15.07.2026 йилдаги ПҚ-265-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги Ўзбекистонда «инсон учун» тамойили асосида инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, давлат хизматларини кўрсатишни янада яхшилаш орқали фуқароларнинг оворагарчилигини камайтириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мулкий ҳуқуқларни расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Адлия вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигининг 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида ҳуқуқ эгаси ўз вақтида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат этмаганлиги аниқланганда маъмурий жавобгарлик чораси қўлламасдан кечиктириш муддатидан келиб чиқиб рўйхатдан ўтказиш учун оширилган ставкаларда тўлов ундириш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) солиқ тўловчига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жой мерос тартибида ёки яқин қариндошидан ҳадя сифатида олинган бўлса, ушбу турар жойни сотишдан олинган даромадга солиқ солинмаслиги учун белгиланган муддатни васият қилувчи ёки ҳадя қилувчининг мазкур турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисоблаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади. Бунда рўйхатдан ўтказилаётган шахс мулкдорнинг (гаровга олувчининг, тақиқни қўйишга ёки ечишга масъул органнинг) ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида унинг рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинишига аввалдан розилик бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Электрон давлат хизматлари оммабоплигини ошириш ва фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — Ягона портал) қуйидаги хизматлар жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситаларини гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш. Бунда тақиқ жисмоний шахслар томонидан Face-ID воситасида идентификациядан ўтган ҳолда, юридик шахслар томонидан эса уларнинг муассислари (иштирокчилари, акциядорлари) умумий йиғилишининг қарори асосида электрон рақамли имзо орқали қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ва банк карталари тўғрисида маълумот олиш ва ушбу жараённи бошқаришнинг қуйидаги имкониятларини яратиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш (фаоллаштириш) ва ўзи фойдаланмаётган телефон рақамларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида аризалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) телефон рақами уланган пулли хизматлар ҳақида маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) банк карталарини блоклаш (ёпиш) ҳақида эмитентга аризалар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда автоматик тарзда уни Ягона портал орқали хабардор қилиш ва улар ҳисобини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда 2026 йил 1 сентябрга қадар Ягона порталда фуқаролар учун ўз хизматларини таклиф этаётган тижорат банкларининг виртуал тўлов картасини танлов асосида очиш ва ўзининг банк пластик картасини бириктириш, ушбу карталар орқали давлат хизматлари учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек, ортиқча ёки нотўғри тўланган маблағларни ёхуд давлат хизматини кўрсатишни кечиктирганлик (асоссиз рад этганлик) учун тўловларни автоматик тарзда ўзининг картасига қайтариш имкониятини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, фуқаролардан Ягона порталда виртуал тўлов картасини очиш, уни тегишли тижорат банкларининг инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда маблағ билан тўлдириш ва виртуал тўлов картасидаги пул маблағларини ўзига тегишли банк пластик карталарига ўтказиш учун комиссия тўловлари ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқларини мустақил равишда амалга ошириш юзасидан судларга мурожаат қилишда давлат божини тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия вазирлиги Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқларини мустақил равишда амалга ошириш юзасидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Проактив давлат хизматлари кўрсатишни кенгайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб, жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бирламчи маълумотларни ўзгартирган адлия органи бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ушбу маълумотлар билан ишловчи давлат органларига хабарномалар тақдим этади ва тегишли электрон шаклдаги ҳужжатларга фуқароларнинг қўшимча аризаларисиз ўзгартириш киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) жисмоний шахсга Ягона портал орқали унинг бирламчи маълумотлари ўзгарганлиги ҳақида реал вақт режимида маълумотнома берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) жисмоний шахснинг бирламчи маълумотлари ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотнома асосида шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар қайта расмийлаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бирламчи маълумотлар ўзгарганда автоматик тарзда ўзгартириш киритиладиган маълумотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Адлия вазирлиги Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги, Кадастр агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 ноябрга қадар кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситаларига қўйилган тақиқни кредитлар тўлиқ сўндирилганда проактив шаклда ечишни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Реклама соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ фуқароларнинг реклама қўнғироқлари ва хабарномаларига оид ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) мобиль алоқа операторларига ўзлари томонидан тарқатиладиган реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини абонент сўровига кўра тўлиқ ёки қисман блоклаш мажбурияти юклатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) мазкур бандда белгиланган талабларга риоя этмаслик реклама ҳамда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Марказий банк ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 сентябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов, насия савдога оид ҳар қандай рекламада товарнинг (ишнинг, хизматнинг) жорий қийматига нисбатан қанча сумма қўшиб тўланиши кераклиги, якуний қиймати қанча бўлиши хусусидаги маълумотлар бўлиши шартлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) молиявий хизматлар рекламаси ёки улар ҳақидаги реклама тарзидаги ахборот, агар тегишли шартнома тузилаётган пайтда аниқлаш мумкин бўлмаса, реклама қилинаётган хизматларнинг келгусидаги самарадорлиги кафолатлари ёки ваъдаларига эга бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ички ишлар вазирлиги 2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда шахсга доир маълумот ҳисобланадиган аниқ ахборот (ахборотлар мажмуи) рўйхатини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган қоидани тегишли қонунчилик ҳужжатлари ва идоравий кўрсатмалар қабул қилинишини кутмасдан мазкур қарор нормалари кучга кирган пайтдан эътиборан сўзсиз ва тўғридан тўғри амалда қўллаш таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири А.Д. Ташкулов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-265-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ-265-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирламчи маълумотлар ўзгарганда автоматик тарзда ўзгартириш киритиладиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Шахсга доир маълумот номи

