17.12.2025 йилдаги ПФ-250-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда — божхона органлари) фаолиятида назорат, таҳлил ва хавфларни баҳолаш тизимларининг замонавий шаклларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш ҳамда ташқи савдони эркинлаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2027 йилга қадар божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини такомиллаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) товарларни бевосита чегарада экспорт ва импортга расмийлаштириш ҳажмини 2 баробарга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) божхона тўловларини кечиктириб тўлаш асосида товарларни эркин муомалага чиқариш ҳажмини 1,5 баробарга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ваколатли иқтисодий операторлар сонини 200 тадан ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) божхона аудити қамровини 30 фоизга етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини рақамлаштириш ва такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил 1 мартдан бошлаб товарларни улар чегара ўтказиш пунктига етиб келгунига қадар дастлабки декларациялаш орқали эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштиришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) божхона расмийлаштируви учун божхона йиғими миқдори 20 фоизга пасайтирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) божхона тўловларини бўлиб-бўлиб (кечиктириб) тўлашда 14 кунгача фоизлар ҳисобламаслик амалиёти жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2026 йил 1 майдан бошлаб товарларни даврий декларация орқали расмийлаштиришда божхона тўловларини товарлар республика ҳудудига кириб келганда ҳар бир партия учун алоҳида тўлаш имконияти яратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар бўйича божхона органларининг ахборот тизимида хавф аниқланмаган тақдирда, божхона юк декларациялари автоматик расмийлаштирувдан ўтказилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) йирик солиқ тўловчи ташкилотлар, давлат ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан импорт қилинаётган ташқи савдо юклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тариф ва нотариф чекловлар татбиқ этилмайдиган экспорт қилинаётган юклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида юқори ва ўрта даражаларини эгаллаган ваколатли иқтисодий операторларга қўшимча қуйидаги имкониятлар тақдим этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) божхона тўловлари ва солиқларни қайтариш, ўзаро ҳисобга олишда соддалаштирилган тартиботларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) товарларни қадоқлаш, ўраш, саралаш ва тозалаш каби қайта ишлаш операцияларида қайта ишлаш учун рухсатнома талаб қилмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Чегара ўтказиш пунктларидаги назорат тартиботларини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Чегара қўшинлари томонидан шахсларни паспорт назоратидан ўтказишда қуйидаги асосларга кўра божхона органларини хабардор этиш амалиёти йўлга қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) божхона органлари ахборот тизимида шахснинг божхона назоратидаги автотранспорт воситаси мавжудлиги тўғрисида маълумот бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) шахс божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги ёки бузиш хавфи мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қуйидагиларни амалга ошириш орқали чегара ўтказиш пунктларида божхона органларининг фаолияти мақбуллаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 1-иловага мувофиқ чегара ўтказиш пунктларидаги божхона назорати тартиб-таомилларини Чегара қўшинларига ўтказиш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2-иловага мувофиқ чегара ўтказиш пунктларида 2026 йил 31 декабрга қадар синов тариқасида автотранспорт воситаларини кўздан кечиришни фақатгина Чегара қўшинлари томонидан амалга ошириш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) рўйхати 3-иловада келтирилган божхона постлари тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Божхона қўмитасининг «Ойбек», «С. Нажимов» ва «Сирдарё» чегара божхона постларини 2026 — 2029 йилларда реконструкция қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Божхона тўловлари ва йиғимларини ундириш тартибларини соддалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, 2026 йил 1 июндан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тадбиркорлик субъектларига божхона божини 120 кунга қадар кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг бош таъминоти туридан фойдаланишда хавфларни бошқариш тизимининг натижаларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига пасайтирилган миқдорда таъминот тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 мартдан 2027 йил 1 мартга қадар синов тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мутасадди вазирлик ва идоралар таклифларига асосан Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) тайёр маҳсулотлар учун божхона божи суммасидан кўра уларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва материаллар импорти учун ундириладиган божхона божи суммаси баландроқ ҳисобланадиган товарлар рўйхатини босқичма-босқич шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) шакллантирилган рўйхатдаги товарларни қайта ишлаш учун олиб кириладиган хомашё ва материалларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимидан сўнг эркин муомалага чиқаришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) импорт божхона божи, уларнинг келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдорида қайта ишлаш маҳсулотидан ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) қонунчилик билан назарда тутилган божхона тўловларидан имтиёзлар қайта ишлаш маҳсулотларига нисбатан қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур тартиб асосида олиб кирилган хомашё ва материаллардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ўрнатишга Божхона қўмитаси масъул этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссияга (Ж. Ходжаев) Товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (кейинги ўринларда — ТИФ ТН) бўйича хомашё ва товарларнинг кодларини кичик субпозициялар даражасида деталлаштириш ва уларга божхона божи ставкаларини белгилаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия (Ж. Ходжаев) икки ой муддатда ТИФ ТН кодларини манипуляция қилиш хавфи мавжуд бўлган товарларга бир-бирига яқин бўлган товарлар учун бир хил ставкаларни қўллаш тамойили асосида импорт божи ставкаларини ваколати дорасида қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назоратини янада такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 2026 йил 1 июлдан бошлаб божхона аудити доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) аудит ўтказилиши режалаштирилган тадбиркорлик субъектига йўл қўйган камчиликлари тўғрисида олдиндан хабар берган ҳолда тадбиркорнинг ўзи томонидан уларни бартараф этиш имкониятини берувчи «маслаҳатчи аудитор» тамойили йўлга қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) божхона органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган божхона назорати натижалари тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлашда инобатга олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) божхона органлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жазо чораларини уларнинг хусусияти ва аҳамиятига мутаносиб равишда дифференциялаш орқали адолатли ёндашув таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) божхона назорати давомида аниқланиб, қўшимча ҳисобланган божхона тўловларининг сўзсиз тартибда ундирилиши тўғрисидаги инкассо топшириқномасини юбориш амалиёти жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва жавобгарлик чораларини кучайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилансинки, 2028 йил 1 январдан бошлаб 4-иловага мувофиқ божхона соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий жарималарни қўллаш тартиби жорий этилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) молиявий жарималар фақат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан молиявий жарималар қўлланганда уларнинг мансабдор шахслари ёки якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда олти ой муддатда мазкур Фармоннинг 13-бандидан келиб чиқиб, Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Нотариф тартибга солиш чораларини соддалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ташқи савдо фаолияти билан боғлиқ рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатлар ва сертификатларни расмийлаштириш хавфларини баҳолаш тамойиллари асосида ишловчи ахборот тизимларини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда 2026 йил 1 июлдан ишга туширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) хавф даражаси паст бўлган товарлар бўйича рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатлар ва сертификатларни автоматик равишда расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) хавф даражаси ўрта бўлган товарларни ҳужжатли назорат тартибига ўтказиб, синов ва намуналар олмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) хавф даражаси юқори бўлган товарлар белгиланган тартибда синов намуналари асосида текширувдан, зарур ҳолларда, лаборатория синовларидан ўтказилгандан сўнг рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатлар ёки сертификатларни расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. 2026 йил 1 майдан бошлаб ташқи савдога оид нотариф тартиботларни белгилашнинг қуйидаги шаффоф механизми жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тақиқ ва чекловлар реестри юритилади, уларни ўрнатишдан камида уч ой олдин «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида эълон қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ваколатли давлат идоралари, уларнинг қуйи ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ҳар бир турдаги хизматлар учун йиғимлар (тўловлар) миқдори ва калькуляцияси «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида эълон қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур талабларга риоя этилмасдан ўрнатилган тақиқ ва чекловлар, йиғимлар ижрога қаратилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қуйидагилар бекор қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни мажбурий тарзда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси текширувидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) сертификатлаш органларида белгиланган тартибда даврий баҳолаш ўтказмасдан туриб Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан уларни электрон тизимдан узиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) мувофиқлик сертификати беришни рад этиш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлмаганда ҳамда хорижий давлатлар маълумотлари асосида маҳсулотларни сертификатлаш жараёнига чеклов ва тақиқ ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 июндан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва эркин муомалага чиқариш жараёнида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш мажбуриятини ушбу маҳсулот импортёрига юклаган ҳолда «FSSC 22000», «IFS Food», «BRCGS Global Standard for Food Safety», «SQF Food Safety Code» халқаро тизимлари доирасида расмийлаштирилган сертификатга эга корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда санитария-эпидемиологик хулоса олиш талаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда карантин рухсатномасини олиш талаби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон, Туркия, Хитой Халқ Республикаси ва Бельгия Қироллигидаги элчихоналари штатлар жадвалларига қўшимча равишда биттадан штат бирлигидан иборат божхона масалалари бўйича маслаҳатчи — Ўзбекистон Республикасининг Божхона қўмитаси расмий вакили (кейинги ўринларда — маслаҳатчи) лавозими киритилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маслаҳатчи лавозими Божхона қўмитаси штат бирликларини мос равишда қисқартириш ҳисобидан ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) маслаҳатчи лавозимига божхона органларида хизматни ўтаётган, махсус унвонга эга ходим белгиланган тартибда Божхона қўмитаси раисининг тақдимномасига мувофиқ ташқи ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) маслаҳатчи божхона органлари манфаатларини қабул қилувчи мамлакатда ифодалаш, божхона соҳасидаги икки томонлама ва идоралараро музокараларда иштирок этиш, божхона назорати, хавфларни баҳолаш, товарлар келиб чиқиши ва контрабандага қарши курашиш масалалари бўйича ахборот алмашинувини ташкил этиш, ўзбекистонлик экспортёр ва импортёрларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда божхона-логистика муаммоларини ҳал этиш, халқаро стандартларни жорий этишда ҳамкорликни йўлга қўйиш, Жаҳон божхона ташкилоти ва минтақавий қўмиталар фаолиятида иштирок этиш учун масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) маслаҳатчи ўз мажбуриятларини бажариш даврида Божхона қўмитаси кадрларининг амалдаги захирасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ахборот тизимларига реал вақт режимида тақдим этиладиган ва вазирлик-идоралар билан ахборот алмашинуви йўлга қўйиладиган қўшимча маълумотлар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда ваколатли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда товарларни республика ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит олиб ўтишда тақиқ ва чекловларни ўрнатишнинг аниқ тартиботлари ва ягона реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур Фармоннинг 18-банди билан янги жорий этилаётган лавозимларни сақлаш харажатларини қоплаш ва молиялаштириш учун 2026 йилдан бошлаб дипломатик ваколатхоналарнинг штатлар жадвалларига киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда Ташқи ишлар вазирлигининг сўровига асосан Давлат бюджетида қўшимча маблағлар назарда тутилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қўшимча штат бирликлари киритилаётган дипломатик ваколатхоналарга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан биттадан транспорт воситаларини харид қилиш ва сақлаш учун қўшимча лимит ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-250-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органларининг фаолияти мақбуллаштирилаётган чегара ўтказиш пунктлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Давлат чегараси орқали ўтказиш пункти номи

