24.11.2025 йилдаги ПФ-228-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив иши соҳасини тўлиқ рақамлаштириш, аҳоли ва бизнесга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда соҳада самарали бошқарув тизимини яратиш ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар архив соҳасини 2030 йилга қадар рақамлаштириш, хизматлар сифатини ошириш ва соҳада самарали бошқарув тизимини яратишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Миллий архив фонди ҳужжатлари рақамлаштирилишини 60 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) электрон хизмат кўрсатиш улушини 100 фоизга етказиш ҳамда хизмат кўрсатиш муддатини камида уч бараварга қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) архив хизматлари оммабоплигини ошириш ва янги хизмат турларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳужжатларни классификация қилиш ва таниш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали ҳужжатларни қайта ишлашда инсон омилини 50 фоизга камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) архив иши соҳасида самарали бошқарув тизимини жорий этиш, давлат органларининг электрон тизимларига тўлиқ интеграция қилиш ва маълумотлар алмашинувини автоматлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Архив соҳасини рақамлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил 1 июндан бошлаб архив хизматларини рақамлаштиришда қўлланиладиган амалдаги архив ахборот тизимлари негизида Ягона миллий архив ахборот тизими (кейинги ўринларда — Архив ахборот тизими) жорий этилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) барча рақамлаштирилган ва келгусида рақамлаштириладиган архив ҳужжатлари Архив ахборот тизимига киритилади ва тизимда сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) архив ҳужжатларини рақамлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) биринчи босқичда (2025 — 2027 йиллар) — алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар, мол-мулк ва ерга оид архив ҳужжатлари тўлиқ рақамлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) иккинчи босқичда (2028-2029 йиллар) — кино, фото, фоно ва илмий-техник архив ҳужжатлари рақамлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) учинчи босқичда (2030 йилдан) — Миллий архив фондининг бошқа архив ҳужжатлари рақамлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) Миллий архив фонди ҳужжатларини сканерлаш ва уларни Архив ахборот тизимига киритиш ишлари учун Адлия вазирлиги ҳамда Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан шартнома асосида мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентликнинг давлат архивларида сақланаётган алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар ҳаракатини автоматлаштириш, уларнинг аниқ ҳисобини юритиш ва хавфсизлигини таъминлаш ишларига RFID (радиочастотали идентификация) технологиясини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) RFID технологияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 2026 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон миллий архивларида сақланаётган ҳужжатлар билан ишлашда мажбурий қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2027 йил 1 мартга қадар босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари ҳамда вилоят давлат архивларида сақланаётган ҳужжатлар билан ишлашда қўлланиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) RFID технологиясидан фойдаланиш орқали ҳар бир архив ҳужжатига уникал идентификация рақами берилади ва улар Архив ахборот тизими билан интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Агентлик директори RFID технологиясининг жорий этилишига, давлат архивлари раҳбарлари RFID технологиясининг самарали ишлашини таъминлашга шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2026 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги давлат архивлари функциялари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) йиғмажилдлар рўйхатини тузиш ва расмийлаштириш, уларга оид илмий-маълумотнома аппаратини тузиш, келишиш, тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат архивлари томонидан архив ҳужжатларини қабул қилиш, фойдаланишга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қайта ташкил этилаётганда уларнинг архив ҳужжатларини ҳуқуқий ворисларида сақлаш масаласини давлат архивлари билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмаларининг ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасини шакллантириш ҳамда тегишлича Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) давлат архивларига архив ҳужжатлари топширилиши лозим бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг ягона рўйхатини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Архив хизматларини кенгайтириш ва сифатини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адлия вазирлигининг 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқароларнинг оилавий шажаралари бўйича маълумотларни онлайн тарзда тақдим этиш имкониятини берувчи «Шажара» ахборот тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, «Шажара» ахборот тизимида қуйидаги имкониятлар яратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидаги дастлабки маълумотлар, давлат архивларида ҳамда идоравий архивларда сақланаётган архив ҳужжатлари асосида оила шажараси бўйича маълумотларни шакллантириш хизматини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ДНК маълумотлари хизмати орқали фуқароларнинг этник келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) сунъий интеллект технологиялари ёрдамида оила шажарасига оид архив ҳужжатлари маълумотларини таҳлил қилиш ва оилавий боғлиқликини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) оила шажарасига оид маълумотларнинг сақланиши, махфийлиги ҳамда ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, оила шажарасини шакллантириш хизмати давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қуйидаги даврлар бўйича кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) IX асрдан — 1917 йилгача бўлган ва кейинги даврга оид архив ҳужжатлари асосида оила шажарасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 1918 йилдан — 1945 йилгача бўлган ва кейинги даврга оид архив ҳужжатлари асосида оила шажарасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 1946 йилдан — ҳозирги кунга қадар бўлган даврга оид архив ҳужжатлари асосида оила шажарасини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат архивларига оила шажарасини шакллантиришда илмий тадқиқотчилар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат архивлар ўзларида сақланаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни давлат архивларига Архив ахборот