31.01.2006 йилдаги ПҚ-272-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбариятининг прогнозлар ишлаб чиқиш, кимёвий препаратлардан самарали фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича белгиланган талабларга риоя этиш учун жавобгарлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2006 йилда қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш бўйича киритган баланс лойиҳасини пухта ишлаб чиқмаганлиги, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрохимия марказининг бегона ўтлар, ўсимликларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш учун кимёвий препаратларни прогноз қилиш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги фаолиятини етарли даражада мувофиқлаштирмаганлиги қайд этиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия тузилсин, унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ҳар йилги буюртманомалари асосида тайёр кимёвий препаратлар, таъсирчан моддалар ва компонентларга бўлган эҳтиёжларни, шу жумладан уларни республика корхоналарида ишлаб чиқариш ва импорт бўйича олиб келиш ҳажмларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида кимёвий препаратларнинг тақсимланиши устидан назоратни таъминлаш, пестицидларни қўллаш муддатлари, шунингдек, препаратларни сақлаш нормаларига риоя этиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифатига нисбатан қўйиладиган талабларга «Ўзстандарт «агентлигининг ихтисослаштирилган лабораторияларида такрорий ва кириш назорати тизимини қўллаш асосида риоя этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича ишлатилган препаратлар таъсирининг тўлақонли ва самарали эканлигини баҳолашда фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий ҳимоя воситалари талон-тарож қилинмаслиги ва уларни сақлаш сифати устидан мунтазам текширишларни ташкил қилиш, яроқлилик муддати ўтган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг қолдиқларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Қишлоқ хўжалиги хўжалиги вазири идоралараро комиссиянинг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига нисбатан асосли талаб-эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича амалий ишлашини таъминлаш учун шахсан жавобгар бўлади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5304-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир минтақанинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, тегишли тор соҳанинг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда кимёвий препаратларга асосли буюртманомаларни аниқлаш ва тузишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрохимия марказининг ҳудудий бўлинмалари томонидан кимёвий препаратлардан самарасиз фойдаланганлик ва сифатсиз ишлов берганлик фактлари аниқланган ҳолларда даъво ишларини ташкил қилиш, ҳатто фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқтисодий судларга даъво аризаларини бериш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш учун консалтинг марказлари ташкил қилиш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш чора-тадбирларини таъминласин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалик экинларини касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида намунавий шартномани ишлаб чиқсин ва бунда ишлов беришнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши учун томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлик чоралари аниқ белгилаб қўйилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзстандарт» агентлиги бир ой муддатда четдан келтириладиган, шунингдек, республикада ишлаб чиқарилган тайёр кимёвий препаратлар ва таъсирчан моддаларнинг сифати белгиланган стандартларга мувофиқлигини аниқлаш бўйича ихтисослаштирилган лабораториялар ташкил этилишини таъминласин хамда улар Навоий шаҳри ва Сирдарё вилоятининг Ховос посёлкасида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзстандарт» агентлигининг ихтисослаштирилган лабораторияларида кимёвий препаратлар ҳамда таъсирчан моддаларнинг намуналари анализини ўтказишга буюртмачи ҳисобланади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсирчан моддалар ва кимёвий препаратлар, жумладан, уларнинг кейинги мавсумга ўтган қолдиқлари «Ўзстандарт» агентлиги ихтисослаштирилган лабораторияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина улардан фойдаланишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзкимёсаноат» ДАК ўз сифати, таъсир қилиш самарадорлиги ва қадоқланиши бўйича белгиланган стандартларга жавоб берадиган, қиймати бўйича эса хориждаги худди шундай моддалар олдида рақобат устунликларига эга бўлган харид қилинадиган таъсирчан моддалар ва компонентлар асосида республика корхоналарида кимёвий препаратлар ишлаб чиқаришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий препаратларни ишлаб чиқариш ва сақлашнинг технологик режимларига қатъий риоя этилиши ва уларнинг сифати таъминланиши учун шахсий жавобгарлик «Ўзкимёсаноат» ДАК ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низомни, шунингдек вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш борасидаги ҳамкорлик таркиби ва схемасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан воситалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг янгиланган таркиби ва комиссия тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар импорти бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва хулосалар бериш тартибини тасдиқласин, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер савдоларида маҳсулотнинг юқори сифатини ва у ўз вақтида етказиб берилишини кафолатлайдиган кимёвий препаратларнинг эътироф этилган ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари иштирок этишларига йўл қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий препаратларни етказиб берувчилар «нарх — сифат (самарадорлик)» тамойили бўйича ва таклиф этилаётган препаратларни республика шароитида синаб кўришнинг ижобий натижасини ҳисобга олган ҳолда танланиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 31 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-272-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 4-5-сон, 26-модда; 2013 й., 1-сон, 3-модда; 2017 й., 37-сон, 980-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)