Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019 24.02.2006 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 январдаги ПҚ–272-сон қарорини бажариш ҳамда кимёвий препаратларни етказиб бериш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиши тартиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси таркиби ҳамда комиссия тўғрисидаги низом 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар импорти бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия (Б. Юсупов) комиссияга юкланган вазифаларни бажариш бўйича унинг ишлари самарали ташкил этилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 131-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 161-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 24 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
24 февралдаги 31-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 январдаги ПҚ–272-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни шакллантириш ишларини, уларнинг тақсимланишини ва қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланилишини ташкил қилиш устидан назоратни амалга оширади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг тайёр кимёвий препаратларга, таъсирчан моддалар ва компонентларга эҳтиёжини ҳар йилги буюртманомалар асосида аниқлаш, шу жумладан уларни республика корхоналарида ишлаб чиқариш ва импорт бўйича келтириш ҳажмларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий препаратларни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича тақсимлаш, пестицидларни қўлланиш регламентларига, шунингдек препаратларни сарфлаш нормаларига риоя қилиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлигининг ихтисослаштирилган лабораторияларида муқобил ва олиб келиш назоратини қўллаш асосида республика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ва импорт бўйича келтирилаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари сифатига бўлган талабларга риоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича ишлатилган препаратларнинг тўлиқлиги ва таъсирининг самарадорлигини баҳолаш юзасидан фермер хўжаликларига хизматлар кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий ҳимоя қилиш воситаларининг сақланиши ва сақланиш сифатини мунтазам текширишларни ташкил этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг фойдаланиш муддати ўтган қолдиқларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тўхтатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Идоралараро комиссия ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Идоралараро комиссия қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг тегишли бошқармаси Идоралараро комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига эҳтиёж тўғрисидаги буюртманомаларни қабул қилади, уларни умумлаштиради, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларининг тақсимланиши, қўлланиши ва самарадорлиги мониторингини олиб боради, пестицидлардан самарасиз фойдаланиш ҳолларига оид материалларни тўплайди, Идоралараро комиссия мажлислари учун материаллар тайёрлайди, мажлислар протоколларини юритади, Идоралараро комиссия қарорларини фойдаланувчиларга етказади ва ушбу Низомдан келиб чиқадиган бошқа ташкилий ишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Идоралараро комиссия ўз мажлисларини заруриятга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Идоралараро комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Идоралараро комиссия қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига эҳтиёжни ҳар йилги буюртманомалар асосида шакллантириш, уларни республика корхоналарида ишлаб чиқариш ва импорт бўйича келтириш ҳажмини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи органдан ишлаб чиқаришда қўлланадиган пестицидларнинг биологик самарадорлиги бўйича материалларни сўраб олиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 161-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий ҳимоя воситаларининг сақланиши ва сақланиш сифатини мунтазам текширишларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Идоралараро комиссия, шунингдек, ушбу Низомдан келиб чиқадиган бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Раҳбарият

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Идоралараро комиссиянинг раиси ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Идоралараро комиссия раиси Идоралараро комиссия ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Идоралараро комиссия фаолиятини тўхтатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Идоралараро комиссия фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
24 февралдаги 31-сон қарорига
2-ИЛОВА

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ

(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
24 февралдаги 31-сон қарорига
3-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Ғаниев Э.М.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, комиссия раиси

Абдусаматов Б.Х.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси

Сайдалиев С.С.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси бош Давлат санитария врачи

Мирзаев М.М.

Молия вазирининг ўринбосари

Халияров Ю.Д.

«Ўзкимёсаноат» АЖ раисининг ўринбосари

Мирзаев Ш.Ш.

«Агробанк» АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари

Давлатов А.К.

Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурлари экспертизаси республика маркази директори

Очилов Р.О.

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ раисининг ўринбосари

Саъдуллаев А.У.

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ҳузуридаги ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти директори

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори

Ходжаев З.М.

