04.08.2026 йилдаги 430-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш ҳамда ваколатли иқтисодий операторларга тақдим этиладиган махсус соддалаштиришлар рўйхатини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли иқтисодий операторлар учун янги соддалаштирилган тартиботларни жорий этиш ҳамда халқаро тажрибаларни инобатга олиб ушбу соҳани янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли иқтисодий операторлар институти логотипини тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ваколатли иқтисодий операторлар институтини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига доимий равишда таклифлар киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Амалда фаолият кўрсатаётган ваколатли иқтисодий операторларга мазкур қарор билан белгиланаётган янги талаблар ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
430-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 августдаги 430-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — оператор) — ташқи иқтисодий фаолиятни (кейинги ўринларда — ТИФ) амалга оширишда иштирок этувчи, ушбу Низом талабларига жавоб берувчи, белгиланган тартибда ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли иқтисодий оператор дастурининг махсус фарқлаш белгиси (логотипи) — ваколатли иқтисодий оператор дастурини фарқлаш учун қўлланиладиган белги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли иқтисодий операторлар реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ва гувоҳномага эга бўлган юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан юритиладиган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар — суд, прокуратура органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва солиқ органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус соддалаштиришлар — гувоҳноманинг турига қараб қўлланиладиган алоҳида тартиботлар, қулайликлар, божхона ва бошқа процедураларни амалга оширишнинг алоҳида хусусиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда — гувоҳнома) — мазкур Низомга 1-иловадаги шаклга мувофиқ электрон тарзда тузиладиган, оператор мақомини тасдиқловчи ва ТИФ билан боғлиқ операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштирилган тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг (операторнинг) ваколатли шахси — ишончнома ёки тегишли шартнома асосида ушбу юридик шахс манфаатларидан келиб чиқиб, унинг номидан ва/ёки топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оператор мақоми қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатаётган юридик шахсларга берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар импорт ва/ёки экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар (кейинги ўринларда — импортёр-экспортёр);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона брокери сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар (кейинги ўринларда — божхона брокери);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори эгаси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар (кейинги ўринларда — божхона омбори эгаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчи сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар (кейинги ўринларда — ташувчи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона брокери фақатгина божхона масалалари бўйича оператор мақомини олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Оператор реестрга киритилган вақтдан бошлаб, хавф даражаси паст бўлган тоифага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оператор реестрга киритилган вақтдан бошлаб, ўзининг мақомини ифодалаш учун ўзининг расмий бланкаси, тижорат ва юк кузатув ҳужжатларида 2-иловага мувофиқ оператор логотипидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари операторлар бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Гувоҳнома ва унинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гувоҳноманинг қуйидаги уч тури мавжуд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — божхона масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — хавфсизлик масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гувоҳнома юридик шахс реестрга киритилган кундан бошлаб кучга киради ва 5 йил муддат амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс операторлик фаолиятини давом эттириш мақсадида гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой аввал божхона органларига мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддат ичида мурожаат қилмаслик, шу муддат тугагач гувоҳноманинг амалда тугатилишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гувоҳнома ушбу Низомга 5-иловадаги схемага мувофиқ электрон тарзда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Реестрни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Реестр Қўмитанинг юридик шахсни реестрга киритиш ҳақидаги қарорига асосан шакллантирилади ва Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрга киритилган ваколатли иқтисодий операторнинг тегишли гувоҳномани олиш учун ариза берилган пайтда Низомда келтирилган умумий ва хусусий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўмита юридик шахсни реестрга киритиш, шунингдек, унинг мақомини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ёки операторни реестрдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг реестрга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Реестрга киритиш учун танлаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Божхона ва/ёки хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс қуйидаги умумий мезонларга мос келиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 1711, 174, 175, 176, 177 ва 227 — 2279-моддалари, 22710-моддасининг биринчи қисми, 22711 — 22721-моддалари, 22722-моддасининг биринчи қисми, 22723 — 22727-моддаларида назарда тутилган айнан бир турдаги ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари умумий сони биттадан ортиқ бўлмаслиги, бундан ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахси, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг масъул ходими божхона органлари ёки у тан олган ташкилотларда ваколатли иқтисодий операторлар вакиллари учун Қўмита томонидан тасдиқланган ўқув дастурини тугатиши ёки масъул ходимини ушбу ўқув дастурида 120 кун ичида ўқитиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш тўғрисида юридик шахснинг кафолат хати тақдим қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ортиқ миқдорда қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилганда «B» ёки ундан юқори, хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилганда «BB» ёки ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилганда аризани қайд этиш кунига қадар камида 2 йил, хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилганда камида 3 йил ТИФни амалга оширган бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФни амалга оширишнинг бошланиш санаси деб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори эгалари учун — божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона брокери ва импортёр-экспортёрлар учун — божхона органларига эркин муомалага чиқариш (импорт)/экспорт божхона режимларига мувофиқ биринчи марта тақдим этилган божхона юк декларациясининг (кейинги ўринларда — БЮД) расмийлаштирув санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчилар учун — юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия берилган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 227 — 2279-моддалари, 22710-моддасининг биринчи қисми, 22711 — 22721-моддалари, 22722-моддасининг биринчи қисми, 22723 — 22727-моддаларида назарда тутилган айнан бир турдаги ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари умумий сони биттадан ортиқ бўлса, қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилганда юридик шахс ушбу Низомнинг 12-банди иккинчи хатбошида белгиланган мезонга мувофиқ деб топилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур моддалар бўйича мусодара қилиш билан боғлиқ жазолар тайинланган бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур моддалар бўйича барча маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорлар сони ва ушбу қарорлар бўйича қўлланилган жарималарнинг умумий миқдори қуйидаги миқдорлардан ошмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) импортёр-экспортёрлар учун — қарорлар сони ушбу даврда юридик шахс томонидан импорт ва/ёки экспорт божхона режимига расмийлаштирилган БЮДлар сонининг юздан бир қисмидан, жарималарнинг умумий миқдори ушбу БЮДлар юзасидан тўланган божхона божи ва солиқлар миқдорининг 0,1 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона брокерлари учун — қарорлар сони ушбу даврда улар томонидан импорт ва/ёки экспорт божхона режимига расмийлаштирилган БЮДлари сонининг юздан бир қисмидан, жарималарнинг умумий миқдори ушбу даврда улар томонидан импорт ва/ёки экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар қийматининг 0,01 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона омбори эгалари учун — жарималарнинг умумий миқдори ушбу даврда улар томонидан сақлови амалга оширилган товарларнинг умумий қийматининг 0,01 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташувчилар учун — қарорлар сони ушбу даврда улар томонидан амалга оширилган халқаро ташувлар сонининг юздан бир қисмидан, жарималарнинг умумий миқдори ушбу даврда улар томонидан ташилган юкларнинг умумий қийматининг 0,01 фоизидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларида келтирилган умумий мезонларга ҳамда қуйидаги хусусий мезонларга мос келиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) импортёр-экспортёрлар сўнгги ўн икки ой мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ва/ёки экспорт қилинган товарларнинг умумий қиймати камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва/ёки экспорт БЮД расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 10 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 25 та импорт ва/ёки экспорт БЮД расмийлаштирувини амалга оширган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ташқи савдо шартномаси доирасида амалга оширилган ташқи савдо операцияларига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги 10 фоиздан ошмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона брокерлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг барча божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислари божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар учун белгиланган ўқув курсини тугатган ва малака аттестатига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги икки йил давомида божхона брокери сифатида ҳар йили товарларни умумий қиймати камида 5 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 300 тадан кам бўлмаган импорт ва/ёки экспорт божхона юк декларациялари тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар охирги ўн икки ой давомида хатолик сабабли БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ҳолатлари сони унинг умумий расмийлаштирилган божхона юк декларациялари сонининг 5 фоизидан ошмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона омбори эгалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича охирги икки йил давомида йиллик қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қиладиган 10 минг тонна миқдордаги товарлар сақловини амалга оширган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензияга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона пломбалари ва муҳрлари остида товарларни ташиш талабларига жавоб берадиган камида 5 та транспорт воситасига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги икки йил давомида ҳар йили 200 тадан кам бўлмаган импорт ва/ёки экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини амалга оширган бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларида келтирилган умумий мезонларга ҳамда қуйидаги хусусий мезонларга мос келиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) импортёр-экспортёрлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ва/ёки экспорт қилинган товарларнинг умумий қиймати сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва камида 100 та импорт ва/ёки экспорт БЮД расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 20 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт БЮД расмийлаштирувини амалга оширган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги ўн икки ой давомида ҳар бир ташқи савдо шартномаси доирасида амалга оширилган ташқи савдо операцияларига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги 10 фоиздан ошмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона омбори эгалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича охирги икки йил давомида йиллик қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қиладиган 10 минг тонна миқдордаги товарлар сақловини амалга оширган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ташувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензияга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона пломбалари ва муҳрлари остида товарларни ташиш талабларига жавоб берадиган камида 10 та транспорт воситасига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларининг ахборот тизимларига интеграция қилиш имконияти мавжуд бўлган ташувчининг транспорт воситалари жойлашуви, тезлиги, ҳаракатини кузатиш имкониятини берувчи навигация тизимига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги икки йил давомида ҳар йили 300 тадан кам бўлмаган импорт ва/ёки экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини амалга оширган бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берган кунига қадар камида 2 йил давомида божхона, шунингдек, хавфсизлик масалалари бўйича оператор сифатида ТИФни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 12 — 15-бандларида белгиланган мезонларга мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оператор ушбу Низомнинг 12 — 15-бандларида келтирилган мезонларга мослиги бўйича маълумотларни ҳар йили бир марта, операторлик гувоҳномаси берилган йилдан бошлаб кейинги йилнинг 20 январига қадар электрон шаклда божхона органларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Реестрга киритиш тўғрисида ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Юридик шахс реестрга киритиш учун божхона органига ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Қўмитанинг расмий веб-сайтида мавжуд интерактив хизмат ҳаволаси ва/ёки Давлат хизматлари марказлари орқали электрон ариза тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида ариза берилган санада ва ушбу аризани кўриб чиқиш даврида қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлмаслиги керак (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этиш бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбар, бош бухгалтер ва ваколатли шахснинг иш жойини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг масъул ходими белгиланган ўқув дастурини тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки 120 кун ичида масъул ходимини ушбу ўқув дастурида ўқитиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш тўғрисида юридик шахснинг кафолат хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган иншоотлар, бинолар ва/ёки очиқ майдончаларнинг кадастр ҳужжатлари, эгалик ёки фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор мақомини олиш учун божхона органларига мурожаат қилинган кунда ёки аризани кўриб чиқиш давомида ташкилотга нисбатан ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилган, суриштирув ва тергов органлари томонидан маъмурий ёки жиноий иш юритилган ҳолатларда аризани кўриб чиқиш суд ёки тергов органининг якуний қарори қабул қилингунига қадар вақтинча тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аризага алоҳида ҳужжатлар илова қилинмайди, агарда Қўмита бундай ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ва/ёки улардаги маълумотларни давлат божхона органлари фойдаланадиган ахборот тизимлари, шунингдек, идоралараро ахборот ҳамкорлиги доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали олиши мумкин бўлса, мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қўмита аризани рўйхатга олинган кундан бошлаб 30 иш куни ичида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қўмита қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқишни рад этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар кўрсатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризага ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза ушбу Низомнинг 35-банди учинчи, бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахснинг оператор мақоми тугатилган кундан эътиборан 3 йил ўтгунга қадар берилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза ушбу Низомнинг 35-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахснинг оператор мақоми тугатилган кундан эътиборан 5 йил ўтгунга қадар берилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қўмита ушбу Низомнинг 20-бандида белгиланган муддатдан кечиктирмай, юридик шахсни реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ёзма ёки электрон тарзда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсни реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганда Қўмита бир иш кунида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома шакллантиради ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки Қўмитанинг расмий веб-сайти орқали ариза берувчига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг ушбу Низомнинг 12 — 16-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмаслиги уни реестрга киритишни рад этишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Оператор реестрга киритилган кундан эътиборан махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга, оператор мақомини тўхтатиб туриш ҳолати бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ваколатли иқтисодий операторларга қўлланиладиган махсус соддалаштиришлар турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Барча турдаги оператор гувоҳномаси эгаларига гувоҳноманинг амал қилиш муддати мобайнида қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият йўналишидан келиб чиқиб, божхона органлари томонидан божхона операцияларини амалга ошириш вақтини қисқартириш ва тартибини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган тажриба лойиҳалари синовларида устувор иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона масалаларини мувофиқлаштириш ва ҳал қилишда операторга кўмаклашиш учун божхона хизмати органларининг масъул ходими (координатор) кўмагидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли иқтисодий оператор дастурининг махсус фарқлаш белгисидан (логотипи) қуйидаги мақсадларда фойдаланиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ва бошқа операцияларни амалга оширишда мавжуд соддалаштиришлар қўлланилиши учун товарнинг тижорат ва йўл-юк ҳужжатларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторга тегишли бино ва объектларда, шунингдек, товарлар юкланган транспорт воситаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий иш ҳужжатлари, веб сайт, реклама ва ахборот материалларида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси юридик шахсга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) импортёр-экспортёрларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш. Бунда БЮД хавф даражаси паст бўлганда авторасмийлаштирувдан, хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ҳамда