Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЭТИЛ СПИРТИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 879-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинииг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзвиносаноат-холдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3239-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Этил спирти ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш, экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш ва муомалага чиқаришда қонунчиликнинг таъминланиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон фармойиши билан тузилган Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ва этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг;
«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси таркибида «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси ташкил этиш;
буғдойдан этил спирти ишлаб чиқарувчи 1-иловага мувофиқ корхоналарни, уларни тегишли равишда «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси таркибидан чиқарган ҳолда «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси таркибига киритиш тўғрисида таклифлари қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
спирт маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш ва шу асосда юқори сифатли ва рақобатбардошли маҳсулотларни барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш, экспорт потенциалини кенгайтириш;
этил спиртини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишнинг ҳар йилги балансларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
тармоқ корхоналарида спирт саноатини, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига, замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ягона техника сиёсатини ўтказиш;
этил спиртини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўйилмаслиги устидан назоратни амалга ошириш;
спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан белгиланган технология шартларига риоя қилиниши, давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган юқори сифатли этил спирти ишлаб чиқарилиши устидан назоратни таъминлаш;
спирт саноати корхоналари учун муҳандис-техник ва ишчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.
Белгилаб қўйилсинки:
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ва бошқарув раисининг ўринбосари лавозимга Компания кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзспиртсаноат» акцядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимига кўра «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг кампанияси бошқаруви раисининг ўринбосари ҳисобланади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раисига компаниянинг ижро этувчи аппарати ташкилий тузилмасига ва штат жадвалига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
буғдойдан этил спирти ишлаб чиқариш фақат «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан, ягона техника сиёсати ва ишлаб чиқарилаётган спирт сифатини қатъий назорат қилиш асосида, спиртни алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналарда ишлаб чиқаришни истисно қилган ҳолда амалга оширилади;
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан этил спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишнинг ҳар йилги балансларини тайёрлашда бевосита қатнашади;
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компаниясининг устав жамғармаси компания таркибига кирувчи 1-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятларидаги давлат улуши ҳисобига, компаниянинг давлат активларини «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниясининг устав жамғармасига берган ҳолда шакллантирилади.
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компаниясининг «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси устав жамғармасига берилган давлат мулкини ва акциялар пакетини ўзгаларга бериш фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.
(4-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси ижро этувчи аппаратининг таъминоти унинг таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома асосида ўтказиладиган маблағлар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
5. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган 4-иловага мувофиқ таркибдаги 7 кишидан иборат бўлган Компания кенгаши «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компаниясининг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
Компания кенгаши бир ой муддатда:
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компаниясини ташкил этиш, компания уставини рўйхатдан ўтказиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш, банкда ҳисоб рақамлари очиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда компания устав жамғармасининг шакллантирилишини таъминласин;
компаниянинг ижро этувчи аппаратини юқори малакали кадрлар билан бутласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда холдинг компаниянинг устав жамғармасини ушбу қарор қоидаларига мувофиқлаштирсин.
7. «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси унинг таркибига кирувчи этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда 2004 йил 1 мартгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясига этил спирти ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияларни лицензиялаш тўғрисидаги янги низом қоидаларига мувофиқ қайта расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни киритсин.
8. «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компаниясининг ижро этувчи аппарати Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 6-уйдаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси биносига жойлаштирилсин.
«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати ходимларини жойлаштириш учун хоналар ажратсин, уларни зарур мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойбергенов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
21-сон
Буғдойдан этил спирти ишлаб чиқарувчи, «Ўзспиртсаноат»
акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар
рўйхати
акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар
рўйхати
1. «Қўқон спирт» очиқ акциядорлик жамияти
2. «Андижон биокимё заводи» очиқ акциядорлик жамияти
3. «Янгийўл биокимё» очиқ акциядорлик жамияти
4. «Тошкентвино» комбинати очиқ акциядорлик жамияти
5. «Зарафшон» очиқ акциядорлик жамияти
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компаниясини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компаниясини ижро этувчи аппаратининг тузилмаси
«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси Кенгашининг таркиби
| Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси | — | Худойбергенов Т.А. |
| Молия вазирининг ўринбосари | — | Жўраев Т.И. |
| Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари | — | Салимов А.Ҳ. |
| Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари | — | Гадоев Э.Ф. |
| Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари | — | Яковлев И.Г. |
| «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси раиси | — | Аюпов А.М. |
| «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси | — | Нажмиддинов И. Х. |
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)