Ваколатли орган номи

1.

«ID-карта» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти ҳақидаги маълумотлар

Ички ишлар вазирлиги

2.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизимидаги жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти ҳақидаги маълумотлар

3.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Автомототранспорт воситаларини ҳисобга қўйишни рўйхатдан ўтказиш ягона автоматлаштирилган тизимидаги мулкдорга оид маълумотлар (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, манзили кабилар)

4.

Давлат умумий ўрта таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) маълумотлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

5.

Якка тартибдаги тадбиркорлик гувоҳномаси маълумотлари

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар,

Адлия вазирлиги

6.

Жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорга бериладиган лицензия, рухсатнома ва хабарнома (тасдиқнома) маълумотлари

7.

Ўзини ўзи банд қилган шахс гувоҳномаси маълумотлари

Солиқ қўмитаси

8.

Солиқ тўловчининг идентификациялаш тизими маълумотлари

9.

Давлат ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

10.

Давлат олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари

11.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти ҳақидаги маълумотлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

12.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг реестри маълумотлари

Кадастр агентлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур рўйхатнинг 1 — 3-бандларидаги маълумотлар ахборот тизимида ўзгаради ва бу келгусида шахсни ушбу ҳужжатларни қайта расмийлаштириш мажбуриятидан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ-265-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини расмийлаштириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик учун маъмурий жавобгарликни истисно қиладиган ҳолатларни киритиш;

Солиқ кодексига солиқ тўловчига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жой мерос тартибида ёки яқин қариндошидан ҳадя сифатида олинган бўлса, ушбу турар жойни сотишдан олинган даромадга солиқ солинмаслиги учун белгиланган муддатни васият қилувчи ёки ҳадя қилувчининг мазкур турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланишини белгилаш;

«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ўз вақтида мурожаат этмаганлик (кечиктирганлик) учун оширилган ставкаларда тўлов ундирилиши мумкинлиги тўғрисидаги нормани киритиш;

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидаги яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асосларни мазкур қарорда белгиланган қоидалар билан мувофиқлаштириш.

Қонун лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Кадастр агентлиги

2.

Нотариал ҳаракат натижасида кўчмас мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ юзага келганда у ҳақидаги маълумотлар Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — UZKAD тизими) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига автоматик равишда инсон омилисиз қайд этиш ва рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги электрон ҳужжатни (кўчирма) «Нотариус» ахборот тизими орқали реал вақт режимида тақдим этиш имкониятини жорий қилиш. Бунда:

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни рўйхатдан ўтказганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўловларни манфаатдор шахслар томонидан нотариал ҳаракатлар якунида амалга ошириш;

кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқларнинг мавжудлиги, қўйилган тақиқлар, қарздорликлар ва қонунчилик ҳужжатларига асосан бошқа чекловлар UZKAD тизимида реал вақт режимида аниқланиб, кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаганда ҳуқуқ юзага келганлиги ҳақида ёзувни шу вақтнинг ўзида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат,

комплекс чора-тадбирлар

2026 йил ноябрь

Адлия вазирлиги,

Кадастр агентлиги

3.

