1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Амалга ошириш механизми | Муддат | |||
| ||||||
1-босқич | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари | 1. Аҳолини кўмирга бўлган эҳтиёжларини шакллантиради ва интерактив порталга тегишли маълумотлар киритилишини таъминлайди. Бунда ҳар бир истеъмолчи кесимида ўтган йилги истеъмолдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. | Ҳар йили 1 апрелга қадар | |||
2. Аҳолига кўмир ўз вақтида етказиб берилиши ва тарқатилишини ташкил этади. | Доимий | |||||
3. Аҳолига кўмир етказиб берувчи тадбиркорлар рўйхатини шакллантиради. Бунда ҳар бир ҳудудда 3 та ва ундан ортиқ тадбиркорлар рўйхати шакллантирилади ҳамда барча тасдиқловчи ҳужжатлари билан mycoal.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди. | Доимий | |||||
| ||||||
2-босқич | Товар-хомашё биржалари | Кўмир ресурслари ва тақсимоти балансида белгиланган кўмир ҳажмларини режа-жадваллар асосида вилоятлар кесимида тақсимлаб, ҳудудлар учун алоҳида савдо майдончалари ташкил этган ҳолда биржа савдоларини ўтказади. Бунда ҳудудлар бўйича ўтказиладиган алоҳида савдоларда фақатгина ушбу ҳудудда рўйхатдан ўтган тадбиркорлар иштирок этади. | Доимий | |||
| ||||||
3-босқич | Тадбиркор | 1. Биржа савдоларида ғолиб бўлган тадбиркор харид қилган кўмирни тўлиқ ҳажмда интерактив платформага етказиб бериш манзилини ва сотиш нархларини кўрсатган ҳолда жойлаштиради. 2. Биринчи навбатда «mycoal.uz» интерактив порталида (кейинги ўринларда — интерактив портал) олинган буюртмалар бажарилишини таъминлайди. | Доимий | |||
| ||||||
4-босқич | Аҳоли | 1. Интерактив порталда рўйхатдан ўтади. 2. Кўмирнинг сифати ва нархи бўйича энг мақбул таклиф асосида тадбиркорни танлаб буюртмани шакллантиради. Бунда кўмирни яшаш ёки бошқа манзилгача етказиб бериш ёки умумий тарқатиш пунктидан олиб кетиш хизмати ва муддатини ҳам танлайди. | Заруратга кўра | |||
| ||||||
5-босқич | Тадбиркор | 1. Буюртмачи томонидан танланган манзилга кўмир маҳсулотини ўз муддатида белгиланган тартибда етказиб беради. | Шартномада белгиланган муддатда | |||
2. Буюртма етказиб берилганлиги тўғрисида интерактив порталга маълумотларни киритади. | Кўмир етказиб берилгандан сўнг бир кун ичида | |||||
| ||||||
6-босқич | Аҳоли | 1. Буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг кўмир учун тўловларни тўлиқ миқдорда тўлайди. | Кўмир етказиб берилгандан сўнг бир кун ичида | |||
2. Буюртма етказиб берилгани тўғрисида mycoal.uz интерактив портал орқали юборилган СМС-хабардаги ҳавола орқали буюртмани олганлигини тасдиқлайди. | СМС хабарномани олган кунда | |||||
3. Буюртмачи заруратга кўра кўмир сифати, тадбиркорнинг хизмат кўрсатиш даражаси ва бошқалар тўғрисида интерактив порталда шикоят ҳамда таклифларни қолдиради. | Ихтиёрий тарзда | |||||
| ||||||
7-босқич | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги | Интерактив портал орқали кўмир харид қилган оилалар тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига тақдим этади. | Автоматик равишда | |||
| ||||||
8-босқич | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | 1. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тақдим этилган, интерактив портал орқали кўмир харид қилган оилаларнинг Ижтимоий реестрда мавжудлигини текширади. | Автоматик равишда | |||
2. Кўмир харид қилган, Ижтимоий реестрдаги оилаларга харид қилинган кўмирни миқдоридан келиб чиқиб, ҳар бир тоннасига 300 минг сўм ҳисобидан, бироқ 600 минг сўмдан ошмаган миқдорда моддий ёрдам тўлаш учун тўлов рўйхатларини шакллантиради ва АТ «Халқ банки»га юборади. | ||||||
3. Компенсация тўлаш учун маблағларни АТ «Халқ банки»нинг махсус ҳисобварағига молиялаштиради. | Компенсация тайинланган ойдан кейинги ойнинг 4 — 27-санаси давомида | |||||