Навоий «Электркимёзавод» АЖ қўшма корхонаси бошқаруви раиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
24 февралдаги 31-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 январдаги ПҚ–272-сон қарорини бажариш юзасидан ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия таъсирчан моддаларни ва Ўзбекистон Республикасида қўлланиш учун рухсат этилган етишмайдиган тайёр кимёвий препаратларни тендер асосида импорт бўйича харид қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссиянинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича республиканинг иқтисодий манфаатларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар импорти бўйича энг рақобатбардошли таклифларни танлаб олишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш, талабларнинг ягоналигини ва таклифларни баҳолашнинг холисоналигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендерларни ўтказиш муддатлари ва шакли, тендерлар ғолиблари билан протоколларни имзолаш ва контрактлар тузиш муддатлари тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушган тендер таклифларини баҳолаш, тендерлар натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш ва тендер ғолибларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қарорлар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссия ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия ўз ишлари тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Комиссиянинг барча қарорлари тендер комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган тендерларни ўтказишни амалда ташкил этишни (аризалар қабул қилишни ва уларни ҳисобга олишни, сақлашни ва махфийликни, етказиб берувчиларни малакали танлаб олишни, тушадиган таклифларни эксперт баҳолашни, хоналар ва ёрдамчи ходимлар беришни, реклама ишларини ташкил этишни, тендер комиссияси ҳужжатларини расмийлаштиришни) амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия тендер таклифларини баҳолаш учун эксперт ва консалтинг ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия тушган таклифларнинг тендер шартларига мувофиқлигини текширади ҳамда энг рақобатли нархлар, етказиб бериш, тўлов шартлари ва тендер шартларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича импорт қилинган препаратлар ва таъсирчан моддалардан фойдаланишнинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий омилларини ҳисобга олган ҳолда ғолибларни аниқлайди. Шунингдек тақдим этилган тендер таклифларининг қўшимча техник, ташкилий ва тижорат афзалликлари, шунингдек тендер қатнашчисининг обрўси ҳам эътиборга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссиянинг тендер ғолиби тўғрисидаги қарори протокол билан расмийлаштирилади. Протокол тендер комиссиясининг қатнашган аъзолари томонидан имзоланади ва тендер комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. Комиссия таркибига кирувчи мансабдор шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар Комиссия таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот махфий ҳисобланади ва Комиссия аъзолари мазкур ахборотнинг ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
24 февралдаги 24-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар импорти бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва хулосалар бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 январдаги ПҚ–272-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тегишли хулоса берилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида қўллаш учун рухсат берилган таъсирчан моддалар ва етишмаётган тайёр кимёвий препаратлар импорти бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан уларни харид қилиш самарадорлигини ошириш мазкур Низомнинг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар импорти бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва хулосалар бериш тендер савдолари ўтказиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар тендерлар ўтказишнинг мақсади ҳисобланади: давлат бюджети, давлат бюджетида жамланадиган бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағларидан, Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлардан ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини харид қилиш учун йўналтириладиган хорижий грантлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сифатли кимёвий препаратлар ва таъсирчан моддалар харид қилинишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тендер харидларида иштирок этадиган Ватанимиз ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилар) билан ҳисоб-китоб миллий валюта — сўмда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қарорлар қабул қилишдаги очиқ-ошкоралик ва холислик, Ватанимиз ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилар)нинг устуворлиги сақланиб қолган ҳолда тендерларда қатнашиш учун тенг рақобат шарт-шароитларини яратиш тендерлар ўтказишни ташкил этишнинг асосий принциплари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тендер шартлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ва:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий препаратларни ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича баланснинг асосий параметрларини тасдиқлашга доир қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг техник талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-карантин, ветеринария хизматларининг йўриқнома материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер мавзусига боғлиқ равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат берилган ўсимликлар зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашнинг кимёвий ва биологик воситалари, дефолиантлар ва ўсимликлар ўсиши регуляторлари рўйхати асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тендерларни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тендерлар қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратларни харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси (кейинги ўринларда матнда «Тендер комиссияси» деб юритилади) томонидан ўтказилади. Тендер комиссияси тендерларни ўтказиш бўйича доимий орган ҳисобланади ва тегишли Низом асосида иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги тендер комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Тендер турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўтказиш усулига қараб тендерлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Тендерлар ўтказиш тури буюртмачи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Очиқ тендерларда барча юридик шахслар қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ёпиқ тендерлар фавқулодда ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси билан келишув бўйича буюртмачи томонидан олдиндан белгиланган, таклифномалар юбориладиган ташкилотлар иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер мавзусини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатларини тайёрлаш (ихтисослаштирилган техник ва тижорат маслаҳатчиларини жалб этган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида тендерни эълон қилиш ва/ёки тендернинг потенциал қатнашчиларига тендерда иштирок этишга таклифномалар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер қатнашчиларидан тендер таклифларини қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендернинг потенциал қатнашчиларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушган тендер таклифларини баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ғолиби билан контрактни имзолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Тендерни тайёрлаш ва у тўғрисидаги эълонни чоп этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишчи орган тендер (тендер савдолари) ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни эълон қилиш орқали ва/ёки талабгорларнинг манзилига почта, телефакс орқали ёхуд бошқа шаклда расмий таклифномалар юбориш воситасида тендер тўғрисидаги ахборотни талабгорлар эътиборига етказади, бунда ҳам мамлакат ичида, ҳам чет элда энг кўп тарқалган ва ихтисослаштирилган журналлар, газеталарни танлаш мажбурий шарт ҳисобланади, ёпиқ тендерлар ўтказишда оммавий ахборот воситаларида тендер тўғрисидаги эълон чоп этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тендерлар тўғрисидаги ахборотда қуйидаги ахборотлар мавжуд бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер мавзуси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мўлжалланаётган товар етказиб берилиши бажарилиши шартлари ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендерда қатнашиш учун талабгорларни олдиндан малакали танлаб олиш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатларини олиш мумкин бўлган тендер комиссияси ишчи органининг манзили, алоқа боғлаш телефони ва телефакси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатлари қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер таклифи берилган тақдирда тендерда қатнашиш учун закалат суммаси (банк кафолати);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер комиссияси таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов шартлари, закалат суммасини ва тендер ҳужжатларига ҳақ тўлаш учун банк реквизитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Тендер ҳужжатларига қўйиладиган асосий шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тендер ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер қатнашчиси учун йўриқнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендернинг техник қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендернинг тижорат қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт проформаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тендер қатнашчиси учун йўриқномада қуйидагилар мавжуд бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер комиссиясининг ишчи органи вакиллари билан алоқа қилиш учун манзил ва алоқа қилиш телефонлари, улардан тендерлар ўтказилишига доир тушунтиришлар олиш мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер комиссиясига юбориладиган тендер таклифи нусхалари сони тўғрисидаги кўрсатма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер таклифини расмийлаштириш тартиби ва унга виза қўйишга қўйиладиган талаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер таклифи қатнашчи томонидан тендер комиссиясига тақдим этилгандан кейин тендер таклифига ўзгартиришлар киритиш ва уларни расмийлаштириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх ва валютани тақдим этишга доир