тартибидаги ва махсус кўриклар орқали доимий назоратга олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Кўрик давомида аниқланган камчиликлар ва тартибсизликлар (ноқонуний қурилишлар) юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан тегишли ташкилотларга ёзма кўрсатмалар ва маҳаллий ҳокимликларга тақдимномалар киритилиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма кўрсатмалар ва тақдимномалар олган тегишли ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари зудлик билан, ўз ваколати доирасида, аниқланган камчиликларни ва тартибсизликларни (ноқонуний қурилишларни) бартараф этиш чораларини кўриши керак.
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Автомобиль йўлларини бошқариш бўйича махсус ваколатли орган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан (шаҳар кўчалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан) келишилган ҳолда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини (шаҳар кўчаларини) бир йилда икки марта (баҳор ва кузда) мавсумий кўрикдан ўтказиши ва кўрик натижалари асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги тадбирларини ишлаб чиқиши ҳамда уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориши, ҳаракат хавфсизлигига зид ҳолатлар ёки йўлнинг ҳолатига боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисалари кўпайган йўл қисмларини келгуси йилга таъмирлаш режасига киритиш бўйича тегишли органларга таклиф тақдим этиши (маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари эса ўз режаларига киритиши) зарур.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ушбу Қоидаларда белгиланган талабларни бузганликда айбдор ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида» ва «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уни мувофиқлаштириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оғир вазнли ва катта ҳажмли юкларни автомобиль транспортида ташишга рухсатнома бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тартибга солинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги атамалар ва тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автопоезд — тиркама (тиркамалар) уланган механик транспорт воситаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ҳажмли юк — ўлчамлари (баландлиги, кенглиги ёки узунлиги)нинг бирорта кўрсаткичи уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ташишда мазкур Қоидаларда баён этилган меъёрий ўлчамлардан катта бўлган юк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ҳажмли транспорт воситаси — юкланган ёки юксиз ҳолда ўлчамлари (баландлиги, кенглиги ёки узунлиги)нинг бирорта кўрсаткичи уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиши учун мазкур Қоидаларда баён этилган меъёрий ўлчамлардан катта бўлган транспорт воситаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатувчи махсус автомобиль — ташиш йўналишида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида (белгиланган тартибда тўлов асосида) юкли автомобилни кузатиб борувчи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг патруль автомобили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ташувчи — қонунчилик асосида ўзи эгалик қиладиган автотранспортда юкларни ташишни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаси — метрологик текширишдан ўтган, фото ва видео суратга олувчи, автоматик режимда ишловчи, автотранспорт воситаларининг тури, русуми, рўйхатдан ўтган давлат рақами белгисини, вазн ва (ёки) габарит параметрларини қайд этувчи сертификацияланган махсус назорат-ўлчаш техник ускунаси;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги 699-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида келишилган аниқ йўналиш бўйича катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташишга ҳуқуқ берувчи ҳужжат. Махсус рухсатнома автомобиль йўлига амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда эгалик қилувчи юридик шахс томонидан бир мартали ёки кўп мартали ташув учун берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир вазнли юк — вазни уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ташишда транспорт воситасининг ғилдирак ўқига тушадиган оғирлиги мазкур Қоидаларда баён этилган меъёрий миқдорлардан ортиқ бўлган юк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташишга рухсат берувчи ташкилот — катта ҳажмли ва оғир вазнли юклар билан автотранспорт воситасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракатланишга рухсат берувчи ва ҳаракатланиш йўналишини белгиловчи, йўлларга эгалик қилувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташишни келишувчи ташкилот — катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш йўналишидаги автомобиль йўлларига, сунъий иншоотларга ёки алоқа йўллари (кўприклар, йўл ўтказгичлар, темир йўл кесишмалари ва бошқалар)га эгалик қиладиган ёки улар балансида бўлган юридик шахс, шунингдек ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк ташиш — транспорт воситаларининг юк билан ҳаракатланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкларни автотранспортда халқаро ташиш — юкларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ёки ташқаридан мамлакат ҳудудига ташиш, шунингдек мамлакат ҳудудидан транзит ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкларни автотранспортда маҳаллий ташиш — юкларни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларидан чиқмаган ҳолда ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя қилувчи автомобиль — катта ҳажмли ва оғир вазнли юкни транспорт воситасида ташишни кузатиб бориш ва хавфсизлигини таъминлаш учун юкни ташувчи ёки жўнатувчи томонидан ажратилган автомобиль;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл ташувчиси — қонунчилик асосида ўзи эгалик қиладиган автотранспортда юкларни ташишни амалга оширадиган хорижий юридик ёки жисмоний шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Қоидалар катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташишда фойдаланиладиган транспорт воситаларининг техник ҳолати, жиҳозланиши ва қўшимча жиҳозлари ҳамда уларнинг ҳаракатланишида хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий талабларни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Қоидалар ҳажмлари