Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг
Қарори
ПУЛ РЕСУРСЛАРИНИНГ БАНКЛАРАРО ЭЛЕКТРОН БОЗОРИДА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 11 январда 1535-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/13-сонли ««Пул ресурсларининг банклараро электрон бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1535-1, 12.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Пул ресурсларининг банклараро электрон бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисида» низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 26 ноябрь,
26/5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 2-сон, 10-модда)