Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2026 31.03.2015 йилдаги 75-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2026
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўмир учун улгуржи-сотиш нархлари устамасининг махсус миқдорини ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сонли «Кўмир саноатида бозор механизмлари жорий этилиши муносабати билан ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2013 — 2018 йиллар даврида кўмир саноати корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда уни мувозанатли ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 6 июндаги 161-сон қарори ижросини сўзсиз таъминлаш, кўмир тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантириш учун зарур молиявий маблағлар билан таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2015 йил 1 январдан бошлаб кўмир тармоғи корхоналари томонидан сотиладиган 1 тонна кўмиринг улгуржи сотиш нархига махсус устама миқдори 54 000 сўм этиб белгилансин, аҳолига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга сотиладиган кўмир ҳажмлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус устамани қўллашдан келиб тушадиган маблағлар фақат кўмир тармоғини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва уни бир меъёрда ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинган кредит қарзларини сўндиришга, кўмир тармоғи корхоналари томонидан амалга ошириладиган қўшимча кон устини очиш ишларини бажаришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 тонна кўмир учун махсус устама миқдорини ўзгартириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда «Ўзбекистон темир йўллари» AЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир учун махсус улгуржи-сотиш нархлари устамасини жорий етиш тўғрисида» 2013 йил 27 декабрдаги 345-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Г.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-сон