Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2001 22.07.1993 йилдаги 371-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕcПУБЛИКАСИ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги Низомни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзсувоқова», «Ўзтаъмирқурилиш», «Ўзиссиқликманбаи» «Ўзбекгаз» республика ишлаб чиқариш бирлашмалари ва вилоятлар уй-жой-коммунал хўжаликнинг ишлаб чиқариш бирлашмалари тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бевосита бўйсунувчи корхоналар ва ташкилотларнинг рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Вазирлик 3 ой муддатда мазкур иловада қайд этиб ўтилган корхоналар ва ташкилотларнинг бир қисмини тегишли ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари бўйсунишига беришни кўриб чиқсин ва берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ташкил этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятларда — маҳаллий бўйсунишдаги уй-жой-коммунал хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари, тугатилаётган «Ўзсувоқова», «Ўзтаъмирлашқурилиш», «Ўзиссиқликманбаи» ва «Ўзбекгаз» республика ишлаб чиқариш бирлашмаларининг вилоят бўлинмалари негизида, бевосита Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бўйсунишида қолувчи вилоятлараро ва республика аҳамиятига эга бўлган корхоналар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар ҳокимлиги уй-жой-коммунал хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари негизида, унинг таркибига «Ўзбекгаз» ишлаб чиқариш бирлашмасининг «Тошгаз» газ хўжалигидан фойдаланиш бошқармасини берган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда ва туманларда — шаҳар (туман) коммунал-фойдаланиш бошқармалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят (Тошкент шаҳри) ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасининг ва шаҳар (туман) коммунал-фойдаланиш бошқармасининг намунавий тузилмалари 2, 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар (туман) коммунал-фойдаланиш бошқармалари эса —ҳудудий бирлашма ва шаҳар (туман) ҳокимлиги қарамоғида бўладилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар, Тошкент шаҳрининг ҳудудий бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига кўра вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қopaқaлпoғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига республикада коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришнинг ана шундай тузилмасини қабул қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзуйжойкоммункомплект» ишлаб чиқариш бирлашмаси «Ўзкоммунмашкомплект» республика бирлашмасига айлантирилсин, Ангрен тажриба-механика заводи, «Фарғонагазаппарат» заводи, «Ўзбекгазавтематика» ишлаб чиқариш бирлашмаси ва «Шарқ» брокерлик идораси унинг таркибига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари орқали шартнома асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқни ривожлантириш учун марказлаштирилган тартибда ажратиладиган валюта маблағларининг, сармоя маблағларининг, моддий техника ресурслари ва давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотларга квоталарнинг фонд эгаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликка бевосита бўйсунувчи ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ва корхоналари ҳамда ташкилотларининг даромадларидан ажратмалар ҳисобига умумтармоқ дастурларини мaблaғ билан таъминлаш, вазирлик аппаратини сақлаш ва бошқа харажатлар учун коммунал хизмат кўрсатишни барқарорлаштириш ва ривожлантиришнинг ягона жамғармасини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида республика ҳудудида барча вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва республика фуқаролари учун мажбурий бўлган коммунал хўжалик объектларидан фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хўжаликлараро сув қувурларини ривожлантиришга ва уларни қуришга ҳамда республика аҳамиятига эга бўлган объектларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудларнинг ўзларининг маблағлари ҳисобидан таъминлашга босқичма-босқич ўтишни ҳисобга олган ҳолда объектларни ривожлантиришга ва туманлараро, туман ички магистрал тарқатувчи тармоқлар қурилишига, сув, газ, иссиқлик таъминоти ва канализация объектларига белгиланган тартибда марказлаштирилган сармоя маблағлари лимитини ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 1994 йил 1 январгача коммунал тармоқнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзшартномасавдо» ва бошқа ихтисослаштирилган таъминот-сотиш ташкилотлари коммунал хўжалигини капитал қурилиш, қайта қуриш, асосли тузатиш ва объектлардан фойдаланиш учун ишлаб чиқариш-техника маҳсулотларнинг зарур турлари билан устувор тартибда давлат эҳтиёжлари даражасида таъминлашни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 5-иловага* мувофиқ ва унинг ходимлари сони — 130 нафардан иборат этиб (хизмат кўрсатувчи ходимларсиз) тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига вазирнинг 4 нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига ҳамда шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси ва шаҳар (туман) коммунал-фойдаланиш бошқармаси тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликнинг янги вазифалари ва фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги Низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 30 августдаги 308-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қapopнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ К. Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил октябрь ойида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
371-сон