| ||||||
9-босқич | АТ «Халқ банки» | Компенсация олувчи оилаларга белгиланган тартибда буюртмачининг ижтимоий картаси ёки банк картасига тўлаб беради. | Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5 — 27-санаси давомида | |||
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддат |
Масъуллар |
|
Аҳоли ва бюджет ташкилотларига маҳаллий кўмирни етказиб бериш |
||||
|
1. |
Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг кўмирга бўлган эҳтиёжларини шакллантириш. |
1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг маҳаллий кўмирга бўлган эҳтиёжларини шакллантириш ҳамда mycoal.uz интерактив электрон порталига (кейинги ўринларда — Портал) тегишли маълумотларни киритиш. Бунда ҳар бир истеъмолчининг ўтган йилги истеъмолини инобатга олиш. |
Ҳар йили 1 апрелга қадар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги |
|
2. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир ўз вақтида етказиб беришни ташкил этиш. |
Ҳар йили май — декабрь |
«Ўзбеккўмир» АЖ, етказиб берувчи тадбиркорлар билан биргаликда |
||
|
2. |
Аҳоли ва бюджет ташкилотларига маҳаллий кўмирни етказиб беришда хусусий сектор вакилларини (кейинги ўринларда — тадбиркорлар) жалб қилиш. |
1. Тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш учун оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон жойлаштириш. |
Бир ҳафта муддатда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
|
2. Тадбиркорлар рейтингини қуйидаги мезонлар асосида шакллантириш: а) атрофи ўралган омборининг мавжудлиги (ёки ижарага олингани). Бунда омбор темир йўлга эга бўлса, устуворлик бериш; б) кейинчалик Порталга интеграция қилинадиган автотарозиси мавжудлигини инобатга олиш; в) автоюклагич мавжудлиги (ёки ижарага олингани); г) кўмир сотиш ва етказиб бериш фаолиятининг давомийлигини ўрганиш; д) солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобот ойи якунига кўра муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини инобатга олиш. |
Икки ҳафта муддатда |
|||
|
3. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш мақсадида: биринчи босқичда — юқоридаги талаблар асосида ҳар бир ҳудудда 3 та ва ундан ортиқ тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва барча тасдиқловчи ҳужжатлар билан Порталда рўйхатдан ўтказилишини ташкил этиш; иккинчи босқичда — товар-хомашё биржалари савдоларида (кейинги ўринларда — биржа савдолари) иштирок этадиган тадбиркорлар рўйхатини Порталда рейтинг асосида онлайн тарзда шакллантириш ҳамда савдоларда қатнашиш ҳуқуқини автоматик тарзда аниқлаган ҳолда бериш. Бунда: |
Бир ой муддатда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари , Товар-хомашё биржалари |
||
|
«Кўмир таъминот» МЧЖга тегишли бўлган омборларни сотиб олган тадбиркорларни рўйхатга автоматик равишда киритиш; |
2028 йил 1 апрелдан бошлаб |
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Товар-хомашё биржалари |
||
|
аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида «Кўмир таъминот» МЧЖга тегишли бўлган омборларни сотиш жараёнлари якунига етказилгунга қадар ушбу омборларни тадбиркорларга «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомилига асосан ижарага бериш; «Ўзбеккўмир» АЖ зарур ҳолларда «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудий омборларидан фойдаланган ҳолда, кўмирни тўғридан-тўғри аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиш. |
2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумида |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ |
||
|
3. |
Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун биржа савдоларини ташкил этиш. |
