10.10.2026 йилдаги 559-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-228-сон Фармони ижросини таъминлаш, архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ҳамда келишишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш ва хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати ва тўлов миқдорлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 йил 1 мартдан бошлаб архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 10 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
559-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 октябрдаги 559-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қуйидаги архив органлари ва муассасалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи давлат органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари бўйича — тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва Ўзбекистон миллий архивлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, вилоят, туман ва шаҳар бўйсунувидаги давлат муассасалари ва ташкилотлари бўйича — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архив иши ҳудудий бошқармалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат архивининг жамлаш зонасига кирувчи ташкилотларга давлат хизмати тегишли ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махфий ва фойдаланиш чекланган бошқа маълумотларни ўз ичига олган архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Регламентнинг 2-бандида кўрсатилган ваколатли органларга тўғридан-тўғри тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат архивларининг архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлари лойиҳалари (кейинги ўринларда — ҳужжат лойиҳаси) экспертизадан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ваколатли органларда қуйидаги ҳужжатлар лойиҳалари экспертизадан ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ташкилотнинг архив иши ва иш юритиш фаолиятини тартибга солувчи қуйидаги ички ҳужжатлари лойиҳалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатларнинг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича йўриқнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий архив тўғрисидаги низом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссияси тўғрисидаги низом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш муддати 10 йилдан ортиқ бўлган вақтинча сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари сўровномада кўрсатилган маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар Word ёки PDF форматда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчидан Регламентга 2-иловадаги сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат хизмати кўрсатилгани учун Регламентга 3-иловага мувофиқ тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ундирилган тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада, унга илова қилинган ҳужжатларда ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Регламентга 2-иловадаги сўровномада кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизмати кўрсатилиши учун тўлов тўланмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжат лойиҳаси архив иши соҳасидаги ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаганда (қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан Регламентнинг 17-бандида белгиланган муддатда ҳужжатлар қайта тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича ваколатли орган томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида тегишли ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда тегишли ваколатли органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш бошқа ваколатли органга тааллуқли бўлганда, сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида тегишли ваколатли органга тўланган тўлов суммаси билан бирга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли орган Регламентга 3-иловада кўрсатилган муддатлар мобайнида ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, камчиликларни кўрсатган ҳолда Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда рад этиш ҳақидаги хабарнома ёки ҳужжат лойиҳаси келишилгани (тасдиқлангани) ҳақида Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда билдиришнома Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ариза берувчи хабарнома юборилган санадан бошлаб ўттиз иш куни ичида унда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда тўлов тўламасдан қайта ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган аризалар янги берилган ҳисобланади ва умумий тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат хизматлари маркази хабарнома ёки билдиришнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга хабарнома ёки билдиришномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари ҳисобланмаган ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи давлат органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларида тузилган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхатлари, шунингдек, барча ташкилотларнинг ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатномаси экспертизаси натижаси бўйича Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Экспертиза натижасида келишилган ҳужжат лойиҳасига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилганда, у умумий тартибда қайтадан экспертизадан ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш натижаси ваколатли органнинг тегишлича Марказий эксперт-текшириш комиссияси, Эксперт-текширув комиссияси, Эксперт-текширув услубий комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома комиссия аъзолари ва котиби томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома асосида ҳужжат лойиҳаси келишилгани тўғрисидаги билдиришнома ёки рад этилгани ҳақида хабарнома ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳужжат лойиҳалари бўйича берилган хулоса ва билдиришномалар реестрини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ваколатли орган томонидан тақдим этилган ҳужжат лойиҳаси экспертизадан ўтказилгани тўғрисида хулоса ва келишилгани (тасдиқлангани) тўғрисида билдиришномалар реестри юритилади ҳамда унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хулоса ёки билдиришнома берилган сана ва тартиб рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Реестр электрон шаклда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари бажарилиши бўйича ваколатли органларнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ариза берувчилар ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(Давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа юридик шахслар)

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Марказ ходими сўровномани тўлдириб, тегишли ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

(«Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон миллий архивлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архив иши ҳудудий бошқармалари)

1. Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказади.

2. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, камчиликларни кўрсатган ҳолда рад этиш ҳақидаги хабарномани ёки ҳужжат лойиҳаси келишилгани (тасдиқлангани) ҳақида билдиришномани Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.

Регламентга 3-иловада кўрсатилган муддатларда

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Давлат хизматлари маркази хабарнома ёки билдиришномани ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

10 дақиқа ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

НАМУНА

Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар

1. Юридик шахснинг СТИРи:

2. Юридик шахснинг номи:

Адлия вазирлиги

3. Юридик шахснинг почта манзили:

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

5. Телефон рақами:

II. Қўшимча маълумотлар

6. Экспертизадан ўтказиладиган ҳужжат тури:

III. Илова қилинадиган ҳужжатлар

7. Ҳужжат лойиҳаси

8. Қиёсий жадвал (амалда бўлган сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатларнинг рўйхати учун)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш муддатлари ва тўлов миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳужжат лойиҳаси тури

Хизмат кўрсатиш муддати

Тўлов миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдори)

Давлат хизматини кўрсатишга масъул ваколатли орган

1.

Сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатларнинг рўйхати

30 иш куни

10 баравар

«Ўзархив» агентлиги

2.

Иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича йўриқнома

15 иш куни

2 баравар

«Ўзархив» агентлиги,

Архив иши ҳудудий бошқармалари,

Ўзбекистон миллий архивлари

3.

Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси

5 баравар

4.

Идоравий архив тўғрисидаги низом

10 иш куни

1 баравар

5.

Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссияси тўғрисидаги низом

6.

Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом

7.

Доимий сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати

15 иш куни

2 баравар

Архив иши ҳудудий бошқармалари,

Ўзбекистон миллий архивлари

8.

Алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати

9.

Сақлаш муддати 10 йилдан ортиқ бўлган вақтинча сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати

10.

Шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати

11.

Ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатнома

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Давлат хизмати кўрсатиш муддати ва тўловлар миқдори 1 та ҳужжат лойиҳаси учун кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатларнинг рўйхати лойиҳаси фақат давлат органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА

Ҳужжат лойиҳаси келишилиши рад этилгани тўғрисида ___-сон

ХАБАРНОМА

20 ___ йил «___» _______

«__________» шаҳри

Ҳужжат лойиҳасининг ҳужжатнинг номи ва қисқача мазмуни:

_________________________________________________________________________________________

Ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаган орган:

Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш жараёнида фойдаланилган қонунчилик ҳужжатлари

ва меъёрий-услубий ҳужжатлар:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ҳужжат лойиҳаси бўйича таклиф (тавсиялар) ва эътирозлар:

Ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О.

QR-код (матрик штрихли код)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА

Ҳужжат лойиҳаси келишилгани (тасдиқлангани) тўғрисида ___-сон

БИЛДИРИШНОМА

20 __ йил «___»_______

«__________» шаҳри

Ариза берувчи __________________ томонидан тақдим этилган ______________________________ ҳужжат лойиҳаси (номи) ваколатли орган ____________________ ҳузуридаги Марказий эксперт-текшириш комиссияси, Эксперт-текширув комиссияси, Эксперт-текширув услубий комиссиясининг 20 __ йил «___» _______ даги «___»-сон баённомасига асосан келишилди (тасдиқланди).

Ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О.

QR-код (матрик штрихли код)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Ҳужжат лойиҳаси экспертизадан ўтказилгани тўғрисида ___-сон

ХУЛОСА

20 ___ йил «___» _______

«__________» шаҳри

Ҳужжат лойиҳасининг ҳужжатнинг номи ва қисқача мазмуни:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаган орган:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш жараёнида фойдаланилган қонунчилик ҳужжатлари ва меъёрий-услубий ҳужжатлар:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ҳужжат лойиҳаси бўйича таклиф (тавсиялар) ва эътирозлар:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О.

QR-код (матрик штрихли код)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2026 й., 09/26/559/1024-сон)