27.11.2024 йилдаги 790-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.11.2024 йилдаги 790-сон
Date of entry into force
29.11.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясига мувофиқ рақамли технологиялар соҳасида, шу жумладан, ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа хизматлари (кейинги ўринларда — алоқа марказлари) фаолиятини йўлга қўйиш, уларни назорат қилиш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари ташкил этилди. Бироқ, кейинги йилларда ушбу алоқа марказлари сонининг янада ошиши бу борада тизимли назорат фаолиятининг йўлга қўйилиши ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш зарурлигини тақозо қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари фаолиятини назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, ушбу марказлар фаолияти рақамли назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзкомназорат» инспекцияси) томонидан рақамли технологияларни жорий этишда ҳаққоний рақамлар, маълумотлар ва кўрсаткичларга эришиш ҳамда телекоммуникация тармоқларининг ҳолати, оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини реал вақт режимида тизимли мониторинг қилиб бориш имконини берувчи «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолияти «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали назорат қилинади ҳамда баҳоланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг ахборот тизимлари «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими билан босқичма-босқич ўзаро интеграция қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкомназорат» инспекцияси республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари реестрини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа марказларининг техник фаолиятини «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали назорат қилиш ва баҳолаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари реестрини юритиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзкомназорат» инспекцияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 10 декабрга қадар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари реестрини шакллантирсин ҳамда унинг мунтазам равишда юритилишини таъминлаб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилдан бошлаб ҳар йили икки маротаба (15 февралга ва 15 августга қадар) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказларини хатловдан ўтказиш чораларини кўриб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ янада самарали ташкил қилиш мақсадида алоқа марказлари фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 октябрга қадар алоқа марказлари фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга мувофиқ ўзларининг (шу жумладан, аутсорсинг асосида ташкил этилган) алоқа марказлари фаолиятига тегишли дастурий ва техник қурилмаларни жорий қилган ҳолда, алоқа марказлари ахборот тизимлари «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш учун интеграция жараёнида зарур бўлган техник кўрсаткичларни олиш имкониятини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа марказларини зарур миқдорда операторлар билан таъминлаш ёки аутсорсинг хизматини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 27 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
790-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 790-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларида алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа маркази — жисмоний ва юридик шахсларнинг телефон орқали мурожаатларини қабул қилиш ва уларга жавоб бериш хизматларини кўрсатувчи ҳамда бунинг учун зарур ташкилий, техник ва бошқа ресурсларга эга бўлган ташкилот ёки бўлинма (ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа марказлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа марказига келиб тушган чақирув — алоқа марказига келиб тушган ва навбатга қайд этилган ёки алоқа маркази оператори билан дарҳол боғлана олган чақирув, интерактив овозли меню орқали жавоб олинган чақирув бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари реестри (Реестр) — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда юритиладиган тизимлаштирилган маълумотлар базаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат — алоқа маркази техник фаолиятининг самарадорлигини қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида қонунчиликка мувофиқ ўрганган ҳолда мониторинг қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник фаолиятни назорат қилиш ва баҳолаш — алоқа марказининг ахборот тизимини тайёрлик коэффициенти, фойдаланувчининг алоқа маркази оператори билан ўртача уланиш вақти ва боғланиш учун уринишлар сони ҳамда техник-ташкилий ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор томонидан хизмат кўрсатилган чақирув — фойдаланувчи томонидан алоқа маркази оператори ёки тегишли бўлинма мутахассисининг жавоби олинган чақирув.