кўрсатма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер комиссиясига таклифларни бериш тартиб-қоидасига қўйиладиган талаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайд этилган вақт мобайнида тендер қатнашчисининг таклифи қайтарилмаслигини кафолатлайдиган пул закалати (банк кафолати) миқдори, уни қўйиш ва қайтариш тартиби);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг хоҳишига кўра — тендер савдолари натижалари бўйича тузилган контрактни зарур даражада бажариш юзасидан пул кафолати (гаров шаклида) миқдори, уни қўшиш ва қайтариш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатлари талабларига асосланган таклифлар билан биргаликда тендер қатнашчиларига қўйилиши мумкин бўлган муқобил таклифлар тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер қатнашчисининг асосли илтимосига кўра тендерларни ёпиш санасини кўчириш мумкинлиги ҳақидаги кўрсатма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиладиган тендерлар доирасида тузиладиган ҳар қандай ҳужжатнинг махфийлигига ҳавола;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифлар билдирилган конвертларни очиш тартиб-қоидасининг тавсифи ва тендер комиссияси томонидан тендер ғолибини аниқлаш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тендернинг техник қисмида харид қилинадиган товарга қўйиладиган зарур технология талаблари мавжуд бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тендер ҳужжатларининг тижорат қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб бериш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов шартлари ва тўлов жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битишувни молиялаштириш манбаи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Контракт проформаси контрактларга қўйиладиган талабларга, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрактнинг халқаро савдо ҳуқуқининг умумий қабул қилинган нормаларига мувофиқлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларига мувофиқлигига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим (контракт) проформасини тузишда буюртмачи ёки ишчи орган ихтисослаштирилган консалтинг фирмаларига шартнома асосида маслаҳат сўраб мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Тендер қатнашчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тендерларда маҳсулотнинг юқори сифатини ва уни ўз вақтида етказиб беришни кафолатлайдиган, тендерда қатнашиш учун қўйиладиган шартларни бажарган кимёвий препаратлар ва таъсирчан моддаларнинг эътироф этилган ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тендерда қатнашиш хоҳишини билдирган талабгорлар эълон берилгандан кейин тендер ҳужжатларини оладилар. Тендер ҳужжатлари ҳар бир талабгорга тўлов асосида берилади. Тендер ҳужжатларини олиш учун тўлов миқдори тендер комиссияси томонидан белгиланади. Ватанимиз ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилар) учун тендер ҳужжатларини олганлик учун тўлов миқдори сўмда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишчи орган тушган буюртмалар ва мазкур Низом асосида талабгорларни олдиндан малакали танлаб олиш учун материалларни тўплайди ва тизимлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Тендерда қатнашиш учун талабгорларни танлаб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тендер бошлангунга қадар тендерда қатнашиш учун қўйиладиган талабгорлар тендер комиссияси томонидан малакали танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ишчи орган томонидан амалга ошириладиган талабгорларни малакали танлаб олишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида турган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали танлаб олиш учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари тузилган контрактлар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур тарзда бажармаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер эълон қилингунга қадар кўпи билан 6 ой олдин таъсис этилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамаси ҳолатида бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат ва молиявий кўрсаткичлар бўйича тендер комиссияси талабларига жавоб бермайдиган ташкилотлар тендерда қатнашиш учун қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Танлаб олинган қатнашчилар рўйхати тендер комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тендерда қатнашишга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор тендер комиссияси томонидан қабул қилинади ва бу ҳақда ишчи орган талабгорларни ёзма шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Тендер ўтказиш регламенти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Оммавий ахборот воситаларида тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон расман чоп этилган сана ёки почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс орқали ёки бошқа шаклда тендер иштирокчиси расман хабардор қилинган (таклиф этилган) сана тендер очилган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўтказиладиган тендерлар доирасида тендер таклифларини тайёрлаш муддати тендер комиссияси томонидан белгиланади ва тендер очилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тендер комиссияси тендер таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бу