ва оғирлик хусусиятлари бўйича амалдаги давлат стандартларида кўрсатилган меъёрлардан юқори бўлган ва йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган ўлчамлардан катта бўлган транспорт воситаларида юк ташишни тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қоидаларга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган ўлчамларнинг бирортасидан юқори ўлчами билан фарқ қиладиган транспорт воситаси (юк билан ёки юксиз) катта ҳажмли ва (ёки) оғир вазнли ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситасининг габарит ўлчамлари ҳақиқий кўрсаткичлари чизиқли-ўлчаш асбоби ёрдамида, тўлиқ масса ва ўққа тушадиган оғирлиги эса турғун ёки кўчма турдаги автомобиль тарозилари ёрдамида ёхуд махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари орқали ҳаракатланиши пайтида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чизиқли-ўлчаш асбоби, шу жумладан, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари ва автомобиль тарозилари соз ҳолатда бўлиши ва сертификатларга ва (ёки) метрологик текшириш ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат тамғасига эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазн ва ҳажм параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобининг автотранспорт воситаларини тўхтаб турган ёки 5 км/соатгача тезлик билан ҳаракатланаётганда беш фоиз, 5 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланаётганда — ўн фоиз фарқ билан ишлашига йўл қўйилади ва у юк ташувчи фойдасига талқин қилинади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ташиладиган юкнинг габарит ўлчамлари ва (ёки) унинг вазни белгиланган кўрсаткичлардан ўта юқори бўлганлиги ёхуд автомобиль тарозилари, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаларининг йўқлиги (носозлиги) сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситасининг умумий массасини ва ўқларга тушадиган оғирлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганда, зарур бўлган параметрлар товар-транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 августдаги 699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 августдаги 699-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш, уларни бир неча қисмларга бўлиш ва бошқа транспорт воситаси билан ташиш имкони бўлмаган ҳолдагина амалга оширилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт турини танлаш катта ҳажмли ёки оғир вазнли ускуна ёки маҳсулотни тайёрлаш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида амалга оширилади. Ҳисоб-китобларда автомобиль йўллари, сунъий иншоотлар, темир йўл кесишмалари ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Йўл ҳаракати қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларини бажармаслик натижасида йўл ва сунъий иншоотларга зарар етказилса, юк ташишни амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс ва транспорт воситасининг ҳайдовчиси амалдаги қонунчилик бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Юк ташишга рухсатнома беришда қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Йўл шароитлари ва транспорт воситалари ҳаракатининг серқатнов вақтларини ҳисобга олган ҳолда, ҳаракатланиш учун юқори хавф туғдириб, уларнинг узоқ муддат тўхтаб қолишига сабаб бўлса, юк ташишга рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Юк ташишда ҳаракат тезлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан йўналиш чизмаси келишилаётганида ташилаётган юкнинг оғирлиги, ҳажми ва бошқа хусусиятлари ҳамда йўл шароитлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рухсат этиладиган энг юқори тезлик 50 км/соатдан ошмаслиги керак. Тезликни чегараловчи белги транспорт воситасига йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тарзда ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Кузатиб бориш зарурияти ҳамда кузатув тури Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан йўналиш чизмаси келишилаётганда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Кузатиб бориш жўнатувчи ёки ташувчи ташкилот томонидан ҳимоя қилувчи ва шатакка олувчи автомобиллар (ташилаётган юкнинг тури ва йўл шароитларига қараб) ажратилган ҳолда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг кузатувчи махсус автомобили билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Агар транспорт воситасининг юки билан биргаликда кенглиги 3,5 метрдан ёки узунлиги 24 метрдан ошса, шунингдек транспорт воситаси меъёридан ортиқ оғирлик билан (4-илова) ҳаракат қилиши керак бўлса, автомобилнинг ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланиши учун ҳимоя қилувчи автомобиль бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк ташувчи ёки юк жўнатувчи жисмоний ёки юридик шахс (ёки уларнинг вакиллари)нинг бунга имкони бўлмаса белгиланган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кузатувчи махсус автомобиль ажратилиши учун мурожаат этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати патруль автомобили билан кузатиб бориш қуйидаги ҳолларда (белгиланган тартибда тўлов асосида) амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг кенглиги 4,0 метрдан ошса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автопоезд узунлиги 30 метрдан ошса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаси ҳаракатланиш даврида қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагини, қисман бўлса-да, эгаллашга мажбур бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатланиш даврида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўриш зарурияти туғилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкни ташувчи ёки жўнатувчи томонидан юкни кузатиб бориш масаласи бўйича Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларига мурожаат қилинса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳимоя қилувчи автомобиль юк ташиётган транспорт воситасидан олдинда ҳаракатланиши керак. Бунда ҳимоя қилувчи автомобиль юк ташиётган транспорт воситасига нисбатан чапроқ томонда ҳаракатланиши, яъни унинг кенглиги юк ташувчи транспорт воситасининг кенглигидан чап томонга чиққан бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳимоя қилувчи автомобилга сариқ рангли чироқ-маёқча ўрнатилади, унинг ёқилган ҳолатдаги ҳаракатланиши бошқа қатновчилар учун