Чегара божхона пости/пункти номи

1.

«Тул» автомобиль йўли

«Сўх» чегара божхона постининг «Тул» божхона пункти

2.

«Қизилқиёқ» автомобиль йўли

«Сўх» чегара божхона постининг «Шарқобод» божхона пункти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу божхона пунктларининг штат бирликлари иш ҳажми юқори бўлган бошқа чегара божхона постларига қайта тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу божхона пунктларининг бино-иншоотлари ҳамда зарур техник воситалари Чегара қўшинлари балансига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов тариқасида 2026 йил 31 декабрга қадар автотранспорт воситаларининг кўздан кечируви чегара қўшинлари томонидан амалга ошириладиган чегара ўтказиш пунктлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Давлат чегараси орқали ўтказиш пункти номи

Чегара божхона пости/пункти номи

1.

«Боботоғ» автомобиль йўли

«Сариосиё» чегара божхона постининг «Боботоғ» божхона пункти

2.

«Учтўрғон» автомобиль йўли

«Учтўрғон» чегара божхона пости

3.

«Поп» автомобиль йўли

«Поп»чегара божхона пости

4.

«Ровот» автомобиль йўли

«Ровот» чегара божхона пости

5.

«Риштон» автомобиль йўли

«Риштон» чегара божхона пости

6.

«Бекобод» автомобиль йўли

«Бекобод авто» чегара божхона пости

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Чегара қўшинлари томонидан автотранспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида божхона назоратига тушадиган товарлар аниқланганда ёки божхона органларининг Хавфларни бошқариш тизими кўрсатмасига асосан назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш учун божхона органи жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатилаётган божхона постларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Божхона постларининг номи

Андижон вилояти

1.

Андижон вилояти МЭД божхона пости

Бухоро вилояти

2.

Бухоро вилояти МЭД божхона пости

Наманган вилояти

3.

Наманган вилояти МЭД божхона пости

Самарқанд вилояти

4.

Самарқанд вилояти МЭД божхона пости

Тошкент вилояти

5.

Тошкент вилояти МЭД божхона пости

Фарғона вилояти

6.

Фарғона вилояти МЭД божхона пости

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Тугатилаётган божхона постларининг штат бирликлари «Божхона расмийлаштируви маркази»га ҳамда иш ҳажми кўп бўлган бошқа божхона постларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона соҳасида молиявий жарималар жорий қилинадиган қонунбузарлик ҳолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона декларациясида божхона тўловлари миқдорини қонунга хилоф равишда камайтириб кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона назорати остида турган товарларни ноқонуний тасарруф этиш, йўқотиш ёки йўқ қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиб шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Божхона органларини олдиндан хабардор қилиш тартибини бузиш ва (ёки) тақдим этилиши лозим бўлган дастлабки маълумотларни тақдим этмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Таклиф

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш

1.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомига эга тадбиркорлик субъектлари учун халқаро тажрибалар асосида уларнинг барқарорлик рейтингидаги баҳосини ҳисобга олиб қўшимча соддалаштирилган тартиботларни жорий этиш.

Бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

чегара ўтказиш пунктлари орқали устувор тартибда ўтиш;

божхона тўловлари ва солиқларни қайтариш, ўзаро ҳисобга олишда соддалаштирилган тартиботларни жорий этиш;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни устувор тартибда тақдим этиш;

айрим қайта ишлаш операцияларида қайта ишлаш учун рухсатнома талаб қилмаслик.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(Ж. Урунов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов)

2.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида:

божхона брокерлари ва курьерлик ташкилотларининг божхона органлари олдида божхона тўловларини тўлаш бўйича солидар жавобгар бўлиш шартларини белгилаш;

божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга қўйилган талаб ва шартларни, уларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш;

божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган товарлар талаб қилиб олинмаган ҳолларда суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилиши ҳамда тасарруф этилишини белгилаш;

божхона тўловлари турларига ягона божхона тўловини киритиш;

божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларни ҳисоблаш тартибини белгилаш;

белгиланган муддатларда даврий божхона тўловлари тўланмаганлиги ҳолатларини божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик юзага келадиган ҳолат сифатида белгилаш;

тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида божхона божини 120 кунга қадар кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш;

божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан ҳисоблаб чиқариладиган фоизларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда белгилаш;

чет эллик жисмоний шахслар томонидан транспорт воситаларини нотижорат мақсадларда божхона тўловларидан озод этилган ҳолда вақтинча олиб киришнинг умумий муддатини календарь йил мобайнида 180 календарь кун этиб белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминоти сифатида пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритиш ва кафиллик усулларини қўллаш имкониятини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

4.

Божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг бош таъминот туридан фойдаланишда хавфларни бошқариш тизимининг натижаларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига пасайтирилган миқдорда таъминот тақдим этиш имкониятини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Декларантнинг мурожаатига асосан товарлар учун божхона тўловларини ҳар бир партияга нисбатан ундирилишини назарда тутган ҳолда даврий декларациялаш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

6.

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тартибини соддалаштиришга қаратилган «Кафолатларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

7.

Товарларнинг ТИФ ТН кодларига маҳсулотлар идентификация кодларини интеграция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов)

8.

Божхона органлари ходимлари томонидан божхона тўловларига таъсир этган ҳолларда мустақил равишда божхона юк декларациясига тузатиш ва ўзгартириш киритиш ҳуқуқини бериш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил апрель

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

9.

