Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.1999 26.07.1993 йилдаги 374-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.1999
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РОССИЯ МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ 1961—1992 ЙИЛЛАР НАМУНАСИДАГИ СССР ДАВЛАТ ХАЗИНА БИЛЕТЛАРИНИ, СССР ДАВЛАТ БАНКИ БИЛЕТЛАРИНИ ВА РОССИЯ БАНКИ БАНКНОТЛАРИНИ МУОМАЛАДАН ЧИҚАРИШ ҲАМДА РОССИЯ БАНКИНИНГ 1993 ЙИЛ НАМУНАСИДАГИ БАНКНОТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг пул тизими тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Россия Марказий банки 1961—1992 йиллар намунасидаги СССР давлат хазина билетларини, СССР Давлат банки билетларини ва Россия банкининг банкнотларини 1993 йил 26 июлдан бошлаб муомаладан чиқаришга қарор қилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу масала бўйича Россия Федерацияси Марказий банкининг хабари ва Россия Федерацияси Ҳукуматининг Баёноти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республикада 1961—1992 йиллар намунасидаги пул билетларини олиб қўйиш ва Россия банкининг 1993 йил намунасидаги банкнотларини жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун республика ҳукумат комиссияси иловага* мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли комиссияларни тузсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзжамғармабанк», бошқа тижорат банклари, Алоқа вазирлиги 1993 йил 26 июлдан бошлаб собиқ ССР Иттифоқи мамлакатларидан 1961—1992 йиллар намунасидаги СССР давлат хазина билетларини, СССР Давлат банкининг билетларини ва Россия банкининг билетларини тўловларнинг барча турлари учун қабул қилиб олишни тўхтатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармалар банкининг ҳудудий органлари омонатларни яшаш жойи бўйича паспортда прописка тўғрисида белги мавжуд бўлган тақдирда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан қабул қилишни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1993 йил 30 июлгача Россия банкининг 1993 йилда чиқарилган намунадаги нақд пул белгиларини олиб келишни ва 1993 йил 8 августгача иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва бошқа хилдаги ойлик тўловларни тўлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Россия банкининг 1993 йилда чиқарилган зарур банкнотларининг Россия Федерациясидан белгиланган жойгача хавфсиз ва ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси (Усмонов), Ўзбекбирлашув (Волков), савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат, хўжалик, маданий, спорт товарларини ва бошқа ноозиқ-овқат товарларни сотувчи дўконлар ва бўлимларда шу йилнинг 26 июлидан бошлаб қайта ҳисоблашни ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тизимларининг улгуржи бўғинларида товар ресурсларини тўплаш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси тегишли вазирликлар, идоралар ва муассасалар билан биргаликда 1961—1992 йиллар намунасидаги пул белгиларини Россия банкининг 1993 йил намунасидаги банкнотларига алмаштириш тартиби ва муддатлари тўғрисида бир ҳафта муддатда республика ҳукуматига таклифлар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 декабрдаги 611-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К. Н. Тўлаганов трамвайда, троллейбусда, автобусда, метрода вa шаҳар атрофида қатнайдиган транспортда (таксидан ташқари) юриш учун ҳақ тўлашнинг вақтинчалик жетон тизимини ишлаб чиқишни ва уни жорий қилишни шу йилнинг 10 августигача таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 26 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
374-сон