қарор тендернинг барча қатнашчиларига тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳар бир аниқ ҳолатда тендер комиссияси тендерда қатнашиш учун талабгор томонидан қўйиладиган закалат (ёки банк кафолати)ни қўшиш тартиби, унинг миқдори ва шаклини белгилайди. Закалат миқдори хариднинг ҳисоблаб чиқилган қийматининг 1—5 фоизи миқдорида бўлишига йўл қўйилади. Закалат буюртмачининг ёки ишчи органнинг (ихтисослаштирилган ташкилот ишчи орган ҳисобланган ҳолатда) субҳисоб рақамига қўйилади. Ватанимиз ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилар)нинг закалати миллий валюта — сўмда қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тендер таклифлари фақат муҳрланган икки қаватли конвертларда қабул қилинади. Ишчи органнинг номи ва манзили кўрсатилган ташқи конвертда тендер қатнашчиси томонидан закалат қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлади. Ички конвертда тендер таклифи, савдо эълон қилинган товарнинг номи ва таклифларни қабул қилиш учун белгиланган сана тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади. Барча ҳужжатлар рўйхатдан ўтказиш дафтарида топширувчи ва қабул қилиб олувчи шахснинг тилхати остида сана ва қабул қилиш вақти қайд этилган ҳолда қабул қилинади. Рўйхатдан ўтказиш дафтари ип ўтказиб тикилган, тартиб рақами қўйилган ва буюртмачи ёки ишчи орган (ихтисослаштирилган ташкилот)нинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Конвертларни очиш тартиб-қоидаси регламенти, уларни кўриб чиқиш ва махфийлик чора-тадбирларига риоя қилган ҳолда уларни сақлаш тартиби тендер комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тендер комиссияси тендер буюртмаларини қабул қилишнинг сўнгги санасини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди. Кўрсатиб ўтилган санадан кейин олинган таклифлар кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмасдан тендер қатнашчисига қайтарилади. Агар тендер қатнашчиси кўрсатиб ўтилган санадан кейин ўзгартиришлар киритса ёки ўз таклифини қайтиб олса, закалат унга қайтарилмайди. Тендер қатнашчиси ўз таклифини тендер буюртмаларини қабул қилишнинг охирги санасидан камида 5 кун олдин қайтариб олиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тендер комиссияси мажлисини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этади. Тендер комиссиясининг барча мажлислари ва қабул қилинган барча қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилиши керак. Тендер қатнашчиларининг таклифлари мавжуд бўлган конвертларни очиш бевосита тендер комиссияси мажлисида амалга оширилади. Тендер комиссияси мажлисининг баённомасида тендер қатнашчилари томонидан таклиф этилган таклифларнинг тендер ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тендер таклифларини кўриб чиқиш муддати тендер комиссияси томонидан конвертлар очилган пайтдан бошлаб белгиланади. Ушбу муддат харид қилинадиган товарнинг турига боғлиқ бўлади ва 3 ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Таклифларни кўриб чиқишда уларнинг тендер ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги аниқланади, зарур ҳужжатлар мавжудлиги ва улар расмийлаштирилишининг тўғрилиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тендер комиссияси тушган таклифларнинг тендер шартларига мувофиқлигини текширади ва республика шароитларида таклиф этилаётган препаратларни синаб кўришнинг ижобий натижасини ҳисобга олган ҳолда ғолибларни «нарх-сифат (самарадорлик)» принципи бўйича аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш чиқимлари, шунингдек эксперт ташкилотларининг хизматларига сотиб олинган тендер ҳужжатлари учун қатнашчилар томонидан қўшилган маблағлар ҳисобига ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Тендер ўтказилгандан кейин буюртмачи ёки ишчи орган (ихтисослаштирилган ташкилот) қатнашчиларга (ғолибдан ташқари) уларнинг закалатларини банк операциялари ўтказиш чиқимларини чиқариб ташлаган ҳолда қайтаради. Закалат тендер ғолиби эълон қилган пайтдан бошлаб белгиланган муддат мобайнида, бироқ 11 банк кунидан кечикмай қайтарилади. Тендер ғолибининг закалати кафолат ва тендер ғолиби томонидан бундай контракт шартлари зарур тарзда бажарилиши сифатида контракт шартларини бажариш тамом бўлгунга қадар тендер буюртмачисининг тасарруфида туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тендерда қатнашиш ҳуқуқини бошқа юридик шахсларга беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ёпилиши муддати тамом бўлган пайтгача бирорта ҳам тендер таклифи тушмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендерда фақат битта қатнашчининг таклифи тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган барча тендер таклифларида ҳужжатларнинг зарур комплекти мавжуд бўлмаса, тендерлар тендер комиссияси томонидан бўлиб ўтмаган деб эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Агар тушган тендер таклифларидан ҳеч бири тендер ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаса, тендер бўлиб ўтган, бироқ салбий натижали деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Тендер таклифларини баҳолаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган муддат мобайнида ўтказилади. Тендер қатнашчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолашда ҳозир бўлишга ҳақли эмас. Баҳолаш давомида тендер комиссияси тушунтиришлар олиш учун талабгорларни таклиф этиш, улардан қўшимча маълумотларни ва тасдиқномаларни сўраш ҳуқуқига эгадир. Тендер якунларини чиқаришда тендер қатнашчилари ёки уларнинг ишончли шахслари ҳозир бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Тендер комиссияси тендер таклифларини баҳолаш учун эксперт ва консалтинг ташкилотлари вакилларини жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Тендер қатнашчиларининг тақдим этилган таклифлари билан танишгандан кейин тендер комиссиясининг ҳар бир аъзоси асосланган ёзма хулоса ёзишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Тендер ғолиби тўғрисидаги қарор тендер комиссияси томонидан қабул қилинади ҳамда таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратларни импорт қилиш учун контракт тузишга асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот баҳолаш тартиб-қоидасига расман алоқадор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Тендер комиссияси аъзолари ва жалб этилган экспертлар ушбу ахборот ошкор қилинганлиги учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Арифметик хато ёки бошқа хатолар мавжуд бўлган тақдирда тендер комиссияси тендер таклифини рад этишга ёхуд тендер доирасида тендер таклифини бундан кейин кўриб чиқиш шартларини белгилашга, бу ҳақда тендер қатнашчисини хабардор қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Тендер таклифларини баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш тендер ҳужжатларида баён қилинган мезонлар асосида амалга оширилади. Шунингдек тақдим этилган тендер таклифларининг қўшимча техник, ташкилий ва тижорат устунликлари, шунингдек тендер қатнашчисининг нуфузи ҳам эътиборга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Тендер комиссиясининг баённомасида қуйидагилар ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ғолиби ва тендер ғолибидан кейин энг юқори балларга эга бўлган захирадаги қатнашчилар номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер комиссияси таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз бериш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер қатнашчилари тендер таклифларининг йиғма жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ғолиби билан контрактни имзолаш муддатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протокол тендер комиссиясининг ҳозир бўлган аъзолари томонидан имзоланиши ва тендер комиссияси раиси томонидан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Агар тендер ғолиби контракт тузишни рад этса, контракт тузиш ҳуқуқи биринчи захирадаги қатнашчига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Агар тендер бўлиб ўтмаса ёки салбий натижали бўлса тендерни қайтадан ўтказиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Тендер ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Тендер натижалари бўйича контрактлар тузиш, экспертизадан ўтказиш ва уларнинг бажарилиши мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Тендер комиссияси мажлиси протоколининг тасдиқланган нусхалари ва тендер шартлари «Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги томонидан тилхат остида Ўзбекистон томонидан буюртмачига ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Буюртмачи қонун ҳужжатларига, тендер шартларига ва тендер комиссияси мажлисининг протоколига мувофиқ тендер ғолиби билан контракт тузади. Контракт тузилгандан кейин ғолиб умумий қабул қилинган халқаро қоидалар ва урф-одатларга мувофиқ контракт суммасининг 10 фоизигача миқдорда буюртмачи фойдасига контракт бажарилиши кафолатини тақдим этиши шарт (перфоманс бонд).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қонун ҳужжатларига, тендер шартларига ва тендер комиссияси мажлиси протоколига мувофиқ контрактни экспертизадан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Тендер ғолиби томонидан қабул қилинган контракт мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш «Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги томонидан амалга оширилади. Тендер контрактлари бажарилиши устидан назорат қилиш буюртмачи томонидан «Ўзбектендерконсалтинг» агентлигига тақдим этиладиган маълумотлар асосида тендер комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Тендерларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи орган таркибига кирадиган шахслар — тушган тендер таклифларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва махфийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер комиссияси раиси ва аъзолари — ахборот ошкор қилинганлиги, тендер қатнашчилари, тендер комиссиясининг қолган аъзолари ва жалб этилган экспертлар билан битишувга йўл қўйилмаслиги, шунингдек бошқа ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар учун қонунда назарда тутилган тарзда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Контрактни миқдор, сифат ва техник параметрлар бўйича бажармаган тендер ғолиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарзда жавоб беради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 54-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; 2017 й., 11-сон, 161-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)