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Реестр Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзкомназорат» инспекцияси) томонидан электрон шаклда юритилади ва ҳар йили 1 мартга ва 1 сентябрга қадар янгилаб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Реестр асосида «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолияти назорат қилинади ҳамда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Алоқа марказининг техник фаолиятини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Реестрга киритилган алоқа марказларининг техник фаолияти «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Алоқа марказларининг техник фаолияти ҳар чорак давомида ўтказиладиган мониторинг асосида назорат қилинади. Бунда мониторинг натижалари «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан ҳар чорак якуни бўйича умумлаштирилиб, таҳлил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Таҳлил натижасига кўра «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар алоқа марказларининг техник фаолияти мазкур Низомнинг 3-бобига мувофиқ баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзкомназорат» инспекциясига жисмоний ва юридик шахсларнинг алоқа марказлари техник фаолиятидан норозилиги бўйича мурожаатлари келиб тушган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларига уларнинг фаолиятида вужудга келган камчилик юзасидан «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими ёки гибрид почта орқали камчиликларни бартараф этиш муддатларини белгилаган ҳолда ёзма хабар юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва натижаси бўйича «Ўзкомназорат» инспекциясига маълумот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекцияси тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларига белгиланган тартиб бузилиши ҳолатларини ва сабабларини бартараф этиш муддатини кўрсатган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдимнома киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Алоқа марказининг техник фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Алоқа марказларининг техник фаолияти ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема ва 2-иловага мувофиқ мезонлар асосида «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали назорат қилинади ҳамда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мезонлар бўйича ҳисоблаш натижаларининг йиғиндисидан келиб чиқиб, алоқа марказларининг техник фаолияти қуйидагича баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71 баллдан 100 баллгача — «аъло» баҳо («яшил» тоифа);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55 баллдан 70 баллгача — «яхши» баҳо («сариқ» тоифа);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54 баллгача — «қониқарсиз» баҳо («қизил» тоифа).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра қуйидагилар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «яшил» тоифадаги алоқа марказлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан алоқа марказларининг техник фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади (баҳолаш натижаси максимал бўлган алоқа марказлари бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан тақдим этилган тавсияларга мувофиқ алоқа марказларининг техник фаолиятини янада яхшилаш чоралари кўрилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «сариқ» тоифадаги алоқа марказлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан алоқа марказларининг техник фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан «Ўзкомназорат» инспекцияси тавсиялари асосида «Ўзкомназорат» инспекцияси билан биргаликда алоқа марказларининг техник фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилиши таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «қизил» тоифадаги алоқа марказлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан алоқа марказлари фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни ўрганиш ишлари ўтказилади ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан «Ўзкомназорат» инспекцияси тавсиялари асосида инспекция билан биргаликда алоқа марказлари техник фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилиши таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижроси улар томонидан таъминланмаган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекцияси республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларига уларни бартараф этиш муддатлари белгиланган ҳолда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўрсатма беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида берилган кўрсатма республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан ижроси таъминланмаган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекцияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкомназорат» инспекциясининг кўрсатмалари ҳамда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан, ўз вақтида ёки тўлиқ ёхуд белгиланган муддатларда бажармаган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг мансабдор шахсларга нисбатан «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фойдаланувчиларнинг алоқа маркази оператори билан уланиш вақти алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш мезонларидан юқори бўлган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларига мазкур алоқа марказларида операторлар сонини ошириш бўйича тақдимнома киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари ўз алоқа марказларининг техник фаолиятини такомиллаштириш юзасидан режалаштирилган профилактика тадбирлари бўйича «Ўзкомназорат» инспекциясини ва жамоатчиликни камида уч иш кунидан олдин сабабларини кўрсатган ҳолда расман хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш натижалари ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий саҳифалари ҳамда «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш натижалари юзасидан ҳар чорак якунидан кейин ойнинг 20-санасига қадар «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш учун Рақамли технологиялар вазирлигига баҳолаш натижаларини киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан алоқа марказларининг техник-ташкилий ҳолати бўйича «Ўзкомназорат» инспекциясига тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигига тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу Низомни қўллашда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ўзкомназорат инспекцияси

