Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2013 17.03.2006 йилдаги ПФ-3725-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА ТАВСИЯ ЭТИШ БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПФ-4493-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 17 мартдаги ПФ-3725-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳокимияти мустақиллигини кучайтириш, судьялар захирасини шакллантириш, номзодларни танлаш ва лавозимларга тавсия этишнинг демократик тамойилларини мустаҳкамлаш, судьялар корпуси барқарорлигини таъминлаш, Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини ташкил қилишни тубдан ўзгартириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасига мувофиқ :
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг ташкилий тузилмаси ва штатлар сони 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида янги таҳрирдаги низом, шунингдек, унинг таркиби 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан икки ҳафта муддатда Комиссияни молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 мартдаги ПФ–2817-сон Фармони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 24 сентябрдаги ПФ–2943-сон Фармони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 мартдаги ПФ–3587-сон Фармони иловасининг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари А. Набиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 17 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3725-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 17 мартдаги ПФ-3725-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 17 мартдаги ПФ-3725-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг штатлар сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИ

1.‎ Комиссия раиси (жамоатчилик асосида) ‎ — 1‎
2.‎ Комиссия раиси ўринбосари (доимий асосда) ‎ — 1‎
3.‎ Комиссия аъзолари (жамоатчилик асосида) ‎ — 11‎
4.‎ Комиссия аъзолари (доимий асосда)‎ — 4‎
Комиссия бўйича жами‎ — 17‎

‎‎ИЖРОИЯ АППАРАТИ

I. Комиссия раисининг ўринбосари‎ — 1‎
II. Комиссия ҳузуридаги Суд инспекцияси‎
1.‎ Инспекция раҳбари — комиссия аъзоси ‎ — 1‎
2.‎ Инспекция раҳбарининг ўринбосари — комиссия аъзоси ‎ — 1‎
3.‎ Етакчи инспектор ‎ — 4‎
4.‎ Иш юритувчи‎ — 1‎
Жами‎ — 7‎
III. Комиссия Котибияти‎
1.‎ Котибият раҳбари — комиссия аъзоси ‎
2.‎ Котибият раҳбарининг ўринбосари — комиссия аъзоси ‎ — 1‎
3.‎ Етакчи инспектор ‎ — 4‎
4.‎ Архив мудири — иш юритувчи‎ — 1‎
Жами‎ —7‎
IV. Хўжалик бўлими
1.‎ Бухгалтер ‎ — 1‎
2.‎ Хизмат кўрсатувчи ходимлар ‎ — 2‎
Жами‎ — 3‎
Ижроия аппарати бўйича жами‎ 18‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 17 мартдаги ПФ-3725-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш сиёсатини, суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш тамойилларини янада демократлаштиришни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги доимий ишловчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия зиммасига судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьяларини танлаш ва лавозимларга тавсия этиш вазифалари юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган фармон, қарор ва фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши тамойилларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссиянинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик асосларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрларни танлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг тасдиғига тақдим этишда қонунийликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар мустақиллиги ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасидаги ишларни яхшилаш ҳамда судья кадрларни тарбиялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяликка номзодларни танлаб олишнинг ҳуқуқий негизини такомиллаштириш, уларнинг касб маҳоратини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича ишларнинг очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини, бу ишнинг вертикал бўйича ҳисобот берилишини таъминлаш, шунингдек бу соҳада хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар захирасини шакллантириш, уларни танлаш ва номзодларни лавозимларга тақдим этиш масалалари бўйича судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларни танлаш ва тайинлаш борасида илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва Комиссиянинг иш амалиётига татбиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссиянинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйилган вазифаларни бажариш учун Комиссияга қуйидаги ваколатлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьяси лавозимларига муносиблигини аниқлайди ҳамда мазкур масала бўйича хулосалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди судьяларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларни (материалларни) кўриб чиқади ва улар юзасидан хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрларнинг захирасини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш борасидаги ишларнинг ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларни ўрганишнинг турли усулларидан фойдаланади (суҳбатлашиш, мустақил экспертлар томонидан синаб кўриш, топширилган муаммо бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлаш, тезкор савол-жавоблар ўтказиш ва ҳоказолар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрлар билан ишлашдаги камчиликлар хусусида тақдимномалар, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Судьялар уюшмаси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, бошқа муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш чоғида судьяларнинг малака ҳайъатлари билан ҳамкорлик қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг малака ҳайъатлари томонидан тақдим этилган номзодлар захирасини шакллантириш, уларни танлаб олиш ва номзодларни судьялик лавозимларига тавсия этиш масаласини ҳал қилиш учун зарур бўлган материалларни (аризалар, билдирилган фикрлар, хулосалар, маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни) кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар захирасини шакллантириш, танлаб олиш ва лавозимларга тавсия этиш масалалари бўйича судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини вақти-вақти билан ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрлар билан ишлаш тўғрисида судьялар малака ҳайъатлари раисларининг ҳисоботини мунтазам равишда тинглаб боради ва судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг малака ҳайъатларидан судьялик лавозимларига бўш ўринлар мавжудлиги ҳақидаги, судья кадрларнинг захираси қандай шакллантирилаётгани тўғрисидаги ахборотни, Комиссия олдида турган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа ахборотни талаб қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг малака ҳайъатларига судья кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ушбу соҳада халқаро тажрибани ўрганиш ва ундан фойдаланиш борасидаги ишларни ташкил қилиш билан боғлиқ бошқа топшириқларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Судьялар захирасини шакллантириш ва судьялик лавозимига номзодларни танлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Захирани шакллантириш ва судьялик лавозимларига тақдим этиш учун номзодларни танлаш бўйича ишлар судьяларнинг малака ҳайъатлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган лавозимлардан ташқари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, ҳарбий судлар судьялигига номзодларнинг захирасини шакллантириш судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялигига, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси ва раис ўринбосарлари лавозимига номзодлар захирасини шакллантириш Олий малака ҳайъати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Умумий юрисдикция судларининг малака ҳайъатларига тегишлича фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари раҳбарлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати раиси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари орасидан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий юрисдикция судларининг олий малака ҳайъати раиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига (хўжалик судлари раислари ва раис ўринбосарлари бундан мустасно) номзодларнинг захирасини шакллантириш учун судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари ўзларини захирага киритиш ёки судьяларнинг аниқ бўш лавозимларини эгаллаш истагини билдирган шахслардан аризаларни қабул қиладилар. Аризага кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи, таржимаи ҳол, олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасидан кўчирма, охирги иш жойидан тавсифнома илова қилинади. Ўзбекистон Республикасининг йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, мутахассислиги бўйича иш стажи камида уч йил бўлган фуқаролари судьяликка номзодлар захирасига киритилишлари мумкин. Судланган шахслар судьяликка номзодлар захирасига қабул қилинишлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа судьялик лавозимларига захирани шакллантириш белгиланган тартибда тегишли малака ҳайъатлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Низомнинг 10-банди талабларига риоя этилган тақдирда, аризалар қабул қилинишини рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани қабул қилишни рад этиш хусусида Комиссияга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириш ишларини судьялар малака ҳайъатининг масъул котиби амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларнинг касбий, ахлоқий ва ишчанлик фазилатларини ўрганиб чиқишни ташкил этадилар ҳамда ҳужжатлар келиб тушган пайтдан бошлаб кечи билан икки ой муддатда малака имтиҳонларини ўтказадилар, шу имтиҳонларнинг натижалари бўйича уларни судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяларнинг малака ҳайъатлари энг яхши тайёргарлик кўрган, юқори малакали юристлар — судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, муассасалар ва ташкилотларнинг ходимларини номзодлар захирасига киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака ҳайъатларининг мажлисларида тегишлича фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари иштирок этишлари мумкин, улар судьялик лавозимига ҳар бир номзод бўйича ўз фикрини билдиришга, малака ҳайъатининг қарорига қўшилмаган тақдирда эса ўз фикрини ёзма равишда Комиссияга юборишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захирага киритилган шахслар хусусидаги маълумотлар Судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан Комиссияга йўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судьяларнинг малака ҳайъатлари захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьяси лавозимларига тақдим этилаётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида махсус курсларда ўқитишни ташкил этади. Мазкур махсус курсларни тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификат, у берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Судьялик лавозими бўшаб қолган тақдирда Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьялик лавозимига захирада турган шахсларни хабардор қилади. Шу билан бирга 14-бандда назарда тутилган судьялик лавозимига илк бор тақдим этилаётган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази махсус курсларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатга эга бўлган тақдирдагина хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўшаб қолган судьялик лавозимини эгаллаш учун танлаб олишда иштирок этиш истагини билдирган шахслар малака имтиҳонини топширадилар, ана шу имтиҳон натижалари бўйича судьяларнинг малака ҳайъати уларнинг судьялик лавозимига муносиб ёки муносиб эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Судьяларнинг малака ҳайъати бўш судьялик лавозимига тавсия этилган камида икки номзодга доир ҳужжатларни Комиссияга йўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколат муддатлари тугаётган судьяларни янги муддатга тақдим этиш тўғрисидаги масала судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилади. Судьялар малака ҳайъатининг мазкур шахслар лавозимга муносиблиги ёки муносиб эмаслиги тўғрисидаги ҳамда уларни янги муддатга тайинлаш мумкинлиги ҳақидаги қарори ваколат муддати тугашига камида уч ой қолганда Комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия судьяларнинг ваколат муддати тугашидан камида бир ой олдин уларни янги муддатга тақдим этиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Судьялар малака ҳайъатларининг раислари Комиссияга тақдим этиладиган судья кадрларга оид ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва сифати учун шахсан жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мунтазам равишда судьялар малака ҳайъатлари раисларининг судья кадрлар билан ишлаш аҳволи тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб боради. Судья кадрлари захирасини шакллантириш ва танлаш чоғида малака ҳайъатларининг фаолиятида таниш-билишчилик, маҳаллийчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш каби ҳамда бошқа қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда Комиссия тегишли малака ҳайъатининг раисини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган даражада интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Комиссия ишини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Олий суди, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар, шунингдек, жамоатчилик вакилларидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ўн етти кишидан иборат таркибда тузилади ҳамда Комиссия раиси, раис ўринбосари ва аъзолардан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси ва унинг ўн бир нафар аъзоси беш йил муддатга тасдиқланади ва ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раисининг ўринбосари ва тўрт нафар аъзоси ўз фаолиятларини доимий асосда амалга оширадилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия раиси Комиссиянинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва Комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларини чақиради ва унга раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ижроия аппарати ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси бўлмаган пайтларда унинг вазифасини ўринбосари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия раисининг ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ижроия аппарати фаолиятида, шунингдек унинг молиявий-хўжалик фаолиятида ташкилий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси бўлмаганда Комиссия мажлисларига раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари бажарилишини назорат қилиш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий асосда фаолият юритувчи Комиссия аъзоларидан ташқари, Комиссия ижроия аппарати ходимларини Комиссия қарорига асосан лавозимларга тайинлайди ва озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруқ ва фармойишлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни қабул қилади ҳамда шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари ва Комиссия қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Комиссия фаолияти Комиссия аъзоларининг коллегиаллиги ва тенг ҳуқуқлилиги, Комиссия ваколатига кирувчи масалаларнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ҳал этилишини таъминлаш тамойилларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Комиссия қонунга асосан кадрларни судьялик лавозимларига тайинлашга тавсиянома тайёрловчи охирги босқич ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссия судья кадрлар захирасини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш борасида судьялар малака ҳайъатларининг фаолияти назорат қилиниши ва мувофиқлаштирилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия вақти-вақти билан жойларга чиқиб судьялар малака ҳайъатлари томонидан кадрлар захирасини шакллантириш ва танлаш бўйича ишларнинг аҳволини текшириб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Комиссия мажлислари унинг ваколатига кирувчи масалаларнинг тайёрланишига қараб, одатда бир ойда камида икки марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда комиссиянинг мажлиси ваколатли, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тавсия этиш масалалари Комиссия мажлисларида кўриб чиқилаётганда номзодни тақдим этаётган тегишли судьялар малака ҳайъатининг раиси маслаҳат овози билан қатнашиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисининг баённомаси Комиссия котибияти ходими томонидан юритилади ва Комиссия раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Судьялик лавозимларига кадрлар бўйича таклифлар Комиссия томонидан кўриб чиқиш учун бўш судьялик лавозимига камида икки номзоддан иборат ҳолда муқобиллик асосида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисида муҳокама этилаётган номзоднинг шахсий ва касбий сифатлари тўғрисида доимий асосда фаолият юритувчи Комиссия аъзосининг ахбороти тингланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия судья кадрлар бўйича тақдим этилган материалларни ўрганиш ва суҳбатлашиш йўли билан судьяликка номзодларни танлаб олади, уларнинг касб маҳорати даражасини, маънавий фазилатларини (ҳалоллиги ва виждонини сотмаслигини), қобилиятини, шунингдек, ҳуқуқ соҳасидаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья кадрларни танлаш ва тавсия этиш бўйича Комиссия фаолиятини ташкил қилиш регламент билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қарор мажлисда иштирок этаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Номзодга овоз бериш чоғида Комиссия аъзоларидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисида қуйидаги қарорлар қабул қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг тақдим этилган судьялик лавозимига муносиблиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг тақдим этилган судьялик лавозимига номуносиблиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг кейинчалик бўш лавозимга тақдим этиш ҳуқуқи билан судьялик лавозими захирасида қолдирилиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимига тақдим этилган номзоднинг ҳужжатларини профессионал, ахлоқий ва шахсий фазилатларини қўшимча ўрганиш учун қайтариб юбориш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг қарори хулоса тарзида расмийлаштирилади ва мажлисда қатнашган Комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган Комиссия аъзолари хулосани имзолайдилар, уларнинг алоҳида фикри мажлис баённомасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари лавозимларига муносиблиги тўғрисида Комиссиянинг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьяларини сайлаш ёки тайинлаш учун Комиссия хулосасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимига номзодлар хусусида Комиссия ўз хулосасига асосланиб, уларни тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Агар Комиссия номзодни судьялик лавозимига номуносиб ёки унинг ҳужжатларини қўшимча ўрганиш учун қайтариб юбориш лозим деган хулосага келган ҳолларда бир йил муддат ўтгандан кейин ушбу масаланинг такроран кўриб чиқилишига йўл қўйилади. Бу ҳақда хулосага тегишли ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Комиссиянинг хулосасида Комиссиянинг номи, таркиби ва мажлиснинг вақти, масаласи кўриб чиқилаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда уни таърифловчи бошқа маълумотлар, тақдимномани (материалларни) киритган органнинг номи, шунингдек Комиссия томонидан қабул қилинган қарор кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Материаллар тўлиқ бўлмаган ҳолларда, масалани холисона ечиш мақсадида Комиссия уни кўриб чиқишни кейинга қолдириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Комиссиянинг ижроия аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Комиссия Котибияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Комиссия Котибияти Комиссия фаолиятини ташкилий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш мақсадида тузилади ҳамда ўз фаолиятида Комиссияга ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Комиссия Котибияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг малака ҳайъатлари томонидан келиб тушадиган таклифларни ҳамда судья кадрлар захирасига киритилган, шунингдек, аниқ лавозимга тавсия этилган ҳар бир номзодга оид ҳужжатларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судья кадрлар бўйича статистик, шахсий ҳисобни ва архив ишини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширади ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияни зарур ахборот-таҳлилий ҳужжатлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия топшириғига асосан, судьялар захирасини шакллантириш, уларни танлаш ва лавозимларига тавсия этиш масалалари бўйича судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг бошқа топшириқларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Комиссия Котибияти ўз фаолиятини Комиссия томонидан тасдиқланадиган низом асосида олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Комиссия Котибияти Комиссияга аъзо бўлган раҳбар ва раҳбар ўринбосари, шунингдек, тўрт нафар етакчи инспектордан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия Котибияти раҳбари ва раҳбар ўринбосари ўз лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия Котибияти олий юридик маълумоти бўлган ва қоида тариқасида судларда иш стажи уч йилдан кам бўлмаган ходимлардан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. Суд инспекцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Судларни ҳалол ва малакали кадрлар билан таъминлаш, судьяларни касб бурчи ва хизмат одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилишларини таъминлаш мақсадида Комиссия ҳузурида суд инспекцияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд инспекцияси ўз фаолиятида Комиссияга ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Суд инспекциясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг қасамёдга риоя этиш ҳолатини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик одоб-ахлоқи бузилишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларнинг ноқонуний ҳаракати устидан шикоятларни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларни уларнинг мақоми, шаъни ва қадр-қимматига тажовузлардан ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимига илк бор кўрсатилаётган номзодларга тааллуқли материалларни тегишли органлар билан биргаликда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ваколат муддатига тақдим этилаётган судьялар номзоди бўйича хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар корпуси барқарорлигини таъминлашга, судьяларни лавозимга сайлаш, тайинлаш ва озод этиш бўйича қонунда белгиланган тартибни амалга оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун бузилишига йўл қўйган судьяларга нисбатан тегишли чораларни қўллаш тўғрисида Комиссияга таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Суд инспекцияси ўз фаолиятини Комиссия томонидан тасдиқланадиган низом асосида олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Суд инспекцияси Комиссияга аъзо бўлган раҳбар ва раҳбар ўринбосари, шунингдек тўрт нафар етакчи инспектордан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд инспекцияси раҳбари ва раҳбар ўринбосари ўз лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд инспекцияси олий юридик маълумоти бўлган ва қоида тариқасида судларда иш стажи беш йилдан кам бўлмаган ходимлардан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Суд инспекцияси ходимлари ўз вазифаларини бажаришда судьяларнинг шаънини ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари, касбга оид сирни сақлашлари шарт.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 101-модда)