БЮДга ўзгартириш ва/ёки қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда бир соат давомида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторнинг товарлари ташилаётганда божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда ҳамда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўлламасдан товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган жойгача етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳамда фоизлар ҳисобланмаган ҳолда божхона тўловларини ўттиз календарь кунгача бўлиб-бўлиб ва/ёки кечиктириб тўлаш орқали товарларни эркин муомалага чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона брокерларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона брокери томонидан тақдим этилган БЮДлари расмийлаштирувини биринчи навбатда амалга ошириш. Бунда БЮД хавф даражаси паст бўлганда авторасмийлаштирувдан, хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ҳамда БЮДга ўзгартириш ва/ёки қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда бир соат давомида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона брокери томонидан тақдим этилган БЮДлари юзасидан божхона кўригини биринчи навбатда амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона омбори эгаларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 338-моддасида белгиланган таъминот суммасининг 50 фоизини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторнинг омборида белгиланган божхона кўриги ва божхона кўздан кечирувини биринчи навбатда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташувчиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда ҳамда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўлламасдан товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган жойгача етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара божхона постларида расмийлаштирув ва барча турдаги назорат тартиботларидан устувор тартибда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун тақдим этилган аризаларини устувор тартибда кўриб чиқилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси юридик шахсга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) барча фаолият йўналишларидаги хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномасига эга юридик шахсларга хорижий давлатларнинг ваколатли давлат муассасалари билан ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш ва махсус соддалаштиришларни биргаликда қўллашни назарда тутувчи ҳамкорлик лойиҳаларида иштирок этиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) импортёр-экспортёрларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш. Бунда БЮД хавф даражаси паст бўлганда авторасмийлаштирувдан, хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ҳамда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда бир соат давомида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатлар олиш юзасидан давлат идораларига мурожаат қилинганда ушбу идоралар томонидан биринчи навбатда кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишда божхона назорати шакллари қўлланилмаслиги, хавфни бошқариш тизимида белгиланган чоралар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни оператор томонидан гувоҳнома олиш учун тақдим қилинган аризада кўрсатилган манзил бўйича операторнинг бинолари, очиқ майдончалари ва божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда божхона назорати остида (сариқ ва яшил йўлакда — видеокузатув тизими остида, қизил йўлакда божхона ходими иштирокида) жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари билан келишилган ҳолда, операторнинг бинолари, очиқ майдонлари ва божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона кўриги ва кўздан кечирувини биринчи навбатда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳамда фоизлар ҳисобланмаган ҳолда, божхона тўловларини олтмиш календарь кунгача бўлиб-бўлиб ва/ёки кечиктириб тўлаш орқали товарларни эркин муомалага чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни чиқаришда уларнинг божхона қийматини шартли равишда аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг мақсади товарларни қадоқлаш, ўраш (шу жумладан, қайта ўраш), саралаш, тозалаш бўлса, товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома талаб этилмайди. Бунда рухсатнома олиш учун тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар БЮДга илова қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати) мавжуд бўлмаганда, товарларни (озиқ-овқат товарлари ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) шартли равишда чиқариш ва ҳужжатларни кейинчалик олтмиш календарь кун давомида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 272-моддасига мувофиқ БЮД тақдим этилгунга қадар товарларни чиқариб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодини аниқлаш юзасидан божхона органи томонидан тайинланган экспертиза якунлангунга қадар товарларни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар бўйича (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтаришни уч кун муддатда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғининг жами суммасини ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартибини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинадиган ва/ёки экспорт қилинадиган товарлар ваколатли идораларнинг хавфни бошқариш тизими орқали таҳлил қилиниб, хавф даражаси паст бўлган товарларга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатлар қўшимча текширувларсиз, ариза тақдим қилинган куннинг ўзида расмийлаштириб берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортга жўнатиладиган операторнинг товарлари юкланган транспорт воситаларининг юкхоналари (отсек) ёки уларнинг бир қисмига оператор томонидан қўйилган пломбаларни давлат божхона хизмати органлари томонидан идентификация воситалари сифатида тан олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона омбори эгаларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк эгасининг топшириғига кўра божхона декларацияси ва божхона мақсадлари учун зарур бошқа ҳужжатлар берилгунига қадар товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш ҳамда ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш жараёнларини видеокузатув остида божхона ходими иштирокисиз амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторнинг омборида белгиланган божхона кўриги ва божхона кўздан кечирувини биринчи навбатда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омборини