Қозоғистон Республикаси темир йўллари билан тижорат ҳужжатларини (инвойс) алмашишни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил июль

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

10.

Темир йўл чегара ўтказиш пунктларида вагон ва контейнерларнинг рақамини автоматик қайд этиш қурилмаларини ўрнатиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

11.

Йўловчи ва транспорт воситаларини назорат тартиб-таомилларидан ўтказишда хавфларни баҳолаш тамойиллари (профайлинг, ташқи кузатув ва бошқа усуллар) асосида танлаб текшириш йўли билан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

(С. Хусанов)

12.

Тирик ҳайвонлар импортини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда соддалаштириш:

ветеринария гувоҳномасини бевосита чегара божхона постлари ёки ёндош ҳудуддаги божхона терминалларида расмийлаштириш;

чегара божхона постларида эркин муомалага чиқариш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(Ш. Жабборов)

13.

Чегара ва божхона идораларининг ахборот тизимлари интеграцияси орқали назоратда бўлган хорижий транспорт воситалари ҳайдовчиларини ёки божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги ёки бузаётганлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлган фуқароларни қайтиб чиқиб кетишда тўхтатиш амалиётини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

(С. Хусанов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

14.

Ташқи савдо юклари ҳаракатланмайдиган 2 та чегара ўтказиш пунктларида божхона идоралари фаолиятини тугатган ҳолда ушбу функцияни Чегара қўшинларига ўтказиш.

Мазкур чегара ўтказиш пунктлари бино-иншоотларини Чегара қўшинлари балансига ўтказиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

(С. Хусанов)

15.

Халқаро юк ташиш шартларига (рухсатнома тизими, йиғимлар тўланиши, рухсат этилган вазн ва габарит параметрлари) риоя этилиши устидан самарали давлат назоратини таъминлаш ва қонун ҳужжатлари бир хилда талқин қилинишига эришиш мақсадида ягона норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил август

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов)

16.

Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланадиган, рухсат этилган вазн параметрларидан (ўлчаш асбобининг фарқ билан ишлаш фоизи ҳам инобатга олинади) ўн фоизгача (ўн фоиз ҳам киради) ортиқ бўлган транспорт воситаларига махсус рухсатномалар ваколатли орган томонидан йўналиш белгиламасдан, тегишли органлар билан келишмасдан, белгиланган тўловларни ундириш йўли билан инсон омилисиз автоматик тарзда расмийлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига ўзгартириш киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил июнь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

17.

Қуйидагиларни белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан лойиҳа тайёрлаш:

битта юк қабул қилувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати ва битта темир йўл таркибидаги товарларга бир нечта транзит декларациялари расмийлаштирилганлиги учун бир йиғим ставкасида божхона йиғими ундириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

18.

Қайта ишлашдан сўнг тайёр маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш тартибини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан биргаликда Ўзбекистонда TIR электрон тизимларини (SafeTIR ва TIR-EPD) тўлиқ ишлашини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси

(С. Пулатов)

20.

Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясини (1975) қўллаш бўйича малака сертификатларини олиш талабларини кучайтириш ҳамда Ўзбекистонда TIR тизими бўйича юк ташишда 100 минг евро миқдорида қўшимча кафолатни таъминловчи ТIR+ механизмини жорий этиш масаласини ўрганиб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси

(С. Пулатов)

21.

Ўзбекистон Республикасининг транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2026 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Ўзбекистон Республикаси Жаҳон савдо ташкилотига қабул қилингандан сўнг, Ўзбекистоннинг аъзо давлатлари олдидаги мажбуриятларидан келиб чиқиб, Божхона кодексида белгиланган нормалар Жаҳон савдо ташкилотининг талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқилиб, Янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2028 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Товарлар чиқариб юборилгандан сўнг назорат тартиботларини такомиллаштириш

23.

Божхона аудитини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай муҳит яратиш, текширув жараёнларининг очиқлигини таъминлаш ҳамда қонунбузарлик ҳолатларига нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилган божхона аудити институтини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш:

божхона органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни тегишли маслаҳатлар ва ҳуқуқий тушунтиришлар бериш орқали янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни «маслаҳатчи-аудитор» тамойили асосида йўлга қўйиш;

божхона аудитини режали ва режадан ташқари кўринишларда ўтказиш;

божхона аудитини комплекс, мақсадли ва индивидуал турларга шаклларга ажратиш;

баҳолаш мезонлари ҳамда текширув натижаларини тадбиркорлик субъектлари кесимида очиқ тарзда тақдим этиш амалиёти жорий этиш;

божхона аудити натижалари бўйича ижобий баҳоланган — қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

божхона аудити натижалари бўйича салбий баҳоланган — қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этмаган тадбиркорлик субъектларининг кейинги ташқи савдо операцияларида қуйидагиларни инобатга олиш:

а) товар ва транспорт воситаларини «юқори хавф» даражасида назорат қилиш;

б) божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятларини тақдим этишда божхона тўловлари тўланиши таъминотини тақдим этиш мажбурийлиги талабини белгилаш;

в) товарларни ўз омборига жойлаштириш учун чекловлар жорий этиш;

г) қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини сўзсиз тартибда ундирувга қаратиш амалиётини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил июль

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

24.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини шакллантиришда қуйидаги кўрсаткичларни қўшимча равишда инобатга олиш:

 ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичларини;

 божхона аудити натижаларини;

 ташқи савдо интизоми ҳамда молиявий барқарорлигини;

 барқарорлик рейтингида рухсатнома ва сертификат тақдим этиш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг кўрсаткичларини ҳисобга олиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил май

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

25.