огоҳлантирувчи қўшимча хабар беради, лекин уларга нисбатан ҳаракатланишда имтиёз бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг кузатувчи махсус автомобили томонидан кузатиб бориш тартиби юк ташувчи автомобилни ҳимоя қилувчи автомобиль каби амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк ташишни амалга ошириш даврида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида кузатувчи махсус автомобиль чорраҳаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини тўхтатиши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кузатиб бориш вақтида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати кузатувчи махсус автомобилнинг чироқ-маёқчаси ёқилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати кузатувчи махсус автомобиллари, ҳимоя қилувчи ва юк ташишни амалга ошираётган транспорт воситалари кундуз куни габарит ҳамда яқинни ёритувчи чироқлари ёқилган ҳолда ҳаракатланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Юкни ташиш йўналиши икки ва ундан ортиқ вилоят ҳудудидан ўтса, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати патруль автомобилининг кузатиб бориш тартиби кузатув учун рухсат берган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи томонидан белгиланади. Бу ҳақда йўналиш бўйича ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари хабардор этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Жорий этилган йўналиш бўйича ҳаракатланиш бошланишидан аввал транспорт воситаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими ва юк ташишни амалга ошираётган ташкилотнинг вакили томонидан кўздан кечирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ҳайдовчиларга қўйиладиган қўшимча талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига ва тажрибасига эга бўлган ҳайдовчиларга катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташувчи транспорт воситасини бошқаришга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш даврида ҳайдовчилар мазкур Қоидалар ва йўл ҳаракати қоидалари талабларига риоя қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ҳаракатланиш жараёнида ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарама-қарши томондан келаётган транспорт воситаларига хавф туғдирмай ва халақит бермай ўтказиб юбориш учун барча чораларни кўришга, керак бўлса тўхтаб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатланишдаги транспорт воситаларига халақит бермаслик мақсадида ва орқа томонда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг қувиб ўтишларига шароит яратиш учун вақти-вақти билан қулай жойларда тўхташ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ҳайдовчиларга қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 км/соат ва ундан ортиқ тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаларини қувиб ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа транспорт воситаларини шатакка олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл марзаси бўйлаб ҳаракатланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган ҳаракатланиш йўналишини ўзбошимчалик билан ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлнинг минтақасида жойлашган махсус тўхташ жойларидан ташқарида тўхташ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Юкни ташиш пайтида тасдиқланган йўналишга қатъий риоя қилиниши шарт. Агар юк ташишда тасдиқланган йўналишни ўзгартириш зарур бўлиб қолса, юкни ташишни амалга ошираётган ташкилот ўзгартирилган йўналиш бўйича янги рухсатнома олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва жиҳозланишига ҳамда юкларнинг белгиланишига қўйиладиган қўшимча талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Техник кўрсаткичлари катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташишга мўлжалланмаган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Транспорт воситаларида ташилаётган катта ҳажмли юкларни мустаҳкам тутиб туриш учун мўлжалланган барча мослама ва қурилмалар суриладиган (йиғиладиган) қилиб тайёрланган бўлиб, катта ҳажмли юк ортилмаган вақтда транспорт воситасининг габарит ўлчамлари белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳолатда бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташишни амалга ошираётган транспорт воситасининг техник ҳолати йўл ҳаракати қоидаларига, ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда мазкур Қоидалар талабларига жавоб берадиган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Автопоезд ҳаракатланаётганда тиркаманинг ён томонларга тебраниши тортувчи автомобилга нисбатан ҳар бир томон учун габарит ўлчамларидан 3 фоиздан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Автопоездни тўхтатиш тизими тортувчи автомобилнинг тўхтатиш педалидан ишлаши керак ва тўхтатиш кучи унинг бўлинмалари бўйича шундай таъминланиши лозимки, бунда автопоезд тўхташ пайтида «йиғилиш» ҳолати рўй бермаслиги зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Тиркамалар билан ишлаш учун мўлжалланган тортувчи автомобилнинг тиркама ва ярим тиркама билан боғловчи ускуналари узилганда, уларда тўхтатиб қолувчи ишчи ёки авария мосламалари бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Тортувчи автомобилдан ажратилган, юкланган тиркама ва ярим тиркамалар 16 фоизли қияликда ҳам мустаҳкам туришини таъминловчи мосламалар билан жиҳозланиши ҳамда ҳаракатланишда уларнинг барча ғилдиракларига таъсир этувчи тортувчи автомобиль билан боғловчи қисми узилганда ўз-ўзидан (автоматик) тўхтатишни таъминловчи ишчи тўхтатиш тизими бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Оғир вазнли юкларни ташишга мўлжалланган автопоезднинг ҳар бир бўғинида камида иккитадан тўхтатиш понаси бўлиши керак (қияликларда тўхташга мажбур бўлганда фойдаланиш учун).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Автомобиль кабинаси чап ва ўнг томондан орқани кўрсатувчи иккита кўзгу билан жиҳозланиб, бу кўзгулар ташилаётган юкнинг ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда горизонтал ва вертикал текисликларнинг етарли даражада кўринишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Орқа томонни кўрсатувчи кўзгулар автомобиль ўқига параллел йўналтирилган, 20 — 25 килограмм билан таъсир қилганда олди ва орқага сурилишини таъминловчи мосламага эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Узунлиги 6 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек тортувчи автомобиллар белгиланган тартибда ён томонидан бурилишни кўрсатувчи чироқлар билан қўшимча равишда жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Тиркама ва ярим тиркамали юк автомобиллари кабинасининг устки ўрта қисмига автопоезд ҳақида огоҳлантирувчи ичи ёритиладиган, тенг томонли (томони 250 миллиметр), сариқ рангдаги белги ўрнатилган бўлиши керак. Автопоездни белгилаш учун кабина устки қисмига горизонтал жойлашган сариқ рангли 3 та чироқ ўрнатиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Тиркама ва ярим тиркаманинг орқа томонига 2 та қизил рангдаги ёруғлик қайтарувчи мослама ўрнатилади. Уларнинг ҳар бири тенг томонли учбурчак (томонлари 150 миллиметрдан 200 миллиметргача) шаклида бўлиб, учлари юқорига қаратилган ҳолда, кенглик бўйича ташқи ҳажмдан 0,4 метрдан ортиқ бўлмаган масофада ўрнатилиши керак. Тиркама ёки ярим тиркаманинг олдинги деворида юмалоқ шаклдаги 2 та (диаметри 0,2 метргача) ташқи ҳажмдан 0,15 метрдан ортиқ бўлмаган масофада оқ ёруғ қайтаргич ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Транспорт воситасининг олди ёки орқа томонининг ҳажмидан 1 метр чиқиб турган ёки кенглиги бўйича олдинги ёки орқа ҳажм чироқларининг ташқи қирраларидан 0,4 метрга чиқиб турган юк кундуз куни орқа ва олдидан огоҳлантирувчи тахтача ёки байроқчалар (400х400 миллиметр) билан белгиланади. Улар диагонал бўйича кенглиги 50 миллиметр бўлган қизил ва оқ чизиқлар билан кетма-кет чизилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тунги вақтда эса ёки кўриниш масофаси етарли бўлмаган шароитда ёруғлик қайтарувчи мосламалар ва чироқлар (олдида оқ, орқасида қизил рангли) ўрнатилган бўлиши керак. Узунлиги ва кенглиги бўйича транспорт воситалари белгиланган талабга жавоб бермаса, бундай транспорт воситаларининг барчаси юқорида баён қилинганидек жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Баландлиги йўл сатҳидан 4,5 метр ва ундан ортиқ юкларни ташиш вақтида юкли транспорт воситасининг олдида ҳаракатланаётган ҳимоя қилувчи автомобилга битта ёки иккита огоҳлантирувчи сариқ рангли чироқча ўрнатилиши мумкин, бу чироқлар тунги вақтда ёки кўриниш етарли бўлмаган шароитларда ёқилади. Чироқчалар ташилаётган юк ҳажмининг юқори чегарасидан 5-10 сантиметр баланд қилиб ўрнатилади ва улар асосий тортувчи автомобиль ҳайдовчисига кўриниб туриши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Автопоезднинг узунлиги 20 метрдан ортиқ бўлса транспорт воситасининг орқа томонига махсус тахтача ўрнатилади. Унда автопоезднинг ҳақиқий узунлигини кўрсатувчи ёзув бўлиши керак (5-илова).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Юк ташиётган автомобилга ҳимоя қилувчи, шатакка олувчи ва итарувчи автомобиллардан ташқари, техник таъмирлаш учун зарур бўлган қўшимча махсус транспорт воситалари (чилангарлик устахоналари, автокўтаргич ва бошқалар) ажратилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Оғир вазнли транспорт воситаларининг сунъий иншоотлардан ўтишдаги алоҳида ҳолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Оғир вазнли юкларни ташувчи транспорт воситаларининг сунъий иншоотлардан ўтиши йўл ташкилотлари томонидан мазкур Қоидалар талабларига асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Йўл ташкилотлари 30 тоннадан кам оғирликка мўлжалланган барча сунъий иншоотлар олдига белгиланган тартибга асосан «Чегараланган оғирлик» — огоҳлантирувчи йўл белгисини ўрнатиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Агар транспорт воситасининг ҳақиқий оғирлиги меъёрий оғирлик ўлчамларидан ортиқ бўлса (3-илова), лекин 4-иловада келтирилган бирликлардан юқори бўлмаса, бу ҳолда транспорт воситаси қуйидагиларга риоя қилиш шарти билан ўтказиб юборилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий иншоотларда ҳаракатланаётганда у ерда бошқа транспорт воситалари бўлмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк ортилган транспорт воситаси йўл қатнов қисмининг ўқи бўйича 10 км/соатдан юқори бўлмаган тезлик билан ҳаракатланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Оғирлиги меъёрдан юқори бўлган транспорт воситасини сунъий иншоотдан хавфсиз ва бетўхтов ўтказиш учун унинг сунъий иншоот ўқи бўйича 10 км/соатдан ортиқ бўлмаган тезликда бир текисда, тўхтамасдан ҳаракатланиши таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситасининг сунъий иншоот орқали ҳаракатланиши фақат сунъий иншоотдан фойдаланувчи ташкилот билан келишилган ҳолда, унинг тагидан ўтаётган барча транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилгандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрдан ортиқ юк ортилган транспорт воситасини сунъий иншоотдан ўтказиш вақтида бошқа транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракати тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий тўхташ рўй берган ҳолларда транспорт воситасини сунъий иншоотдан зудлик билан олиш чораларини кўриш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Транспорт воситасининг орқа томонида бошқариладиган бурилувчи тиркама бўлган ҳолларда унинг оператори ва тортувчи автомобиль ҳайдовчиси ўртасида ишончли радио ёки телефон алоқаси мавжуд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситаларининг рухсат этилган габаритлари*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Автотранспорт воситаларининг рухсат этилган ўлчамлари олиб қўйиладиган кузовларни ва юк учун тараларни, шу жумладан, контейнерларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Автотранспорт воситаси габаритининг юк билан узунлик бўйича чиқиб туриши (юкнинг ортиқ чиқиб турганлиги автотранспорт воситасининг узунлигини аниқлашда ҳисобга олинади).
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 августдаги 699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситаларининг рухсат этилган массаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Автотранспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги керак.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрий оғирлик ўлчамлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Кўприкка тушувчи оғирликнинг ҳисоб тизими

Меъёрий оғирлик

Умумий ҳақиқий вазн, тн.‎

Минимал база, метр‎

Н 8 ва НГ-30‎

10,5 дан ортиқ эмас‎

4‎

Н10 ва НГ-60‎

13,0 дан ортиқ эмас‎

4‎

Н13 ва НГ-60‎

17,0 дан ортиқ эмас‎

4‎

Н18 ва НК-80‎

30,0 дан ортиқ эмас‎

6,8‎

Н30 ва НК-80‎

30,0 дан ортиқ эмас

6,8‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НГ — (занжирли оғирлик).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НК — (ғилдиракли оғирлик).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрдан юқори бўлган оғирлик ўлчамлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‏Кўприкка тушувчи оғирликнинг ҳисоб тизими‎

Меъёрдан юқори бўлган оғирлик

Умумий ҳақиқий вазн, т.к.‎

Ўққа тушувчи оғирлик, тн.‎

База, метр‎

Н 8 ва НГ-30‎

30 дан ортиқ эмас‎

7,6 дан ортиқ‎

4 дан кам‎

Н10 ва НГ-60‎

60 дан ортиқ эмас

9,5-13‎

5‎

Н13 ва НГ-60‎

60 дан ортиқ эмас‎

16‎

5‎

Н18 ва НК-80‎

80 дан ортиқ эмас‎

20‎

3,6‎

Н30 ва НК-80‎

80 дан ортиқ эмас‎

20‎

3,6‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узун ўлчамли транспорт воситаси белгиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 562-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон; 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон; 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)