тизими орқали онлайн тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат архивларининг жамлаш манбалари бўлган ташкилотларга нодавлат архивлар томонидан пулли хизматлар кўрсатишда давлат архивининг розилигини олиш амалиёти бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат архивлари ўқув заллари фойдаланувчиларига архив ҳужжатларини вақтинча фойдаланишга бериш муддати икки ойгача узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 2026 йил 1 майдан бошлаб архив хизматларини кўрсатишда қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказишда тегишли архив муассасаси ёки ташкилот раҳбарининг тавсия хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома беришда сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек, Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома беришда архив ҳужжатларини тасарруфдан чиқариш ёки бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш шаклини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) тижорат ташкилоти ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома. Бунда мазкур ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан Архив ахборот тизими орқали мустақил равишда олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини расмийлаштириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат архивларининг мулкий ҳуқуқларни аниқлаш бўйича архив маълумотномалари фақат давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олинган архив маълумотномаси давлат архивидаги ер ва мол-мулкка доир ҳужжатга мувофиқлиги Архив ахборот тизими орқали текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тақдим этилган архив маълумотномаси тегишли давлат архиви томонидан берилмаганлиги ёки ундаги маълумотлар архив сақловидаги ҳужжатларга номувофиқлиги аниқланганда, ушбу маълумотнома ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 2026 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги архив хизматларини кўрсатиш муддатлари қисқартирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома бериш муддати 15 иш кунидан 5 иш кунигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш муддати 20 иш кунидан 10 иш кунигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) олий ва ўрта-махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш муддати 5 иш кунидан 2 иш кунигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) муддати 3 иш кунидан 1 иш кунигача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Архив иши соҳасида самарали бошқарув тизимини жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архивининг ҳудудий филиаллари тугатилади ҳамда уларда сақланаётган архив ҳужжатлари белгиланган тартибда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари ҳамда вилоят давлат архивларига, улар фойдаланаётган бино қисми Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) вилоят, туман (шаҳар) шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари тугатилади ҳамда мазкур архивларнинг вазифа ва функциялари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоят, туман (шаҳар) давлат архивларига (кейинги ўринларда — ҳудудий давлат архивлари) ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) барча вазифа ва функциялари ҳамда ходимларнинг амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланган ҳолда ҳудудий давлат архивларининг алоҳида юридик шахс мақоми тугатилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ҳудудий давлат архивларининг инсон ресурслари билан ишлаш, ташкилий ҳамда молия-хўжалик фаолиятини услубий мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш Агентликнинг архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ҳудудий давлат архивларининг 44 та бошқарув штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Агентликнинг архив иши ҳудудий бошқармаларига қўшимча 42 та бошқарув штат бирликлари ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Агентликнинг тизим ташкилотларини жойлаштиришдан ортган бўш турган бино-иншоотлар белгиланган тартибда сотилади ва ундан тушган маблағлар баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш учун Архив ишини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 августдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон миллий архивлари томонидан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг архив иши ва иш юритишини белгиловчи ички ҳужжатлари электрон тарзда экспертизадан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) электрон шаклдаги архив ҳужжатларини топшириш ва қабул қилиш Архив ахборот тизими орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органлари ва ташкилотлари ҳар икки йилда ўзида сақланаётган архив ҳужжатларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тартибга келтириши ва бу билан боғлиқ ишлар касбий компетентлик гувоҳномасига эга шахс томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ташкилий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Белгилансинки, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари балансига ўтказилаётган давлат архивлари биноларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганда барча йиғимлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари доимий равишда тегишли ҳудудда жойлашган давлат архивларида сақланаётган архив ҳужжатларининг сақланиши учун лозим даражадаги шарт-шароитларни таъминлаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 — 2030 йилларда архив иши соҳасини ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 — 2030 йилларда архив соҳасини рақамлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Фармон ижросини мониторинг қилиб бориш режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Агентлик Фармон ижросини мониторинг режасига асосан ҳар йили 15 февралга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда мониторинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида Фармон ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Ijro.gov.uz» тизимида Фармон ижросини назоратдан ечишда мониторинг режасида кўрсатилган мақсадларга эришилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Адлия вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири А.Д. Ташкулов ҳамда «Ўзархив» агентлиги директори У.М. Юсупов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи А.Б. Самадов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-228-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-228-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2030 йилларда архив иши соҳасини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Давлат архивларининг рақамли инфратузилмасини такомиллаштириш, ахборот тизимларини жорий этиш, улардан фойдаланиш

