08.11.2022 йилдаги 653-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон ҳамда «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2023 йил 1 январдан бошлаб чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларидан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда — ҚҚС) суммасини қисман қайтариш (кейинги ўринларда — «tax free») тизими тажриба тариқасида жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«tax free» тизими оператори сифатида Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Soliq Servis» акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда — Оператор) белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ва уни қайтариш солиқ органларининг махсус мобил иловаси (кейинги ўринларда — мобил илова) орқали амалга оширилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, тажриба давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектлари орқали чет давлат фуқароларига ҚҚС билан сотилган айрим турдаги товарларга «tax free» тизими қўлланилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлат фуқароларига ҚҚС суммаси минимал харид қиймати ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда камида уч юз минг сўмни ташкил этганда ҳамда товарлар харид қилинган кундан эътиборан уч ой мобайнида Операторга мурожаат қилинганда қайтарилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлат фуқаролари томонидан ҳақиқатда амалга оширилган харидларни текшириш ва ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида Операторнинг сервис шохобчалари ташкил этилади ва улар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари ҳудудларида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚҚСнинг белгиланган ставкаси миқдорининг 90 фоизи чет давлат фуқаросига ҚҚС суммасини қайтаришга, 10 фоизи Операторнинг хизматларига йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор чакана савдо билан шуғулланувчи субъектлар «tax free» тизими иштирокчилари эканлигини билдирувчи махсус белгининг (флаер) намунавий шаклини ишлаб чиқади ва уларни туристик марказлар, йирик савдо комплекслари ҳамда чет эл фуқаролари кўп ташриф буюрадиган бозорлар, чакана савдо билан шуғулланувчи субъектларга бепул тарқатади ҳамда расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини таъминлайди, бунда махсус белгида кўрсатилган маълумотлар давлат тилида ва инглиз, рус, хитой, араб тилларида ёзилган бўлиши шарт.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор «tax free» тизимини жорий этиш мақсадида қўшимча штат бирликларини шакллантириш, халқаро аэропортларда сервис нуқталарини жойлаштириш ва уларни моддий-техника база билан таъминлаш билан боғлиқ харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм қўмитаси Операторга ушбу тартибнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тарғиб қилинишини таъминлаш мақсадида темир йўл вокзаллари, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларидаги туристик марказларида текин фойдаланиш учун махсус жой ажратсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлат фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида айрим товарлар харид қилинганда тўланган ҚҚС суммасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда қайтариш улар томонидан мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар маълумотлари асосида амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинган товарларнинг Ўзбекистон ҳудудида истеъмол қилинмаганлиги ҳамда улар чет давлат фуқароларининг кузатув багажи ва/ёки қўл юкида ўзи билан Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши лозимлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги томонидан республика бюджетидан ҚҚСни чет эл фуқароларига тўлаб бериш учун маблағларни ажратиш ва Операторга йўналтириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда асосланган таклифлардан келиб чиқиб рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 10 декабрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мобил иловага чет давлат фуқаролари томонидан харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих-код (QR-код) ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисини киритиш орқали рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан тўланган ҚҚС суммасини қайтариш имконини берадиган қўшимчалар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «tax free» тизими иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш имконини берувчи «Тах free» автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда — «Тах free» ААТ) ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мобил иловага қўшимчалар киритиш, шунингдек, «Тах free» ААТни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2022 йил 15 декабрга қадар чет давлат фуқароларини «tax free» тизимидан фойдаланиш учун солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтишларида Ўзбекистон Республикасига кириб келганлигини қайд этиш маълумотлари орқали идентификация қилишнинг автоматлаштирилган имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Тах free» ААТ орқали маълумотлар алмашинуви реал вақт режимида амалга оширилиши назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига чакана савдо билан шуғулланувчи субъектларни уларнинг мурожаатлари асосида халқаро банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича махсус ҳисоб-китоб терминаллари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airports» АЖга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«tax free» тизими операторининг ҚҚС суммасини қайтариш сервис шохобчаларини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари ҳудудида жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғини 24/7 режимда қайтариш