Ҳужжат кучини йўқотган 07.06.1994 06.05.1993 йилдаги 835-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.06.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПУЛ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1086-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси пул тизимининг ва бу тизим амал қилишининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг пул тизими – расмий пул бирлигини, пул муомаласини ташкил этиш ва бошқариб боришни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг расмий пул бирлиги (валютаси) сифатида Россия Федерациясининг валютаси – рублдан фойдаланилади, у Россия Федерациясининг Марказий банки томонидан муомалага чиқарилади. Бир рубль 100 копейкадан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа пул бирликларини киритиш ҳамда сохта пуллар чиқариш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилган рубллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки балансида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рублнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа давлатлар пул бирликларига нисбатан расмий курсини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар ҳафта Россия Федерацияси Марказий банки белгилаганидек эълон қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташқи иқтисодий фаолият олиб бориш ҳамда ўзининг пул даромадини Ўзбекистон Республикасидан чет эл валютасида олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга бўлган мижозларнинг жорий эҳтиёжларини қондириш учун Россия Федерацияси Марказий банки белгилайдиган курс бўйича Россия рублини эркин муомаладаги чет эл валютасига монеликсиз алмаштирилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулни таркиб топтириш, муомалага чиқариш ва йиғиб олишни фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республика ҳудудида муомала воситаси сифатида рублдан фойдаланиш билан боғлиқ ўзаро мажбуриятлар ва талаблар тўғрисида Россия Федерацияси билан тузилган Битимга мувофиқ равишда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага чиқарган пуллар Россия Федерацияси муомалага чиқарган банк билетлари (банкнотлари) ва металл тангалардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги намунадаги банкнотлар ва тангалар муомалага чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз ҳисобидаги пуллар ҳажмининг ўзгаришига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларидан келиб чиқибгина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган пул массасини ўзгартиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси Марказий банки муомалага чиқарган банкнотлар ва тангалар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча турдаги тўловларда, ҳисобларга, жамғармага, аккредитивларга ўтказиш учун, шунингдек пул ўтказиш операциялари учун амалдаги қиймати бўйича қабул қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рублнинг кредит эмиссияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Россия Федерацияси Марказий банки билан келишилиб белгиланган миқдорда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоблар, қонунларда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, рублларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва шартларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул ўтказиш йўли билан ҳисоб-китоб қилиш шакллари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий этадиган қоидалар билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пул ўтказиш йўли билан ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиладиган тўлов ҳужжатларининг намуналарини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар ўртасидаги, шунингдек жисмоний шахслар билан юридик шахслар ўртасидаги тўловга доир ҳисоб-китоблар суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўядиган миқдорлардан ошиб кетган тақдирда фақатгина пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикаст топган ва яроқсиз ҳолга келтирилган банкнотлар ҳамда тангалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ва у ваколат берган банклар томонидан қабул қилинади ва янгиларига алмаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қалбаки банкнотлар ва металл тангалар ясаш ва уларни ғайриқонуний тайёрлаш, шунингдек ушбу Қонун талабларини бошқа йўсинда бузиш қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
835-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 5-сон, 219-модда)