омбор эгаси томонидан инвентаризация қилиш натижаларини божхона органи томонидан тан олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташувчиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда ҳамда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўлламасдан товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган жойгача етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда божхона транзитини амалга ошириш (акциз маркалари билан маркаланиши лозим бўлган товарлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара божхона постларида расмийлаштирув ва барча турдаги назорат тартиботларидан устувор тартибда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун тақдим этилган аризаларини устувор тартибда кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида фаолият юритувчи операторга мазкур Низомнинг 24, 25 ва 26-бандларида назарда тутилган махсус соддалаштиришлар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Операторларни ўзаро тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ операторларга хорижий давлатлар ҳудудида қўлланиладиган имтиёзлар ва махсус соддалаштиришлар тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган имтиёзлар ва махсус соддалаштиришлар хорижий давлатларнинг ваколатли хўжалик юритувчи субъектларига ҳам ўзаро асосда берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Оператор мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Оператор мақоми қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторнинг ёзма мурожаатига асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор ушбу Низомнинг 38-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) қўйилган талабларга риоя қилинмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 1711, 174, 175, 176, 177 ва 227 — 2279-моддалари, 22710-моддасининг биринчи қисми, 22711 — 22721-моддалари, 22722-моддасининг биринчи қисми, 22723 — 22727-моддаларида назарда тутилган айнан бир турдаги ҳуқуқбузарлик учун операторнинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари умумий сони бир йил ичида биттадан ортганда ва мазкур низомнинг 13-бандида белгиланган талаблар бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарномада белгиланган муддатда солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 350-моддасига асосан қарздорликни олти ой давомида тенг улушларда тўлаш имконияти берилган бўлса, ушбу муддатнинг охирига қадар қарздорлик тўланмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 12-банди олтинчи хатбошиси, 14-банд «а» кичик банди иккинчи хатбоши, «б, в» кичик бандлари учинчи хатбошилари, «г» кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 15-банд «а, б» кичик бандлари учинчи хатбошилари, «в» кичик банди учинчи ва бешинчи хатбошиларига мувофиқ белгиланган фаолият кўрсаткичлари камайганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар ўзгарганда ва/ёки амал қилиш муддати тугаган ҳолда божхона органларини 15 кун ичида хабардор қилинмаганлиги маълум бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, Қўмита операторнинг мақомини тўхтатади ва тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, уни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қуйидаги ҳолатлар юзага келганда, мазкур Низомнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати юридик шахс томонидан оператор мақомини қайта тиклаш юзасидан мурожаат этгунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати банкротлик тўғрисидаги иш юритуви якунига етгунга қадар бўлган даврни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошларида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати бузилган талаблар қайтадан тиклангунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банди олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати бир йилни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банди еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати суднинг оқлов ҳукми чиққунига қадар бўлган даврни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банди саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати 30 иш кунини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банди тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати тўхтатиб туриш учун асос бўлган кўрсаткичлар белгиланган миқдорларга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банди ўнинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати белгиланган хабарнома олингунга қадар бўлган, лекин 30 иш кундан ортиқ бўлмаган даврни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мақомни тўхтатиб туриш билан боғлиқ ҳолатлар бартараф этилганда ёки суднинг оқлов ҳукми чиқарилганда, оператор 5 иш куни ичида Қўмитага тегишли хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қўмита хабарномани олган кундан эътиборан 5 иш куни ичида операторнинг мақомини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор тўғрисида уни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 30-бандида келтирилган ҳолатларнинг бартараф этилмаслиги мақомни қайта тиклашни рад этишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Оператор мақомини муддатидан олдин тугатиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қуйидагилар оператор мақомини муддатидан олдин тугатишга асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторнинг ўз хоҳиши билан реестрдан чиқариш тўғрисидаги ёзма мурожаати бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор мақомига эга бўлган юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан суд ҳукми кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга олиб келган ва ушбу Низомнинг 30-банди саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар 30 иш куни ичида бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ва ушбу Низомнинг 30-банди тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бир йил ичида бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ва ушбу Низомнинг 30-банди ўнинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар 30 иш куни ичида бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор томонидан ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган муддатда тўхтатиб туриш асослари бартараф этилганлиги ҳақида Қўмитага хабарнома юбормаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор қайта ташкил этилганда, ўзгартириш орқали қайта ташкил этиш бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор мақоми ваколатли орган томонидан тақдим этилган ва бундай мақомни бериш учун асос бўлиб хизмат қилган ишончсиз маълумотлар асосида берилгани аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор томонидан ушбу Низомнинг 38-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бир йил мобайнида икки мартадан ортиқ бажарилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қўмита ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган асослар юзага келиши тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмасдан, операторни реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита операторни реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш куни ичида чиқариш учун асосларни кўрсатган ҳолда операторни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Оператор реестрдан чиқарилган тақдирда, ушбу Низомнинг 35-банди иккинчи ва тўртинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлардан ташқари — уч йилдан сўнг, ушбу Низомнинг 35-банди тўртинчи хатбошида келтирилган ҳолатда — беш йилдан сўнг юридик шахс реестрга киритиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор реестрдан чиқарилган кундан бошлаб, унга берилган гувоҳнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва шу муддатдан бошлаб оператор мақоми учун назарда тутилган соддалаштирилган тартиб-таомиллардан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Операторнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Оператор қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестрга киритилганидан сўнг ушбу Низомнинг 12 — 15-бандларида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлишини таъминлаш ва мажбуриятларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига реестрга киритишда тақдим этилган маълумотлар ўзгариши ҳақида хабар бериш ва бундай ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни ушбу маълумотлар ўзгарган кундан эътиборан 5 иш куни ичида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсларига нисбатан ушбу низомнинг 12-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузилганлиги ёки жиноят иши очилганлиги тўғрисида бу ҳақида корхона ёки ҳуқуқбузар хабардор бўлган пайтдан эътиборан 5 иш куни ичида Қўмитага хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор товарларни сақлаш учун мўлжалланган иншоотлар, бинолар (биноларнинг қисмлари) ва/ёки очиқ майдонларга (очиқ майдонлар қисмларига) шартнома асосида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганда ушбу шартноманинг муддати тугашидан олдин кейинги муддатга узайтирилишини ёки янги шартнома тузилишини узлуксиз таъминлаб бориш, ҳар бир узайтириш ва янги шартнома тузилганлиги тўғрисида Қўмитага шартнома нусхаларини илова қилган ҳолда хабар бериб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни сақлаш учун мўлжалланган иншоотлар, бинолар (биноларнинг қисмлари) ва/ёки очиқ майдонлар (очиқ майдонлар қисмлари) юзасидан эгалик ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганда, шартнома асосида фойдаланилган ҳолларда шартнома муддатини кейинги даврга узайтирилмаганда, давлат органлари томонидан хатлов ҳаракатлари бошланганда, низоли вазиятлар юзага келганда божхона органларини дарҳол хабардор қилиш ва ушбу ҳудудларга божхона назорати остидаги товарларни жойлаштирилишини тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторнинг божхона назорати остида турган товарлар сақланаётган иншоотлари, бинолари (биноларнинг қисмлари) ва/ёки очиқ майдонларига (очиқ майдонлар қисмларига) бегона шахсларнинг рухсатсиз кириши ёки киришга уриниши, ушбу ҳудудда содир бўлган ёнғин, ўғирлик, авария ва бошқа фавқулодда ҳолатлар тўғрисида, божхона назорати остида турган товарларга зарар етган ёки етмаганлигидан қатъий назар, зудлик билан божхона органларини хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати остидаги товарлар сақланаётган иншоотлар, бинолар биноларнинг қисмлари) ва/ёки очиқ майдонларга (очиқ майдонлар қисмларига) божхона органлари мансабдор шахсларининг тўсиқсиз кириш талабини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлиб тўлашга рухсат берилган ёки муддати кечиктирилган божхона тўловларининг божхона органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юборилган хабарномада кўрсатилган муддатнинг охирги кунидан кечиктирмасдан тўланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари талабларига мувофиқ божхона назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органи божхона назорати шакллари ва божхона назоратининг амалга оширилишини таъминлаш чораларини қўллаш зарурлиги тўғрисида хабар бермаган тақдирда, товарлар чиқарилгунига қадар қонунбузарликларни мустақил равишда аниқлаш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Оператор фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қўмита операторнинг Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги ва ушбу Низом талабларига риоя этиши юзасидан назоратни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Агар назорат чораси хавфни бошқариш тизимида мавжуд бўлса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда операторларнинг товарларига нисбатан божхона назорати шакллари қўлланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли иқтисодий операторлар фаолияти бир йилда бир марта божхона аудитидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини бир йилда бир мартадан ортиқ божхона аудитидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Божхона назоратида бўлган операторнинг товарларига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (чеклаш) бўйича ваколатли органлар томонидан тақдим этилган асослар мавжуд бўлса, давлат божхона хизмати органи ушбу товарларга нисбатан божхона тартиб-таомилларини ваколатли органнинг алоҳида қарори қабул қилингунига қадар тўхтатиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар аниқланган ва фош этилган жиноятлар ёки бошқа тергов натижалари, жиноятларни содир этган шахслар, шунингдек, операторларнинг солиқлар бўйича қарздорлиги (жарималар, пенялар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар) тўғрисида уч иш кунидан кечиктирмасдан, давлат божхона хизмати органларини ахборот тизимлари орқали (мавжуд ахборотдан ноқонуний фойдаланиш имконини бермайдиган ҳимояланган алоқа каналлари орқали) хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Давлат божхона хизмати органлари мансабдор шахсларининг қарорлари, шунингдек, ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ВАКОЛАТЛИ ИҚТИСОДИЙ ОПЕРАТОРЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА ШАКЛИ

 

 

Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги

ГУВОҲНОМА

________________________________

(гувоҳнома тури кўрсатилади)

__________

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу орқали тасдиқлайдики,

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(ташкилий-ҳуқуқий шакли,

_________________________________________________________________________________________

юридик шахс номи)

ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилди.

Юридик шахснинг манзили: ________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Мазкур гувоҳнома _________________________________________________________дан кучга киради.

(сана)

Алоҳида белгилар: _________________________________________________________________________

______________________

_____________________

(БҚ раҳбарининг лавозими)

(имзо, раҳбар Ф.И.О)

20____ й «____» __________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий оператор дастурининг махсус фарқлаш белгиси (логотипи)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хавфсизлик масалалари бўйича ёки божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага талабгор бўлган юридик шахслар қуйидагиларни таъминланиш шарти билан, товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг сақланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона органлари рухсатисиз божхона назорати остида товарлар ва транспорт воситалари билан юк тушириш, қайта ортиш ва бошқа юк операцияларини амалга оширишга йўл қўймаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратини амалга ошириш имкониятига эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юридик шахс ваколатли иқтисодий оператор ҳудудида қуйидагиларни таъминлаб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қаттиқ (бетон, асфальт ёки бошқа) қоплама, шу жумладан, ушбу ҳудудга туташ бўлган тушириш-ортиш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) очиқ майдончаларнинг (очиқ майдончаларнинг қисмлари) атрофи бутун периметр бўйлаб яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона назорати зоналарини белгилаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) товарлар ва транспорт воситаларини божхона кўздан кечируви ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун ажратилган жойлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) мазкур ҳудудга техник жиҳатдан соз бўлган олиб борувчи йўллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ушбу ҳудудда жойлашган объектларга, шу жумладан, товарлар ва транспорт воситаларини юклаш (тушириш) ва сақлаш жойларига рухсатсиз киришни истисно этадиган қуйидагиларни таъминловчи назорат-ўтказиш ва қўриқлаш режими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ишчиларининг идентификация қилган ҳолда, уларнинг мазкур объектларга киришини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг ишчилари бўлмаган шахсларни идентификация ҳамда қайд қилган ҳолда, уларнинг мазкур объектларга киришини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишдан бўшатилган юридик шахс ишчиларининг ушбу объектлар ва ахборот тизимларига кириш имконини оператив равишда бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) олиб кириладиган товарларни божхона кўригидан ўтказилиши лозим бўлган ҳолатлар учун уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган, туну кун ишлайдиган, шунингдек, транспорт воситалари ҳамда шахсларнинг киришини (чиқишини) назорат қилиш тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация, очиқ майдончалар (очиқ майдончаларнинг қисмлари) бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) видеокузатувни амалга ошириш имконини берадиган ёритиш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) ушбу ҳудудда жойлаштириш учун мўлжалланган товарларни тортиш имкониятини таъминловчи, қонуний талабларга жавоб берадиган тортиш мосламалари (ўлчов воситалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) товарларни божхона назоратидан ўтказиш учун зарур бўлган ортиш-тушириш техникаси ва механизмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

20____ й. «____» _______ _____-сон

(ариза санаси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Божхона қўмитаси

Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш ҳақида

АРИЗА

________________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи ва манзили)

________________________________________________________________

(СТИР)

қуйидаги:

товарларни экспорт-импорт қилувчи

божхона брокери

божхона омбори эгаси

ташувчи

тоифа бўйича ва қуйидаги турдаги гувоҳномани берган ҳолда, ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни сўрайди:

божхона масалалари бўйича оператор

хавфсизлик масалалари бўйича оператор

божхона масалалари бўйича оператор ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор

божхона ва хавфсизлик масалаларида оператор

Вазирлар Маҳкамасининг _______ йил «____» ____________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомнинг 4-бобида белгиланган мезонларга мувофиқлигини маълум қилади:

Т/р

Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун мезонлар

Мезонларга мувофиқлиги бўйича маълумотлар

1.

Юридик шахс ташкил этилганлиги тўғрисида маълумот.

юридик шахсни рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат санаси ва рақами кўрсатилади.

2.

Юридик шахс раҳбари

Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари ва ЖШШИР кўрсатилади.

3.

Юридик шахс бош бухгалтери

Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари ва ЖШШИР кўрсатилади.

4.

Юридик шахснинг ваколатли шахслари (ишончнома ёки тегишли шартнома, шунингдек, божхона расмийлаштируви бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ушбу юридик шахс манфаатларидан келиб чиқиб, унинг номидан ва/ёки топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи барча шахслар, шу жумладан охирги ўн икки ой давомида шундай мақомга эга бўлган барча шахслар кўрсатилади).

1) Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари ва ЖШШИР кўрсатилади.

2) Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари ва ЖШШИР кўрсатилади.

3) Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари ва ЖШШИР кўрсатилади.

5.

Мурожаат санасига қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 171, 1711, 174, 175, 176, 177 ва 227 — 2279-моддалари, 22710-моддасининг биринчи қисми, 22711 — 22721-моддалари, 22722-моддасининг биринчи қисми, 22723 — 22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари.

жавобгарликка тортилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки ҳолатлар мавжуд бўлса, ҳуқуқбузарлик моддаси ва санаси кўрсатилади.

6.

Мурожаат санасига қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахси, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари.

жавобгарликка тортилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки ҳолатлар мавжуд бўлса, жиноят моддаси ва санаси кўрсатилади.

7.

Божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан қарздорлик.

ариза берилган санада қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки қарздорлик бўлган ҳолатларда, унинг суммаси ва тури кўрсатилади.

8.

Ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши, бунда:

божхона омбори эгалари учун — божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия рақами ва берилган санаси;

божхона брокери ва экспортёр-импортёрлар учун — божхона органларига эркин муомалага чиқариш импорт/экспорт божхона режимларига мувофиқ биринчи марта тақдим этилган БЮДнинг расмийлаштирув санаси;

ташувчилар учун — юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия рақами ва берилган санаси кўрсатилади.

божхона брокери;

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган икки йил мобайнида (йиллар кесимида):

импорт ва/ёки экспорт қилинаётган товарлар бўйича тақдим этилган БЮДнинг қиймати млн АҚШ доллари эквивалентида;

импорт ва/ёки экспорт қилинаётган товарлар бўйича тақдим этилган божхона юк декларациялари сони донада.

божхона омбори эгаси;

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида):

сақлови амалга оширилган товарларнинг божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича млн АҚШ долларида йиллик қиймати;

сақлови амалга оширилган товарлар миқдори минг тоннада.

ташувчи;

эгалигидаги божхона пломбалари ва муҳрлари остида товарларни ташиш талабларига жавоб берадиган транспорт воситалари сони;

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган икки йил мобайнида (йиллар кесимида) амалга оширилган импорт ва/ёки экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувлари сони.

импортёр-экспортёр;

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида:

 импорт ва/ёки экспорт қилинган товарларнинг қиймати млн АҚШ долларида;

 импорт ва/ёки экспорт БЮДлари сони донада;

 тўланган божхона тўловларининг суммаси млрд сўмда кўрсатилади.

9.

Товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларнинг (очиқ майдончаларнинг бир қисми) мавжудлиги.

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларнинг (очиқ майдончаларнинг бир қисми) манзили, кадастр рақами, шартнома асосида фойдаланилганда мулкдор ҳақида маълумотлар, шартнома рақами, санаси ва муддати.

10.

Мурожаат санасига қадар охирги ўн икки ой давомида ҳар бир ташқи савдо шартномаси доирасида амалга оширилган ташқи савдо операцияларига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги 10 фоиздан ошмаслиги.

ариза берилган санада муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки қарздорлик бўлган ҳолатларда, унинг суммаси кўрсатилади.

11.

Юридик шахснинг масъул ходими ваколатли иқтисодий операторлар вакиллари учун тасдиқланган ўқув дастурини тугатиши ёки масъул ходимини ушбу ўқув дастурида 120 кун ичида ўқитиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш тўғрисида юридик шахснинг кафолати.

тасдиқланган ўқув дастурини тугатган ходимнинг Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари, ЖШШИР, ўқув курсини тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва санаси кўрсатилади.

ўқув курсини тугатган ходим бўлмаганда 120 кун ичида масъул ходимини ушбу ўқув дастурида ўқитишни кафолатлаш тўғрисида кафолатнома ёзилади.

 

Илова: мазкур аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар.

_____________________________________

_______________________

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.)

(имзо)

Масъул шахс тўғрисида маълумот

(Ф.И.О., хизмат ва мобил телефон рақамлари).

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддат

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Юридик шахс

 

Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги электрон шаклдаги аризани Божхона қўмитасига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ёки Қўмитанинг расмий веб-сайтида мавжуд интерактив хизмат орқали ёхуд Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этади.

 

Юридик шахснинг хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

 

1. Аризани кўриб чиқади.

2. Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича хулоса асосида юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Юридик шахсга қуйидагилар ҳақида хабарнома юборади:

а) ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида;

б) ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни рад этиш тўғрисида.

 

30 иш кунидан ошмаган муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

 

1. Юридик шахснинг ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради.

2. Юридик шахснинг ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ЯИДХП орқали ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали ариза берувчига юборади.

 

Қарор қабул қилинган кунда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 09/26/430/0820-сон)