Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020 11.02.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 626
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг низоми, 11.02.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 626
Кучга кириш санаси
11.02.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг қарори
1998 йил 9 ноябрь, 240-сон
(19/7-сон баённома)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларни тугатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 626]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва банкдан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайтариб олинган ҳолларда банкларни тугатиш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом суднинг банкни банкрот деб тан олиниши тўғрисидаги қарорига кўра тугатилиши ҳолларига тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкни тугатиш — бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ҳуқуқий ворислик тартибида ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ўтмаган ҳолда банк фаолиятини тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатувчи ёки тугатиш комиссияси (кейинги ўринларда тугатувчи) Марказий банк билан келишилган ҳолда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш комиссияси таркибига Марказий банк ва унинг банк жойлашган манзил бўйича ҳудудий Бош бошқармаси мутахассислари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Банклар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида кўзда тутилган асослар ва тартиб бўйича, банк қонунчилиги ва мазкур Низом билан белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш жараёнининг мақсади банк омонатчилари ва кредиторлари талабларини тезлик билан қондиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Банк ихтиёрий ёки мажбурий равишда тугатилиши мумкин (Марказий банк томонидан банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия чақириб олинганида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия чиқариб олинганлиги ҳақидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Банкларни тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) банк операцияларини амалга ошириш лицензияси Марказий банк томонидан чақириб олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Марказий банк рухсати мавжуд бўлган ҳолда акциядорлар ёки муассислар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Банк тугатилганда, унга берилган банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия Марказий банк томонидан чақириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Банкни тугатиш жараёни Марказий банк Бошқарувининг лицензияларни қайтариб олиш тўғрисидаги қарори чиққан кундан бошланган деб ҳисобланади. Марказий банк Бошқарувининг лицензияларни қайтариб олиш тўғрисидаги қарори у қабул қилинган вақтдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор у қабул қилинган куни банк раҳбариятига (мазкур қарорни олганлиги тўғрисида) имзо қўйдирилган ҳолда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7. Банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин, Марказий банк Банкларни рўйхатга олиш Давлат китобига банкда тугатиш жараёни кетаётганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.8. Тугатувчи банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинган кундан сўнг икки ой мобайнида кредиторларни аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мажбурий захиралар жамғармасида депозитга ўтказилган дебиторлик қарзлари ва маблағларни олиш чораларини кўради. Кўрсатилган маблағлар биринчи навбатда тугатилаётган банкнинг фуқаролар омонатлари бўйича қарзларини тўлашга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатилаётган банкнинг Марказий банк мажбурий захиралар ҳисобварағида ҳисобда турган маблағлари тугатувчи томонидан банкни тугатиш жараёни бошланганлиги тўғрисидаги тасдиқнома тақдим этилганидан сўнг уч кунлик муддатда тугатилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаси ҳузуридаги Ҳисоб-китоб-касса марказида очиладиган банкнинг тугатиш ҳисобварағига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.9. Марказий банк Бошқарувининг лицензияни қайтариб олиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб банкни тугатиш жараёни якунланишига қадар қуйидаги чеклашлар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) акциядорлар умумий йиғилиши, бошқа органлар ва банк мансабдор шахсларининг ваколатлари, жумладан мулкни тасарруф этиш ва мажбуриятларни сўндириш бўйича ваколатлари, шунингдек уларнинг банкни бошқариш ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилади. Бунда акциядорлар умумий йиғилишининг тугатувчининг ҳисоботларини маслаҳатли тарзда муҳокама қилиш, тугатиш балансини тасдиқлаш ҳамда тугатувчини тайинлаш ва қайта тайинлаш ҳуқуқлари сақланиб қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тугатилаётган банк номидан ёки унинг ҳисобидан амалга оширилган ҳаракатлар улар фақат ликвидатор томонидан бажарилган ҳолдагина юридик кучга эга бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) банкнинг барча қарз мажбуриятлари муддати ўтган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тугатилаётган банкнинг мажбуриятлари, жумладан банк омонатлари ва/ёки банк ҳисобварақларига оид шартномалар бўйича фоизларни, шунингдек неустойкаларни ҳисоблаш тугатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тугатилаётган банк иштирокида судда кўрилаётган мулкий хусусиятга эга бўлган тортишувлар агар уларга доир қабул қилинган қарорлар қонуний кучга киритилмаган бўлса тўхтатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) банкка тегишли мулкий хусусиятга эга бўлган барча талаблар фақат ликвидатор номига билдирилиши ҳамда мазкур низом ва амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) тугатиш жараёни бошлангунга қадар суд томонидан қабул қилинган қарорлар ва тугатилаётган банкка нисбатан мулкий талабларга оид суднинг ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган навбат тартибида ижро этилиши учун тугатиш комиссиясига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.10. Банкни тугатиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий назорат ва инвентарлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
активларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
активларни баҳолаш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувдан тушган тушумларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш жараёнини якунлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.11. Марказий банк банкни тугатиш жараёнини назорат қилиб туриши шарт. Ушбу мақсадларда Марказий банк мунтазам равишда банк активларини баҳолаш, бу активларни тугатиш ва даромадларни тақсимлаш тўғрисида ҳисоботлар олиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.13. Ликвидатор, экспертлар ва тугатиш жараёнида банд бўлган бошқа шахслар фаолиятига ҳақ тўлаш шартлари ликвидатор томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган тугатиш режасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.14. Банкни тугатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар мазкур банк ҳисобидан амалга оширилади. Банкларни тугатишга доир харажатларни Марказий банк томонидан молиявий таъминлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатилаётган банк мажбуриятларига доир ҳисоб-китобларни бажаришда тугатиш билан боғлиқ харажатлар навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.15. Ликвидатор ёки тугатиш комиссияси аъзолари томонидан амалдаги қонунчилик бузилган ҳолларда, Марказий банк бошқа ликвидатор ёки тугатиш комиссияси аъзоларини тайинлашни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.16. Банк тугатилгунига қадар у Марказий банк назорати остида бўлади ва Марказий банк уни текшириб туриш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.17. Марказий банкнинг банкни ихтиёрий тугатилишини рад этиши, шунингдек банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ихтиёрий тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Банкни ихтиёрий равишда тугатиш кредиторлар ва омонатчилар олдида мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш имкониятига эга бўлган банк акциядорлари (иштирокчилари) умумий йиғилиши томонидан банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3.4. Марказий банкнинг ихтиёрий тугатиш учун рухсатномасини олганидан сўнг тугатувчи оммавий ахборот воситаларида, шунингдек банкнинг корпоратив веб-сайтида банк тугатилаётганлиги, жумладан унинг кредиторлари томонидан талаблар тўғрисидаги аризаларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари ҳақида эълон бериши лозим. Тугатувчи шунингдек қимматли қоғозлар бозорида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан боғлиқ маълумотларни белгиланган тартибда ошкор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3.5. Талаб қилинаётган барча чоралар бажарилгач, тугатиш комиссияси акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлаганидан сўнг 7 кун ичида Марказий банкка ҳисобот ва тугатиш балансини тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мажбурий тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Банкни мажбурий тарзда тугатиш Марказий банкнинг банк лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Марказий банкнинг лицензияни қайтариб олиш тўғрисидаги қарорига асосан банкни мажбурий равишда тугатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) пассивларнинг активлардан ошиб кетиши туфайли банкнинг тўловга лаёқатсиз бўлиб қолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лицензия берилишига асос бўлган маълумотларнинг нотўғри эканлигининг аниқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) банк ўз омонатчилари ёки бошқа кредиторлари олдидаги мажбуриятларни бажаришга лаёқатсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳисобот маълумотларининг мунтазам равишда бузиб кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қонунчиликка ҳамда омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига реал хавф солувчи лицензия шартларига зид бўлган банк операцияларининг амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) лицензия берилган вақтдан бошлаб бир йилдан ортиқ муддатда банк операцияларини бажаришни кечиктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) монополияга қарши қоидаларнинг бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шуъба банкни ташкил этган хорижий давлат банкининг лицензияси чақириб олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом мақсадларида банк томонидан йўл қўйилган омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига реал хавф солувчи тартиббузарликларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) амалдаги қонунчилик ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларининг бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хавфли ёки носоғлом банк фаолиятининг юритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) банкнинг Марказий банк кўрсатмаларини атайин ва узоқ муддат бажармаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) банк томонидан ҳужжатлар ёки ёзишмаларнинг Марказий банк инспекторларидан яширилиши ёки банк назорати хизматига талаб этилган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Банк фаолияти омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига реал хавф солади деб тан олинади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк капиталининг етарлилик коэффициенти даражаси Марказий банк белгилаган ушбу иқтисодий меъёрнинг 75 фоизидан кам бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк кетма-кет келувчи ҳар уч чоракда банк регулятив капиталининг 10 фоизидан ёки вақтдан қатъи назар регулятив капиталнинг 50 фоизидан ортиқ миқдорда потенциал зарар кўриши ёки кўриши мумкин эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ҳоллар омонатчилар ва кредиторларнинг банкка ишониб топширган маблағлари бутлигига реал хавф солса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тугатувчининг ваколатлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Ликвидатор тайинланган вақтдан бошлаб унга банк ишларини бошқариш ваколатлари ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Ликвидатор тайинланган вақтдан бошлаб ва Марказий банк билан келишилган ҳолда унинг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) банк активлари ва пассивларини тўлиқ назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банк ишларини бошқариш билан боғлиқ жавобгарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кредиторлар талабларини энг юқори равишда қондирилишини таъминловчи нархда банк активларини сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳар уч ойда камида бир марта тугатиш жараёни, жумладан, сотилаётган активлар тўғрисидаги маълумотларни батафсил акс эттирадиган мунтазам ҳисоботларни тузиш ҳамда бу ҳисоботларни Марказий банкка тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Ликвидатор ноқонуний ёки атайин нотўғри қилинган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида банкка келтирилган зарар учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Ликвидатор тугатиш билан боғлиқ меъёрдаги операция таваккалчилиги тоифасига кирувчи зарарлар учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Ликвидатор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) банк активларини аниқлаш ҳамда тугатиш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда мулк эгаси ва банк бошқаруви органлари ваколатлари доирасида уларни тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банк номидан тугатиш ишлари ва банк фаолиятини якунлаш мақсадларига мувофиқ банк раҳбарияти вазифаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) банк активлари ва мулкини захирага олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) банк ҳужжатлари ва мулки, шунингдек гаров таъминоти сифатида берилган бошқа мол-мулк бутлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тугатиш жараёнини амалга ошириш учун мустақил мутахассислар таркибидан ходимларни, шунингдек ўз хоҳишига кўра банк ходимларини (қоровуллардан тортиб малакали маслаҳатчиларгача) шартнома асосида ёллаш. Банк кредиторлари бу жараёнга ходимлар сифатида жалб этилиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) тугатилаётган банкнинг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) судда тугатилаётган банк номидан қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) омонатчилар ва кредиторларнинг талабларини қондириш учун маблағлар етишмаса тугатувчи банк мулкини сотиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) банк номидан талаблар қўйиш, банк кредиторлари талабларининг қонунийлигини аниқлаш ва қонуний деб топилган талабларни қондириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Ликвидатор тайинлангунга қадар охирги уч ой давомида кредиторларнинг бирига ёки банк билан алоқадор исталган шахсга имтиёз бериш мақсадида амалга оширилган тўловлар ва бошқа актив операциялар ликвидатор томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, омонатларни олиш, иш ҳақига доир оддий тўловлар ёки бошқа мукофотлар бундан мустасно. Бу ҳолда тугатувчи амалга оширилган тўлов ёки банкнинг бошқа актив операциялари ҳақиқий эмас деб тан олиниши тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Моддий назорат ва инвентарлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Келиб тушаётган барча депозитлар ва гаров хатлари ижро этилмай, банк тугатилаётгани ҳақидаги хабарнома билан жўнатувчига қайтарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш жараёни бошлангач, тугатувчи банк мулкини инвентарлашни ташкил этиши ва оралиқ балансни тузиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Марказий банк томонидан банкни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб тугатувчи банк активлари устидан жисмоний назоратни таъминлаши шарт. Бу қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хавфсизлик хизмати, милиция органлари ва бошқа мавжуд воситалардан фойдаланган ҳолда банк бинолари ва жиҳозлари бутлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қимматбаҳо буюмлар, шу жумладан, нақд пул, қимматли қоғозлар, автомобиллар ва санъат асарларини тугатувчининг ихтиёрига ўтиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) эшик қулфларини алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) банк ҳужжатлари ва мулкидан фойдаланишни назорат қилиш мақсадида қўриқлаш хизматини алмаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Фирибгарлик ёки жиноий фаолият тўғрисида шубҳа туғдираётган ҳоллар (айниқса чет эл валютаси ҳисобварақларида) аниқланса, ликвидатор зарур чоралар кўриш учун бу ҳақда зудлик билан Марказий банкка тегишли чора кўриш учун маълум қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Банкнинг барча ишлари ниҳоясига етказилиши, жумладан банкнинг тугатиш жараёни бошлангунга қадар ссудаларни қоплаш учун олинган маблағлар ва ҳаракатсиз депозитлар, ёрдамчи ва бош дафтарларга киритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Банкнинг сўнгги иш кунига якуний баланс тайёрланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Ликвидатор Марказий банкнинг банк жойлашган ердаги ҳисоб-китоб-касса марказида «X банки тугатилмоқда» деган махсус тугатиш ҳисобварағини очади. Чет эл валютаси улар учун мўлжалланган алоҳида тугатиш ҳисобварақларида сақланиши зарур. Банк ресурслари ушбу ҳисобварақларга ўтказилади. Фақат ликвидатор тугатиш ҳисобварақларидан фойдаланишнинг мутлақ ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.7. Активларни сотишдан тушган барча тушумлар тугатиш ҳисобварақларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.8. Ликвидатор банкнинг вакиллик ҳисобварақлари, айниқса чет эл банкларидаги ҳисобварақлар устидан алоҳида назорат ўрнатиши зарур. Ликвидатор банк маблағлари сақланаётган барча республика ва чет эл молия муассасаларига банк тугатилаётгани ҳамда уларнинг маблағларини ўтказиш фақат ликвидаторнинг рухсати билангина амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида хабар бериши керак. Бундай хабарлар шошилинч равишда берилиши лозим. Ёзма хабарларни жўнатишдан олдин уларни олувчиларга бу ҳақда телефон орқали маълум қилиш керак. Агарда банк филиаллари ёки чет эл ҳисоб рақамларида маблағлар мавжуд бўлса, уларни телеграф орқали «X банк тугатилмоқда» — тугатиш ҳисобварағига ўтказиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Активларни текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Ликвидатор активларни текшириб, зарур бўлган билдиришномаларни жўнатгач, қуйидагилар асосида тугатиш ҳисоботини тайёрлаши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний баланс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакиллик ҳисобварақлари аҳволи тўғрисидаги ҳисоботларни қиёслаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ва валюта ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк инвентарлаш рўйхатлари бўйича жиҳозларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баланс ва кредит портфели бўйича кредиторлик қарзларини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Активларни баҳолаш ва сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Банкнинг молиявий активлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ссудалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта бойликлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Миллий ва чет эл валюталаридаги банкнотлар, тангалар ва банк вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар шаклидаги молиявий активлар номинал қиймати бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Қимматли қоғозлар шаклидаги активлар баҳоси қимматли қоғозлар бозоридаги вазиятга боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.4. Банк кредитлари портфели берилган кредитларни учинчи томонга сотиш ёки бу қарзлар бўйича маблағларни олиш имконини берадиган бошқа йўл билан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.5. «Стандарт кредитлар» сифатида тавсифланган кредитлар бозор нархида сотилиши керак. «Стандарт кредитлар» сифатида тавсифланган кредитлар ўз номинал қийматидан паст нархда сотилганда тугатувчи тугатиш тўғрисидаги ҳисоботда ушбу нархларни асослашга мажбур. Бунда кредитнинг номинал қиймати у сотилган санага қараб белгиланади ва кредитнинг сўндирилмаган қисми, шунингдек у бўйича ҳисобланган ва олинмаган фоизлар суммасидан таркиб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.6. Муаммоли қарзларни сотишда тугатувчи қуйидаги тавсияларга амал қилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.6.1. Ссуда қиймати унинг номинал қийматига тенглаштирилади. Бундай қарзларни одатда банклар ва бошқа молия компаниялари харид қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.6.2. Муаммоли қарзларни сотиш учун якка тартибдаги харидорларга шартнома бўйича сотиш, танлаб олинган қатнашчилар гуруҳи ўртасида хусусий рақобат савдолари, шунингдек кимошди савдолари каби усуллардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.6.3. Қарзларни бошқа харидорларга сотиш имконияти бўлмаган ҳолларда уларни қарздорнинг ўзига номинал қийматидан кам баҳода сотиш мумкин. Ликвидатор ҳар бир шундай ҳолни тугатиш ҳисоботида асослаб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.6.4. Муаммоли кредитларни сотиш имкони бўлмаса ликвидатор гаровга қўйилган мулкни сотиш чорасини кўради ёки қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.7. Номолиявий активларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санъат асарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оргтехника;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мебель, жиҳозлар ва банкнинг бошқа мулки.