Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2001 12.10.1993 йилдаги 490-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги низомни, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Уй-жой-коммунал хўжалиги министрлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1988 йил 5 ноябрдаги 418-сон (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 10-11-сон, 35-модда) ва «Ўзбекистон ССР Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 1990 йил 30 июлдаги 267-сон (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 7-сон, 23-модда) қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
490-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 12 октябрдаги 490-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 15 июлдаги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 22 июлдаги 371-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги давлат бошқарув органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг меъёрий ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг сақланишини таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика шаҳарлари, шаҳарчалари ва туман марказларида аҳолининг, ижтимоий-маиший соҳа корхоналари ва бошқа истеъмолчиларнинг коммунал хизматларга, қишлоқ жойларда эса коммунал газ таъминотига, бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш учун коммунал хўжалигини ривожлантириш тамойилларини, истиқболли дастурларини ва схемаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқда ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш, коммунал корхоналарни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш масалаларида бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва ёйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик (сув қувури, канализация, иссиқлик ва газ) тармоқлари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, тузатиш ва сақлаш масалаларининг узвий ҳал этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор муносабатларига ўтишда Вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга уларни акционерлик, жамоа, ижара ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга босқичма-босқич айлантиришда кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Вазирлик балансидаги давлат мол мулкини хўжалик юритиш ҳуқуқи билан бошқаришни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги таркибида бевосита ўзига бўйсунувчи республика ишлаб чиқариш бирлашмалари, трестлар, бошқармалар, корхоналар, ташкилотлар бўлган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, икки томонга (вазирликка ва ҳокимликка) бўйсунувчи вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ягона тизимни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик аҳолига контракт (шартнома) асосида ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари орқали коммунал хизмат кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тармоқни ривожлантириш учун марказлаштирилган ҳолда ажратиладиган валюта маблағлари, капитал маблағлар, моддий-техника ресурсларига квоталар ва давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотнинг фонд эгаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси коммунал хўжалигининг эҳтиёжлари учун янги машиналар, жиҳозлар ва асбобларни яратиш бўйича ягона буюртмачи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ: ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хўжаликни истиқболли ва ялпи ривожлантириш масалаларини ҳал қилади; тармоқда илмий-техника ва инвестиция сиёсатини белгилайди, илмий-техника тараққиёти ютуқларини умумлаштиради ва татбиқ этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ишларни такомиллаштиради, бозор иқтисодиёти муносабатларида хўжаликни юритишнинг янги усуллари, меҳнатни меъёрлаш, иш ҳақи тўлаш ва paғбaтлаштиришни ташкил этишнинг илғор шаклларини ишлаб чиқади ва татбиқ этади, пухта иқтисодий таҳлил асосида корхоналарни меъёрий-услубий таъминлаш ва уларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш масалаларини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболлар, меъёрий-тадқиқот ва тажриба ишлари, шаҳарлар, шаҳарчалар, туман марказлари аҳолисини коммунал хизматлар, қишлоқ жойларда эса коммунал газ билан таъминлаш меъёрлари, уй-жой фонди, коммунал хўжалиги корхоналари ва иншоотларини, уларнинг қайси идорага қарашлигидан қатъий назар, бут сақланиши, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари, техникавий шартлари, нормативлари ва йўриқномаларининг лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қopaқaлпoғиcтoн Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари кичик тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланишнинг йиллик, ва истиқбол лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг корхоналари ва ташкилотларида ҳуқуқ ишларини тегишли йўлга қўйишда ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Ҳукуматига, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига тармоқ тузилишини такомиллаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини кенгайтириш ва қуриш, ўз ишлаб чиқариш негизини ривожлантириш, тармоқни мутаносиб ривожлантиришни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига шу мақсадлар учун ажратиладиган давлат капитал маблағлари ҳажми бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хўжалигига оид ва Вазирлик тизимининг бошқа объектлари қурилишларининг титул рўйхатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ чора тадбирларни амалга оширишда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг ишларини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой мулкдорлари ва уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи, уларни тузатувчи корхоналар, шунингдек, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан уй-жой фондидан техник фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сон қарорига мувофиқ ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизими корхоналари ва ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси тадбирларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий қилишни назорат этишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг Вазирлик саноат корхоналари маҳсулотларига, коммунал ва бошқа объектларнинг жиҳозларини созлаш ва монтаж қилиш ишларига бўлган эҳтиёжларни шартнома асосида қондиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқнинг техникавий даражасини юксалтириш учун чет эл валюталарини жалб қилиш мақсадида бошқа давлатларнинг фирмалари, қўшма корхоналар, республиканинг маҳсулотни экспортга чиқарувчи корхоналари ва ташкилотлари билан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорлик қилишнинг янги шаклларини жорий қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички кооперация ва ташқи иқтисодий алоқалар ҳисобига тармоқни моддий-техника ресурслари билан таъминлашни ташкил этади; марказлаштирилган ҳолда тақсимланадиган маҳсулот билан корхоналарнинг моддий-техника таъминоти истиқболларини белгиланган муддатларда ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда корхоналарга амалий ёрдам кўрсатади; тармоқ корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқаларини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунларга мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида уй-жой-коммунал хизматлар учун нарх белгилаш соҳасида давлат сиёсатини ўтказади, нархларнинг давлат интизомига риоя қилинишини таъсирли назорат этишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкининг бут сақланиши, Вазирликнинг давлат корхоналари ва ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлардан белгиланган мақсад учун фойдаланиш, мазкур корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятида қонунларга риоя қилишини назорат этади; уларнинг ишлаб чиқариш, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этади; меҳнат жамоаларининг ўз-ўзини бошқариш принципларини ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат жамоаларининг ишида мусобақалашишни қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг коммунал, ижтимоий-маданий ва бошқа мақсадлардаги корхоналар ва корхоналар объектлари қурилиши ва қайта қурилишининг лойиҳа смета ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, буюртмачи ҳамда коммунал хўжалиги объектларининг қурилиши бўйича пудратчи вазифасини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой соҳасида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сон қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга ошириладиган коммунал хўжалиги объектларини лойиҳалаш ва қуриш учун титул рўйхатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаши керак бўлган шаҳарлар бош режаларининг лойиҳалари ва коммунал объектлар қурилишига хулосалар бериш; турар жой ва коммунал хўжалиги объектларининг намунавий лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига йиғма ҳисобот тақдим этиш учун Вазирлик тизими корхоналари ва ташкилотларининг статистика, ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоботларини олиш ва кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтармоқ дастурларини молиявий таъминлаш, Вазирлик аппаратини сақлаш ва Вазирликка бевосита бўйсунувчи ҳудудий- коммунал фойдаланиш бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг даромадларидан ажратмалар ҳисобига коммунал хизмат кўрсатишни барқарорлаштириш ва ривожлантиришнинг ягона фондини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг ваколатли банкларида валюта ҳисоб рақамларини очиш, даромад олиш мақсадида ўз капиталлари билан банкларни ташкил этишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ҳокимликлар, жамоат ва бошқа ташкилотлар вакилларининг иштирокида кенгашлар чақириш ва уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг муҳим қарорларини бажариш бўйича тадбирларини, тармоқни ривожлантириш муаммоларини ва коммунал хизмат кўрсатишни яхшилаш билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ ходимларини белгиланган тартибда кўкракка тақиладиган нишонлар, Фахрий ёрлиқлар билан мукофотлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа турларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Tapмоқ ходимларини ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя қилиш юзасидан тармоқ касаба уюшмаси МҚ билан ҳар йили шартномалар тузиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида чиқариладиган коммунал хўжалиги объектларидан, уй-жой фондидан фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш соҳасидаги норматив ҳужжатларини бажариш давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ўзига бўйсунувчи корхоналар (бирлашмалар) ва ташкилотлар билан муносабатлари иқтисодий таҳлил, тармоқни ривожлантиришнинг асосланган истиқболлари, тўла хўжалик ҳисоби принципларига риоя қилиш, ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш ва ўз-ўзини бошқариш асосига қурилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар (бирлашмалар) ва ташкилотларга раҳбарлик қилиш давлат буюртмалари ва узоқ муддатли иқтисодий нормативлар асосида иқтисодий усуллар билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўз ишини тармоққа раҳбарлик қилишга оид барча масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда коллегиаллик ва ошкораликни уйғунлаштиришнинг демократик принциплари асосида, лавозимли шахсларнинг топширилган участкадаги ишларнинг аҳволи ва айрим топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгарлигини белгилаш йўли билан ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини ўз вақтида диққат билан кўриб чиқишини ташкил қилади ва уларда кўтарилган масалаларни тўғри ҳал этишга ҳаракат қилади ҳамда фуқароларнинг хатларида хабар қилинган Вазирлик корхоналари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига республика Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига тақдим қилинадиган Вазир бошчилик қилади. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган ўринбосарлари бўлади. Вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни Вазир тақсимлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлик марказий аппаратининг тузилиши ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси коммунал хизмат кўрсатиш Вазири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Вазир ўринбосарлари, Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлик фаолиятининг айрим соҳаларига раҳбарлик қилиш ва Вазирлик корхоналарининг ишини ташкил қилиш учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик марказий аппарати харажатлар сметасини, унинг ходимлари штат жадвалини ва Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ходимлар сони доирасида Вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик марказий аппарати ходимларини моддий paғбaтлaнтириш шартларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик бирлашмалари, давлат корхоналари ва ташкилотлари тўғрисидаги устав (низом) ларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси коммунал хизмат кўрсатиш вазирини лавозимга тайинлаш (озод қилиш)ни келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимига кўра ҳудудий-фойдаланиш бирлашмалари бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликка бевосита бўйсунувчи давлат корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарларини тайинлайди ва озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида вазир (раис) ва лавозимлари бўйича вазир ўринбосарлари ҳамда тармоқнинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Вазирлик ҳайъати аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат тўғрисидаги низом ва унинг иш тартиби коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳайъати ўзининг мунтазам равишда ўтказиб туриладиган мажлисларида коммунал хўжалигини, унинг ишлаб чиқариш-техника негизини ривожлантиришнинг асосий масалаларини, меҳнатни, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни такомиллаштириш ва Вазирлик фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади, тармоқлар ишининг самаралилиги вa унинг пировард натижалари учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари, одатда, Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ қилинади. Агар Вазир билан ҳайъат ўртасида келишмовчилик юз берса, Вазир келишмовчилик тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига хабар қилиб ўз қарорини ҳaйъатга татбиқ этаверади, ҳайъат аъзолари эса ўз навбатида ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига билдиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Республика коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ташкилотлари, уюшмалари ва бошқа бирлашмалари раҳбарларининг иш тажрибалари ва билимларидан тўлароқ фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг манфаатларини тармоқ манфаатлари билан узвий yйғyнлaштиpиш, шунингдек, умуман Вазирлик фаолиятининг пировард натижалари учун масъулиятни кучайтириш мақсадида Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида тармоқ Кенгаши тузилади. Кенгаш тўғрисидаги Низом тармоқ Кенгашининг мажлисида тасдиқланади, Кенгаш таркиби коммунал хизмат кўрсатиш Вазири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқ Кенгаши республика коммунал хизмат кўрсатиш фаолиятининг энг принципиал масалаларини кўриб чиқади, ишнинг самаралилигини янада оширишга оид тавсияларни ишлаб чиқади ва тармоқни ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини унинг биринчи даражадаги ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда белгилайди, бирон мақсад учун мўлжалланган ва тармоқ фондлари барпо этиш ва улардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг ҳақиқий ижроси ҳақидаги ҳисоботларни эшитади ва умуман тармоқ ишига баҳо беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фан ва техникани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, коммунал хўжалигида илмий асосланган ягона техникавий сиёсатни белгилаш, ватанимиз ва чет эл фани, техникаси ва илғор тажрибасининг энг янги ютуқларидан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, тармоқни ривожлантириш бўйича энг муҳим техник ечимларни кўриб чиқиш учун Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида олимлар, юқори малакали мутахассислар, ишлаб чиқариш новаторлари, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-техника кенгаши тузилади. Илмий-техника кенгашининг таркиби ва унинг тўғрисидаги Низомни коммунал хизмат кўрсатиш Вазири тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазири фаолиятини тафтиш қилиш белгиланган тартибда ҳар йили камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларида бюджет ва ҳисоб рақамларига эга бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1993 й., 10-сон, 36-модда;Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)