1.

Архив хизматларини рақамлаштиришда қўлланиладиган амалдаги архив ахборот тизимлари негизида Ягона миллий архив ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Архив ахборот тизими) жорий этиш.

Бунда:

«Ўзархив» агентлигини Архив ахборот тизимининг мулкдори, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказини оператор этиб белгилаш.

Архив ахборот тизимига техник хизмат кўрсатиш, уни янада такомиллаштириш, шунингдек, унинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлашни оператор томонидан амалга ошириш.

1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.

2025 йил ноябрь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2026 йил март

3. Ахборот тизимини электрон ҳукумат маркази ва бошқа вазирлик ҳамда идораларнинг ахборот тизимлари ва базалари билан интеграция қилиш.

2026 йил июнь

4. Ахборот тизимини вазирлик ва идораларда жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2026 йил июль

5. Вазирлик ва идораларда янги тизимдан фойдаланиш тартиби тўғрисида тарғибот ишларини ташкил этиш.

2026 йил август

2.

Давлат архивларда сақланаётган алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар ҳаракатини автоматлаштириш, уларнинг аниқ ҳисобини юритиш ва хавфсизлигини таъминлаш ишларига RFID (радиочастотали идентификация) технологиясини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.

2025 йил декабрь

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Ўзбекистон миллий архивларида сақланаётган ҳужжатлар билан ишлашда RFID технологиясини мажбурий қўллаш.

2026 йил май

3. Архив ҳужжатларига уникал идентификация рақамини бериш ва уларни Архив ахборот тизими билан интеграция қилиш.

2026 йил июль

4. Тажриба натижаси асосида босқичма-босқич вилоят ва марказий давлат архивларида сақланаётган ҳужжатлар билан ишлашда RFID технологиясини қўллаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2027 йил февраль

3.

Давлат архивларининг функцияларини рақамлаштириш.

1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.

2026 йил май

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

2. Архив ахборот тизимида қуйидаги функцияларни электрон шаклда амалга ошириш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

йиғмажилдлар рўйхатини тузиш ва расмийлаштириш, уларга илмий-маълумот аппаратини тузиш, тасдиқлаш, келишиш;

давлат архивлари томонидан архив ҳужжатларини қабул қилиш, фойдаланишга бериш;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қайта ташкил этилаётганда уларнинг архив ҳужжатларини ворисда сақлаш масаласини давлат архивлари билан келишиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмаларининг ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасини шакллантириш ҳамда тегишлича Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар билан келишиш;

давлат архивларига архив ҳужжатлари топширилиши лозим бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг ягона рўйхатини шакллантириш.

2026 йил июль

4.

Фуқароларнинг оилавий шажаралари бўйича маълумотларни онлайн тарзда тақдим этиш имкониятини берувчи «Шажара» ахборот тизимини жорий этиш.

Бунда «Ўзархив» агентлигини «Шажара» ахборот тизимининг мулкдори, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказини оператор этиб белгилаш.

1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.

2025 йил декабрь

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2026 йил март

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ва бошқа вазирлик ҳамда идораларнинг ахборот базалари билан интеграция қилиш.

2026 йил август

4. «Шажара» ахборот тизимидан фойдаланувчи аҳоли ўртасида янги тизимдан фойдаланиш, онлайн буюртма бериш ва электрон тўловни амалга ошириш тартиби тўғрисида тарғибот ишларини ташкил этиш.

2026 йил июнь

5.

Архив ҳужжатларининг матнини таниб олиш ва метамаълумотларни ахборот тизимига киритиш жараёнларини автоматлаштириш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.

2026 йил май

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

2. Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2026 йил декабрь

6.

Давлат архивларининг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотларининг ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш.

1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.

2. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2026 — 2030 йиллар давомида

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

7.

Рақамли инфратузилмани такомиллаштириш, ахборот тизимларини яратиш ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур сервер ва график ишлов бериш блокларини харид қилиш.

1. Лойиҳаларни жорий этиш ва ишга тушириш учун зарур қурилмалар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил февраль

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази хўжалик маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

2. Белгиланган тартибда харидларни амалга ошириш.

2026 йил апрель

II. Давлат архивларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

8.

Архив органлари ҳужжатларини рақамлаштириш мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)га эришиш учун компьютер ва бошқа техника воситаларини харид қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар.

2026 йил апрель

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

9.

Давлат архивларини зарур моддий-техника базаси (мобил стеллаж, замонавий қўриқлаш тизими, газли ёнғин ўчириш автоматик қурилмалари тизими ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш қурилмалари) билан таъминлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари ҳамда вилоятлар давлат архивларининг жами 17 та биноларини зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш.

2026 — 2030 йиллар давомида

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

10.

Вилоят давлат архивларининг архив ҳужжатларини реставрация қилиш лабораторияларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар.

2026 — 2030 йиллар давомида

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

11.

Ахборот хавфсизлигини мониторинг қилиш, таҳдидларни аниқлаш, уларга жавоб бериш ва олдини олишни таъминловчи «SOC» (security operations center) тизимини жорий қилиш.

1. Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш.

2025 йил декабрь

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

Киберхавфсизлик маркази

(О. Мирзаев)

2. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2026 йил февраль

III. Архив соҳасини рақамлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари

12.

Архив соҳасида қуйидаги янги давлат хизматларини жорий этиш:

оила шажарасини тузиш давлат хизмати;

архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизмати;

давлат архивларида сақланаётган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳужжатлари аслини бериш бўйича давлат хизмати;

иш юритиш ва архив ишини ҳамда идоравий архив фаолиятини аудитдан ўтказиш бўйича давлат хизмати.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 — 2030 йиллар

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

13.

Архив хизматларидан фойдаланувчилар қамровини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар.

2026 — 2030 йиллар

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

IV. Давлат архивлари ходимларининг билими ва кўникмаларини ошириш

14.

Хорижий давлатлар архивларидан Ўзбекистонга оид архив ҳужжатлари нусхаларини олиб келиш мақсадида хорижий давлатлар архивларида илмий-тадқиқотлар олиб бориш.

1. Ўзбекистонга оид архив ҳужжатлари сақланиши мумкин бўлган хорижий давлатларни таҳлил қилиш.

Ҳар йили январь ойи

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

масъул вазирлик ва идоралар

2. Илмий-тадқиқотлар олиб борувчи вазирлик ва идоралар ходимлари номзодларини кўриб чиқиш.

Ҳар йили февраль ойи

3. Илмий-тадқиқотлар олиб бориш бўйича хорижий давлатларнинг архивлари билан белгиланган тартибда келишиш.

Ҳар йили май ойи

15.

Хорижий давлатларда архив ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва стажировка ўташини таъминлаш.

1. Малака ошириш, қайта тайёрлаш ва стажировкадан ўтиш мумкин бўлган хорижий давлатларнинг архивлари билан келишувга эришиш.

