16.07.2026 йилдаги 389-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Солиққа оид давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш қамрови янада кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан электрон мурожаат юборилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчиларга айрим интерактив давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда чет давлат фуқаролари томонидан аввал харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғи учун нақд пулда қайтариш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизини жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қайтаришни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизматини Электрон солиқ хизматлари портали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоралараро ахборот алмашинувини ташкил этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшга доир пенсия олувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали тақдим этиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ф.Ж. Пўлатов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
389-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларга айрим интерактив давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн биринчи хатбошидаги «тасдиқлансин» сўзи чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 11‑иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 11‑илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150‑сон қарорига
11‑ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Регламент жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 421 ва 436‑моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш мақсадида Электрон солиқ хизматлари портали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали доимий яшаш жойидаги солиқ органига электрон мурожаат (сўров) юбориш (кейинги ўринларда — давлат хизмати) тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 421 ва 436-моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида жисмоний шахслардан мурожаат талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими — солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ имтиёзидан фойдаланувчи жисмоний шахс (кейинги ўринларда — жисмоний шахс) — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 421 ва 436‑моддаларида назарда тутилган жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органи — имтиёз олиш ҳуқуқини берувчи маълумотларни текшириб, қабул қиладиган туман (шаҳар) солиқ инспекциялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали электрон мурожаат юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мурожаатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖШШИР (автоматик тарзда шаклланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (автоматик тарзда шаклланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсга тегишли бўлган объектларнинг кадастр рақами (автоматик тарзда шаклланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг жойлашган манзили (автоматик тарзда шаклланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк объектининг мулк майдони (автоматик тарзда шаклланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг майдони, шундан ҳужжатли ва ҳужжатсиз ер майдони (автоматик тарзда шаклланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк объектининг кадастр қиймати (автоматик тарзда шаклланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз қўлланилиши лозим бўлган солиқ тури (мол-мулк ва ер солиқлари танланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат санаси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз бошланиши ва тугаши санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаронинг телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (pdf форматида бир ёки бир нечта файл бириктирилиши мумкин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юборилган ариза автоматик тарзда рўйхатга олинади ва бу ҳақида ариза берувчининг шахсий кабинетига хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жисмоний шахслар томонидан юбориш тугмаси босилганда, мазкур маълумотлар реал вақт режимида жисмоний шахсларнинг доимий яшаш жойидаги солиқ органларининг маълумотлар базасига келиб тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жисмоний шахслар томонидан юборилган маълумотларни солиқ органининг масъул ходими икки иш кунида солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида ўрганади ва солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштиради. Солиқ органининг тегишли хулосаси бир иш куни ичида Электрон солиқ хизматлари портали орқали жисмоний шахснинг шахсий кабинети ёхуд ЯИДХПга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ёшга доир пенсия олувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасидан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлигининг идоралараро интеграция тизими орқали олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жисмоний шахснинг бошқа объектига имтиёз қўлланилганлиги аниқланган ва (ёки) ушбу Регламентнинг 4-бандига мувофиқ илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, имтиёз олиш учун юборилган мурожаат солиқ органи томонидан рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мурожаат қайтарилган тақдирда, жисмоний шахс рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мурожаат мазкур Регламент талаблари асосида такроран кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жисмоний шахслар томонидан имтиёздан фойдаланиш бўйича тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва асослилиги бўйича жавобгарлик уларнинг зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Солиқ органи ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жисмоний шахслар солиқ органи ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Жисмоний шахс

Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали электрон мурожаат юборилади.

Ихтиёрий

2-босқич

Солиқ органлари

Электрон мурожаат автоматик тарзда рўйхатга олинади ҳамда жисмоний шахснинг шахсий кабинетига ариза қабул қилинганлиги ҳақида хабар юборилади.

Реал вақт режимида

3-босқич

Солиқ органлари

Мурожаатда кўрсатилган ҳамда илова қилинган маълумотлар текширилади.

2 иш куни

4‑босқич

Солиқ органлари

Мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилади ҳамда солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштирилади.

2 иш куни

5‑босқич

Солиқ органлари

Солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисидаги солиқ органининг тегишли хулосаси жисмоний шахснинг шахсий кабинетига ёхуд ЯИДХПга юборилади.

