Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПҚ–255-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 март,
51-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид низомда:
1 ва 2-бандлардаги, 3-банднинг учинчи хатбошидаги ҳамда 22-банддаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5 ва 26-бандлардаги ҳамда 27-банднинг еттинчи хатбошидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 3 июлдаги 281-сон қарорида:
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 58-модда) 6-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 78-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги, 3, 7 ва 8-бандларидаги, шунингдек қарорга 1-илованинг номидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасининг табиий бойликларини сақлаб қолиш ҳамда дам олиш ва соғломлаштириш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 6 сентябрдаги 362-сон қарорига 1-илованинг 4-бандидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 декабрдаги 424-сон қарорига 1-илованинг 9-бандидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 аперлдаги 296-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2019 й., 09/19/296/2922-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 879-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 09/17/879/0192)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 аперлдаги 300-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/300/2929-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 мартдаги 134-сон қарорига 1-илованинг 5.22-бандидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 73-модда) 1-илованинг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси бўлими номидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзлари «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 09/17/879/0192, 11.04.2019 й., 09/19/296/2922-сон, 13.04.2019 й., 09/19/300/2929-сон, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)