Ҳар йили январь ойи

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

2. Ходимлар номзодларини кўриб чиқиш ва уларни хизмат сафарига юбориш.

Ҳар йили май ойи

16.

Архив ҳужжатлари асосида фойдаланувчилар учун нашрлар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар.

2026 — 2030 йиллар

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

17.

Давлат архивларида сақланаётган архив ҳужжатларини даврий мансублигидан қатъий назар махфийликдан чиқариш ишларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар.

2026 — 2030 йиллар

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Б. Курбанов)

18.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Электрон архив ўқув лабораториясини ташкил этиш ҳамда архив иши соҳасига оид ишланмалардан амалий жиҳатдан фойдаланиш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар.

2026 йил март

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

19.

Давлат архивларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишга масъул бўлган ходимлар малакасини ошириб бориш.

Режа-графикни тасдиқлаш.

Доимий

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

20.

Давлат архивлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига архивариус лавозимларига ишга қабул қилинган ходимларнинг архив иши ва иш юритиш бўйича малакасини ошириб бориш.

Режа-графикни тасдиқлаш.

Доимий

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

V. Архив иши соҳасининг норматив-ҳуқуқий ва услубий базасини такомиллаштириш

21.

Ўзбекистон Республикасининг «Архив ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

2. Лойиҳани белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил март

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

22.

Агентликнинг биноларини хатловдан ўтказиш ҳамда 2026 — 2030 йилларда босқичма-босқич архив биноларини хусусийлаштириш ҳамда архив биноларини жиҳозлаш чоралари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

2. Лойиҳани белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил март

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

23.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган архив ходими» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

-

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

2. Лойиҳани белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил март

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

24.

Ташкилотларнинг архив иши ва иш юритишини белгиловчи ички ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиб-таомилларини ҳамда тўлов миқдорларини назарда тутувчи архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

-

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

2. Лойиҳани белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил март

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

25.

Вазирлик ва идораларнинг архив ҳужжатларини Ягона миллий архив ахборот тизимида электрон сақлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

электрон ҳужжатларни қабул қилиш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби;

шартнома асосида тизимга улаш тартиби;

тизим фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

2026 йил февраль

-

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов)

2. Лойиҳани белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил март

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

26.

Ўзбекистон Миллий архивлари ва марказий, вилоят, туман (шаҳар) давлат архивларининг тасдиқланган намунавий штат бирликлари ва тузилмасини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2026 йил апрель

-

«Ўзархив» агентлиги

(У. Юсупов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чора-тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чора-тадбирларни молиялаштириш халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг техник ёрдам маблағлари ва грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-228-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2030 йилларда архив соҳасини рақамлаштиришнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мақсадли кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Амалда

Мақсадли кўрсаткичлар йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2026

2027

2028

2029

2030

1.

Миллий архив фонди ҳужжатларини рақамлаштиришни кенгайтириш

фоиз

13

15

25

35

50

60

«Ўзархив» агентлиги

2.

Архив ҳужжатларининг электрон нусхасини яратиш

млн кадр

94

109

124

139

154

169

3.

Ахборот тизимига метамаълумотларни киритиш

млн маълумот

1,4

2,430

4,860

7,290

9,720

12,150

4.

Архив соҳасида давлат хизматлари сонини ошириш

дона

10

-

11

12

13

14

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мақсадли кўрсаткичлар йилдан йилга қўшилиб боради (ўсиб борувчи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-228-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги «Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-228-сон Фармони ижросини мониторинг қилиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Индикатор (субиндикатор) номи

Ўлчов бирлиги

Жорий ҳолат

Мақсадли кўрсаткичлар йиллар кесимида

(ўсиб борувчи)

Ижро ва маълумот беришга масъул идоралар

2026

2027

2028

2029

2030

МАҚСАД: Архив соҳасида самарали бошқарув тизимини яратиш, рақамлаштириш ва хизматлар сифатини ошириш

I. Ресурс кўрсаткичлари

1.1.

Ягона миллий архив ахборот тизимини жорий этиш

ахборот тизими

-

1

-

«Ўзархив» агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1.2.

Давлат архивларига қўшимча архивариус жалб этиш

штат

-

Заруратга кўра

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Ўзархив» агентлиги

1.3.

Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш

модуль

-

1

-

-

-

-

«Ўзархив» агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1.4.

RFID (радиочастотали идентификация) технологиясини жорий этиш

жиҳозлар мажмуаси

-

1

2

3

-

-

«Ўзархив» агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1.5.

Архив иши соҳасининг норматив-ҳуқуқий ва услубий базасини такомиллаштириш

норматив-ҳуқуқий ҳужжат

-

6

7

8

9

10

«Ўзархив» агентлиги

1.6.

«Шажара» ахборот тизимини жорий этиш

модуль

-

1

-

-

-

-

«Ўзархив» агентлиги

II. Амалиёт кўрсаткичлари

Рақамлаштириш йўналишида:

2.1.

Архив ҳужжатларининг электрон нусхасини яратиш

млн кадр

94

109

124

139

154

169

«Ўзархив» агентлиги

2.2.

Ахборот тизимига метамаълумотларни киритиш

млн маълумот

1,4

2,430

4,860

7,290

9,720

12,150

«Ўзархив» агентлиги

2.3.

Давлат архивларининг функцияларини рақамлаштириш

дона

-

3

6

«Ўзархив» агентлиги

2.4.

Янги электрон хизматлар сонини ошириш

дона

10

11

12

13

14

«Ўзархив» агентлиги

Хизмат кўрсатиш йўналишида:

2.5.

Амалдаги давлат хизматларини кўрсатиш муддатини қисқартириш

иш куни

(ўртача)

9

-

-

8

7

5

«Ўзархив» агентлиги

2.6.

Давлат архивлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш

нафар

120

195

270

345

420

495

«Ўзархив» агентлиги

2.7.

«Шажара» ахборот тизими орқали хизматлар сонини ошириш

фоиз

-

-

25

50

75

100

«Ўзархив» агентлиги

III. Натижадорлик кўрсаткичлари

3.1.

Миллий архив фонди ҳужжатларини рақамлаштириш

фоиз

13

15

25

35

50

60

«Ўзархив» агентлиги

3.2.

Электрон хизмат кўрсатиш улушини ошириш

фоиз

71

71

78

86

93

100

«Ўзархив» агентлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-228-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони билан тасдиқланган «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини назорат қилиш ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартибида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш ва улар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш учун юбориш» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш ва улар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш учун юбориш

Адлия вазирлиги

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш учун Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси асосида масъул ижрочилар ва топшириқларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш.

Расмий эълон қилингандан кейин икки кун

Давлат органлари ва ташкилотларининг Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси

2. Адлия вазирлиги томонидан киритилган Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекасини келишиш ёки давлат органи ва ташкилоти ушбу картотекада назарда тутилган ҳужжатнинг ишлаб чиқувчиси ёхуд ҳужжатда (унинг қисмида) назарда тутилган масалани тартибга солишга ваколатли бўлмаган ҳолларда тегишли изоҳ билан рад этиш.

Ҳужжат келиб тушгандан икки иш куни мобайнида

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Изоҳ: Адлия вазирлиги томонидан давлат органи ва ташкилотига келишиш учун киритилган Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси икки иш куни давомида келишилмаган ёки рад этилмаган ҳолатларда ушбу картотека автоматик равишда келишилди мақомига ўтказилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони билан тасдиқланган Республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар ҳамда улар ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонининг «17. Адлия вазирлиги» бўлими «Ўзархив» агентлиги» позициясининг «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «47» рақами «89» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-3727-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидан «ҳамда давлат архивлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-4463-сон қарори қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«81. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат архивлари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,5 коэффициентга оширилган ҳолда қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат архивларининг ходимларига Агентлик ва унинг архив иши ҳудудий бошқармаларининг ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун белгиланган миқдорларда устама ҳақ тўлаш тартиби татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда оширилган коэффициент ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устама харажатлари 2026 йилда тегишли бюджетларнинг захира жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади, 2027 йилдан бошлаб давлат бюджети параметрларида назарда тутилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 06/25/228/1070-сон)