26.06.2026 йилдаги 329-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисида» 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида рақамли технологиялар, замонавий рақамли ечимлар, дастурий маҳсулотлар, электрон хизматлар ва инновацияларни жорий этиш, шунингдек, соҳада сунъий интеллект технологияларини қўллаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштириш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-311-сон қарорига мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил якунига қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Digital team» идоралараро рақамли жамоа (кейинги ўринда — «Digital Team» идоралараро рақамли жамоа) фаолияти йўлга қўйилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Digital Team» идоралараро рақамли жамоанинг мақсади, асосий вазифалари, фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи «Digital Team» идоралараро рақамли жамоа тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар органларининг тегишли ахборот-таҳлилий платформалари ва ахборот тизимларига интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг ахборот ресурслари ҳамда маълумотлар базалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларини фавқулодда вазиятлар органларининг ахборот-таҳлилий платформалари ва ахборот тизимларига интеграция қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари ҳамда техник кўмаклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.И. Икрамов ва рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
329-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 26 июндаги 329-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Digital Team» идоралараро рақамли жамоа тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Digital Team» идоралараро рақамли жамоанинг (кейинги ўринларда — Идоралараро рақамли жамоа) мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда 2027 йил якунига қадар фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Идоралараро рақамли жамоа ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан, бевосита Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) умумий раҳбарлигида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Идоралараро рақамли жамоа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштиришда Идоралараро рақамли жамоа иштирокчилари ўзларининг мутахассислари ва молиявий ресурслари билан иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Идоралараро рақамли жамоанинг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Идоралараро рақамли жамоанинг мақсади аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида масъул вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимлари, ресурслари, мультисервис тармоқларини яратиш ҳамда сунъий интеллект технологияларини қўллаш учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Идоралараро рақамли жамоанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасига рақамли технологиялар, замонавий рақамли ечимлар, дастурий маҳсулотлар, электрон хизматлар ва инновацияларни жорий этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳани рақамлаштириш борасида ташаббуслар, таклифлар ишлаб чиқиш, лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, татбиқ этиш (тажриба-синовлар ўтказиш) ва бошқариш бўйича зарур тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро рақамли жамоа иштирокчиларининг ахборот тизимларини (маълумотлар базасини) Вазирликнинг ахборот инфратузилмасига белгиланган тартибда интеграция қилиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро рақамли жамоа иштирокчилари ўртасида рақамли воситалар ёрдамида ҳимояланган ва барқарор ахборот алмашинувини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, рақамлаштириш бўйича самарали стратегияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимояланган аппарат-дастурий комплексларни жорий этиш, ахборот ва киберхавфсизлик таҳдидларидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Идоралараро рақамли жамоанинг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Идоралараро рақамли жамоага Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг рақамлаштириш, инновация ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади. Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Идоралараро рақамли жамоа ҳамраҳбари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик Идоралараро рақамли жамоанинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Идоралараро рақамли жамоага юкланган вазифаларнинг бажарилишини муҳокама қилиш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича ҳар ойда камида бир маротаба Идоралараро рақамли жамоанинг йиғилиши ташкил этилади. Бунда Идоралараро рақамли жамоа йиғилишлари онлайн тарзда видеоконференцалоқа шаклида ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Идоралараро рақамли жамоа раҳбари Идоралараро рақамли жамоа таркибини, Идоралараро рақамли жамоанинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш санаси ва жойини ҳамда кун тартибини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Идоралараро рақамли жамоа йиғилишининг кун тартиби ва унга тегишли ҳужжатлар йиғилиш бошланишидан камида беш кун олдин Идоралараро рақамли жамоа аъзоларига йиғилиш тўғрисида хабарнома билан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Идоралараро рақамли жамоа йиғилишларида аъзоларнинг камида тўртдан уч қисми иштирок этганда, йиғилиш ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Идоралараро рақамли жамоа йиғилиши ва унда кўриб чиқилган масалалар баённома асосида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Йиғилиш баённомаси йиғилиш ўтказилганидан сўнг уч иш кунида Идоралараро рақамли жамоа раҳбари томонидан Идоралараро рақамли жамоа ҳамраҳбари билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Йиғилиш баённомасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши Вазирликнинг Рақамлаштириш ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси томонидан мониторинг қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Идоралараро рақамли жамоа фаолиятида юзага келган муаммоли масалалар бўйича Идоралараро рақамли жамоанинг навбатдан ташқари йиғилишлари ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ва Идоралараро рақамли жамоанинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири ва рақамли технологиялар вазири ҳузурида ҳар чоракда муҳокама қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Заруратга кўра Идоралараро рақамли жамоанинг фаолиятига маҳаллий ҳамда хорижий мутахассис ва экспертлар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Идоралараро рақамли жамоанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Идоралараро рақамли жамоа ўзига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ахборот хавфсизлиги ҳамда маълумотларни муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий, техник ва дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштиришга оид маълумотлар ва материалларни манфаатдор вазирлик ва идоралардан сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларнинг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасига алоқадор ахборотлаштириш лойиҳалари билан танишиш, уларга лойиҳаларни такомиллаштиришга оид таклифлар киритиш ва услубий тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заруратга кўра ўзига юкланган вазифаларни бажариш жараёнида вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларини иш берувчи ҳамда ходимнинг розилиги асосида Идоралараро рақамли жамоа фаолиятига жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини амалга оширишда техник воситалардан, шу жумладан, аудио-фото ва видео қайд этиш воситаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид етакчи маҳаллий ва хорижий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва битимлар тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро рақамли жамоа ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Идоралараро рақамли жамоага қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятини амалга ошириш жараёнида олинган давлат сири ва бошқа турдаги сирларни ташкил этувчи маълумот ва ҳужжатларнинг махфийлигини сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идораларга ўз фаолияти юзасидан сўралган маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган вазифаларни бажаришда коррупция ҳолатларининг, шу жумладан, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро рақамли жамоага ўзига юкланган вазифаларни бажаришда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 26 июндаги 329-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар органларининг тегишли ахборот-таҳлилий платформалари ва ахборот тизимларига интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг ахборот ресурслари ҳамда маълумотлар базалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларининг номи

Вазирлик ва идора номи

1.

«Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси маълумотлари

Ички ишлар вазирлиги

2.

«E-maʼmuriy ish» ахборот тизими

3.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар

4.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар

5.

«Манзил маълумот» ахборот тизими

6.

«Raqamli qoʻriqlash» ахборот тизими

7.

Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

8.

«Air Monitoring Uzbekistan» платформаси

9.

DMED электрон ахборот тизими доирасида шакллантирилган маълумотлар (шифокорларнинг ҳудудларга бириктирилгани, сиғими, беморлар тоифаси ва бошқалар)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ахборот тизими маълумотлари

11.

«Xavfli yuk» ахборот тизими

Транспорт вазирлиги

12.

«Ташувчи ва ҳайдовчиларга кўмак» ахборот тизими

13.

«Хавфли геологик жараёнларни мониторинг қилиш» автоматлаштирилган тизими

«Ўзбекгидрогеология» ДМ

14.

«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

15.

«Менинг уйим» ахборот биллинг тизими

16.

«Давлат сув кадастри» ахборот тизими

Сув хўжалиги вазирлиги

17.

«Рақамли сув хўжалиги» ягона ахборот тизими

18.

«Сув хўжалиги объектлари» ахборот тизими

19.

Ерларнинг шўрланиш даражаси ва мелиоратив ҳолатини мониторинг қилиш ахборот тизими

20.

Сув омборларидаги локал даражадаги хабар бериш тизимлари

21.

Талабалар турар жойлари тўғрисидаги маълумотлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

22.

«E-Mehmon» ахборот тизими маълумотлари

Туризм қўмитаси

23.

Миллий туризм ягона платформаси

24.

«Ягона интеграциялашган экотизим» ахборот тизими

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

25.

«E-tranzit» автоматлаштирилган ахборот тизими

Божхона қўмитаси

26.

«Божхона омбори» автоматлаштирилган ахборот тизими

27.

«Электрон божхона расмийлаштируви» автоматлаштирилган ахборот тизими

28.

«Shaffof yoʻl» онлайн ахборот платформаси

Автомобиль йўллари қўмитаси

29.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» автоматлаштирилган тизими

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

30.

«Smart forestry» ахборот платформаси

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

31.

«Locustuz» автоматлаштирилган ахборот тизими

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

32.

Сунъий йўлдош маълумотларини қайта ишлаш тизими (Meteo Sat)

Гидрометеорология хизмати агентлиги

33.

Метеорологик ва агрометеорологик миниметеостанциялар маълумотлари

34.

Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш тизими

35.

Метеорологик кузатувларнинг ягона портали (Meteo Monitoring)

36.

«Ҳавонинг сифати» ахборот тизими маълумотлари

37.

«Миллий геоахборот» тизими

Кадастр агентлиги

38.

Кадастр объектлари тўғрисидаги маълумотлар

39.

Статистика интеграллашган ахборот тизими маълумотлари

Миллий статистика қўмитаси

40.

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш тизими («Damb Monitoring System» АТ)

Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази

41.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятидаги жараёнларни реал вақт режимида қайд этиб борадиган «UGaz» тизими

«Uzinfocom» МЧЖ

42.

«E-KON» ахборот тизими

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

43.

«Smart НЕТ» автоматлашган ахборот тизими

44.

«Geoinformatsiya» автоматлашган ахборот тизими

45.

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

46.

«ASKUG Yur» ахборот тизими

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

47.

«E-Gaz» ахборот тизими

48.

Ягона рақамли платформанинг хавфли маҳсулотлар ва омборхоналар жойлашуви модуллари

«Ўзкимёсаноат» АЖ

49.

Автоматлаштирилган диспетчерлик назорат тизимининг оператив ўлчаш мажмуаси

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

50.

Ичимлик суви ва канализация ҳисоби ахборот тизими маълумотлари

«Ўзсувтаъминот» АЖ

51.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ тасарруфидаги сув омборларидаги локал хабар бериш тизими

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

52.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ тасарруфидаги сув омборларидаги видеокузатув тизими

53.

«Ekspress-3» АВТ

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ахборот тизимлари ва ресурсларининг маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси (ИИП) орқали тақдим этилади. Ҳар бир маълумот алмашинуви юзасидан алоҳида техник ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/329/0679-сон)