Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ТАШҚИ САВДО КОНТРАКТЛАРИГА ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 21 майда 1365-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 17 декабрдаги 01-02/15-61-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 12 декабрдаги 27/3-сонли «Ташқи савдо контрактларига идентификация рақамини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1365-2, 28.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги «Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 223-сонли ва 2003 йил 30 сентябрдаги «Экспорт операцияларни мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 416-сонли қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки қарор қилади:
1. «Ташқи савдо контрактларига идентификация рақамини бериш тўғрисидаги низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2.Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган санадан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш
2004 йил 3 май,
01-02/19-23-сон;
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖАНОВ
Тошкент ш
2004 йил 3 май,
250-В-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 247-модда; 2013 й., 28-сон, 365-модда)