Импорт операцияларида товар қийматини сунъий равишда ошириш ҳолатлари аниқланиб, ҳужжатлар билан тасдиқланганда божхона тўловларидан берилган имтиёзлар фақат товарнинг тасдиқланган қийматига амал қилиб, сунъий оширилган қиймат қисмига қўлланилган божхона имтиёзини бекор қилиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил ноябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов)

26.

Импорт товарларини тадбиркорлик субъекти омборига чиқаришда омборнинг кадастр маълумотларини автоматик таққослаш орқали эгалик ҳуқуқини аниқлаш ва ҳуқуқий асоссиз омборларга товар жойлаштиришга йўл қўймаслик тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Кадастр агентлиги

(Т. Абдуллаев)

27.

Ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги хизматлар соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қуйидаги тартиботларни белгилаш:

божхона брокери ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги божхона юк декларацияларини тўлдириш билан боғлиқ хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни солиқ идораларида рўйхатга олиш;

божхона омборларида товарларни жойлаштириш ва сақлаш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ шартномаларни солиқ идораларида рўйхатга олиш;

ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ шартномаларни божхона юк декларациясида қайд этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов)

28.

Божхона кодексида қуйидагиларни белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

божхона назорати давомида аниқланган қўшимча божхона тўловлари юзасидан инкассо топшириқномаларини автоматик жўнатиш;

божхона декларациясида божхона тўловлари миқдорини қонунга хилоф равишда камайтириб кўрсатиш, божхона назорати остида турган товарларни ноқонуний тасарруф этиш, йўқотиш ёки йўқ қилиш, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиб шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, божхона органларини олдиндан хабардор қилиш тартибини бузиш ва (ёки) тақдим этилиши лозим бўлган дастлабки маълумотларни тақдим этмаслик каби айрим божхонага оид ҳуқуқбузарликлар юзасидан юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун молиявий жаримани (шу жумладан, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорига мувофиқ) жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

29.

Мажбурий ижро бюроси томонидан божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келган тадбиркорлик субъектларининг мол-мулки ва нақд пул маблағлари реализациясини тўхтатиш ҳақидаги божхона органлари қарорини ижрога қаратиш тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2027 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Мажбурий ижро бюроси

(М. Эгамбердиев)

30.

Суриштирув ва терговга қадар текширув жараёнлари шаффофлигини таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тергов ҳаракатларини ўтказиш хоналарини видеокузатув тизими билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

31.

Божхона назорати зонаси режимини бузиш, божхона органига ҳисоботларни тақдим этмаслик каби божхонага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини биринчи маротаба содир этган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига нисбатан маъмурий огоҳлантириш жазосини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

32.

Божхона органларининг ваколати доирасига кирадиган яширин иқтисодий фаолият, товар-моддий бойликлар ва контрабанда ашёларининг ноқонуний айланишига оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида фуқаролар томонидан электрон платформа орқали хабар бериш тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

33.

Давлат бюджетига қўшимча божхона тўловларини аниқлаш ва ундиришда ҳамда товарларни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларини аниқлашда иштирок этган божхона ходимларини электрон платформа орқали рағбатлантириш механизмини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил апрель

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

34.

Божхона органларига контрабандага қарши курашиш ва божхона қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва барвақт олдини олиш ишларида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

III. Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш йўналишида

35.

Хавф даражасидан келиб чиқиб экология назорати остидаги ва мувофиқлиги баҳоланиши мажбурий бўлган товарлар учун сертификатларни инсон омилисиз автоматик расмийлаштириш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов)

36.

Хавф даражаси паст фитосанитария назорати остидаги товарларга сертификат ва карантин кўриги далолатномасини инсон омилисиз автоматик расмийлаштириш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил июль

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(И. Эргашев)

37.

Ветеринария назорати остидаги товарларни текширишда хавф-хатарларни баҳолашга асосланган Хавфни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

Бунда хавф даражаси паст ветеринария назорати остидаги товарларга сертификат (гувоҳнома)ларни инсон омилисиз автоматик расмийлаштириш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(Ш. Жабборов)

38.

Санитария эпидемиология назорати остидаги товарларни текширишда хавф-хатарларни баҳолашга асосланган Хавфни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

Бунда хавф даражаси паст санитария эпидемиология назорати остидаги товарларга хулосаларни инсон омилисиз автоматик расмийлаштириш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил июль

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

(Б. Юсупалиев)

39.

Халқаро тан олинадиган ҳужжатлар ва қонунчиликда белгиланган истисно ҳолатлар асосида товарларни эркин муомалага чиқаришда ваколатли давлат назорати органларининг электрон тасдиғини олиш амалиётини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

халқаро тан олинадиган ҳужжатлар ва қонунчиликда белгиланган истисно ҳолатлар асосида товарларни эркин муомалага чиқариш бўйича мурожаат қилинганда, ваколатли давлат назорати органларига бу ҳақида маълумотлар юборилади ва электрон тасдиғи олинади;

уч соат ичида электрон муносабат билдирилмаганда ваколатли давлат назорати органларининг электрон тасдиғи автоматик тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

40.

Ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ барча турдаги рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатлар (рухсатнома, сертификат ва гувоҳномалар), кўрсатилган хизматлар учун йиғимлар прейскуранти ва калькуляциясини «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида акс эттириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил май

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(Ш. Жабборов),

Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

41.