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоқа марказларини хатловдан ўтказади.

Ҳар йили 15 февралга ва 15 августга қадар

2-босқич

Ўзкомназорат инспекцияси

Реестрни шакллантиради ва мунтазам равишда долзарблигини таъминлайди.

Ҳар йили 1 мартга ва 1 сентябрга қадар

3-босқич

Ўзкомназорат инспекцияси

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилади.

Ҳар чоракда

4-босқич

Ўзкомназорат инспекцияси

Алоқа марказларининг техник фаолиятини  баҳолайди.

Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар

5-босқич

Ўзкомназорат инспекцияси

Баҳолаш натижаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий саҳифалари ҳамда «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали эълон қилади.

Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

6-босқич

Ўзкомназорат инспекцияси

Алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш учун Рақамли технологиялар вазирлиги баҳолаш натижаларини киритади.

Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари алоқа марказларининг (ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа хизматлари) техник фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕЗОНЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

Изоҳ

1.

Алоқа марказидан (ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа хизмати) (кейинги ўринларда — алоқа маркази) фойдаланиш.

15

Алоқа марказидан фойдаланиш (D) ҳисобот даврида келиб тушган чақирувларнинг умумий сонига нисбатан хизмат кўрсатилган фойдаланувчи чақирувларининг фоизига кўра аниқланади. Бунда:

Nо — алоқа маркази томонидан ҳар чорак давомида хизмат кўрсатилган чақирувлар сони;

N — ҳисобот даврида келиб тушган, шу жумладан, ишонч телефонлари, алоқа марказига келиб тушган чақирувлар сони, IVR (интерактив овозли меню) орқали жавоб олганлар бундан мустасно.

Юқоридаги формула натижасидан келиб чиқиб, алоқа марказидан фойдаланиш даражаси қуйидагича баҳоланади:

100 фоиздан 85 фоизгача — 15 балл;

84 фоиздан 70 фоизгача — 10 балл;

69 фоиздан 55 фоизгача — 5 балл;

54 фоиз ва ундан паст бўлса — 0 балл.

2.

Алоқа маркази операторининг фойдаланувчи билан сўзлашуви давомида фойдаланувчи чақирувини линияда ушлаб туриш вақти (hold)ни қўшиб ҳисоблаганда, ўртача сўзлашиш давомийлиги.

10

Операторнинг фойдаланувчи билан сўзлашуви давомида фойдаланувчи чақирувини линияда ушлаб туриш вақти (hold)ни қўшиб ҳисоблаганда, ўртача сўзлашиш давомийлиги вақти (Т) ҳисобот даврида алоқа маркази барча операторлари сўзлашуви умумий давомийлигининг ушбу давр учун хизмат кўрсатилган чақирувлар сонига нисбатига кўра аниқланади ва Тnorma — 360 секунддан ортиқ бўлмаган нормаланган қиймат билан таққосланади. Бунда:

ΣTdavom — ҳисобот даврида чақирувларни линияда кутиш режимида ушлаб туриш вақти (hold)ни қўшиб ҳисоблаганда, алоқа маркази барча операторлари сўзлашувининг умумий давомийлиги;

N — ҳисобот даврида хизмат кўрсатилган чақирувлар сони;

Tnorma — 360 сониядан ортиқ бўлмаган нормаланган қиймат.

Алоқа маркази операторининг фойдаланувчи билан сўзлашуви давомида фойдаланувчи чақирувини линияда ушлаб туриш вақти (hold)ни қўшиб ҳисоблаганда, ўртача сўзлашиш давомийлиги даражаси қуйидагича баҳоланади:

360 сониядан кўп бўлмаганда — 10 балл;

360 сониядан кўп бўлганда — 0 балл.

3.

Алоқа маркази ахборот тизимининг тайёрлик коэффициенти.

15

Алоқа маркази аппарат-дастурий комплексининг тайёрлик коэффициенти (Kt) ҳисобот даври учун алоқа маркази аппарат-дастурий комплексининг умумий вақтидан жами бекор туриб қолган вақти айирмасининг умумий иш вақтига нисбатига кўра аниқланади.

Умумий вақт — бу таҳлил қилинаётган давр (ҳар чорак) учун алоқа маркази аппарат-дастурий комплекси иш ҳолатида бўлиши керак бўлган вақт (режадаги узилишлар бундан мустасно). Бунда:

Tumumiy — ҳисобот даври учун алоқа маркази аппарат-дастурий комплекси иш ҳолатида бўлиши керак бўлган умумий вақт;

Tb — ҳисобот даври учун алоқа маркази аппарат-дастурий комплексининг жами бекор туриб қолган (ишдан чиққан) вақти.