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.8. Номолиявий активлар ликвидатор томонидан баҳоловчи ташкилот иштирокида баҳоланади. Тугатувчи номолиявий активлар нархига таъсир этувчи барча ахборот ва омилларни ўрганади ва шулар асосида тахминий сотув нархини белгилайди. Бинолар, иншоотлар ва транспорт воситалари кўчмас мулкни баҳолашга доир белгиланган талабларга мувофиқ баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.9. Номолиявий активлар баҳоланганидан кейин тугатувчи потенциал харидорларга активлар сотилиши кўзда тутилаётганлиги ҳақида хабар беради ёки қонунчилик ва мазкур Низомда кўзда тутилган ҳолларда банк мулкини сотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.10. Харидорлар билан музокаралар давомида сотилаётган номолиявий активларнинг дастлабки нархи ўзгариши мумкин. Агарда актив ҳисоб-китоб қийматидан анча паст нархда сотилса, ликвидатор ушбу ҳол рўй бериши сабабларини ҳужжатлаштириши шарт. Кўрсатилган ҳужжатлар ҳисоботда акс эттирилади ва унга илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Омонатчилар ва кредиторлар талабларини қондириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Лавозимга тайинланганидан кейин икки иш куни мобайнида тугатувчи оммавий ахборот воситаларида, шунингдек банкнинг корпоратив веб-сайтида банк тугатилганлиги, жумладан унинг кредиторлари томонидан талаблар тўғрисидаги аризаларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари ҳақида эълон бериши лозим. Талабларни тақдим этиш муддати банк тугатилганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинган санадан бошлаб 2 ойни ташкил этади, ушбу муддат тугаганидан кейин тугатувчи томонидан талаблар қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатувчи шунингдек қимматли қоғозлар бозорида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан боғлиқ маълумотларни белгиланган тартибда ошкор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Ликвидатор банкни тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида барча кредиторлар ва омонатчиларни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда тугатувчи хабарномада уларнинг шахсий ҳисобварақларида қайд этилган қарз ёки омонат миқдорини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3. Хабарномада ликвидатор даъволарни бериш муддатини маълум қилади. Ушбу муддат тугагач, даъволар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4. Кредиторлар ва тугатилаётган банкнинг ўзаро мажбуриятлари мавжуд бўлса, улар ўзаро қопланишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5. Ўзаро қоплаш қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро қоплаш фақат тўлов муддати етиб келган мажбуриятлар бўйича рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирон бир мажбурият бўйича эътироз билдирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала томон ҳам қарзни инкассация қилиш ва тўлаш ҳуқуқига эга бўлиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматик равишда ўзаро қоплашга йўл қўйилмайди, томонлар бир-бирига ариза билан мурожаат қилишлари шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли валюталардаги мажбуриятларнинг ўзаро қопланиши Марказий банкнинг уни бажариш кунидаги айирбошлаш курси бўйича амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка алоқадор шахслар банк олдидаги мажбуриятларини бажармаса, уларга банкнинг бошқа қарздорларига қўйилаётган талаблар қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғлиқ шахсларга берилган қарзларга оид мажбуриятларнинг ўзаро қопланишига рухсат этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорнинг акциядорлик капиталини тўлашга доир банк олдидаги мажбуриятлари банкнинг ушбу акциядор олдидаги бошқа мажбуриятлари билан қопланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро қоплашда омонатчилар ва кредиторлар талабларини қондириш навбати ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.6. Банк тугатилаётганда унинг кредиторлари талаблари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахс бўлган омонатчилар тугатишдан келиб тушган тушумлар ҳисобига ўз омонатларини олишда устуворликка эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.7. Тугатилаётган банкнинг мулки бир навбатдаги барча талабларни тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, мавжуд маблағлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ кредиторлар ўртасида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.8. Қуйидаги ҳолларда кредиторларнинг талабларини қондиришдан бош тортилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) талабномалар белгиланган муддат ўтганидан сўнг олинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тугатувчи томонидан асоссиз деб топилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.9. Ликвидатор кредиторлар томонидан талабларни билдириш муддати тугаганидан сўнг кредиторлар талабларини қондиришга доир қуйидаги чораларни кўриши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган талаблар рўйхатини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатувчи тасдиқламаган талабларни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир кредитор қарзи миқдори ва талабларни тўлаш кетма-кетлигини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторга уларнинг талаблари қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида маълум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оралиқ балансни тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.10. Кредиторлар талабларини қондириш рад этилганлиги тўғрисида уларнинг манзилига ёзма тарзда хабарнома жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.11. Кредитор