тизимини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2023 йил 1 октябрга қадар «tax free» тизимини жорий этиш самарадорлиги натижаларига кўра мазкур тизимни 2024 йилдан бошлаб республиканинг барча халқаро аэропортлари, вокзаллари ҳамда божхона ҳудудидан ўтказиш пунктларида босқичма-босқич жорий этиш, шунингдек, «tax free» тизими операторини давлат-хусусий шериклик асосида танлаш ёки халқаро операторларни жалб этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппаратида «tax free» тизимини жорий этишга ва доимий мониторинг қилиб боришга масъул қўшимча алоҳида тузилма ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда халқаро аэропортларда, вокзалларда ҳамда божхона ҳудудидан ўтказиш пунктларида, шунингдек, расмий веб сайтларда Ўзбекистон Республикасида «tax free» тизими жорий этилганлигини билдирувчи ҳамда мобил иловадан фойдаланишнинг босқичлари ҳақида маълумот берувчи флаер, буклетлар, тарқатма материаллар ва бошқа қўлланмалар бўлишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Молия вазири Т.А. Ишметов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 8 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
653-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 653-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент (кейинги ўринларда — Регламент) чет давлат фуқаролари — Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари (кейинги ўринларда — чет давлат фуқаролари) томонидан Ўзбекистон ҳудудида чакана савдо билан шуғулланувчи субъектлардан айрим товарларни харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда — ҚҚС) суммасини қайтариш («tax free» тизими) тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чет давлат фуқароларига ҚҚС билан харид қилинган айрим товарлар бўйича ҚҚС суммасининг ушбу Регламентда белгиланган миқдори қайтарилади, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бож олинмайдиган савдо дўконларидан («duty free») харид қилинган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этишда чет давлат фуқароси ёнида бўлмаган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ ёки қисман истеъмол қилинган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлиқ ёки қисман ишлатилган ва асл ўрами билан бирга бўлмаган товарлар (ўрам бўлиши назарда тутилган бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«tax free» тизими — чет давлат фуқароларига, улар томонидан Ўзбекистон ҳудудида айрим товарлар харид қилинганда тўланган ҚҚС суммасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда ушбу Регламентда белгиланган миқдорда қайтариш тизими;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«tax free» тизими оператори (кейинги ўринларда — Оператор) — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) ҳузуридаги «Soliq Servis» акциядорлик жамияти;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тах free» автоматлаштирилган ахборот тизими («Тах free» ААТ) — «tax free» тизими иштирокчиларининг ўзаро маълумот алмашинувини таъминлайдиган ҳамда интеграция қилинган автоматлаштирилган ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини қайтариш улар томонидан харид қилинган товарлар фақат кузатув багажи ва/ёки қўл юкида ўзи билан бирга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши тасдиқлангандан кейин амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚҚС суммаси ўн саккиз ёшга тўлган чет давлат фуқароларига қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаролари ҚҚС суммасини қайтариш учун товарлар харид қилинган кундан эътиборан уч ой мобайнида Операторга ушбу Регламентда белгиланган тартибда ва талабларни бажарган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини қайтариш харид амалга оширилганда фақат ҚҚС тўланган товарлар бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҚҚС суммасини қайтариш тизими татбиқ этиладиган харид қилинган товарларнинг умумий қиймати уч юз минг сўмдан кам бўлмаслиги лозим.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Чет давлат фуқароларини «tax free» тизимида рўйхатга олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чет давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган айрим турдаги товарлар бўйича ҚҚС суммасини қайтариш ҳуқуқидан фойдаланиш учун солиқ органларининг махсус мобил иловасида (кейинги ўринларда — мобил илова) рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда чет давлат фуқаролари мобил иловада исми, фамилияси ва паспорт маълумотларини, шунингдек, ўзининг номига расмийлаштирилган халқаро банк картаси ёки банк ҳисобварағини рўйхатдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чет давлат фуқаролари ҚҚС суммасини қайтариб олиш мақсадида мобил иловада идентификация ва рўйхатдан ўтиши уларнинг мобил телефон рақамига (электрон почтасига) келиб тушган ҳавола бўйича рўйхатга олиш кодини киритиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мобил иловага киритилган маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгарлик чет давлат фуқароларининг ўзига юклатилади. Бунда уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши ва ундан чиқиб кетиши ҳолатлари «Тах free» ААТ орқали текширилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини қайтариш чет давлат фуқаролари томонидан товарлар бўйича харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих-кодни (QR-код) мобил илова ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисини мобил иловага киритиш орқали шаклланган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чет эл фуқаролари харид қилинган товарлар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда уларнинг бир қисмини қайтариш тизимидан (кешбек) фойдаланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқаролари харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини қайтариш тизимида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентининг 20-бандида белгиланган талаблар татбиқ этилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламент билан фискал белгили чеклар мобил иловада рўйхатдан ўтказилмайдиган ҳолатларда улар бўйича чет эл фуқароларига ҚҚС қайтарилмайди.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мобил иловада рўйхатга олинган фискал белгили чек маълумотлари асосида «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарлар рўйхати ва улар бўйича тўланган ҚҚС суммаси алоҳида ажратилган ҳолда акс эттирилади, шунингдек, ушбу маълумот «Тах free» ААТ да реал вақт режимида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чет давлат фуқаролари «tax free» тизими доирасида харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этишда Операторнинг халқаро аэропортларда жойлашган сервис шахобчаларига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаролари мобил илова ёрдамида сервис шохобчасига мурожаат қилиши режалаштирилган сана ва вақт тўғрисида мурожаат юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Чет давлат фуқаролари ҚҚС суммасини қайтариб олиш учун Операторга бортга чиқиш талони ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор чет давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси норезиденти эканлигини ҳамда чет давлат фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётганлиги ҳолатини тасдиқловчи белги (штамп) мавжудлигини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Оператор ходими чет давлат фуқароси томонидан харид чекларида кўрсатилган ҳамда чет эл фуқароси ёнида бўлган товарларни кўздан кечиради ва солиштиради, ушбу Регламент билан белгиланган талабларга мослигини текширади ва Оператор томонидан тасдиқланадиган Регламент асосида чет эл фуқароси билан ушбу тўғрисида қайдномани мобил илова орқали электрон шаклда расмийлаштиради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чет давлат фуқароси Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетаётганда Оператор Ўзбекистон ҳудудида харид қилинган товарлар республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганлигини тасдиқлайди ҳамда бир вақтнинг ўзида ушбу тасдиқни «Тах free» ААТга киритади. Шунингдек, чет эл фуқароси ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетганлигини мутасадди ташкилот 3 кун мобайнида «Тах free» ААТ орқали чегарадан ўтиш қайдномаси асосида тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Оператор томонидан «tax free» тизими доирасида харид қилинган товарлар олиб чиқиб кетилаётганлиги тасдиқлангандан сўнг чет давлат фуқаросига қайтарилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси тўғрисида маълумот мобил иловада акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қайтарилаётган ҚҚС суммаси Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида белгиланади ва чет давлат фуқаросига мобил иловада кўрсатилган халқаро банк картасига (тўлов тизимига) ёки банк ҳисобварағига, чет давлат фуқароларининг хоҳишига кўра нақд пул шаклида чет эл валютасида (АҚШ доллари) мазкур Регламентда белгиланган муддатларда ўтказиб берилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайтарилаётган ҚҚС суммасини чет эл валютасида (АҚШ доллари) ҳисоблаш чет давлат фуқароси томонидан харид амалга оширилган кундаги хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг валюта айирбошлаш кунидаги айирбошлаш курслари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚҚС суммаси чет давлат фуқаросининг халқаро банк картасига (тўлов тизимига) ёки банк ҳисобварағига ўтказилиши хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг конверсия ва пул ўтказмалари бўйича хизмат ҳақлари асосида чет давлат фуқаросига қайтарилаётган маблағ ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда чет давлат фуқароси ҚҚС суммаси Оператор томонидан қайтариб берилиши учун ўзининг халқаро банк картаси (тўлов тизими) ёки банк ҳисобварағи реквизитларини мобил иловада рўйхатдан ўтказган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Чет давлат фуқароси томонидан ушбу Регламент талабларига риоя қилинмаслиги ҳолатида, шунингдек, ушбу Регламентда белгиланган ҳолатларда Оператор чет давлат фуқароларига харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини қайтариб беришни тўлиқ ёки қисман рад этишга ҳақли.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Операторнинг хизмати учун ҳақ тўлаш ҳамда чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини тўлаб бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаросига харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммаси мазкур Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Чет давлат фуқаросига харид қилинган товар бўйича ҚҚС суммаси мобил иловада кўрсатилган халқаро банк картасига (тўлов тизимига) ёки банк ҳисобварағига чет давлат фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқлангандан сўнг уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда, нақд пул шаклида бўлганда, мурожаат этган кунда қайтарилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Операторга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан харид чекларидаги «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарлар учун жами тўланган ҚҚС суммасининг 100 фоизига тенг бўлган маблағлар тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда чет давлат фуқароларига Оператор ўзининг хизмати учун тўловларни инобатга олиб, «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарлар учун жами тўланган ҚҚС суммасининг 90 фоиз қисмини тўлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операторнинг хизмати учун тўловлар