Юқоридаги формула натижасидан келиб чиқиб, алоқа маркази аппарат-дастурий комплексининг тайёрлик коэффициенти даражаси қуйидагича баҳоланади:

100 фоиздан 99 фоизгача — 15 балл;

98 фоиздан 70 фоизгача — 10 балл;

69 фоиздан 55 фоизгача — 5 балл;

54 фоиз ва ундан паст бўлса — 0 балл.

4.

Фойдаланувчининг алоқа маркази оператори билан ўртача уланиш вақти.

15

Фойдаланувчининг алоқа маркази оператори билан ўртача уланиш вақти T алоқа маркази аппарат-дастурий комплекси (сервери)нинг чақирувларга хизмат кўрсатиш статистикаси асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади. Бунда:

 — ҳисобот даври учун фойдаланувчиларнинг уларни чақирувларини навбатга қайд этишдан бошлаб, алоқа маркази оператори билан уланишгача бўлган умумий кутиш вақти йиғиндиси;

Nulanish — ҳисобот даври учун алоқа маркази операторлари жавоб берган барча чақирувларнинг умумий сони;

k — алоқа маркази оператори томонидан хизмат кўрсатилган барча фойдаланувчи мурожаатларининг умумий сони, миқдорий жиҳатдан бу қиймат Nulanish га тенг.

Ушбу кўрсаткич операторларнинг фойдаланувчига хизмат кўрсатиш ва янги чақирувларга жавоб беришда тезкорлик даражасини кўрсатади.

Юқоридаги формула натижасидан келиб чиқиб, фойдаланувчининг алоқа маркази оператори билан ўртача уланиш вақти қуйидагича баҳоланади:

180 секундда — 15 балл;

181 — 210 сониягача — 10 балл;

211 — 240 сониягача — 5 балл;

241 — 300 сониягача — 3 балл;

301 — 360 сониягача — 1 балл;

360 сониядан ошса — 0 балл.

5.

Оператор билан боғланиш учун уринишлар сони.

15

Биринчи қўнғироқда муваффақиятли боғланишлар сони жами қўнғироқлар сонининг 86 — 100 фоизини ташкил этганда — 15 балл;

иккинчи уринишда муваффақиятли боғланишлар сони жами қўнғироқлар сонининг 71 — 85 фоизини ташкил этганда — 10 балл;

учинчи уринишда муваффақиятли боғланишлар сони жами қўнғироқлар сонининг 55 — 70 фоизини ташкил этганда — 5 балл;

тўрт ва ундан ортиқ уринишда муваффақиятли боғланишлар сони жами қўнғироқлар сонининг 0 — 54 фоизини ташкил этганда — 0 балл.

6.

Алоқа марказининг иш тартиби.

10

Туну-кун, 24/7 режимида ишласа — 10 балл;

бошқа режимларда — 5 балл.

7.

Алоқа маркази техник фаолияти юзасидан асосли эътироз ва шикоятлар мавжуд эмаслиги.

10

Ҳисобот даврида алоқа маркази техник фаолияти юзасидан асосли эътироз ва шикоятлар кўрсаткичи (S) жами шикоятлар сонининг умумий қўнғироқлар сонига нисбатан фоизи билан аниқланади. Бунда:

Sh — ҳисобот даврида келиб тушган шикоятлар сони;

N — ҳисобот даврида келиб тушган, шу жумладан ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа хизматига келиб тушган чақирувлар сони, IVR орқали жавоб олганлар бундан мустасно.

S = 0 бўлса — 10 балл;

0 ≤ S < 0,5 бўлганда — 8 балл;

0,5 ≤ S < 1 бўлганда — 6 балл;

1  ≤ S < 1,5 бўлганда — 4 балл;

1,5 ≤ S < 2 бўлганда — 2 балл;

2 ≤ S бўлганда — 0 балл.

8.

Алоқа марказларининг техник-ташкилий ҳолати

10

10 балл қуйидагича ҳисобланади:

ҳудудлардан қўнғироқ қилиш имкониятини яратилганлиги — 2 балл;

сўровларни бошқа идоравий алоқа марказларига йўналтириш имконияти мавжудлиги — 3 балл;

фойдаланувчиларга онлайн-консультациялар ва тегишли тушунтиришлар бериш — 5 балл.

Жами

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/790/0983-сон)