Ташқи савдо операциялари бўйича умидсиз дебитор-кредитор қарздорликларни «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимида электрон тарзда ҳисобдан чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

42.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартибини (рўйхат рақами 2467, 12.06.2013 й.) рақамлаштириш, қайта алоқани йўлга қўйиш ва идоравий ҳамкорликни кучайтириш асосида такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

43.

Товарлар экспортини амалга оширишда экспортёр (комиссионер) ва юк жўнатувчи (комитент) ўртасидаги хизмат шартномаларининг божхона юк декларацияларида қайд этилишини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

 Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

44.

Савдо уйлари орқали товарлар экспортини амалга оширишни янада рағбатлантириш мақсадида валюта тушумини 180 кундан ортиқ муддатга белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Марказий банк

(Т. Ишметов)

IV. Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш йўналишида

45.

Ички ишлар органларининг «Хавфсиз шаҳар» тизимини божхона органларининг ахборот тизимига интеграция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

46.

Божхона қўмитасининг Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармасида марказлаштирилган ҳолда инспекцион кўрик мажмуалари рентген тасвирларини марказлаштирилган ҳолда таҳлил қилиш, GPS пломбалар ўрнатилган транспорт воситаларининг ҳаракатини дастурий таъминотлар ёрдамида онлайн назоратини амалга оширувчи тузилма (бўлим) ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил август

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

47.

Божхона тизимида йирик ҳажмдаги маълумотларни (big data) таҳлил қилишни йўлга қўйиш мақсадида, божхона органлари ахборот тизимларидаги барча маълумотларни ўз ичига олган «Божхона маълумотлар омбори» (Customs Data Warehouse) ягона платформасини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

48.

Йирик ҳажмдаги маълумотларни замонавий усулларда таҳлил қилиш ва илмий асосланган қарорлар қабул қилиш амалиётини божхона тизимига жорий этиш.

Бунда:

«маълумотлар илми» (data science), статистик, эконометрика бўйича фанларга божхона ходимларини ўқитиш;

Божхона институтида сунъий интеллект асосида «маълумотлар илми» (data science) бўйича дарсларни ўқув жараёнларига жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

49.

Товарлар импорти ва экспорти тузилмаси ҳамда динамикаси бўйича, шунингдек, хорижий ҳамкор давлатлар билан товарлар ташқи савдоси ҳолати бўйича маълумотларни тақдим этадиган «Ташқи савдо божхона статистикаси» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

50.

Божхона органларига янги бухгалтерия ахборот тизимини жорий қилиш. Бунда:

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дастурий таъминот ишлаб чиқувчини аниқлаш ва шартнома тузиш;

ахборот тизими учун сервер ва бошқа зарур қурилмаларни харид қилиш;

ахборот тизимида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

V. Ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини такомиллаштириш

51.

Божхона органлари ходимларига тўланадиган ижара компенсацияси миқдорини ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига белгиланган миқдорга мос равишда белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил апрель

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

52.

Божхона органларида ижро интизомини таъминлаш, ходимларининг хизмат фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва ахборот тизимларида кадрларнинг ягона сиёсати амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, божхона органларининг штатлари тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳужжат айланиш ҳамда Божхона қўмитасининг «Божхона ходими» ахборот тизимларида юритиш ва ушбу тизимларни тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

53.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунига божхона органлари ходимларини хизмат турар жойлари билан таъминлашни тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

VI. Халқаро ҳамкорлик йўналишида

54.

Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликда 7-Глобал кинология форумини Ўзбекистон Республикасида ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

55.

Ташқи савдо кўрсаткичларининг ҳаққонийлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарлик белгиларини аниқлаш мақсадида Грузия ва Россия давлатлари божхона идоралари билан барча божхона режимлари кесимида кенгайтирилган маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

56.

Ташқи савдода улуши юқори бўлган Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Латвия ва Литва давлатлари билан ташқи савдо божхона статистикаси маълумотлари алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ушбу давлатлар божхона идораларига таклифлар киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

57.

Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи сертификатлари ҳақидаги маълумотларни алмашиш чораларини кўриш.

Бунда:

Россия ва Беларуссия давлатлари билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия ва Хитой давлатларига таклифлар киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

58.

Чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланадиган транспорт воситалари бўйича онлайн ахборот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан Қирғизистон ва Тожикистон давлатларининг божхона идораларига таклифлар киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

59.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия давлатларининг божхона идоралари билан ваколатли иқтисодий операторларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги шартномалар лойиҳаларини хорижий томонга юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

VII. Божхона органлари инфратузилма объектларини ривожлантириш

60.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» ДУК буюртмачилигида, Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан «С. Нажимов» чегара божхона постини замонавий кўринишда реконструкция ва модернизация қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 — 2029 йиллар давомида

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

61.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» ДУК буюртмачилигида, Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан «Сирдарё» чегара божхона пости мавжуд бино-иншоотларини заруратга кўра демонтаж қилиб, замонавий кўринишда реконструкция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 — 2029 йиллар давомида

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

62.

Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, Андижон ва Сирдарё вилоятларида хизмат уйларини қуриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахмонов),

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона хизмати органлари ахборот тизимларига реал вақт режимида тақдим этиладиган ва вазирлик-идоралар билан ахборот алмашинуви йўлга қўйиладиган қўшимча маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумотлар номи

Маълумотни тақдим қилувчи идоралар

1.

Ҳибсга олинган, суд қарори чиққан фуқаролар бўйича маълумотлар ҳамда суд қарорлари маълумотлари

Олий суд

2.

Давлат божхона органлари томонидан давлат эгалигига ўтказилган, сотувга қаратилган мол-мулклар ва уларни сотишдан тушган маблағлар ҳақида маълумот

Мажбурий ижро бюроси

3.

Кўчмас мулк ва ер участкалари тўғрисида тоифалар бўйича маълумот

Кадастр агентлиги

4.

Экспорт/импорт ва транзит қилинган газ ҳажми тўғрисида маълумот

Энергетика вазирлиги,

«Ўзгазтрейд» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ

5.

Экспорт/импорт ва транзит қилинган электр энергияси ҳажми тўғрисида маълумот

Энергетика вазирлиги,

«Ўзэнергосотиш» АЖ

6.

Экспорт/импорт қилинаётган товарлар қиймати ҳақида маълумотлар

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси

7.

Жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар

Ички ишлар вазирлиги

8.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида вақтинча рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот

Ички ишлар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

9.

Транспорт воситасининг республика ҳудудида ҳаракати ҳақида маълумот

Ички ишлар вазирлиги

10.

Қидирувда бўлган шахслар ҳақида маълумот

Ички ишлар вазирлиги

11.

«E-maʼmuriy ish», «Электрон-жиноий ҳуқуқий статистика», «Хавфсиз шаҳар» тизимлари билан ўзаро ахборот алмашиш

Ички ишлар вазирлиги

12.

Рўйхатдан ўтган фуқаролик ҳолати далолатномалари ва уларнинг таркиби тўғрисида маълумот

Адлия вазирлиги

13.

Пенсиядаги шахслар тўғрисидаги маълумот

Пенсия жамғармаси

14.

Фуқароларнинг яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти

15.

Фуқароларнинг давлат фуқаролик хизматидаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

16.

Корхоналардаги иш ўринлари ва уларда ишлаётган ходимлар тўғрисидаги (Ягона миллий меҳнат тизими) маълумотлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

17.

Мобил телефон рақамларининг эгалари тўғрисидаги маълумотлар

Электрон технологияларини ривожлантириш маркази

18.

Солиқ органлари томонидан ТИФ субъектлари бўйича ўтказилган текширувлар натижалари маълумотлари

Солиқ қўмитаси

19.

ТИФ субъектларининг солиқ ҳисоблари бўйича маълумотлар

Солиқ қўмитаси

20.

Юридик ва жисмоний шахслар кесимида ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси сарфи, амалга оширилган тўловлар ва қарздорлик тўғрисида маълумот

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

21.

Юридик ва жисмоний шахслар кесимида ҳақиқатда фойдаланилган табиий газ сарфи, амалга оширилган тўловлар ва қарздорлик тўғрисида маълумот

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Ҳудудий газ тармоқлари» АЖ

22.

Юридик ва жисмоний шахслар кесимида ҳақиқатда фойдаланилган сув сарфи, амалга оширилган тўловлар ва қарздорлик тўғрисида маълумот

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

23.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатилганлиги, тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги бўйича маълумотлар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

24.

Вафот этган фуқаролар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиб, бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқиб кетганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси

25.

Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали олиб кирилган нақд валютани тижорат банкларида қайси шартномага топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Марказий банк

26.

Товарларнинг ташқи беғараз кўмакка тегишлилиги тўғрисидаги хулоса

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

27.

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш платформаси маълумотлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

28.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган махсус иқтисодий ва саноат зоналарининг электрон портали маълумотлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

29.

Қишлоқ хўжалиги техникалари ва махсус техникалар, эгалик ҳуқуқи тўғрисида маълумотлар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

30.

Суғурта компаниялари бўйича маълумотлар ва расмийлаштирилган суғурта полислари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 йилда божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 23-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2025-2026 йиллар» сўзлари «2026 — 2029 йиллар давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-133-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 1-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарининг умумий штат бирликлари сони 475 та этиб белгилансин ва 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 6-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жами» позициясининг «Жами штат бирликлари сони» устунидаги «471» рақами «475» рақами билан, «Дипломатик таркиб» қисмининг «Маслаҳатчи ёки Бош консул» устунидаги «97» рақами «101» рақами билан ҳамда «Жами» устунидаги «348» рақами «352» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бельгиядаги элчихона» позициясининг «Жами штат бирликлари сони» устунидаги «10» рақами «11» рақами билан, «Дипломатик таркиб» қисмининг «Маслаҳатчи ёки Бош консул» устунидаги «1» рақами «2» рақами билан ҳамда «Жами» устунидаги «7» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туркиядаги элчихона» позициясининг «Жами штат бирликлари сони» устунидаги «12» рақами «13» рақами билан, «Дипломатик таркиб» қисмининг «Маслаҳатчи ёки Бош консул» устунидаги «2» рақами «3» рақами билан ҳамда «Жами» устунидаги «9» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ХХРдаги элчихона» позициясининг «Жами штат бирликлари сони» устунидаги «21» рақами «22» рақами билан, «Дипломатик таркиб» қисмининг «Маслаҳатчи ёки Бош консул» устунидаги «5» рақами «6» рақами билан ҳамда «Жами» устунидаги «18» рақами «19» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қозоғистондаги элчихона» позициясининг «Жами штат бирликлари сони» устунидаги «10» рақами «11» рақами билан, «Дипломатик таркиб» қисмининг «Маслаҳатчи ёки Бош консул» устунидаги «2» рақами «3» рақами билан ҳамда «Жами» устунидаги «8» рақами «9» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-позиция чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2025 — 2027 йиллар давомида» сўзлари «2025 — 2029 йиллар давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон Фармони билан тасдиқланган Оммавий савдоларга чиқариладиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхатининг 411-позицияси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сон қарори 1-банди «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси «бўлмаганда» сўзидан кейин «(бундан барқарорлик рейтингида «BB» ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон қарорининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«12. Олий таълим ташкилотлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2027 йил 1 январга қадар лаборатория тўплами, жиҳозлари ва ускуналарни таълим эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўз ташаббусига кўра чет элдаги ишлаб чиқарувчидан (учинчи шахслар иштирокисиз) тўғридан-тўғри харид қилишга имконият берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар четдан олиб келинадиган белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория тўплами, жиҳозлари ва ускуналари импорт божхона божидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда имтиёз қўлланилган мазкур товарлар импорт қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида бошқа шахсга сотилган ёки ўтказилган ёхуд ижарага берилган тақдирда, тақдим этилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда божхона божи белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда импорт қилувчидан ундириб олинади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4545-сон қарори 31-бандининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган мезонлар ва тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғимлар ва тўловлар амалга оширилиши, шунингдек, ташувчилар томонидан транспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга кейинчалик самарали фойдаланиш учун баланс қийматида текинга ўтказиладиган активлари рўйхатида 29, 34, 35, 46, 48-позициялар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 ноябрдаги «Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-28-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 22-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона қўмитаси раиси А. Мавлоновга — чегара ўтказиш пунктлари ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида уларни модернизация қилиш ва кенгайтириш чораларини кўриш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган мезонлар ва тартибга мувофиқ хорижий ташувчилар томонидан тақдим этилган халқаро юк ташишга рухсатномалар асосида божхона расмийлаштируви ўтказилишини, хорижий юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимлар ундирилишини таъминлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2-илованинг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

19.

«Довут ота» ва «Ғишткўприк» чегара ўтказиш пунктлари инфратузилмасини яхшилаш.

Бунда,

Амалий чора-тадбирлар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

«Довут-ота» чегара ўтказиш пунктини;

2026 йил 31 декабрь

«Ғишткўприк» чегара ўтказиш пунктини реконструкция ва модернизация қилиш.

2025 йил 31 декабрь

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги «Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-122-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «2026» рақами «2027» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 13-банднинг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 19-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) чегара божхона постлари ҳудудларини кенгайтириш учун қишлоқ хўжалиги ерлари ер фонди тоифаси ўзгартирилиши ҳисобига ажратилган (ажратиладиган) қўшимча ер майдонларини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилик ўрнини қоплаш бўйича тўловлардан озод этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона қўмитаси махсус жамғармаси ҳисобидан ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига асосан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банднинг ўн тўққизинчи хатбошисидаги «депозит рақамларида» сўзлари «муддатли депозитларига шартнома асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-банднинг иккинчи хатбошиси «якуни» сўзидан кейин «(профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича «Самарадорликни баҳолаш» модули юзасидан ҳар ўқув йили якуни)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости, «Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти» чегара божхона пости ва «Тошкент-Ҳумо аэропорти» чегара божхона пости ходимлари истисно тариқасида ушбу божхона постларида беш йил хизмат қилганидан сўнг тенг лавозимга ротация тартибида ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«102. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойишига, шунингдек, розилигига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари фармойишига кўра тайинланган ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ёхуд юқори турувчи органларнинг топшириғи бўйича бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга, халқаро ташкилотларга тайинланган (юборилган) божхона органи ходими ўз мажбуриятларини бажариш даврида Божхона қўмитаси кадрларининг амалдаги захирасига киритилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«151. Ходимларга тиббий реабилитация доирасида профилактик дам олиш учун қўшимча суткаларни бериш тартиби Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
222-банддаги «б», «в», «г», «д» ва «е» кичик бандларига» сўзлари «б», «г», «д» ва «е» кичик бандларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
246-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона органларининг (Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси бундан мустасно) мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) лавозимларининг меъёрлари, уларни киритиш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлари, базавий ставкалари божхона органларининг фаолият хусусиятларидан келиб чиқиб, Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади, айрим божхона органлари учун қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-банднинг биринчи хатбошисидаги «таълим муассасалари» сўзлари «таълим муассасалари, Божхона расмийлаштируви маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Интизомий жазо қўллаш ҳақидаги қарор ўртоқлик ахлоқ кенгаши хулосаси, ҳайъат ва кенгаш қарорлари ҳамда йиғилиш баёнлари, шунингдек, ўтказилиш тартиби Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланадиган хизмат, комплекс, инспекторлик ёки мақсадли текширувлар асосида қабул қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«I. Чегара божхона постлари» бўлими қуйидаги мазмундаги 181 ва 182-позициялар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

181.

«Тошкент-Ҳумо аэропорти» чегара божхона пости

182.

«Шовот чегараолди савдо зонаси» чегара божхона пости

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«III. Масофавий электрон декларациялаш (МЭД) божхона постлари» бўлимининг 2 — 7-позициялари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3) Шовот чегараолди савдо зонаси» чегара божхона постининг штат бирликлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан ажратилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3, 4, 41, 48, 52 ва 53-позициялар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-позиция «Ижро муддати» устунидаги «2026-2027 йиллар давомида» сўзлари «2026 — 2029 йиллар давомида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-позиция «Ижро муддати» устунидаги «2027 йил декабрь» сўзлари «2029 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)