Қуйидаги давлат хизматларининг маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали, шу жумладан, Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш:

жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситаларини гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ва ушбу тақиқни ечиш (олиб ташлаш);

Ҳукумат қарори лойиҳалари

2026 йил август

Адлия вазирлиги,

Марказий банк,

Ички ишлар вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги

фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ва улар уланган пулли хизматлар тўғрисида маълумот олиш, телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш (фаоллаштириш) ва ўзи фойдаланмаётган телефон рақамларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш;

фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган банк карталари тўғрисида маълумот олиш, банк карталарини блоклаш (ёпиш).

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

тижорат банклари,

мобил алоқа операторлари

4.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 186-сон қарорига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ўз вақтида мурожаат этмаганлик учун кечиктириш муддатидан келиб чиқиб табақалаштирилган тўлов ставкаларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш.

Бунда оширилган ставкаларда тўлов ундиришнинг энг кўп миқдори кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик учун белгиланган маъмурий жарима миқдоридан ошиб кетмаслигини ҳамда маъмурий жавобгарлик қўлланилган ҳолларда оширилган тўловлар ундирилмаслигини таъминлаш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2026 йил август

Кадастр агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

5.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фуқаролар учун виртуал тўлов картасини очиш, шунингдек, ўзининг банк пластик картасини бириктириш, ушбу карталар орқали давлат хизматлари учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек, ортиқча ёки нотўғри тўланган маблағларни ёхуд давлат хизматини кўрсатишни кечиктирганлик (асоссиз рад этганлик) учун тўловларни автоматик тарзда фойдаланувчининг картасига қайтариш имкониятини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Марказий банк,

тижорат банклари

6.

Жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотларни ўзгартириш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш. Бунда:

бирламчи маълумотларни ўзгартирган адлия органи томонидан давлат органларига хабарномалар тақдим этиш ва тегишли электрон шаклдаги ҳужжатларга фуқароларнинг қўшимча аризаларисиз ўзгартириш киритиш;

жисмоний шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига унинг бирламчи маълумотлари ўзгарганлиги ҳақида реал вақт режимида маълумотнома бериш ва ушбу маълумотнома асосида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни қайта расмийлаштириб бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

7.

Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга давлат хизматлари учун ортиқча ёки нотўғри тўланган маблағларни ёхуд давлат хизматини кўрсатишни кечиктирганлик (асоссиз рад этганлик) учун тўловлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фуқаролар учун очилган виртуал тўлов картаси ёки банк картасига қайтарилишини (ўтказиб берилишини) назарда тутувчи ўзгартиришларни киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил август

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

8.

Меҳнат ва давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликка биринчи марта ёки бошқа соҳада иш қидираётган шахслар учун шартнома асосида ҳақ тўланмайдиган, бироқ меҳнат дафтарчасига тегишли ёзув киритилишини назарда тутувчи, шунингдек, штатдан ташқари 3 ойгача ишлаб кўриш имконини берувчи «иш ўрганувчи стажёр» тизимини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

Бирламчи маълумотлар ўзгарганда автоматик равишда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи ахборот тизимларидаги маълумотларга идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартириш киритишнинг техник имкониятини яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган вазирлик ва идоралар

10.