1. 2026 йил ва келгуси йиллар учун тасдиқланган балансдаги кўмир ҳажмларини режа-жадвал асосида ҳудудлар кесимида тақсимлаш ҳамда ҳар бир вилоят учун алоҳида савдо майдончаси ташкил этган ҳолда биржа савдоларига чиқариш. Бунда биржа савдоларида харид қилинган кўмирни кафолатланган тарзда тадбиркорларга берилишини ҳамда вилоятлар кесимида мутаносиб равишда тақсимланишига «Ўзбеккўмир» АЖни масъул этиб белгилаш. |
Режа-жадвал асосида |
«Ўзбеккўмир» АЖ, Товар-хомашё биржалари |
|
2. Биржа савдоларини ўтказиш муддатини, шу жумладан, ҳудудлар учун алоҳида савдо майдончалари ва ойлик миқдорлари ҳақидаги эълонларни бериб бориш. |
Ҳар ойнинг 5-санасига қадар |
«Ўзбеккўмир» АЖ, Товар-хомашё биржалари |
||
|
3. Кўмир қазиб чиқарувчилар ва импортёрларни Порталда ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг кўмирини биржа савдоларига чиқариш. Бунда биржа савдоларига чиқарилган, тадбиркорларга сотилган ҳамда ҳудудлардаги кўмир омборларида мавжуд захиралар тўғрисидаги маълумотларни Порталга киритиб бориш. |
Доимий |
Кўмир қазиб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар (ихтиёрий) |
||
|
4. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлар томонидан кўмирни етказиб бериш манзили ва сотиш нархлари тўғрисидаги маълумотларни Порталга жойлаштириш. Бунда ушбу тадбиркор, биринчи навбатда, Порталда олинган буюртмалар ижросини таъминлайди. |
Доимий |
Товар-хомашё биржалари, Биржа савдоларида кўмирни харид қилиш ҳуқуқига эга тадбиркорлар билан биргаликда |
||
|
4. |
Аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотиш учун тадбиркорлар манзилигача кўмирни етказиб бериш. |
1. Республиканинг барча ҳудудлари учун, масофасидан қатъи назар, аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиб бериладиган маҳаллий кўмирни темир йўлда ташишнинг ягона тарифини жорий этиш. |
2026 йил июль |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
|
2. Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб, кўмирни харид қилиб олган тадбиркорлар билан ягона тариф асосида темир йўлда кўмирни етказиб бериш шартномаларини имзолаш. |
Белгиланган муддатда |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Товар-хомашё биржалари |
||
|
3. Биржа савдоларида харид қилинган кўмирни шартнома шартларига асосан станциядан сифатли ва ҳужжатлаштирилган миқдорий ҳажмларда ортиб берилишини «Ўзбеккўмир» АЖ ва бошқа қазиб чиқариш корхоналари масъуллиги асосида таъминлаб бориш. |
Белгиланган муддатда |
Кўмир қазиб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар |
||
|
4. Биржа савдоларида қайд этилган ҳар бир битим шартига асосан кўмир учун тўловни 100 фоиз олдиндан тўлаш. |
Белгиланган муддатда |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
||
|
5. Кўмирни темир йўл тарозиларида ҳажмини қайд этган ҳолда тадбиркорларга топшириш. Бунда: кўмирни ташиш учун вагонлар билан таъминлаш; тегишли станциягача ташишни ташкил этиш; кўмир тадбиркорларга етиб боргунга қадар унинг миқдорий ҳажмига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг тегишли таркибий бўлинмалари масъул ҳисобланишини қатъий таъминлаш; темир йўл тарозисида вагонларни тортишни шартнома асосида ташкил этиш. Бунда аниқланган камомадларни қонунчилик ҳужжатларига риоя қилган ҳолда белгиланган тартибда ҳал этиб бориш. |
Доимий |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
||
|
6. Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи асосида кўмирни харид қилиб олган тадбиркорлар: кўмир қазиб чиқарувчилар ортиб юборадиган станциядан кўмирнинг сифати ва миқдорий ҳажми бўйича тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олиш; ўз омборларида кўмирнинг сифатли сақланиши ва истеъмолчиларга манзилли етказиб берилишини таъминлаш. Бунда Порталда қўшимча жорий этиладиган автотранспортда юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг логистика хизматларидан устувор тарзда фойдаланиш; кўмир автотранспортда устини махсус қоплама билан ёпган ҳолда етказиб берилишини қатъий таъминлаб бориш; Порталга маълумотлар тўлиқ, сифатли ва ўз муддатида киритиб борилишини таъминлаш. |