1 иш куни

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 майдаги 255‑сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтаришнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизини уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказилгандан сўнг қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида нақд пул ёки банк карталари (корпоратив банк карталаридан ташқари) орқали сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларнинг банк карталарига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтариш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг учинчи хатбошиси «мобил иловаси» сўзларидан кейин «ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номидаги «қайтариш тартиби тўғрисида низом» сўзлари «қайтаришнинг маъмурий регламенти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банддаги «Низом» сўзи «Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2, 21, 22, 29-бандлардаги «Низом» сўзи «Регламент» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банд «мобил иловаси» сўзларидан кейин «ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу Регламентда назарда тутилган сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш мақсадида солиқ органларининг махсус мобил иловасида ёки ЯИДХПда идентификация ва рўйхатдан ўтиш солиқ органларининг махсус дастурида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг мобил телефон рақамига келиб тушган ҳавола бўйича рўйхатга олиш кодини киритиш орқали амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши «мобил илова» сўзларидан кейин «ёки ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;

7‑банднинг биринчи хатбошиси «мобил иловасида» сўзларидан кейин «ҳамда ЯИДХПда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши «мобил илова» сўзларидан кейин «ёки ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банднинг биринчи хатбошисидаги, 15, 16-бандлардаги, 19-банднинг учинчи хатбошисидаги, 20-банднинг биринчи хатбошисидаги, 23, 24, 25, 27-бандлардаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Низомга» сўзи «Регламентга» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11 ва 16-бандлардаги «мобил иловасида» сўзлари «мобил иловасида ёки ЯИДХПда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«12. Солиқ қўмитаси ҳар ойнинг йигирма бешинчи санасидан кечиктирмай аввалги календарь ойида жисмоний шахслар томонидан солиқ органларининг махсус мобил иловасида ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборотни ва улар бўйича жисмоний шахсларга қайтариладиган суммалар бўйича буюртмани Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг буюртмасига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигидаги Солиқ қўмитасининг махсус ҳисобварағига буюртма олган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмай жисмоний шахсларнинг солиқ органларининг махсус мобил иловасида ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклари асосида қайтариб бериш учун маблағларни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тўлаб берилган маблағлар етарли бўлмаганда ёки Солиқ қўмитасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағида маблағлар бўлмаган ҳолатларда Солиқ қўмитаси сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга Солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан тўлаб бериш ҳуқуқига эга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«14. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан пул маблағлари ўтказилгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағидан ваколатли банкда очилган ҳисобварағига ўтказади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18, 24, 26, 27-бандлардаги «мобил иловада» сўзлари «мобил иловада ёки ЯИДХПда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «мобил иловасида» сўзлари «мобил иловасида ёки ЯИДХПда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «мобил иловада» сўзлари «мобил иловада ёки ЯИДХПда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар жисмоний шахс томонидан ушбу бандда назарда тутилган шикоят, товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш учун онлайн назорат-касса машинаси чекини махсус мобил илова ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсга тўлов амалга оширилгунга қадар қолдирилган бўлса, Солиқ қўмитаси онлайн назорат-касса машинаси чекини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсга товар қийматининг бир қисмини тўлашни тўхтатиб туради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Солиқ қўмитаси онлайн назорат касса техникаси чекини солиқ органларининг мобил иловасида ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23, 25-бандлардаги «мобил иловаси» сўзлари «мобил иловаси ёки ЯИДХП» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-банддаги «Низомни» сўзи «Регламентни» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгисидаги «қайтариш тўғрисида низомга» сўзи «қайтаришнинг маъмурий регламентига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1-босқич», «2-босқич», «3-босқич», «4-босқич» ва «7-босқич» позициялари «Чора-тадбирлар» устунидаги «мобил иловасида» сўзлари «мобил иловасида ёки ЯИДХПда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2-босқич», «3-босқич», «5-босқич» ва «6-босқич» позициялари «Субъектлар» устунидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3-босқич» позицияси «Чора-тадбирлар» устунидаги ҳамда «4-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 8-банднинг учинчи хатбошисидаги, 14-банднинг учинчи хатбошисидаги, 16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 17, 18-бандлардаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2-босқич» ва «3-босқич» позициялари «Субъектлар» устунидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 8 ноябрдаги 653-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«tax free» тизими оператори сифатида Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Soliq Servis» акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда — Оператор) белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ва уни қайтариш солиқ органларининг махсус мобил иловаси (кейинги ўринларда — мобил илова) орқали амалга оширилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«чет давлат фуқароларига ҚҚС суммаси минимал харид қиймати ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда камида уч юз минг сўмни ташкил этганда ҳамда товарлар харид қилинган кундан эътиборан уч ой мобайнида Операторга мурожаат қилинганда қайтарилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оператор чакана савдо билан шуғулланувчи субъектлар «tax free» тизими иштирокчилари эканлигини билдирувчи махсус белгининг (флаер) намунавий шаклини ишлаб чиқади ва уларни туристик марказлар, йирик савдо комплекслари ҳамда чет эл фуқаролари кўп ташриф буюрадиган бозорлар, чакана савдо билан шуғулланувчи субъектларга бепул тарқатади ҳамда расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини таъминлайди, бунда махсус белгида кўрсатилган маълумотлар давлат тилида ва инглиз, рус, хитой, араб тилларида ёзилган бўлиши шарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туризм қўмитаси Операторга ушбу тартибнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тарғиб қилинишини таъминлаш мақсадида темир йўл вокзаллари, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларидаги туристик марказларида текин фойдаланиш учун махсус жой ажратсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «қайтариш тартиби тўғрисидаги низом» сўзлари «қайтаришнинг маъмурий регламенти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига чакана савдо билан шуғулланувчи субъектларни уларнинг мурожаатлари асосида халқаро банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича махсус ҳисоб-китоб терминаллари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airports» АЖга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«tax free» тизими операторининг ҚҚС суммасини қайтариш сервис шохобчаларини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари ҳудудида жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғини 24/7 режимда қайтариш тизимини йўлга қўйиш тавсия этилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номидаги «қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом» сўзлари «қайтаришнинг Маъмурий регламенти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банддаги «Низом» сўзи «Регламент (кейинги ўринларда — Регламент)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14, 28-бандлардаги «Низом» сўзи «Регламент» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг биринчи хатбошисидаги, 3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «Низомда» сўзи «Регламентда» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Soliq Servis» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) ҳузуридаги «Soliq Servis» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда ҚҚС суммасини қайтариш тизими татбиқ этиладиган харид қилинган товарларнинг умумий қиймати уч юз минг сўмдан кам бўлмаслиги лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эл фуқаролари харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини қайтариш тизимида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентининг 20-бандида белгиланган талаблар татбиқ этилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламент билан фискал белгили чеклар мобил иловада рўйхатдан ўтказилмайдиган ҳолатларда улар бўйича чет эл фуқароларига ҚҚС қайтарилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«17. Қайтарилаётган ҚҚС суммаси Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида белгиланади ва чет давлат фуқаросига мобил иловада кўрсатилган халқаро банк картасига (тўлов тизимига) ёки банк ҳисобварағига, чет давлат фуқароларининг хоҳишига кўра нақд пул шаклида чет эл валютасида (АҚШ доллари) мазкур Регламентда белгиланган муддатларда ўтказиб берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. Чет давлат фуқароси томонидан ушбу Регламент талабларига риоя қилинмаслиги ҳолатида, шунингдек, ушбу Регламентда белгиланган ҳолатларда Оператор чет давлат фуқароларига харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини қайтариб беришни тўлиқ ёки қисман рад этишга ҳақли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаросига харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммаси мазкур Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«20. Чет давлат фуқаросига харид қилинган товар бўйича ҚҚС суммаси мобил иловада кўрсатилган халқаро банк картасига (тўлов тизимига) ёки банк ҳисобварағига чет давлат фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқлангандан сўнг уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда, нақд пул шаклида бўлганда, мурожаат этган кунда қайтарилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«22. Оператор чет давлат фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кундан кейинги уч иш кунидан кечиктирмай аввалги календарь кунларида чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ҳудуддан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланганлиги ҳамда мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот бўйича чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммалари бўйича буюртмани Солиқ қўмитасининг хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«23. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг хулосасига асосан Операторнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағига хулоса олинган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмай маблағларни ўтказади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-банддаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-банддаги «ҳар ойда, кейинги ойнинг йигирма бешинчи кунига қадар» сўзлари «ҳар ўн кунда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 41-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41-боб. Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
251. Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига чет давлат фуқаросига харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариш учун ҳар чоракда бўнак тариқасида маблағ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси нақд пулда мазкур Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252. Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси чет давлат фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кунида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
253. Операторга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан харид чекларидаги «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарлар учун жами тўланган ҚҚС суммасининг 100 фоизига тенг бўлган маблағлар тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда чет давлат фуқароларига Оператор ўзининг хизмати учун тўловларни инобатга олиб, «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарлар учун жами тўланган ҚҚС суммасининг 85 фоиз қисмини тўлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операторнинг хизмати учун тўловлар чет давлат фуқароси томонидан сотиб олинган товарлар учун тақдим этилган харид чекларида кўрсатилган ҚҚС суммасининг 15 фоизини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
254. Оператор ҳар куни бир иш кунидан кечиктирмай аввалги календарь ойда чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ҳудуддан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланганлиги ҳамда мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот бўйича чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммалари бўйича буюртмани Солиқ қўмитасининг хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
255. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг хулосасига асосан Операторнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига хулоса олинган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмай маблағларни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
256. Оператор Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан пул маблағлари ўтказилгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағидан ваколатли банкда очилган ҳисобварағига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тўлаб берилган маблағлар етарли бўлмаганда ёки Солиқ қўмитасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига маблағлар етарли миқдорда молиялаштирилгунга қадар бўлган ҳолатларда чет давлат фуқаросига харид қилинган товар бўйича ҚҚС суммасини Оператор ўз даромадлари маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
257. Оператор ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари учун тўланадиган маблағлар миқдорини ваколатли банкка бир иш кунидан кечиктирмай тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
258. Оператор ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқароларига қайтариб бериш учун тегишли банкка чек (электрон чек) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
259. Ваколатли банк ҳар куни иш куни бошланиши билан Оператор чек (электрон чек)да сўралган маблағларни чет эл валютасида (АҚШ доллари) тўлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2510. Оператор ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари ҳисобини алоҳида юритади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-банддаги «Низомни» сўзи «Регламентни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг маъмурий регламентига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш («tax-free» тизими)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