Жисмоний шахснинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта расмийлаштириш (алмаштириш)нинг қуйидаги тартибини жорий этиш:

ФҲДЁ бўлинмасида далолатнома ёзувини қайд этиш билан бир вақтда маълумотларни йиғиш пункти сифатида идентификация картаси (ID-карта), янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун махсус дастурий-аппарат қурилмалари орқали аризаларни қабул қилиш (биометрик маълумотлари билан бирга);

ҳайдовчилик гувоҳномаси ва идентификация картаси (ID-карта)сини чоп этиш қурилмаси мавжуд бўлган давлат хизматлари марказида чоп этиб почта хизмати орқали етказиб бериш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини белгиланган тартибда маълумотларни йиғиш пунктига етказиб бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

(комплекс чора-тадбирлар бўйича тенг ижрочи)

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини Ички ишлар вазирлигининг «Xorijga chiqish biometrik pasporti», «Pasport-visa», шунингдек, «YНXXning Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi» тизимлари билан интеграция қилиш.

Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ФҲДЁ бўлинмаларини идентификация карта (ID-карта), янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга мўлжалланган махсус дастурий-аппарат қурилмалари билан таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

11.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг реклама қўнғироқлари ва хабарномаларига оид ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Унда қуйидагиларни назарда тутиш:

мобил алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга ошириши;

мобил алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилиши;

реклама хабарномалари ва қўнғироқларни телекоммуникация тармоқлари (мобил алоқа) орқали фақат кундузги вақтда — соат 09.00 дан 18.00 гача тарқатишга йўл қўйилиши;

мобил алоқа операторлари ўзлари томонидан тарқатиладиган реклама хабарномаларини ва қўнғироқларни абонент сўровига кўра тўлиқ ёки бир қисмини блокланиши.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги

12.

Давлат хизматларини кўрсатишнинг қоғозсиз ва мижозга йўналтирилган тизимини кенгайтириш. Бунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчилари учун қуйидагиларни жорий қилиш:

(а) давлат хизматидан фойдалангандан сўнг фикр қолдирган, хизмат сифатини баҳолаган, сўровномаларда иштирок этган, ҳужжатларни қоғозсиз, электрон шаклда олган ҳамда жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этган фойдаланувчиларга бонуслар бериш ва ушбу бонусларни йиғимларни тўлашда чегирмалар бериш ва бошқа рағбатлантириш чораларини тақдим этиш;

(б) жисмоний шахсларнинг расмий электрон почтасини очиш;

(в) порталда ҳаётий вазиятларга асосланган тушунтириш механизмларини жорий қилиш.

Президент қарори лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

13.

Кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқни кредитлар тўлиқ сўндирилганда проактив шаклда ечишни йўлга қўйиш. Бунда:

(а) гаров ва (ёки) ипотека шартномаси нотариал тартибда амалга оширилганда:

кўчмас мулк ва автомототранспорт воситалари бўйича кредитлар тўлиқ сўндирилганда бу ҳақида банклараро тўлов тизими орқали «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумот тақдим этиш;

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали олинган маълумотлар асосида бир иш кунида кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқларни ечиш;

(б) гаров ва (ёки) ипотека шартномаси банклар томонидан амалга оширилганда — кўчмас мулк ва автомототранспорт воситалари бўйича кредитлар тўлиқ сўндирилганда бу ҳақида банклараро тўлов тизими орқали тақиқни бекор қилиш ҳақида проактив шаклда гаров реестрига ёзув киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2026 йил октябрь

Адлия вазирлиги,

Марказий банк,

Ички ишлар вазирлиги,

Кадастр агентлиги

14.

Фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда автоматик тарзда уни Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига хабарнома юбориш, амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ҳисобини юритиб бориш (архивлаш).

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

15.

Микроқарз бўйича шартномаларнинг дастлабки қисмида шартноманинг асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган матнли огоҳлантириш ахборот хати ва реклама материалларида салбий оқибатлар ҳақидаги огоҳлантириш ахборотини жойлаштириш мажбурийлигини белгилаш.

Истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулотларини вақтинчалик ёки доимий тақиқлаш амалиётини жорий этиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Марказий банк,

Адлия вазирлиги

16.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини ёхуд хорижга чиқиш учун биометрик паспортни, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс идентификацияловчи ID-картасини (яшаш гувоҳномасини) ёки ҳаракатланиш ҳужжатини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини (яшаш гувоҳномасини) йўқотиб қўйганда ёки яроқсиз ҳолга келганида маъмурий жавобгарликка тортмасдан, қўшимча миқдорда давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжатни расмийлаштириб бериш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2026 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 07/26/265/0740-сон)