Доимий |
Биржа савдоларида кўмирни харид қилиш ҳуқуқига эга тадбиркорлар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ |
||
|
5. |
Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш. |
1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш: |
|
|
|
а) аҳоли хонадонларига етказиб бериш. Бунда: кўмирга талабгор бўлган аҳолини Порталда рўйхатдан ўтказиш; аҳоли томонидан кўмирнинг сифати ва нархи бўйича энг мақбул таклиф асосида тадбиркорни танлаб буюртмасини шакллантириш; Порталга аҳоли учун кўмирни марказлашган тартибда тарқатиш пунктининг аниқ манзили ва етказиб бериш муддати тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориш; Порталда аҳоли буюртмасини шакллантириш жараёнида кўмирни доимий ёки вақтинчалик яшаш манзилига етказиб бериш ёхуд уни умумий тарқатиш пунктидан олиб кетиш тўғрисидаги маълумотларни киритиш. Бунда тадбиркор кўмирни етказиб бериш муддатини ўзгартирадиган бўлса, бу ҳақида буюртмачига маълум қилиниши ва буюртмачи янги санага рози бўлмаса, буюртмани бекор қилиш имкониятига эга бўлишини назарда тутиш; |
Доимий |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Биржа савдоларида кўмирни харид қилиш ҳуқуқига эга тадбиркорлар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ |
||
|
б) бюджет ташкилотларига бошланғич нархни пасайтириш усулида ўтказиладиган давлат харидлари электрон савдо платформалари орқали етказиб бериш. Бунда: савдода бир иштирокчи қатнашса ҳам савдо ғолибини аниқлаш; давлат хариди шартномасида кўмирни етказиб бериш, топшириш ва қабул қилиб олиш шартларига шартнома томонларининг қатъий риоя этилишини таъминлаш. |
Доимий |
Буюртмачилар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
||
|
2. Ҳар бир битимга кўра сотилган кўмирни Порталга интеграция қилинган автотарози орқали чиқим қилиниши ҳамда тегишли ҳисоботларда акс эттирилишини таъминлаш. |
Доимий |
«Ўзбеккўмир» АЖ, кўмир қазиб чиқарувчи ташкилотлар |
||
|
3. Етказиб берилган ва қабул қилиб олинган кўмир ҳақидаги маълумотларни қуйидаги тартибда тасдиқлаш: бюджет ташкилотлари Порталда яратилган шахсий кабинети орқали; аҳолига (жисмоний шахсларга) юборилган СМС-хабардаги рақамли ҳавола орқали. Бунда истеъмолчиларга буюртма ижроси тўғрисида Порталда шикоят ва таклифлар қолдириш имкониятини тақдим этиш. |
Доимий |
Буюртмачилар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
||
|
4. Истеъмолчиларнинг шикоят ва таклифлари асосида тадбиркорлар рейтингини юритиш ҳамда рейтинг натижаларига кўра кейинги савдоларга рухсат бериш тартибини жорий этиш. |
Доимий |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, Товар-хомашё биржалари |
||
|
5. Тадбиркорларнинг кўмир нархини сунъий оширмаслиги мақсадида: кўмирнинг бозорда монопол юқори ва монопол паст нархи қўлланишини назорат қилиш; аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун масъул бўлган тадбиркорлар томонидан биржада сотиб олган маҳаллий кўмир учун ортиқча устама (ортиқча харажатлар) қўлламаслик бўйича йўриқнома қабул қилиш ва унинг ижроси юзасидан назорат ўрнатиш. |
Доимий |
Рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
||
|
6. Тадбиркорлар кўмир чиқими тўғрисидаги маълумотларни Порталга киритмаслик ҳолати аниқланганда: тадбиркор билан тузилган амалдаги битимни бекор қилиш; Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқини бекор қилиш. |
Доимий |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
||
|