чет давлат фуқароси томонидан сотиб олинган товарлар учун тақдим этилган харид чекларида кўрсатилган ҚҚС суммасининг 10 фоизини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Оператор чет давлат фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кундан кейинги уч иш кунидан кечиктирмай аввалги календарь кунларида чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ҳудуддан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланганлиги ҳамда мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот бўйича чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммалари бўйича буюртмани Солиқ қўмитасининг хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг хулосасига асосан Операторнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағига хулоса олинган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмай маблағларни ўтказади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Оператор Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан пул маблағлари ўтказилгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначиликнинг махсус ҳисобварағидан ваколатли банкда очилган ҳисобварағига ўтказади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Оператор ҚҚС суммасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқароларининг реестрларини ваколатли банкка ҳар ўн кунда тақдим этади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-боб. Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
251. Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига чет давлат фуқаросига харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариш учун ҳар чоракда бўнак тариқасида маблағ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси нақд пулда мазкур Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252. Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси чет давлат фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кунида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
253. Операторга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан харид чекларидаги «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарлар учун жами тўланган ҚҚС суммасининг 100 фоизига тенг бўлган маблағлар тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда чет давлат фуқароларига Оператор ўзининг хизмати учун тўловларни инобатга олиб, «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарлар учун жами тўланган ҚҚС суммасининг 85 фоиз қисмини тўлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операторнинг хизмати учун тўловлар чет давлат фуқароси томонидан сотиб олинган товарлар учун тақдим этилган харид чекларида кўрсатилган ҚҚС суммасининг 15 фоизини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
254. Оператор ҳар куни бир иш кунидан кечиктирмай аввалги календарь ойда чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ҳудуддан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланганлиги ҳамда мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот бўйича чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммалари бўйича буюртмани Солиқ қўмитасининг хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
255. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг хулосасига асосан Операторнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига хулоса олинган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмай маблағларни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
256. Оператор Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан пул маблағлари ўтказилгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағидан ваколатли банкда очилган ҳисобварағига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тўлаб берилган маблағлар етарли бўлмаганда ёки Солиқ қўмитасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига маблағлар етарли миқдорда молиялаштирилгунга қадар бўлган ҳолатларда чет давлат фуқаросига харид қилинган товар бўйича ҚҚС суммасини Оператор ўз даромадлари маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
257. Оператор ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари учун тўланадиган маблағлар миқдорини ваколатли банкка бир иш кунидан кечиктирмай тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
258. Оператор ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқароларига қайтариб бериш учун тегишли банкка чек (электрон чек) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
259. Ваколатли банк ҳар куни иш куни бошланиши билан Оператор чек (электрон чек)да сўралган маблағларни чет эл валютасида (АҚШ доллари) тўлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2510. Оператор ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари ҳисобини алоҳида юритади.
(41-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Идоралараро ахборот алмашинуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Солиқ органлари ва Оператор чет давлат фуқаролари томонидан чакана савдо билан шуғулланувчи субъектлардан харид қилинган товарлар, уларнинг нархи ва миқдори, тўланган ва қайтарилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси, чакана савдо билан шуғулланувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотларни олишда «tax free» тизими иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш имконини берувчи «Тах free» ААТдан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Тах free» ААТга ҚҚС суммасини қайтаришда иштирок этадиган божхона, молия ва бошқа мутасадди органлар ўз ахборот тизимларини «Тах free» ААТга интеграция қилади ва ундан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг маъмурий регламентига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш («tax-free» тизими)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

I. «Солиқ сервис» АЖ «tax-free» тизими операторига товарлар харидида тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш («tax-free» тизими) ҳуқуқи тўғрисида хабар бериш

1-босқич

Товар харидори — чет эл фуқаролари

Чакана савдо ташкилотлари томонидан тақдим этилган онлайн назорат-касса машиналари чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих-код (QR-код) ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисини киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади

Чек олинган кундан бошлаб ўн календарь кундан кечиктирмасдан

2-босқич

Оператор

Ўтган календарь кунда чет эл фуқаролари томонидан солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот ва улар бўйича қайтариладиган ҚҚС суммалар бўйича буюртмалар ҳаққонийлигини текширади.

Чет давлат фуқароси томонидан товарлар харид қилинган кундан уч иш кунига қадар

II. Товарларни харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш (Tax-free)

3-босқич

Оператор

Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ҳудуддан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланганлиги ҳамда мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот бўйича чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммалари бўйича буюртмани Солиқ қўмитасининг хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

Чет давлат фуқароси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кунда нақд пулда бир кунда, банк пластик карточкаси бўйича тасдиқланган кундан кейинги уч иш кунига қадар

4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Операторнинг махсус ҳисобрақамига чет эл фуқароларининг солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар асосида ҚҚС суммасини қайтариб бериш учун маблағларни ўтказади.

Буюртма олган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан

5-босқич

Оператор

Қабул қилинган маблағларни ваколатли банкда очилган ҳисоб ҳисобварағига ўтказади.

Бир кундан кечиктирмасдан

6-босқич

Оператор

Ваколатли банкка товарларнинг ҚҚС суммасини қайтариш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари реестрини тақдим этади.

Чет давлат фуқаролари томонидан харид қилинган товарлар фақат кузатув багажи ва/ёки қўл юкида ўзи билан бирга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилганда амалга оширилади

7-босқич

Банк

Солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгиси қўйилган рўйхатдан ўтган чеклар асосида харид қилинган товарларнинг ҚҚС суммасини қайтариш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларининг халқаро банк карталарига пул маблағларини ўтказади.

Ҳар куни рўйхатдан ўтказилган кундан кейинги уч иш кунига қадар

III. Товарларни харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғини нақд пулда қайтариш

8-босқич

Оператор

Солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгиси қўйилган рўйхатдан ўтган чеклар асосида харид қилинган товарларнинг ҚҚС суммасини қайтариш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқароларига нақд пулда қайтариб беради.

Чет давлат фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кунда

9-босқич

Оператор

Солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгиси қўйилган рўйхатдан ўтган чеклар асосида харид қилинган товарларнинг ҚҚС суммасини Оператор томонидан ҳақиқатда қайтарилган нақд пул маблағлари тўғрисида кунлик ҳисоб-китобни амалга оширади.

Ҳар куни

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 653-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими татбиқ этилмайдиган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т

Гуруҳ

Гуруҳ тавсифи

1.

002

Гўшт ва гўштли озиқ-овқат субмаҳсулотлари

2.

003

Балиқ ва сувда яшовчи умуртқасиз бошқа ҳайвонлар

3.

004

Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар

4.

007

Сабзавотлар

5.

008

Мевалар ва ёнғоқлар

6.

009

Кофе, чой ва зираворлар

7.

010

Донли ўсимликлар

8.

011

Ун ва ун-дон маҳсулотлари

9.

015

Ҳайвон ёки ўсимлик ёғлари ва уларнинг парчаланиши маҳсулотлари

10.

016

Гўшт, балиқ ёки бошқа сувда яшовчи умуртқасиз ҳайвонлардан тайёрланган маҳсулотлар

11.

017

Шакар ва шакардан олинадиган қандолат маҳсулотлари

12.

018

Какао ва унинг маҳсулотлари

13.

019

Ун, қандолат ва ёрма — дон маҳсулотлари

14.

020

Сабзавот, мева, ёнғоқ ёки ўсимликларнинг бошқа қисмларини қайта ишлаш маҳсулотлари

15.

021

Турли озиқ-овқат маҳсулотлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Кенгайтирилган рўйхат Солиқ қўмитаси томонидан (синф, позициялар, субпозициялар, атрибутлар ва брендлар кўрсатилган ҳолда) юритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2022 й., 09/22/653/1002-сон; 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)