01.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3882
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг буйруғи, 01.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3882
Date of entry into force
03.10.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БУЙРУҒИ

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3882]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон «Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 30 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
295-мҳ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 19 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 18 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2026 йил 30 июндаги 295-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (бундан буён матнда «Ўзкомназорат» инспекцияси деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектибелгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали «Ўзкомназорат» инспекцияси ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъекти фаолиятининг хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларида кўрсатилган баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзкомназорат» инспекцияси тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Телекоммуникация технологиялари йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Почта алоқаси йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Ахборотлаштириш ва рақамли технологиялар йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Ноширлик йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина «Ўзкомназорат» инспекциясининг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хавфни таҳлил қилиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Телекоммуникация технологиялари йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Баллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатишга оид мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик бўйича мурожаатларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилмаслиги ва (ёки) хавфни таҳлил қилиш даврида бир мавзу юзасидан асосли такрорий мурожаатлар келиб тушиши

10

2.

Қурилиши тугалланган телекоммуникациялар воситалари (телекоммуникациялар инфратузилмаси)дан фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига топширмасдан фойдаланиш ёки тегишли ҳужжатларни «Ўзкомназорат» инспекциясига белгиланган муддатда тақдим этмаслик

10

3.

Авариялар ва шикастланишлар натижасида телекоммуникация тармоғида тўхталишлар содир бўлиши (бундан табиий ва техноген офатлар, форс-мажор ҳолатлари мустасно)

10

4.

Кўрсатма талабларининг ўз вақтида ёки тўлиқ бажарилмаслиги ёхуд бу ҳақида ишончли бўлмаган маълумот тақдим этилиши

10

5.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг ёхуд лицензия талаб ва шартларининг бажарилмаслиги

10

6.

Статистика ҳисоботлари ва «Ўзкомназорат» инспекциясининг ваколати доирасида сўралган маълумотномалар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида ёки тўлиқ тақдим этилмаслиги

10

7.

Оператор ёки провайдернинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, шунингдек телекоммуникация қурилмалари ёки воситаларининг нормаларга номувофиқлиги оқибатида кўрсатилаётган хизмат сифатининг бузилиши

10

8.

Линия-кабель хўжалигининг тартибсизлиги, антенна-мачта иншоотларининг белгиланган талабларга номувофиқ ўрнатилганлиги ва ишлатилаётганлиги

10

9.

Оператор ёки провайдер томонидан абонент рақамларини расмийлаштириш билан боғлиқ қоидаларнинг бузилиши ёки ўзини-ўзи обрўсизлантирган дилерга нисбатан тегишли чоралар кўрилмаганлиги

10

10.

Оператор ёки провайдер томонидан белгиланган шартларда ахборот-маълумот хизмати тизимининг йўлга қўйилмаганлиги

10

Жами баллар йиғиндиси

100

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Почта алоқаси йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Баллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг бевосита хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида кўрсатилаётган почта алоқаси хизматлари сифатининг бузилиши

10

2.

Почта алоқаси хизматларининг ташкил этилиши, почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш, ташиш, етказиб бериш (топшириш) бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши

10

3.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ички назорат тизимини ташкиллаштириш ва амалга оширишга оид талабларнинг бузилиши

10

4.

Фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш ва Рўйхат билан солиштиришни таъминлаш ҳамда уларнинг натижаларини ҳужжатлаштириш талабларига риоя этмаслик

10

5.

Таваккалчилик даражасини аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этишга оид талабларнинг бузилиши

10

6.

Шубҳали операцияларни аниқлаш ва улар ҳақидаги маълумот (ахборот)ларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибининг бузилиши

10

7.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича ўқитиш дастурининг ишлаб чиқилмаганлиги (риоя этилмаганлиги) ёки ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури асосида ишлар ташкил этилмаганлиги

10

8.

Ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш бўйича талабларнинг  бузилиши

10

9.

Кўрсатма талабларининг ўз вақтида ёки тўлиқ бажарилмаслиги ёхуд бу ҳақида ишончли бўлмаган маълумот тақдим этилиши

10

10.

Статистика ҳисоботларини  тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш

10

Жами баллар йиғиндиси

100

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Ахборотлаштириш ва рақамли технологиялар йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Баллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Тадбиркорлик субъектининг бевосита хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида кўрсатилган электрон хизматлар ва рақамли сервислар сифати ва муддатининг бузилиши

10

2.

Тадбиркорлик субъектининг ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари, порталлар, дастурий маҳсулотлар ва бошқа электрон платформаларнинг иш фаолиятида юзага келган узилишлар ва тўхталишлар

10

3.

Тадбиркорлик субъектининг ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари, порталлар, дастурий маҳсулотлар ва бошқа электрон платформалари ва уларнинг лойиҳаолди ҳужжатларига ваколатли органлардан эксперт хулосалари олинмасдан ишга туширилиши

10

4.

Кўрсатма талабларининг ўз вақтида ёки тўлиқ бажарилмаслиги ёхуд бу ҳақида ишончли бўлмаган маълумот тақдим этилиши

10

5.

Ахборот тизимлари, ресурслари ва телекоммуникация инфратузилмасида заифлик ва камчиликлар аниқланганлиги

10

6.

Ахборот тизимлари ва ресурсларининг ўрнатилган тартибда мажбурий экспертиза, сертификация, аттестациялардан ўтказилмаганлиги

10

7.

Ахборот хавфсизлиги сиёсатини расмийлаштириш тартибига риоя этилмаганлиги

8

8.

Ахборотлаштириш, рақамли технологиялар, ахборот хавфсизлиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши

8

9.

«Ўзкомназорат» инспекциясининг ваколати доирасида сўралган ахборотлар, ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа материалларни ўз вақтида ёки тўлиқ тақдим этмаслик

8

10.

Тадбиркорлик субъекти фаолияти юзасидан келиб тушган ва асосли деб топилган мурожаатлар

8

11.

Алоқа марказлари (ишонч телефонлари, Салл-марказлар, диспетчерлик алоқа) хизматларининг самарали техник фаолият кўрсатиш нормаларининг бузилиши

8

Жами баллар йиғиндиси

100

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Баллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Оммавий ахборот воситаларининг ихтисослашувига риоя этмаган ҳолда фаолият кўрсатиши

10

2.

Ахборот маҳсулотларида ёшга оид таснифга риоя қилинмаганлиги

10

3.

Оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлигининг суиистеъмол қилинишига йўл қўйилганлиги

10

4.

Вояга етмаган болаларга ёхуд хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказишга оид зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тарқатиш ёки бунга тарғиб қилиш

10

5.

Давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи маълумотларнинг ёритилганлиги

10

6.

Шахсга доир маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ (мессенжер)ларда қонунга хилоф тарзда ошкор қилинганлиги ёки ёритилганлиги

10

7.

Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартибига амал  қилинмаганлиги

10

8.

Ёлғон ахборот тарқатилаётганлиги

10

9.

Терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм ғояларининг тарғиб қилинганлиги

5

10.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан ахборот маҳсулотлари тарқатилишида қонунбузилиш мавжудлиги аниқланган ҳолатлар

5

11.

Кўрсатма ва тақдимнома  талабларининг ўз вақтида ёки тўлиқ бажарилмаслиги ёхуд бу ҳақида ишончли бўлмаган маълумот тақдим этилиши

5

12.

Оммавий ахборот воситаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилинмаганлиги

5

Жами баллар йиғиндиси

100

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ноширлик йўналиши бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Баллар

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига риоя қилинмаганлиги

10

2.

Уруш, терроризм, қўпорувчилик, шунингдек экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларининг тарғиб қилинганлиги

10

3.

Вояга етмаган болаларга ёхуд хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказишга оид зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни нашр этиш

10

4.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, порнография ва ўз жонига қасд қилишга даъват этишни тарғиб қилиш ҳолатларининг мавжудлиги

10

5.

Вояга етмаганларни ёки ёшларни онгига ижтимоий ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатиш ёхуд миллий ва умуминсоний қадриятларга зид маълумотларни нашр этиш

10

6.

Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартибига амал  қилинмаганлиги

10

7.

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинмаганлиги

10

8.

Давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи маълумотларнинг нашр этилганлиги

10

9.

Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатувчи ахборотларнинг нашр  қилинганлиги

5

10.

Ноширлик маҳсулотларини нашр этишда давлат стандартлари ва техник регламент талабларига риоя қилинмаганлиги

5

11.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан ноширлик ва матбаа маҳсулотларини нашр этишда қонунчилик бузилиши ҳолатларининг аниқланганлиги

5

12.

Кўрсатма ва тақдимнома талабларининг ўз вақтида ёки тўлиқ бажарилмаслиги ёхуд бу ҳақида ишончли бўлмаган маълумот тақдим этилиши

5

Жами баллар йиғиндиси

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 10/26/3882/0675-сон)