7. Тадбиркорлар томонидан кўмир аҳоли ва бюджет ташкилотларига сифатли ва манзилли етказиб берилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш. |
Ҳар йили куз-қиш мавсуми давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
||
|
8. 2026/2027 йиллар куз-қиш мавсумида, истисно тариқасида, «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан бюджет ташкилотларига кўмирни тўғридан-тўғри етказиб бериш. Бунда: «Кўмир таъминот» МЧЖ ҳамда бюджет ташкилотлари ўртасида имзоланган шартномаларга қўшимча келишувларни имзолаш; кўмир нархини биржа савдоларидаги бошланғич нарх, темир йўлда ташиш харажатлари, сақлаш ва бошқа харажатларни инобатга олган ҳолда белгилашни назарда тутиш. |
2026/2027 йиллар куз-қиш мавсумида |
«Ўзбеккўмир» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
||
|
9. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни манзилли етказиб бериш масалаларида амалий ёрдам кўрсатиб бориш. |
Доимий |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
||
|
6. |
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг Портал ва унинг мобил иловаси орқали кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам ажратиб бориш. |
1. Компенсация тўловларини молиялаштириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026 ва 2027 йилларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зарур маблағларни ажратиш. 2. Реестрга киритилган оилаларнинг кўмир сотиб олгани Порталда тасдиқлангандан сўнг ушбу оилалар ижтимоий картаси ёки банк пластик картасига моддий ёрдам пулларини кўчириб бериш. Бунда моддий ёрдам пуллари ажратилгандан сўнг ортган маблағларни республика бюджетига қайтариш. |
2026-2027 йиллар |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
Аҳоли ва бюджет ташкилотларига импорт кўмирни етказиб бериш |
||||
|
7. |
Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг импорт кўмирга бўлган эҳтиёжини шакллантириш. |
1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг импорт кўмирга бўлган эҳтиёжини шакллантириш ишларини ташкил этиш. |
Доимий |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Энергетика вазирлиги |
|
2. Импорт кўмирга бўлган талаб ҳамда импорт кўмирни аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиб бериш тадбирлари тўғрисидаги мониторинг маълумотларини Порталда акс эттириб бориш. |
Доимий |
|||
|
8. |
Республикага импорт қилинган кўмирнинг ягона маълумотлар базасини яратиш. |
1. Портални Божхона қўмитаси ахборот тизимига интеграция қилиш ҳамда импорт қилинган кўмир ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш. Бунда маълумотларни тадбиркорлар ва ҳудудлар кесимида даврий (кунлик, ойлик ва йиллик, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан) жадвал ва инфографикалар шаклида юритиш. |
Доимий |
Божхона қўмитаси, Энергетика вазирлиги |
|
2. Импорт қилинган кўмирнинг нархлари ҳамда савдо нуқталари бўйича қўшимча маълумотларни тадбиркорлар билан келишилган ҳолда жойлаштириш. |
Доимий |
Энергетика вазирлиги |
||
|
9. |
Тадбиркорлар томонидан қўшни республикалардан аҳоли ва бюджет ташкилотлари эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган кўмирни Портал орқали сотишни йўлга қўйиш. |
1. Қўшни республикалардан кўмир импорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва Порталда ихтиёрий рўйхатдан ўтишини ташкил этиш. 2. Тадбиркорларга сотилган импорт кўмир ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни Порталга ихтиёрий равишда киритиш имкониятини тақдим этиш ҳамда бу тўғрисида уларни хабардор қилиш. |
Доимий |
Энергетика вазирлиги |
|
3. Халқаро қатновларда умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида импорт кўмирни ташиш тарифларига чегирмаларни аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотилган кўмир ҳажмларини Порталга киритиб борилаётган кўмир ҳажмларидан келиб чиқиб қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
2026 йил сентябрь |
Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
||
|
Рақамлаштириш чора-тадбирлари |
||||
|
10. |
Платформани бошқа электрон платформалар билан интеграция қилиш. |
1. Портални қуйидаги электрон тизимлар билан интеграция қилиш: контрагентлар билан ҳисоб-фактуралар (faktura.uz, soliq servis ва бошқалар); харид операторлари (uzex.uz); корхонанинг электр энергияси сарфи (Energonazorat ва бошқалар); Ижтимоий реестр; суюлтирилган газ таъминоти билан таъминланган аҳоли хонадонлари реестри («Ҳудудгазтаъминот» АЖ); контрагент ва ходимларнинг қариндошлигини (манфаатлар тўқнашувини) аниқлаш (Адлия вазирлиги); импорт қилинган маҳсулотлар, шу жумладан, кўмир ва товар моддий бойликлар (Божхона қўмитаси); солиқ қарздорлиги (Солиқ қўмитаси); темир йўл вагонлари жойлашуви ва юк ҳажми (enakl.uz); корхона ходимларининг меҳнат фаолияти (my.mehnat.uz); турар ва нотурар бино-иншоотларининг эгаси ва майдонини аниқлаш (my.gov.uz, кадастр); Ички ишлар вазирлиги (ЙХХБ базаси). 2. Мазкур тизимлар билан интеграция қилиш ва беғараз фойдаланишга рухсат бериш (муаллифлик ҳақи ва абонент тўловлари бундан мустасно). |
2026 йил 1 октябрь |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Кадастр агентлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Товар-хомашё биржалари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
|
11. |
Кўмирни темир йўлда ташиш вақтида талон-торож бўлиши олдини олиш. |
1. Ҳудудлардаги марказий темир йўл станцияларида электрон темир йўл тарозиларини ўрнатиш ишларини якунига етказиш. |
2026 йил август |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбеккўмир» АЖ |
|
2. Темир йўл тарозиларини Портал билан интеграция қилиш ва ҳар бир тортилган вагон бўйича маълумотни акс эттириш. |
Доимий |
|||
|
3. Аниқланган камомад бўйича электрон далолатнома тузиш ҳамда идоралараро тасдиқлашни йўлга қўйиш. |
Доимий |
|||
|
Қўшимча чора-тадбирлар |
||||
|
12. |
Кўмир ресурслари ва тақсимоти балансини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
1. Кўмир ресурслари ва тақсимоти баланси лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Баланс лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқлаш учун киритиш. |
2027 йилдан бошлаб ҳар йили |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда |
|
13. |
Кўмирнинг табиий камайиши нормасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. |
1. Кўмирни қазиб чиқариш, юклаш, тушириш, ташиш ҳамда сақлаш давомида йўқотиладиган табиий камайиш нормалари тўғрисида идоралараро ҳужжатни ишлаб чиқиш. |
Икки ой муддатда |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
2. Ишлаб чиқилган ҳужжатни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш. |
2026 йил 1 декабрь |
|||
|
14. |
Ангрен шаҳри автомобиль йўллари ҳамда темир йўл станцияси ўтказувчанлигини ошириш. |
Ангрен кўмир ҳавзасида тадбиркорлар томонидан кўмир қазиб чиқариладиган кўмир ҳажми ортишини инобатга олиб, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бунда: 2028 йилдан бошлаб «Ангрен», «Апартак», «Нишбош», «Наугарзон» кўмир конларида кўмир қазиб чиқариш ҳажмлари 18 млн тоннага етказилишини инобатга олиш; кўмирни автотранспортда ташиш учун автомобиль йўллари ҳамда кўприкларни созлаш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва янгисини қуриш; темир йўл транспортида ташишда Ангрен темир йўл станцияси вагонлар ўтказувчанлигини ошириш, янги темир йўл линияларини қуриш, йўл ўтказгичлар ва темир йўл кўприкларини барпо этишни назарда тутиш. |
2026 йил 1 декабрь |
Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
|
15. |
Иқтисодиётнинг реал сектори ва бошқа истеъмолчиларга кўмирни биржа савдолари орқали сотишни ташкил этиш. |
1. Биржа савдоларига чиқариладиган кўмир миқдорлари бўйича ойлик режа-жадвал ишлаб чиқиш. |
Доимий |
«Ўзбеккўмир» АЖ, Товар-хомашё биржалари |
|
2. Режа жадвалга асосан кўмирни биржа савдоларига чиқариш. |
Режа жадвалга асосан |
|||
|
3. Биржа савдолари натижасига кўра харид қилинган кўмирни ортиб юбориш. |
Харид қилиш шартномаси шартларидаги муддатда |
|||
|
16. |
Иссиқлик электр станциялари ҳамда йирик истеъмолчиларга кўмирни «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомилига асосан сотиш. |
1. Иссиқлик электр станциялари ва йирик истеъмолчиларга (ойига 50 минг тонна ва ундан ортиқ бўлган миқдорларда) кўмирни «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомилига асосан ҳар ҳисобот давридаги ўртача биржа савдолари нархларида сотиш. |
Ҳар ойда |
«Ўзбеккўмир» АЖ |
|
2. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги маҳаллий кўмир қазиб чиқарувчи корхоналарнинг («Шарғункўмир» АЖ, хусусий тадбиркорлар) қазиб чиқариладиган кўмирини республика ҳудудларига темир йўлда ташиш харажатларини мақбуллаштириш юзасидан тезкор чоралар кўриш. |
2026 йил август |
Транспорт вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
||
|
17. |
Давлат-хусусий шериклик шартларида «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги ҳар бир вилоятдаги камида 1 та омборни модернизация (ёки реконструкция) қилиш таклифини ишлаб чиқиш. |
1. «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги кўчмас мулкларни хатловдан ўтказиш. |
Уч ой муддатда |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ |
|
2. Барча инфратузилма ва майдонга эга бўлган кўмирни қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш омборини давлат-хусусий шериклик шартларида модернизация (ёки реконструкция) қилиш таклифини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: а) омборларни давлат-хусусий шериклик шартларида модернизация (реконструкция) қилиш бўйича тендер (танлов) ўтказиш; б) тендер (танлов) натижаларига кўра ғолибни аниқлаш ва белгиланган тартибда тегишли битимни имзолаш. Бунда: кўмирни қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш омборларини рақамли технологиялар билан жиҳозлаш; омборлар фаолиятини реал вақт режимида ҳамда масофадан туриб кузатиш ҳамда маълумотларни Порталда акс эттириш; в) омборларни давлат-хусусий шериклик шартларида модернизация (реконструкция) қилиш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаб бориш; г) омборларни кейинчалик устувор равишда давлат-хусусий шериклик шартларида иштирок этган тадбиркорга сотиш. 3. Ишлаб чиқилган таклифларни манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2026 йил 1 декабрь |
|||
|
18. |
Кўмирни ёз фаслида харид қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизмини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
1. Куз-қиш мавсумида аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлар ёз фаслида (май-август) биржа савдоларида харид қилинишини рағбатлантириш учун таклиф ишлаб чиқиш. Бунда: а) биржа савдоларида харид қилинган кўмир учун тадбиркор тўловни 100 фоиз олдиндан тўлаганда кўмир нархига 10 фоиз чегирма қўллашни; б) биржа савдоларида харид қилиб олинган кўмир учун тўловларни икки ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутиш. 2. Рағбатлантириш механизмларини амалиётда жорий этиш масаласи юзасидан бошқарув органининг тегишли қарорини белгиланган тартибда қабул қилиш. |
2027 йил 1 апрель |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, кўмир қазиб чиқарувчилар, Товар-хомашё биржалари |
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА