06.05.1999 йилдаги 223-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БИРЖА ВА кўргазма-ярмарка савдосини ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 96-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 192-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги боғловчи бўғин ҳамда бозор инфратузилмасининг таъсирчан механизми сифатида товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлар тузиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Республика товар-хом ашё биржаларининг ҳисоб-китоб (клиринг) палаталари тўғрисида Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идораларнинг корхоналари ҳамда ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмаларига, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларига, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аъзоларига битишувларни, қоидага кўра, биржалар ва ярмаркаларда тузиш тавсия қилинсин, бунда рақобат, қулайлик ва битишувларнинг ошкоралиги таъминлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги товарлар ва хом ашёларнинг асосий турлари учун Биржалар кенгаши томонидан тақдим этилган биржа котировкалари оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўзларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда белгиланган тартибда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳукумат қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 6 май.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
6 майдаги 223-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлар тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва у тўлов ҳамда ҳисоб-китоб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — «сўм»да назарда тутиладиган биржа савдоларида тузиладиган товарлар ва хом ашё харид қилиш бўйича импорт контрактларга жорий этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 96-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 192-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Импорт товарларни биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида, шу жумладан ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали сотувга қўйишда сотувчи ёки сотувчининг брокери биржага:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувга қўйилаётган товарга унинг мижозининг мулк ҳуқуқини, товарнинг мавжудлигини ёки ишлаб чиқарувчи корхона томонидан унинг тайёрланишини тасдиқловчи — кафолат таъминоти маблағларини тўлаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда, шунингдек товарнинг қонунчиликда белгиланган сифат талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сотувчи томонидан имзоланган кафолат хатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолат таъминоти маблағлари тўланмаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда — омбор маълумотномасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда бошқа ҳужжатларни тақдим этади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банклар, бошқа кредит муассасалари ва суғурта ташкилотларининг белгиланган тартибдаги шартнома-кафолатномалари, кафолатлари сўм асосида биржаларда тузилган импорт контрактларни таъминлаш шакллари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Биржа савдоларида тузилган импорт контрактларида консалтинг хизматларининг нархлар даражаси ҳақидаги эксперт хулосаси талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Биржанинг барча қатнашчилари учун реал вақт режимида ташкил этилиб ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра тузилган импорт контракти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар-хом ашё биржаларининг биржа савдоларида тузиладиган контрактларга идентификация рақамлари беришнинг тасдиқланган Тартибига мувофиқ биржада ёки унинг филиалида (ихтисослаштирилган савдо майдончасида) рўйхатдан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржада ёки унинг филиалида (ихтисослаштирилган савдо майдончасида) расмийлаштирилади ҳамда уларнинг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт контрактида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реал вақт режимида биржа савдоси ўтказилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдоси протоколининг тартиб рақами кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартибнинг 2-бандида санаб ўтилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ушбу маълумотларни имзолаган мансабдор шахслар жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт контрактларининг тўғри расмийлаштирилиши учун уларни имзолаган томонлар жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт контрактларининг биржада рўйхатдан ўтказилиши учун биржа жавоб беради;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 96-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 192-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Импорт контрактлари биржада рўйхатдан ўтказилгандан сўнг тегишли банк муассасалари томонидан ижро этишга қабул қилинади. Биржада тузилган импорт контрактлари бўйича ҳақ тўлаш контракт асосида амалга оширилади. Факсимиль алоқа бўйича олинган ва биржа муҳри билан тасдиқланган шартномалар — топшириқлар, кафолат хатларидан фойдаланишга йўл қўйилади, кейинчалик асл нусхалари навбатдаги ўн календарь кун давомида тақдим этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Импорт контракти тузилгандан кейин харидор уч банк куни давомида контрактда кўрсатилган тўлов шартларига мувофиқ, биржа ҳисоб-китоб (клиринг) палатасининг махсус счётига пул маблағлари ўтказади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 570-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2024 й., 09/24/570/0715-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Биржа импорт контрактлари бўйича товарни олиб келишда товарнинг келиб тушиш жойидаги божхона бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг келиб чиқишини тасдиқловчи сертификат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк божхона декларацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона органларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун тегишли ҳужжатларни тақдим этган шахс жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Товар биржа импорт контрактлари бўйича Ўзбекистон Республикасига келиб тушгандан ва харидор томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси маблағларни Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмда сотувчи-норезидентнинг биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатасидаги ҳисоб рақамига ўтказади, сотувчи улардан фақат биржалар ва биржаларнинг кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган экспорт шартномалари, божхона божлари, суд харажатлари ҳамда биржа шартномаларини тузиш ва ижро этиш билан бевосита боғлиқ хизматлар (воситачилик йиғимлари, брокерлик ҳақлари, ташиш харажатлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа харажатлар) тўловлари учун ишлатиши мумкин.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан норезидентлар томонидан олинган маблағлардан биржа брокерлари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) учун норезидентлар билан тузилган шартномалар асосида фойдаланиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 323-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/323/1159-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари ҳисоб рақамларида бўлган маблағлардан фойдаланган ҳолда, пул талабномасидан воз кечиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 912-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/912/0254-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа брокерлари маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижоз-норезидент номидан хорижий валютани сотиб олишга (сотишга) тижорат банкларига буюртманомалар бериш, норезидентлар — юридик шахслар эса — Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) ҳуқуқига эгадир.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 323-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/323/1159-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
6 майдаги 223-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«импорт контрактларини ҳисобга қўйиш (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) ваколатли банкларда икки иш кунида, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида — икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари амалга оширилади»;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 2003 й., 416-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келиниши ёки резидентларга хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи барча битишувларга (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) тадбиқ этилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 9-сон, 45-модда; 2003 й., 17-18-сон, 161-модда; 2006 й., 22-сон, 192-модда; 2011 й., 42-сон, 455-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/912/0254-сон, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 04.05.2018 й., 09/18/323/1159-сон; 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон; 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.09.2024 й., 09/24/570/0715-сон)