I. «Солиқ сервис» АЖ «tax-free» тизими операторига товарлар харидида тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш («tax-free» тизими) ҳуқуқи тўғрисида хабар бериш

1-босқич

Товар харидори — чет эл фуқаролари

Чакана савдо ташкилотлари томонидан тақдим этилган онлайн назорат-касса машиналари чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих-код (QR-код) ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисини киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади

Чек олинган кундан бошлаб ўн календарь кундан кечиктирмасдан

2-босқич

Оператор

Ўтган календарь кунда чет эл фуқаролари томонидан солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот ва улар бўйича қайтариладиган ҚҚС суммалар бўйича буюртмалар ҳаққонийлигини текширади.

Чет давлат фуқароси томонидан товарлар харид қилинган кундан уч иш кунига қадар

II. Товарларни харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш (Tax-free)

3-босқич

Оператор

Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ҳудуддан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланганлиги ҳамда мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот бўйича чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммалари бўйича буюртмани Солиқ қўмитасининг хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

Чет давлат фуқароси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кунда нақд пулда бир кунда, банк пластик карточкаси бўйича тасдиқланган кундан кейинги уч иш кунига қадар

4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Операторнинг махсус ҳисобрақамига чет эл фуқароларининг солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар асосида ҚҚС суммасини қайтариб бериш учун маблағларни ўтказади.

Буюртма олган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан

5-босқич

Оператор

Қабул қилинган маблағларни ваколатли банкда очилган ҳисоб ҳисобварағига ўтказади.

Бир кундан кечиктирмасдан

6-босқич

Оператор

Ваколатли банкка товарларнинг ҚҚС суммасини қайтариш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари реестрини тақдим этади.

Чет давлат фуқаролари томонидан харид қилинган товарлар фақат кузатув багажи ва/ёки қўл юкида ўзи билан бирга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилганда амалга оширилади

7-босқич

Банк

Солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгиси қўйилган рўйхатдан ўтган чеклар асосида харид қилинган товарларнинг ҚҚС суммасини қайтариш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларининг халқаро банк карталарига пул маблағларини ўтказади.

Ҳар куни рўйхатдан ўтказилган кундан кейинги уч иш кунига қадар

III. Товарларни харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғини нақд пулда қайтариш

8-босқич

Оператор

Солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгиси қўйилган рўйхатдан ўтган чеклар асосида харид қилинган товарларнинг ҚҚС суммасини қайтариш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқароларига нақд пулда қайтариб беради.

Чет давлат фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кунда

9-босқич

Оператор

Солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгиси қўйилган рўйхатдан ўтган чеклар асосида харид қилинган товарларнинг ҚҚС суммасини Оператор томонидан ҳақиқатда қайтарилган нақд пул маблағлари тўғрисида кунлик ҳисоб-китобни амалга оширади.

Ҳар куни

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 653-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими татбиқ этилмайдиган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т

Гуруҳ

Гуруҳ тавсифи

1.

002

Гўшт ва гўштли озиқ-овқат субмаҳсулотлари

2.

003

Балиқ ва сувда яшовчи умуртқасиз бошқа ҳайвонлар

3.

004

Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар

4.

007

Сабзавотлар

5.

008

Мевалар ва ёнғоқлар

6.

009

Кофе, чой ва зираворлар

7.

010

Донли ўсимликлар

8.

011

Ун ва ун-дон маҳсулотлари

9.

015

Ҳайвон ёки ўсимлик ёғлари ва уларнинг парчаланиши маҳсулотлари

10.

016

Гўшт, балиқ ёки бошқа сувда яшовчи умуртқасиз ҳайвонлардан тайёрланган маҳсулотлар

11.

017

Шакар ва шакардан олинадиган қандолат маҳсулотлари

12.

018

Какао ва унинг маҳсулотлари

13.

019

Ун, қандолат ва ёрма — дон маҳсулотлари

14.

020

Сабзавот, мева, ёнғоқ ёки ўсимликларнинг бошқа қисмларини қайта ишлаш маҳсулотлари

15.

021

Турли озиқ-овқат маҳсулотлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Кенгайтирилган рўйхат Солиқ қўмитаси томонидан (синф, позициялар, субпозициялар, атрибутлар ва брендлар кўрсатилган ҳолда) юритилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)