талабларини қондириш рад этилган ёки уни кўриб чиқишдан бош тортилган ҳолда у ликвидаторга нисбатан даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.12. Тугатилаётган банкнинг пул маблағлари кредиторлар талабларини қондириш учун мавжуд бўлмаса, тугатиш комиссияси суд қарорлари ижроси учун белгиланган тартибда кимошди савдолари орқали банк мулкини сотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.13. Тугатилаётган банкнинг мулки етарли бўлмаганлиги туфайли кредиторнинг қондирилмаган талаблари тўланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек кредитор даъво билан судга мурожаат қилмаган бўлса, тугатувчи томонидан тан олинмаган ҳамда суд қарори билан кредиторнинг талаблари қондирилиши рад этилган талаблар тўланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.14. Кредиторлар талаблари қондирилганидан сўнг қолган банк мулки қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимлаш учун банк акциядорларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тугатиш жараёнини якунлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1. Тугатиш ишлари якунланганидан сўнг ликвидатор бажарилган ишлар тўғрисидаги якуний ҳисоботни ва тугатиш балансини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.2. Тугатувчи Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш комиссиясининг қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг банкни тугатиш тўғрисидаги баённомаси (ихтиёрий равишда тугатилганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида чоп этилган банкни тугатиш тўғрисидаги эълонлар нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш комиссиясини тузиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг охирги иш кунидаги баланси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш (ноль) баланси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича тугатиш (ноль) баланси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳужжатлари ва йиғмажилдлари йўқ қилиш учун ажратилганлиги тўғрисидаги далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк электрон базасидаги ҳужжатлар ва маълумотларни архивда сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк муҳрлари ва штамплари йўқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.3. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, банкни Банкларни рўйхатга олиш Давлат китобидан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.4. Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга мувофиқ, давлат статистикаси органларига банк тугатилганлиги тўғрисида хабар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк Банкларни рўйхатга олиш давлат китобидан чиқарилган вақтдан бошлаб тугатилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.5. Банк тугатилганидан сўнг унинг архиви, шу жумладан тугатиш комиссиясининг операциялари бўйича ҳужжатлар, тугатувчи томонидан банк жойлашган жойдаги давлат архивига белгиланган тартибда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари А.Х. ЭРДОНАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИЯ

Тугатувчи тайинланганидан сўнг у дарҳол банк ходимлари ва акциядорларининг назоратсиз равишда активлардан фойдаланишининг олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўриши шарт. Бунда у қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банк биноси устидан жисмоний назорат ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Барча ходимлардан калитларни олиб қўйиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банкнинг барча хоналарини муҳрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кассадаги нақд пулни санаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чеклар ва қимматли қоғозларни санаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Банкнинг суғурта полислари, бошқарув баённомалари ва тафтиш ҳисобварақларини муҳрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Банк ходимларининг банк омборхонасига киришини чеклаб қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гаровни муҳрлаш, ссуда қарзларини қайд этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Банк ички хавфсизлик хизмати етиб келгунига ҳамда қулфлар ва комбинациялар алмаштирилгунига қадар банк омборхонасини назорат қилиш учун ходим тайинлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хавфсизлик хизмати ходимлари ва чилангарни чақириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Почтага хабар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Коммунал хизматларга хабар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вакил банкларга факс ёки телеграмма орқали хабар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банкнинг бинодан ташқарида жойлашган мол-мулки, жумладан, енгил автомобиллар ва кредит варақчаларини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Банк эшикларига у тугатилаётганлиги тўғрисидаги эълонни осиб қўйиш.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/15-сон (рўйхат рақами 626-3, 2014 йил 12 май), 2014 йил 9 августдаги 25/4-сон (рўйхат рақами 626-4, 2014 йил 10 сентябрь), 2017 йил 25 ноябрдаги 32/21-сон (рўйхат рақами 626-6, 2017 йил 6 декабрь) ўзгартиришлар ҳамда 2005 йил 12 мартдаги 3-А/2-сон (рўйхат рақами 626-1, 2005 йил 22 март), 2010 йил 23 октябрдаги 34/13-сон (рўйхат рақами 626-2, 2010 йил 8 ноябрь), 2016 йил 26 мартдаги 8/12-сон (рўйхат рақами 626-5, 2016 йил 18 апрель) қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан.