03.07.1998 йилдаги 281-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ташкилий ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларини амалда рўёбга чиқариш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ер кодексини, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси томонидан мулкий пайларни жорий этиш ва Қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил қилиш, мулкий пайларни шакллантириш ҳамда улар бўйича дивидентлар тўлаш механизмини яратиш, оилавий (жамоа) пудратни кенг жорий этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини янада ривожлантириш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ўзгартириш шарт-шароитларини ва тартибини белгилаб берувчи ҳукумат норматив ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.