Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА ТАВСИЯ ЭТИШ БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 мартдаги ПФ-3725-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясининг янги таҳрирдаги Низоми, шунингдек унинг таркиби 1, 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган. 2-илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 майдаги ПФ-2599-сон Фармони билан тасдиқланган 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
3. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 19 март,
ПФ-2817-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 62-модда, 9-10-сон, 204-модда)